ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.01K photos
2.37K videos
44 files
9.69K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
"Президентимиз эътибори бизнинг хонадонимизгача етиб келди", — дейишмоқда эндопротезлаш амалиётини бошдан кечирган самарқандлик беморлар

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида Самарқандда ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож 148 нафар фуқароларда турли хил жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши кўзда тутилан.

Биргина травматология йўналиши бўйича эндопротез мосламасига эҳтиёжманд бўлган 35 нафар фуқарода жарроҳлик операциялари ўтказилиши белгиланиб, дастлабки амалиётлар бошлаб юборилди.

— 2015 йилда йиқилиб, оёғимдан жароҳат олгандим, — дейди 45 ёшли тайлоқлик Акбар Очилов. — Аввалига ўтириб-туришда қийналган бўлсам, кейинчалик бировнинг ёрдамисиз ҳатто юролмайдиган бўлиб қолдим. 3 нафар фарзандимнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун ўқитиб илмли қилишим керак. Бунинг устига соғлигимдаги бу ўзгариш мени жуда қийнай бошлади. Даволанишимнинг биргина йўли жарроҳлик амалиёти орқали эндопротез мосламасини ўрнатиш эди. Бу мослама чет элдан келтирилар ва бу амалиёт учун қўлим калталик қилиб турган эди. Энди ҳеч қачон юролмасам керак, деб ўйлардим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида шифокорлар беморни барча тиббий кўриклардан ўтказиб, ўнг оёғига эндопротез мосламасини ўрнатишди. Ҳозирда А. Очилов ўзини жуда яхши ҳис этаяпти.

— 18-20 йилдан буён оёқларимдаги нуқсон туфайли эркин ҳаёт кечира олмас эдим, — дейди Шоҳида Тўхтаева. — Мана “темир дафтар”га киритилиб, давлат ҳимоясига олиндим. Миллионлаб маблағ талаб қилинадиган жарроҳлик амалиётлари ҳам бепул амалга оширилиб, яна қайта оёққа турдим. Шифокорларимизга раҳмат, бир-икки ой ичида тўлиқ тузалишимни айтишмоқда. Яна соғлом ҳаётга қайтаётганимдан хурсандман.

Бу каби беморлар жарроҳлик амалиётларидан сўнг ҳам малакали мутахассислар назоратида бўлиб, соғлиқларини тиклаб олишларига кўмак берилмоқда. Иштихон туманида туғилган 59 ёшли Закия Умирова ҳам кўп йиллардан буён оёқ оғриғидан азоб чекар эди. Йил сайин оғриқ кучайиб, юриш қийинлашиб бораётган эди. Унга шифокорлар икки томонлама кўксартироз ташхиси қўйилган эди.

— Врачлар кўрсатмаси билан зарур муолажаларни олиб юргандим. Аҳволим оғирлашавергач, 2019 йилда ўнг чаноқ сон бўғимида жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлдик, — дейди Закия Умирова. — Ҳозир ўнг оёғимда ҳеч қандай муаммо йўқ, бемалол ҳаракатлана оламан. Бироқ чап оёғимни эндопротезлаш жарроҳлик амалиёти учун имкониятим етмасди. Юртимизда шундай хайрли ишлар бошланибди, эшитиб юрардик, мана, ўзимиз ҳам улардан баҳраманд бўляпмиз. Президентимиз эътибори хонадонимизгача кириб келганини ҳис қилиб турибман. Шифокорлар чап чаноқ сон бўғимимда эндопротезлаш жарроҳлик амалиётини ўтказишга тайёрлашмоқда. Яқин кунларда йиллар давомида қийнаб келган дарддан халос бўламан, деб шукроналар қиляпман.

29 ёшли Зулайҳо Алиқуловага сонларнинг туғма чиқиши – "икки томонлама кўксартироз 3 даража" ташхиси қўйилганди, Пастдарғом туманида яшовчи бу фуқарода ҳам саломатлик акцияси доирасида ўнг чаноқ сон бўғимида тотал эндопротезлаш операцияси ўтказилди.

— Бизни ҳам ўйлайдиганлар бор экан, минг раҳмат, давлатимиз ғамхўрлиги натижасида мен каби имконсиз аҳволдаги беморлар дардига дармон топилмоқда. Мана секин-аста юраяпман. Қувончим ичимга сиғмаяпти. Энди мен ҳам барча сингари ўз оёқларим билан, мустақил ҳаракат қиламан. Одамнинг қўли калта бўлса, дарди оғирлашганда кимдан нажот кутишни билмай қоларкан. Дуоларимиз даргоҳига бориб етганига шукр, — дейди Зулайҳо Алиқулова.

❗️Ҳозирга қадар эндопротез мосламасига эҳтиёжманд бўлган 35 нафар фуқародан 13 нафарида жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

Таъкидлаш жоизки, акция давомида эндопротезлаш амалиётлари билан бирга буйрак трансплантацияси, юракка стент ўрнатиш каби энг мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларида бепул амалга оширилиши мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан "Маҳаллабай", "Хонадонбай" асосда ташкил қилинаётган тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хоразм вилоят телевидениесининг "Хоразм 24" дастурида бу ҳақда ҳикоя қилинади.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 675 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 135 миллион 646 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 930 мингдан зиёд киши вафот этган (12.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:37 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 675 707 янги ҳолати аниқланди, 11 746 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (13.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 136 миллион 663 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 945 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,772 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (13,527 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (13,445 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,980 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,649 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 80 631, Ҳиндистонда 168 912, Бразилияда 71 832, Францияда 34 895, Россияда эса 8 320 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 675 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 135 млн 646 тысяч, из них более 2 млн 930 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:37 по центральноевропейскому времени 12 апреля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 675 707 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 746 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:20 часов по ташкентскому времени 13 апреля 2021 года), в мире заразилось более 136 млн 663 тысяч человек, из них более 2 млн 945 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,772 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 13,527 млн), на третьем — Бразилия (более 13,445 млн), на четвертом — Франция (4,980 млн), на пятом — Россия (4,649 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 80 631, Индии — 168 912, Бразилии — 71 832, Франции — 34 895 и России — 8 320 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЗАРБДОРДА 102 ЁШЛИ МОМО ЭМЛАНДИ

Жиззах вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Дастлаб фақат Жиззах шаҳрида олиб борилган бўлса, ҳозирда вилоятнинг барча туманларида биринчи навбатда эмланадиган аҳолининг эмлаш ишлари бошлаб юборилган.

Айни пайтда вилоят бўйича жами 11514 нафар киши эмланди. Шу кунгача эмланганлардан вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмади.

Яқинда Зарбдор туманидаги Оқар МФЙ, Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йилда туғилган Суймахол момо Зулимова ҳам эмланди.

— Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Дўхтирлар доимий ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳо, юртимиз доим тинч, юртбошимиз омон бўлсин. Бу балою офатлардан тезроқ халос бўлайлик, — дейди Суймахол момо дуога қўл очиб.

Вилоятда эмлашнинг аҳамияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Самарқанд вилоятида ҳам "маҳаллабай" ўрганишлар олиб борилмоқда.

Вилоятдаги 1105 та МФЙ ва 711 минг 214 та хонадонда яшовчи аҳоли орасидан "темир дафтар"га киритилган, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли вакилларининг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида 329 нафар малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий шифокорлар жалб қилинган.

Улар уйма-уй юриб, беморларга тегишли тавсиялар бериб, зарур бўлганда, вилоятнинг ўзида эндопротезлаш амалиётлари, кардиохирургик ва онкологик мураккаб операцияларни амалга оширмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари туман марказларида ҳам давом этмоқда. Ушбу лавҳада Сирдарё вилоятида кечаётган вакцинация жараёнлари ҳақида сўз боради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ 250 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉13 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 40871 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 256958 нафарга етди.

📊 13 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (7409 нафар),
📌Андижон вилояти (5877 нафар),
📌Самарқанд вилояти (3826 нафар),
📌Бухоро вилояти (3157 нафар),
📌Қорақалпоғистон Республикаси (3069 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафар атрофида бўлгани кўринмоқда (Андижон 31194 нафар, Наманган 29740).
❗️Жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич эса Фарғона вилоятида (43675 нафар) қайд этилган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 13 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85503 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 23 нафари Тошкент вилоятида,
📌145 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Навоий вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83264 (+175) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1605 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АГЕНТЛИККА ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб Инаков Алишер Казакович тайинланди.

А. Инаков Андижон давлат тиббиёт институти ва Биринчи Москва тиббиёт институти (аспирантураси)ни тамомлаган. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон ногиронларни меҳнат қобилиятини аниқлаш ва тиклаш илмий-текшириш институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Ногиронларни тиббий, ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш республика маркази директори илмий ишлар бўйича ўринбосари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, ҳозирги лавозимга тайинланишдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори в.в.б. бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2021 йил 25 мартдаги “Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармонига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш белгиланган эди.

Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ДИРЕКТОРИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Каримов Баҳодир Каримович тайинланди.

Б. Каримов Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. У кўп йиллар давомида ногиролиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш йўналишида фаолият юритган. Жумладан, Таянч-ҳаракат тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика маркази бўлим мудири, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш республика инспекцияси бош мутахассиси, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ҳозирги лавозимга тайинланишдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори ўринбосари в.в.б. бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi