ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.6K subscribers
6.07K photos
2.39K videos
44 files
9.73K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 30 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 872 (+287) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 116 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, яна 11 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга 2 кун ичида жами 150 млрд сўм тарқатилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан, «Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади. Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиши белгиланди.

Ушбу маблағ ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

💵 Қорақалпоғистон Республикаси 10 млрд;
💵 Андижон вилояти 10 млрд;
💵 Бухоро вилояти 10 млрд;
💵 Жиззах вилояти 5 млрд;
💵 Қашқадарё вилояти 20 млрд;
💵 Навоий вилояти 5 млрд;
💵 Наманган вилояти 10 млрд;
💵 Самарқанд вилояти 10 млрд;
💵 Сурхондарё вилояти 10 млрд;
💵 Сирдарё вилояти 5 млрд;
💵 Тошкент вилояти 10 млрд;
💵 Фарғона вилояти 10 млрд;
💵 Хоразм вилояти 10 млрд;
💵 Тошкент шаҳри 25 млрд.

Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 57 ёшли З.И. (эркак)да 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у 15 июль кунига қадар уй шароитида даволанган.
15 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келинган, беморнинг ҳолати оғирлиги инобатга олиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.


Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ ҳасталиклари бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболиясидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
📢 ЭЪЛОН!

Бугун соат 17:00 да АОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🎤 Спикерлар:

◽️Улуғбек Собиров — Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;
◽️Ҳабибулло Оқилов — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси;
◽️Анвар Алимов — Республика ихтисослаштирилган Эндокрионология илмий-амалий тиббиёт маркази директори;
◽️Венера Баратова — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

〰️〰️〰️〰️〰️
🔎 Брифинг @aoka_uz телеграм канали, «UzReport TV» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.А. (аёл)да 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган. 22 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, клиник белгилар кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига олиб келинган, ҳолати оғирлиги инобатга олинган ҳолда реанимация бўлимига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда даволаш муолажаларини олмоқда. Беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 30 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 078 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 276 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сирдарё вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, ҳамда Бухоро вилоятда ҳам 6 нафар, жами 495 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 13 432 (+495) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 512 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

О дополнительных мерах по материальной поддержке слоев населения, нуждающихся в помощи и социальной защите в период коронавирусной пандемии

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 60 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (эркак)да 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган. 18 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, сўнг касалликнинг клиник белгилари кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва оғир ҳолатда реанимация бўлимига ётқизилган.


Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромдан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​​КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС, ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА ПОЛИОРГАН ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 59 ёшли Қ.Р. (эркак) 17 июндан Сирдарё вилоятида хизмат сафарида бўлган. Унда 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Беморда COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда кандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар борлиги аниқланган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ҲАМ ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ. БИР КУНДА 750 НАФАРГА ЯҚИН БЕМОР ТУЗАЛДИ


Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 743 нафари соғайди.

Жумладан, 441 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада, 152 нафари Тошкент вилоятида, 48 нафари Сирдарё вилоятида, 33 нафари Андижон вилоятида, 16 нафари Сурхондарё вилоятида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Фарғона вилоятида, яна 13 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида ва яна 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 29 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 672 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 30 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 271 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 154 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 441 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Сирдарё вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сурхондарё вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 13 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 6 нафар, жами 743 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 13 680 (+743) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 455 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 30 июль куни мамлакатимизда 686 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 58 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 628 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Бухоро вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ҳамда Бухоро вилоятларида жами 743 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 23 271 нафар бемордан 13 680 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 455 нафар бемордан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️ Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 70 467 нафар, стационар карантинда эса 22 789 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 55 ёшли Б.Ш. (эркак) жорий йил 13 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.


Кейинчалик аҳволи оғирлашганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган.Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 31 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 558 (+287) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 112 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 741 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 67 ёшли Н.Т. (аёл)да жорий йил 10 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва шаҳар 1-сонли клиник шифохонага олиб келинган, ҳолати ёмонлиги сабабли реанимация бўлимига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Пойтахтлик 60 ёшли М.С. (аёл) жорий йил 10–20 июль кунлари уй шароитида хусусий шифохона шифокорларининг тавсияларига мувофиқ даволанган. 21 июль куни эса Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ШУ СОАТГА ҚАДАР 524 НАФАР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ


🔺2020 йил 31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 773 (+215) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Бухоро вилоятида, 19 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 524 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 14 204 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 430 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Улуғ айёмда Ўзбекистонимиз учун дуода бўлайлик» — Саида Мирзиёева барчани Қурбон ҳайити билан табриклади

👉 https://kun.uz/40630064

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 55 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 55 ёшли Н.Д. (эркак) 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унда “COVID-19” тасдиқланган.
Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфаркти асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz