ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.03K photos
2.38K videos
44 files
9.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺18 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 240 105 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 88 868 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 88 577 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 62 660 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 087 004 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 861 301 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 613 138 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 612 565 нафарни ташкил қилди.

❗️ Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 789 691 нафарни ташкил қилмоқда

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (42 237 доза),
📌Фарғона вилояти (25 107 доза),
📌Наманган вилояти (24 497 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
18 октябр – Самарқанд шаҳри кунида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда шаҳар жамоатчилиги, институт профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар қатнашди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, мазкур объектнинг қурилиши 2017 йилда бошланган бўлиб, қисқа муддатларда қуриб битказилди. Бинода 12 та кафедра, 200 дан ортиқ ўқув хоналари, 15 та лаборатория хоналари мавжуд. Барча хоналар замонавий мультимедия ва IT технологиялар, интерактив доска, охирги русумдаги лаборатор ускуналар ва планшет мониторлар билан жиҳозланди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ханс Клюге коронавирус пандемиясининг тугашига оид ижобий прогнозини эълон қилди

Дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Беларуснинг «STV» телеканалига берган интервьюсида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси раҳбари Ханс Клюге хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқади, аммо хасталикнинг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Аксинча грипп каби мавсумий касалликка айланади. «Мен оптимистман, ишонаманки, келгуси йил пандемиядан чиқамиз. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, коронавирус ҳеч қаерга кетмайди. У билан яшашга тўғри келиши мумкин», — дейди мутахассис.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилининг қўшимча қилишича, ҳозирда дунёда коронавирусга қарши вакцина етарли бўлиб, улардан нафақат хавф остида бўлганларни, балки бошқа барча истовчиларни ҳам эмлаш мумкин. «Ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз учун аҳолининг камида 80–85 фоизини эмлаш керак», — хулоса қилган Клюге.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге 2020 йил 10 февраль куни ўзининг илк расмий хорижий ташрифини бюрога аъзо бўлган 53 давлат орасида айнан Ўзбекистондан бошлаган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Диққат! Ота-оналар ойлиги:

20 ОКТЯБРДАН БОЛА ПАРВАРИШИГА ДОИР МУҲИМ ТАВСИЯЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛА БОШЛАЙДИ

Бола касал бўлмаслиги учун нималар қилиш керак? Олти ойлик гўдакка қандай қўшимча овқатлар берса бўлади? Боланинг тишлари чиқаётганда нималарга эътибор қаратиш зарур? Жажжи ўғил-қизларнинг қомати тўғри шаклланиши қандай омилларга боғлиқ? Уларга ҳарф танитишни қачондан бошлаган маъқул? Фарзандларимизнинг иммунитетини қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Ҳар бир ота-она фарзанд парваришида шу каби минглаб саволларга рўбарў келади ва ҳар бирига тўғри жавоб топишга ҳаракат қилади. Айниқса, ёш оилаларда бу жараён бир мунча мураккаб кечиши табиий.

Бундай вазиятда кўпинча катталарнинг кўмагига суянишимиз бор гап. Бобою бувиларимизнинг кўрсатма ва йўл-йўриқлари, ҳаётий тажрибаси биз учун дастуриламал. Аммо бугунги тараққиёт асрида фарзанд тарбиясига доир ҳар бир вазифа ва юмушни илмий асосланган тавсияларга мувофиқ бажариш мақсадга мувофиқ. Бунинг тиббий ҳамда педагогик жиҳатдан мақбул метод ва технологиялари ҳам ишлаб чиқилган.

Эртага — 20 октябрдан бошлаб ана шундай тавсия ва маълумотлар билан бепул танишиб боришингиз мумкин. Чунки ушбу санадан эътиборан ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида юртимизда “Ота-оналар ойлиги” эълон қилинмоқда.

Мазкур қўшма лойиҳа болалаларнинг илк ривожланиш даврида ота-оналарга кўмаклашишни кўзда тутади. У кичкинтойлар парваришига доир илмий-амалий далилларга асосланган муҳим маълумот ҳамда тавсияларни тақдим этишга қаратилган.

Бунинг учун етакчи мутахассис ва соҳа экспертлари бир ой давомида илк босқичда болаларни тўғри парваришлаш ҳамда уларнинг соғлом ривожланишини таъминлашга доир илғор тажрибаю маслаҳатлари билан ўртоқлашади.

Ана шу материаллар саломатлик, тўғри овқатланиш, иммунитет мустаҳкамланиши, боларда кўникмаларни эрта шакллантириш, рағбатлантириш, ҳимоя ва хавфсизлик қоидалари юзасидан тавсиялар, фото ва видеолавҳаларни ўз ичига олган.

ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда бошқа медиа-майдонлар орқали мавзуга оид қизиқарли ҳаётий мисоллар, мақолалар ва маҳорат дарслари аҳолига тақдим этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ойлик доирасида мутахассислар ота-оналар ва бола парвариши билан шуғулланувчилар саволларига теледастурлар орқали ҳам жавоб берадилар.

— Фарзандлар ҳаётининг илк йилларида улар парваришига эътиборли бўлиш инсон капитали, соғлом жамият ва келажакни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди, — дейди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. — Саломатлик, озиқланиш, хавфсизлик ва эрта таълим билан боғлиқ илк тадбирлар болалар ривожланишининг асосидир. Ўғил-қизларни ҳаётининг дастлабки йилларида ота-оналар ва бошқа тарбиячилар томонидан тўғри парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш уларнинг баркамол ривожланишида ҳал қилувчи омиллардан биридир. Бу ўғил-қизларнинг келгуси ҳаётидаги муваффақиятлар учун ҳам пойдевор бўлади.

Яна бир янгилик: ҳозирги кунда ЮНИСЕФ, Соғлиқни сақлаш ва Мактабгача таълим вазирликлари ота-оналар ҳамда бола парваришловчиларга мўлжалланган инновацион дастур — “Bebbo” мобиль иловасини яратиш устида иш олиб бормоқда. 7 ёшгача бўлган кичкинтойларни тарбиялашда асқатадиган мазкур йўриқнома Ўзбекистонда 2021 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА ЧИЛИМ ВА ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТАЛАРНИ ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЧЕКИШ ҚОНУН БИЛАН ТАҚИҚЛАНАДИ

Маълумки, 2018 йил 4 октябрда “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган.

Ушбу қонунга кўра, қуйидаги жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишга йўл қўйилмайди:

📌стационар савдо объектларида, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида, бундан чилим ва электрон сигареталар чекиш учун махсус ажратилган хоналар мустасно;

📌кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;

📌 клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойларда;

📌 музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида;

📌 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), дарё кемаларида, шаҳарда, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобусларда, таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида, шунингдек ҳаво кемаларида;

📌 ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида;

📌аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг биноларида;

📌 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг биноларида;

📌соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотларида, таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида;

📌 иш жойлари бўлган хоналарда;

📌 кўп квартирали уйларнинг йўлакларида, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончаларида;

📌 хиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида.

Шунингдек, чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталар чекиш усуллари ва йўллари, шунингдек уларни олиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, чилим ва электрон сигареталар чекишни тарғиб қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталарни чекишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлар қонун билан тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: “ТЕЗ ЁРДАМ” ШИФОКОРИГА ОҒИР ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗГАН ФУҚАРО ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Сир эмас, бугунги мураккаб пандемия шароитида тиббиётимизнинг фидойи ва жонкуяр ходимлари, шифокор ва ҳамширалар ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб бўлса-да, аҳоли саломатлиги йўлида туну кун хизмат қилмоқда.

Бироқ ана шундай заҳматкаш инсонларнинг меҳнатини қадрламаслик, хусусан, беморларга ёрдам бериш учун келган “тез ёрдам” ходимларига беписанд муносабатда бўлиш, уларни дўппослаш, куч ишлатиш, тан жароҳати етказиш ҳеч бир қонун талабига ҳам, инсонийлик тамойилларига ҳам тўғри келмайдиган ҳолатдир.

Хабарингиз бор, кеча Kun.uz сайтида Андижон вилояти Пахтаобод туманида беморнинг маст қариндоши “тез ёрдам” шифокорини дўппослаб, унга жиддий тан жароҳати етгазгани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олиниб, зудлик билан мавжуд вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.

Аниқланишича,
жорий йил 17 октябрь куни соат 00:30 лар чамаси Пахтаобод тез тиббий ёрдам бўлими Маданият шохобчаси диспетчер хизматига шу туманнинг "Маърифат" маҳалласидан мурожаат келиб тушади.

Шундан сўнг чақирув манзилига дарҳол навбатчи шифокор Нодирбек Аҳмедов бошчилигидаги тез ёрдам бригадаси юборилади. Бироқ чақирув бўлган хонадон эгаси, 1991 йилда туғилган фуқаро Б.Т. шифокорларнинг етиб боришини кутмай, бемор онаси Г.У.ни ўз шахсий автомашинасида “тез ёрдам” шохобчасига олиб келади.

Ўша куни туман тез тиббий ёрдам бўлими Маданият шохобчасида навбатчилик қилаётган бошқа бир шифокор, 1994 йилда туғилган Шоҳруҳ Зокиров дарҳол бемор Г.У. нинг қон босими, юрак уришини ўлчаб, унга керакли тиббий ёрдам кўрсатади.

Ўз вақтидаги муолажалар сабабли бемор Г.У. нинг қон босими меъёрлашиб, умумий ҳолати яхшиланади. Аммо фуқаро Б.Т. онасига кўрсатилаётган тиббий ёрдамдан қониқмасдан, жамоат жойи ҳисобланган “тез ёрдам” биносида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан шифокорларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилади ва ўз хизмат вазифасини ўтаётган яна бир шифокор – М. Деҳқоновнинг ёқасидан олиб, уни бўға бошлайди.

Шу пайт ҳамкасбини ажратиш учун борган Ш. Зокировнинг ҳаракатлари муштумзўр Б.Т.га ёқмайди ва у шифокорнинг юзига мушт туширади. Бунга қаноат қилмаган Б.Т. мушт зарбидан ерга йиқилган Ш. Зокировнинг юзи ва танасининг турли жойларига уриб, унга жиддий жароҳат етказади.

Шундан сўнг, олган тан жароҳатлари билан Ш. Зокиров Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига ётқизилади.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси давомида Ш. Зокировга бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиши, иккала кўз қовоқлари ва бурун соҳасидаги қонталаш ташхиси қўйилган.

❗️Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва тиббиёт ходимига тажовуз қилган Б.Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам саноқли кунлар қолди.

Шу муносабат билан айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тарихида илк маротаба теледебат бошланди.

Унда президентликка номзодларнинг вакиллари иштирок этиб, томошабинлар уларнинг қизғин баҳс-мунозараларига гувоҳ бўлади.

Теледебатни ЎзМТРКнинг “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла” ва “Маданият ва маърифат” телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида “Ўзбекистон 24” ва “Ўзбекистон” телеканалларида дебатлар сурдотаржима билан тақдим этилади.

Шу билан бирга, дебатлар “Ёшлар” ва “Тошкент” телеканалларида русча таржимада, “Маданият ва маърифат” телеканалида эса инглизча таржимада эфирга узатилади.

Бундан ташқари, теледебатни МТРКнинг онлайн платформаси – uztv.uz орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
CCВ: Малака тоифасини бериш аттестацияси бўйича ҳужжатлар вазирлик ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида қабул қилинмоқда

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилиши жадвали тасдиқланди. Палатанинг илк аттестациялари жорий йилнинг 23 октябридан бошланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилган эди.

Қарорга кўра, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш ваколати берилган.

Палатанинг ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан врач ва фармацевтларга – учинчи, иккинчи ҳамда биринчи малака тоифаларини, “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига эса иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш бўйича аттестациялар ўтказилади.

📌Батафсил маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ssv.uz ҳамда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг uzhealth.uz расмий web сайтларида ҳамда вазирликнинг @ssvuz ва @ssvmatbuotkotibi каналларида эълон қилиб борилади.

♻️Тиббиёт ходимлари малака тоифасини олиш аттестацияси бўйича саволларга Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг қуйидаги телефон рақами орқали жавоб олишлари мумкин:

Тиббиёт ва фармацевтика
ходимларини аттестациядан ўтказиш
ва уларга малака тоифаларини бериш бўлими: (71)267-63-93


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар ва ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 400 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 19 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 182060 (+406) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌116 нафари Тошкент вилоятида,
📌152 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 9 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилояти 2 нафар,
🔹Наманган вилояти 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 44 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 29 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 112 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 200 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 177979 (+450) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1295 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 19 октябрь куни 13 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27581 нафарга етди. Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26077 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24,3 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺19 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 971 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 76 900 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 79 740 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 57 331 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 300 975 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 938 201 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 692 878 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 669 896 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Cурхондарё вилояти (24 431 доза),
📌Фарғона вилояти (23 938 доза),
📌Наманган вилояти (23 164 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 31 миллион дозадан ошди

Бугун тунда юртимизга Sinovac вакцинасининг 864 000 дозалик партияси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 31 283 538 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉720 500 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech,

💉1 064 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 300 975 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА МУРАККАБ ОПЕРАЦИЯЛАР НАРХИ БИР НЕЧА БАРОБАР АРЗОН

Бир инсон ички аъзосини бошқа одам танасига кўчириб ўтказиш яқин-яқингача мўъжизага қиёс этилган. Ҳозир ҳам бундай операциялар мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳисобланса-да, аммо жаҳон тиббиёти учун оламшумул янгилик бўлмай қолди.

Шунга қарамай, оғир хасталикдан азият чеккан юртдошларимиз яқин-яқингача жигар, буйрак, ўпка трансплантацияси, юрак соҳасидаги нозик операциялар учун илғор хорижий мамлакатларга даво истаб боришга мажбур эди.

Бугун эса юртимизда тиббиётнинг кўплаб йўналишлари қатори хирургия соҳасида ҳам ўзгаришлар катта. Натижада деярли барча мураккаб операциялар Ўзбекистоннинг ўзида ўтказилмоқда.

Масалан, айни пайтда республикамизда 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азият чекяпти. Улардан 500 нафари жигар трансплантациясига муҳтож. Шу кунгача Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштрилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида 10 нафар беморга жигар кўчириб ўтказилди.

Бундай ноёб операция учун Ҳиндистонда ўртача 45 минг доллар маблағ талаб қилинади, — дейди мазкур марказ директори Саидмурод ИСМАИЛОВ. — Россияда эса янаям қимматроқ — 70 минг доллар атрофида. Беларусь давлатида жигар трансплантациясини ўтказмоқчи бўлганлар эса қарийб 165 минг доллар тўлашлари керак. Энг юқори нарх АҚШда — тахминан 200 минг доллар. Бизда эса бу турдаги операцияни ўтказишга сарфланадиган сарф-харажатлар донор ва бемор учун ўрта ҳисобда 18-20 минг долларга тўғри келиши ўрганилган. Аммо буни янлиш тушунмаслик керак. Гап шундаки, мамлакатимизда жигар циррози билан касалланган юртдошларимизни ордер тизими асосида даволаш йўлга қўйилган. Бу ҳолатда фақат донор операцияси, яъни жигарнинг бир бўлагини олиш учун беморнинг оиласи томонидан маълум миқдорда маблағ тўланади, холос.

С. Исмаиловнинг маълум қилишича, юрак ва ўпка етишмовчилиги терминал босқичидаги беморлар орасида ҳам трансплантация амалиётига муҳтожлар кўп. Бироқ бундай операциялар баҳоси Россияда 100 минг, Беларусда 200 минг, АҚШда 250 минг доллар атрофида. Ўзбекистонда эса нарх кўрсаткичлари Океанорти мамлакатига нисбатан қарийб 10 баробар арзон.

Умуман, бугунга келиб, юртимизда йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти бажариляпти. Уларнинг 24 мингтаси республика тасарруфидаги клиникаларда, 550 мингтаси вилоят марказларида, 170 мингтаси эса туман миқёсида ўтказилмоқда.

Соҳадаги ислоҳотлар натижасида имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам ошиб бормоқда, — дейди Саидмурод ИСМАИЛОВ. — Биргина марказимизнинг ўзида йилига қилинаётган жарроҳлик амалиётлари сони ўртача 6,5 мингта, операциялар тури 350 та, шунингдек, вилоят марказларида 130 та, туман шифохоналарида эса 60 тага етди. Келгусида туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида эса 168 тагача етказиш режалаштирилмоқда.

Яна бир муҳим факт: аорта-коронар шунтлаш операцияси ҳам мураккаб кардиохирургик амалиёт ҳисобланади. Бундай операция учун Россия ва Ҳиндистонда 8 мингдан 18 минг долларгача тўлов қилиш зарур. Европа давлатларида эса 20-30 минг доллар талаб қилинади. АҚШда 40-50 минг доллардан арзонга тушмайди. Мамлакатимизда тиббиёт ривожига кенг йўл очилиши билан юрак соҳасидаги мураккаб операциялар учун кўпи билан 3-4 минг доллар тўлов қилинмоқда.

Албатта, чет элда даволанишнинг ўзи бўлмайди. Операция ва муолажа харажатларидан ташқари, самолётга чипта, тураржой, овқатланиш сарфини қўшсангиз, тўловлар миқдори кескин ошиб кетиши турган гап. Шу маънода, беморларга дармон улашиб, уларни ҳаётга қайтараётган моҳир ва жасур шифокорларимиз меҳнатига ҳар қанча тасанно айтсак арзийди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Анонс: ЎЗБЕКИСТОНДА “ОТА-ОНАЛАР ОЙЛИГИ” БОШЛАНДИ

Аввал хабар қилганимиздек, бугун мамлакатимизда “Ота-оналар ойлиги” кампанияси бошланди.

ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган мазкур қўшма лойиҳа доирасида юртдошларимизга илк босқичда болаларни тўғри парваришлаш ҳамда уларнинг соғлом ривожланишини таъминлашга доир муҳим маълумотлар, илмий тавсия ва маслаҳатлар тақдим этиб борилади.

Хусусан, малакали мутахассис ва экспертлар иштирокида мазкур ойликка бағишланган тўғридан-тўғри давра суҳбатини бугун соат 16:00 да “Oilaviy” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://uni.cf/3B4doZG

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ОҒРИҚҚА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН?
Бугун Тошкентда бўлиб ўтган нуфузли анжуман шу масалага бағишланди

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Ўткир оғриқни даволашнинг замонавий йўналишлари” мавзусида PAIN Academy II халқаро илмий-таълим анжумани бўлиб ўтди. 👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi