ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36K subscribers
5.4K photos
1.93K videos
38 files
8.65K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Кеча юртимизнинг 8 та ҳудудида яна 22 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 12 август
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243509 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
🔹Андижон вилоятида 2 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241086 (+68) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️СCВ: Шу йил якунигача мингдан ортиқ маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилади

Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорларида 2022 йилда 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника, шунингдек, 1 002 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиши белгиланган эди. Ушбу вазифалар ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бугун давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари олдига қўйилган энг устувор вазифа — тиббиётни халққа янада яқинлаштиришдан иборат. Бунга, аввало, бирламчи тиббиёт тизимини такомиллаштириш орқали эришилади.

❗️Аммо маҳаллалар кесимида оилавий шифокор пункти жойлашган масофани инобатга олсак, айрим ҳудудлар аҳолиси бу бўғин хизматидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

🚕 Масалан, Деҳқонобод туманининг Оқиртма маҳалласида 3,5 минг нафар аҳоли яшайди. Бироқ бу манзилдан ҳудуд поликиникасигача бўлган масофа 46 км.га тенг.

🏥 Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шу боис, бирламчи тиббиёт тизимини халққа яқинлаштириш мақсадида жорий йил давомида 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиникани ишга тушириш режа қилинган.

📌 Ҳозиргача шундан 76 та оилавий шифокор пункти ва 20 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилди. Лекин бу мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплай олмайди.

📊 Шундан келиб чиқиб, йил якунига қадар 1002 та маҳалла тиббиёт пунктини ишга тушириш кўзда тутилган. Айни пайтда жойларда 505 та шундай муассаса аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

💉 Маҳалла тиббиёт пуктларида оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси томонидан қон босими ҳамда тана ҳароратини ўлчаш, зарур ҳолларда шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш, кўрсатмага мувофиқ вена ва мушак орасига инъекциялар юбориш каби бирламчи тиббий хизмат амалга оширилади.

🔬 Қолаверса, бу ерда режага мувофиқ, болаларда эмлаш ишлари, аҳоли орасида кенг тарқалган эндокрин касалликларининг дастлабки скрининг тадбирлари амалга оширилади.

🩺 Ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар ва тўшакка михланиб қолган беморлар патронажи, шунингдек, соғлом турмуш тарғиботи ушбу муассасалар томонидан олиб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Жаҳон матбуоти: Олимлар ўлик ҳужайраларни жонлантириш йўлини топди

АҚШнинг Йел университети тадқиқотчилари ҳужайраларни қайта тирилтириш технологиясини яратди. Дастлабки тажриба-синов ишлари жониворларда муваффақиятли ўтказилди.

Тадқиқот давомида кислород ва ҳаёт учун муҳим бошқа компонентларни етказиб берувчи махсус аппарат ҳамда синтетик суюқлик ёрдамида юрак фаолияти тўхтаган жониворларнинг тана аъзоларини қисман жонлантиришга эришилди.

Тажриба шуни кўрсатдики, ҳужайраларни жонивор ўлимидан бир соат ўтиб, яна “ҳаётга қайтариш” мумкин. Бу — биринчи босқич.

Иккинчи босқичда, яъни экспериментдан олти соат ўтгач, олимлар юрак, жигар, буйрак ва бошқа органларнинг баъзи асосий ҳужайра функцияларини тиклашга муваффақ бўлди.

Тадқиқотчи Ненад Сестаннинг таъкидлашича, юрак уришдан тўхтаган чоғда тана аъзолари шишиши кузатилади. Бу жараёнда томирлар бекилиб, қон оқими блокланади.

Тажриба давомида қўлланилган “OrganEx” номли инновацион технология тўқималар яхлитлигини сақлаб қолиш, ҳужайралар ўлимини камайтириш ҳамда кўплаб ҳаётий органларда молекуляр жараёнларни тиклаш имконини берди.

‼️ Олимлар фикрича, ушбу кашфиёт инсонларда ҳам муваффақиятли синовдан ўтса, келгусида трансплантация соҳасида оламшумул натижаларга эришиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: 2022/2023 ўқув йилидан юртимизда илк бор трансплантология ва кардиохирургия бўйича мутахассислар тайёрланади

Жорий ўқув йилидан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Трансплантология” ва “Кардиохирургия” мутахассисликлари бўйича клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги бўйича таълим олиш йўлга қўйилади.

Муассасаларга Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан маҳаллий ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда ушбу мутахассисликлар бўйича ўқув дастурлари тузиш бўйича топшириқлар берилди.

“Кардиохирургия” ва “Трансплантология” мутахассисликларининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, уларга фақатгина “Хирургия” буйича магистратура ёки “Умумий хирургия” клиник ординатура (резидентура)ни битирган мутахассисдар ҳужжат топшира олади.

Номзодлар умумий танлов асосида қабул қилиниши белгиланган бўлиб, бу йўналишларда амалиётга йўналтирилган ўқув жараёни 3 йил давом этади.

Маълумот учун, жорий ўқув йилидан бошлаб мақсадли ва тўлов-контракт асосида ўқишга кирган клиник ординаторларнинг ўқув жараёни биринчи ва иккинчи (ўқиш муддати 3 йил бўлган мутахассисликлар учун) йиллари тиббиёт институтлари клиникаси ва ихтисослашган марказларда ўқитилади.

Ўқув даврининг битирув (иккинчи, учинчи) йилининг иккинчи семестрида (ўқув муддатининг охирги ўқув семестрида) ҳудудлардаги ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари, вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази филиалларида ўқув амалиёт семестри ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Атопик дерматитни даволашда дори-дармон терапиясининг ўзи етарли эмас

(Давоми)

Ўзбошимчалик билан қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Хусусан, болаларда кўп учрайдиган атопик дерматитни даволашда ҳам шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қабул қилиш тақиқланади.

Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий маркази тадқиқотчиси Гулмира Разикова бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Атопик дерматитни даволашда дори-дармон терапиясининг ўзи етарли эмас, — дейди мутахассис. — Аввало, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш лозим. Овқатланиш рациони ва тери парвариши ҳам бу жараёнда катта аҳамият касб этади.

Муолажа схемаси тошмаларни камайтириш, бактериал асоратларнинг олдини олиш, аллергенларга юқори сезувчанликни заифлаштиришга қаратилган.

Бунинг учун шифокор тавсияси асосида антигистаминлар, яллиғланишга қарши ва антибактериал препаратлар, седативлар, витамин ҳамда минерал комплекслар, аллергияга қарши компонентлар қўлланилиши мумкин.

Қолаверса, касалликни даволашда парҳез терапияси ҳал қилувчи ўрин тутади. Бола таомномасидан аллергия қўзғатувчи маҳсулотларни чиқариш беморнинг тезроқ соғайишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, атопик дерматитни даволашда интенсив намловчи ёки енгил қуритувчи таъсирга эга турли кремлар ва малҳамлардан ҳам фаол фойдаланилади.

❗️Бу касаллик муолажасида ота-оналарнинг ёрдами ҳам катта роль ўйнайди. Масалан, бемор хонасида намлик даражаси камида 50 фоиз бўлиши, ҳарорат эса +22 даражадан ошмаслиги лозим.

📌 Кичкинтойлар териси парваришида косметик воситалардан минимал миқдорда фойдаланиш тавсия этилади. Чунки улар танада қичишиш белгиларини кучайтириб, терининг қуруқлашиши ёки аксинча меъёридан кўп намланишига сабаб бўлади.

❗️Aтопик дерматитдан азият чекадиганлар териси ташқи таъсирларга жуда сезгирдир. Бундай инсонларга тез-тез сув билан контакт қилиш тавсия этилмайди.

📌Ювинаётганда махсус юмшатувчи ва намлантирувчи воситалардан фойдалиш керак, мочалка ишлатиш мумкин эмас.

📌 Иложи борича, тоза пахтадан тайёрланган кийимлар кийиш зарур. Юнгли, синтетик ва қаттиқ толали матолардан эса сақланиш лозим.

📌 Шунингдек, атопик дерматити бор беморлар хонадонида чанг тўплайдиган буюм ва жиҳозлар сақланмаслиги муҳим. Кийимлар ёпиқ жойда туриши ва доимий тарзда чангюткичдан фойдаланиш керак.

‼️Муолажа жараёнида эса ўзбошимчалик билан гормонал дорилар, антибиотиклар ва бошқа препаратларни қабул қилиш оғир оқибатларни келтириб чиқаришини унутмаслик зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Олимлар хулосаси: Болаликда қабул қилинган антибиотиклар астма ва аллергия хасталикларини келтириб чиқариши мумкин

Янги аср тиббиёти антибиотиклардан воз кечиш тарафдори. Бу борада дастлабки қадамлар ташланяпти ҳам. Чунки бундай препаратлардан фойдаланиш борган сари оғир асоратларни келтириб чиқармоқда.

💊 Тўғри, баъзи хасталикларни даволаш, айниқса оғир аҳволдаги беморлар ҳаётини сақлаб қолишда ушбу дори-дармонларнинг самарасини инкор қилиб бўлмайди.

Аммо борган сари бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги ортаётгани жуда хавотирли. Аниқланишича, айни шу омил дунёда содир бўлаётган эрта ўлимнинг асосий сабабларидан бирига айланяпти.

Яқинда эса АҚШнинг Рутгерс ва Нью-Йорк ҳамда Швейцариянинг Цюрих университетлари олимлари томонидан бу борада ўтказилган қўшма тадқиқот натижалари эълон қилинди.

‼️ Қайд этилишича, кичик ёшли беморларда қўлланилган антибиотиклар уларнинг овқат ҳазм қилиш тизимида соғлом бактериялар ўлимига сабаб бўлади. Оқибатда жажжи организмда бора-бора астма ва аллергия касалликлари ривожланиши хавфи юзага келади.

Тадқиқот муаллифлари илмий хулосасини жониворларда синовдан ўтказди. Тажриба давомида беш кунлик сичқонларга антибактериал воситалар — азитромицин ёки амоксициллин берилди.

Орадан маълум вақт ўтиб, яъни жониворлар улғайгач, уларда иммунитет реакцияси кузатилди. Яъни бундай дори-дармонларнинг кучли аллергия хасталикларини келтириб чиқариши маълум бўлди.

Олимларнинг таъкидлашича, бу тадқиқот антибиотиклардан фойдаланишни чеклаш ёки келгусида улардан бутунлай воз кечиш учун яна бир муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 6 та ҳудудида яна 28 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243537 (+28) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌10 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241128 (+42) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: 700 нафарга яқин беморда эндопротезлаш амалиётлари бепул ўтказилди

Сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан боғлиқ хасталикларни даволашда қўлланиладиган, қиймати 18 млн. сўмга тенг бўлган эндопротез мосламаларини оддий аҳоли харид қилишга қийналади.

❗️Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жойларда ташкил этилган соғломлаштириш акциялари давомида 670 нафар шундай беморда чаноқ-сон бўғими, 28 нафарида тизза бўғимини эндопротезлаш операциялари бепул ўтказилди.

🏩 Қолаверса, авваллари фақатгина Тошкентда бажарилган буйрак трансплантацияси операциялари соғломлаштириш акциялари доирасида туманлар даражасига туширилди. Натижада 95 нафар беморга буйрак кўчириб ўтқазилди.

📍Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани ҳамда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказий шифохоналарида бажарилган бундай мураккаб амалиётларга пойтахтлик етук жарроҳлар бошчилик қилди.

📊 Шунингдек, 640 нафар туғма юрак нуқсони билан оғриган бемор болалар жарроҳлик амалиётлари орқали соғломлаштирилди.

📑 Вазирлик томонидан ҳудудлар бўйлаб ташкил этилган тиббий кўрикларда юқори технологияли операцияларга муҳтож 13 минг нафар бемор рўйхати шакллантирилган.

🏥 Жорий йил якунига қадар уларнинг 11 минг нафарини ҳудудларнинг ўзида, 2 минг нафарини эса республика тиббиёт муассасаларида соғломлаштириш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Болаларда нега тез-тез бурун қонайди?

Кичик ёшли фарзандининг тез-тез бурни қонашидан ҳар қандай ота-она ташвишга тушиши аниқ. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Унинг келиб чиқиш сабаблари қандай?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази олий тоифали шифокори Назокат Орипова жавоб берди.

— Бурун қонаши қон кетиши билан кечувчи касалликлар орасида юқори ўринда туради, — дейди шифокор. — Айниқса, бу ҳолат катталарга нисбатан ёш болаларда 4-5 марта кўп учрайди. Сабаби уларнинг бурун шиллиқ қавати жуда нозик бўлиб, қон томирлари нисбатан юзада жойлашган. Шу боис арзимас таъсир туфайли ҳам уларда тез-тез бурун қонайди.

📌 Бу ҳолатнинг бирламчи шакллари кутилмаганда ёки буруннинг енгил жароҳатидан кейин бошланади. Унга эса кўпинча бурун ичининг шикастланиши сабаб бўлиб, ҳаттоки, бола уни енгилгина кавлагани учун ҳам шиллиқ қават лат ейиши мумкин. Қолаверса, ушбу аъзо ичига ёт жисм кириб қолганда ҳам шу ҳолат кузатилади.

Бундан ташқари, грипп, аденовируслар, қизилча ва қизамиқ каби вирусли ҳамда бактериал хасталикларда болаларнинг бурун шиллиқ қавати заифлашиб, қон кетади.

💊 Тумов ва бурун учун мўлжалланган препаратлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланилганда ҳам бу каби ҳолат қайд этилиши мумкин.

Шунингдек:

гепатит;
оғир анемия;
бурун ва буйрак хасталиклари;
офтоб уриши;
қаттиқ таъсирланиш;
оғиз бўшлиғидаги турли ўсмалар (полип, ангиома);
анатомик ўзига хослик (бурун ўрта деворининг қийшиқлиги);
иссиқ ва қуруқ ҳаво;
юрак-қон-томир касалликлари ва яна бир қанча омиллар сабаб бўлади.

Энг ёмони, бурун қонаши унинг ивиш хусусиятини ўзгартириб юборувчи гемофилия, гемобластоз, тромбоцитопатия каби хавфли хасталиклар аломати бўлиш ҳам мумкин.

Агар болада бу ҳолат ҳеч бир сабабсиз тез-тез кузатилаётган бўлса, уни педиатр, гематолог, ЛОР, онколог, иммунолог ёки эндокринолог кўригидан ўтказиб, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш лозим. Шифокор, аввало, беморнинг бурун бўшлиғини текшириб, унда ёт жисм, хавфли ва хавфсиз ўсма, полип бор-йўқлигини аниқлайди. Шунингдек, қон таҳлили орқали унинг ивиш хусусияти, тромбоцитлар миқдори текширилади.

❗️Тавсия шуки, боланинг бурни қонаганда зинҳор бошни орқага ташлаш мумкин эмас. Унинг оқишини тўхтатиш учун бурун соҳасига муздек грелка ёки муз бўлагини матога ўраб қўйиш мақсадга мувофиқ. Пахтадан тиқинлар ясаб, бурун катакларига жойлаштириш ҳам яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 25 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 14 август
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243562 (+25) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241157 (+29) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️СCВ: Гемодиализ хизмати йўлга қўйилган туманлар сони 23 тага етди

Яқин йилларгача буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар жуда кўп қийинчилик ва оворагарчиликларга дуч келган. Қолаверса, гемодиализ ва нефрология хизмати сифати ҳам мутлақо талабга жавоб бермас эди.

Ушбу хасталикка чалинганлар зарур тиббий хизмат билан етарли даражада қамраб олинмаганди
.

Бундан ташқари, ушбу муолажани олиши зарур бўлган беморлар кунора 100-200 километр йўл босиб, вилоят марказига боришга мажбур бўлган.

📈 Президентимизнинг ушбу соҳага қаратган эътибори туфайли охирги 6 йил ичида гемодиализ хизмати сифати тубдан ўзгарди. Натижада 2016 йилда фаолият кўрсатган гемодиализ хизматини кўрсатувчи бўлимлар сони 29 тадан 65 тага етказилди. Гемодиализ ускуналари миқдори эса 240 тадан 690 тага ортди.

📊 2016 йилда вилоят марказларидан ташқари юртимизнинг фақатгина 2 та туманида бўлган ушбу хизмат 2022 йилга келиб, 23 та туманда йўлга қўйилди.

📝 Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида 1 100 нафар беморга гемодиализ хизматини кўрсатиш бўйича Ҳиндистоннинг “Nephrocare Health Services Central Asia” компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосидаги битим имзоланди.

🏥 Унга кўра жорий йил апрель ойида Нукус шаҳрида 150 нафар беморга хизмат кўрсатувчи янги гемодиализ клиникаси фаолияти йўлга қўйилди.

Яқинда Хоразм вилоятининг Урганч ва Боғот туманларида 250 нафар беморга хизмат кўрсатувчи гемодиализ клиникалари иш бошлади. Сентябрь ойидан эса Тошкент шаҳрида 700 нафар беморга хизмат кўрсатувчи шундай муассаса фаолияти йўлга қўйилади.

💊 Бинобарин, доимий гемодиализ муолажасини олаётган 4 456 нафар бемор қўшимча 5 турдаги дори воситалари (гепарин, эритропоэтин, темир препаратлари, В ва С гуруҳ витаминлари) билан бепул таъминланмоқда.

💴 Гемодиализ хизматини ривожлантириш мақсадида Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар миқдори 8 баробаргача ортди. Яъни, 2016 йилда бу соҳага 18 млрд. сўм йўналтирилган бўлса, 2022 йилда ажратилаётган маблағлар миқдори 145 млрд. сўмга етди.

📌 Келгусида вилоятлар марказидан 50-100 километргача узоқликда бўлган жами 51 та туманда (ҳозир 23 та) жорий йил якунигача гемодиализ хизмати йўлга қўйилиб, 528 нафар беморга ўзи яшаб турган ҳудудда муолажа олиш имкони яратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Вазирлик аҳолини яна бир бор интернетдаги фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақиради

Ижтимоий тармоқлар орқали юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Сир эмас, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда содда одамлар ишончига кириб, уларнинг банк пластик карталаридаги шахсий пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиш ҳоллари тез-тез учрамоқда.

Хусусан, интернет орқали юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақидаги асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар айни ана шу мақсадда такрор-такрор тарқатиляпти.

Шу боис вазирлик аввал ҳам мазкур ёлғон ахборотлар бўйича бир неча бор ўз муносабатини билдирган ва аҳолидан бундай маълумотларга ишонмасликларини сўраган эди.

Бироқ уйдирма хабарларни тарқатувчи бу каби кимсалар одамлар ишончини қозониш учун янги-янги алдов усулларини қўлламоқда. Яъни, эндиликда улар интернетда Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан махсус саҳифа очиб, аҳолини ўз тузоғига илинтиришга уриняпти.

Жумладан, вазирликнинг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланган саҳифанинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.

‼️Аслида юқорида келтирилган ахборот фирибгарлик мақсадида тарқатилган бўлиб, ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Шу боис вазирлик аҳолидан яна бир бор бу каби "фейк" хабарларга ишонмасликларини, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда телеграмдаги https://t.me/ssvuz, https://t.me/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

❗️ Унутманг, бундай ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матубот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Саратон касаллигини келтириб чиқарувчи беш маҳсулот рўйхати эълон қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, саратон касаллигини келтириб чиқарувчи омилларнинг учдан бир қисми нотўғри овқатланиш ёки камҳаракатлик оқибатидир.

Хусусан, кундалик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан беш тури мазкур хасталикка чалиниш эҳтимолини ошириши мумкин.

Германиянинг “Stiftung warentest” истеъмолчилар фонди ЖССТ тадқиқотларига асосланиб, ана шу маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

1. Қайта ишланган гўшт. 🥓 Улар сирасига тузланган ва дудланган гўшт ва гўшт маҳсулотлари киради. Бундай ноз-неъматларни кунига 50 граммдан ортиқ истеъмол қилиш йўғон ичак саратонига чалиниш хавфини 18 фоизга оширади. Қолаверса, йилига тахминан 34 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади.

2. Қизил гўшт. 🥩 Бу турдаги маҳсулот йўғон ичак, ошқозон ости ва простата бези саратони шаклланишига сабаб бўлиши билан боғлиқ далиллар мавжуд. Бироқ маълумотлар ҳали 100 фоиз ўз тасдиғини топгани йўқ.

Мутахассислар қизил гўштнинг ҳафталик истеъмолини 500 граммдан оширмасликни тавсия этади.

3. Сут. 🥛Аслида бу жуда шифобахш неъмат. Фақат меъёр масаласи муҳим. Масалан, кунига 200 дан 800 миллилитргача сут истеъмол қилиш йўғон ичак ёки кўкрак бези саратонидан ишончли ҳимоя қилиши мумкин.

Бироқ эркаклар бу борада эҳтиёт бўлишлари зарур: сут маҳсулотлари таркибида калцийнинг юқори миқдори простата бези саратони хавфини ошириши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли эркаклар кунига 1,5 граммдан ортиқ калций истеъмол қилмасликлари керак. Бу ўрта ҳисобда 1,25 литр сут, дегани.

4. Шакар. 🍚 У саратоннинг билвосита сабабчисидир. Уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ортиқча вазнни келтириб чиқаради. Семириш эса камида 13 турдаги саратон билан боғлиқ касалликлар ривожланиши эҳтимолини оширади.

5. Спиртли ичимликлар. 🍺 Бу борада ЖССТнинг хулосаси қатъий. Яъни алкоголь маҳсулотлари истеъмолининг хавфсиз даражаси йўқ! Демак, у кам миқдорда ичилса ҳам, саратонга чалиниш хавфи йўқолмайди. Агар кўпроқ истеъмол қилинса, вазият янада ёмонлашади. Бу борада спиртли ичимликларнинг тури ёки сифати аҳамиятсиз.

‼️Маст қилувчи ичимликлар тамаки маҳсулотлари билан бирлашса, хавф кўлами янада ортади. Чунки спиртли ичимликлар оғиз шиллиқ қаватини тамакининг ифлослантирувчи моддаларига ўтказувчан қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саратоннинг еттита тури келиб чиқишини алкоголь маҳсулотлари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матубот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошди

Сўнгги статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди.

Шундан катта қисми — 1,4
миллиард нафари, яъни 18,1 фоизи Хитойда, 17,7 фоизи Ҳиндистонда, 4,2 фоизи АҚШда истиқомат қилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Кеча дунё бўйича 455 мингга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда рўйхатга олинди:

🇯🇵 Япония — 178 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 62 минг,

🇷🇺 Россия — 28 минг,

🇹🇼 Тайвань — 21 минг,

🇮🇹 Италия — 19 минг,

🇦🇺 Австралия — 15 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 15 минг,

🇺🇸 АҚШ — 10 минг,

🇨🇱 Чили — 10 минг,

🇮🇷 Эрон — 6 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Хориждан ўқишини кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш ва тўлов учун қўшимча муддат берилди

Кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ камчиликлар сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш ва белгиланган тўловни амалга ошириш учун қўшимча бир кун берилди.

❗️Аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни эртага, 16 август 18:00 га қадар таҳрирлаб, тўловини амалга оширган ҳолда қайтадан юборишлари мумкин.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️CCВ: Зоминдаги “Дамас”нинг “103”га алоқаси йўқ. Арнасойдаги “Тез ёрдам” ҳайдовчисига эса чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамлар ёнилғиси тугаб қолган “Дамас” русумли автотранспорт воситасини ҳаракатга келтиришга уринаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тасвир ортидаги овоз эгаси томонидан бу машина Зомин тумани “Тез ёрдам” хизматига тегишли эканлиги айтилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор ўрганишларга асосланиб қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда туманда 16 та тез тиббий ёрдам машинаси бўлиб, барчасининг олд қисмига “Амбуланс” ёзуви туширилган.

‼️Суриштирув ва ўрганишлар давомида видеотасвирдаги “Дамас” автомашинасининг Зомин тумани тез тиббий ёрдам хизматига алоқаси йўқлиги аниқланди. Машина олд қисмида “Амбуланс” ёзуви мавжуд эмаслиги ҳам буни тасдиқлайди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган яна бир видеолавҳада “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашинасига ичимлик суви тўлдирилган идишлар ортилаётгани акс этган.

Аниқланишича, ушбу тасвирдаги давлат рақами 25 106 LAA бўлган “Дамас” автомашинаси Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган 2-сон оилавий поликлиникага бириктирилган тез тиббий ёрдам хизматига қарашли автотранспорт воситаси бўлиб, воқеа жорий йил 1 август куни, ҳайдовчи Ж.Ш. навбатчилигида содир бўлган.

Ҳайдовчи Ж.Ш. шу куни оилавий поликлиникадан унча узоқ бўлмаган яшаш хонадонига ўзига бириктирилган “Тез ёрдам” автомашинасида сув олиб борган.

Ҳайдовчи ичимлик сувини поликлиника олдидаги водопровод кранидан олаётган вақтда бинога ўрнатилган видеокамера тасвирига тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар якунида ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган Ж.Ш. лавозимидан озод этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда 24 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 50 нафардан зиёд бемор соғайди

🔺2022 йил 15 август
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243586 (+24) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241209 (+52) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Гормонларни ўзбошимчалик билан қабул қилиш оғир асоратларга олиб келади

Коронавируснинг энг оғир асоратлари сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан кечаётгани кўпчиликка яхши маълум. Бу — нафақат юртимиз, балки дунё тиббиёт олимларининг илмий хулосаси.

Агар статистик таҳлилларга мурожаат қилсак, пандемиягача бўлган даврдан то ҳозирги кунгача бу хасталикка чалинган беморлар сони 3-4 баробар ортганини кўрамиз.

Оқибатда мазкур касалликнинг оғир босқичларида юқори технологик операция ҳисобланадиган эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпайиб бормоқда.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов билан бунинг асосий сабаблари ҳақида суҳбатлашдик.

— Коронавирус пандемияси бошланмасидан аввал ҳам аваскуляр некроз хасталигидан азият чекувчи беморлардан мурожаатлар бўларди, — дейди мутахассис. — Аммо уларнинг сони ҳозирги пайтдаги сингари кўп эмасди.

Асосан ревматологик касалликларни даволашда қўлланилган гормон препаратлари асоратлари суяк бўғимларининг емирилишига сабаб бўлган, деб айта оламан.

Бироқ 2020 йилнинг 15 мартида юртимизга COVID-19 вируси кириб келгач, қолаверса, ўша йили июль, август, сентябрь ойларида эпидемиологик вазият мураккаблашгач, одамларда саросима ва ваҳима кучайди.

Шу даврда юртимизда ҳам мазкур вируснинг олдини олиш бўйича махсус протоколлар ишлаб чиқилди. Бироқ айрим беморлар уй шароитида белгиланган дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиши, айниқса, антибиотик, гормон препаратларини палапартиш қўллаши уларда турли асоратларни юзага келтирди.

‼️Мисол учун, гормон препарати фақат бемор реанимация бўлимига ётқизилганда, касалликнинг энг оғир даражасида, тиббий кўрсатмага мувофиқ буюрилади. Бошқа ҳолларда эса ундан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.

Ҳозир тиббиёт марказимизда шундай дардга чалинган мингдан ортиқ беморларнинг реестрини шакллантирганмиз. Таҳлиллар асносида кўряпмизки, уларнинг деярли барчаси 2020 йилда коронавирусдан ўзбошимчалик билан даволанган ва палапартиш равишда гормон қабул қилган беморлардир.

СОVID-19ни даволаш протоколи янгиланиши, оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилган тарғибот ишлари, шунингдек, аҳолининг бу борадаги тиббий маданияти ўсиши натижасида 2021 йилда коронавирусдан муолажа олган беморлар орасида ҳозир некрозга чалинганлари деярли учрагани йўқ.

❗️Шу маънода, юртдошларимизга дори воситалари, хусусан, гормонлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш турли оғир асоратларни келтириб чиқаришини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Вазирлик тиббиёт муассасаларини қуриш учун лойиҳа ва пудратчи ташкилотларни танлаш жараёнида иштирок этмаган

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш тизимига қарашли йирик даволаш-профилактика муассасаларида қурилиш ишлари вазирлик раҳбарларига тегишли корхоналар томонидан амалга оширилаётганига доир асоссиз хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳар йили мамлакатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарорлари асосида Инвестиция дастури тасдиқланади.

Аввало, объектларни лойиҳалаштириш ва бунёд этиш учун лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш билан боғлиқ тендер (танлов) савдоларини ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали амалга оширилади.

Қолаверса, барча қурилиш ишларининг техник назорати Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан олиб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Тиббиёт қурилиш инжиниринг” давлат унитар корхонаси бугунги кунда 11 та объектга буюртмачилик вазифасини бажармоқда. Ушбу иншоотларнинг барчаси 2018-2021 йилларда қурилиши бошланган ва йилдан йилга ўтувчи объектлардир.

‼️Шу маънода, ижтимоий тармоқларда савол остига олинганидек, жорий йилнинг ўтган даврида “Тиббиёт қурилиш инжиниринг” ДУК томонидан пудратчиларни танлаб олиш бўйича ҳеч қандай тендер (танлов) савдолари ўтказилмаган.

📌 Содда қилиб айтганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларини қуриш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш жараёнида бевосита ҳам, билвосита ҳам иштирок этмаган.

❗️Шу ўринда, журналист ва блогерларга ижтимоий тармоқлар орқали ҳақиқатдан йироқ, текширилмаган ва нотўғри маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик муқаррар эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Бундан кейин вазирлик бу каби ёлғон ва асоссиз ахборотлар тарқатиш ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиб, ўз обрў-эътибори, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram