ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.4K subscribers
6.09K photos
2.41K videos
44 files
9.75K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова, построенную в городе Ташкенте.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️2105 нафар хотин-қиз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналишида бакалавр дипломини олган

📊 Статистика агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишини 40 215 нафар хотин-қиз талаба битирган.

🔽 Улар сони соҳалар бўйича қуйидагича:

👩‍🎓 Таълим – 20 355 нафар;

🤵‍♀ Санъат ва гуманитар фанлар
– 6 094 нафар;

👩‍🏫 Табиий фанлар, математика ва статистика – 3 557 нафар;

👩‍🔧 Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 755 нафар;

👩‍⚕ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 2 105 нафар;

👷‍♀ Хизматлар – 1 277 нафар;

👨‍🌾 Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 1 192 нафар;

🕵‍♀ Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 156 нафар;

👩‍💻 Ахборот-коммуникасия технологиялари – 868 нафар;

👩‍💼 Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 856 нафар.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналиши талабалари Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб кўрилди

Президентимизнинг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ–111-сон қарорига асосан, бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Улар орасида Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳам ўрин олган:

📌 Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти);

📌 Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни мазкур эътироф билан қутлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта"

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан тиббиёт ходимлари мукофотланди

Президентимизнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар орасида қуйидаги тиббиёт ходималари ҳам бор:

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Буриева Шарофат - Пахтачи туманидаги «Ҳакимқул» оилавий шифокорлик пункти мудири, Самарқанд вилояти;

Нормуродова Маърифат Эгамуродовна - Шеробод туманидаги «Euro Med Plus» диагностика ва даволаш маркази раҳбари, Сурхондарё вилояти;

Холбоева Гулноз Бахадировна - Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси анестезиолог-реаниматологи.

«Соғлом турмуш» медали билан

Азимова Рано Исмаилжановна - Хонобод шаҳридаги «Кампирровот» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Андижон вилояти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган барча тиббиёт ходимларини муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Олимлар кекса ёшли кишилар организмида ҳосил бўладиган хавфли моддани аниқлади

🩺 Ёш ўтган сайин инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Тиббиётда бу патология остеопороз деб аталиши маълум. Касаллик кўпинча организмда кальций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юзага келади.

🔬 Хитой олимлари ёш билан боғлиқ ушбу хасталик Альцгеймер хавфини оширишини аниқлади. Бунинг учун суяклардан ажралиб чиқадиган склеростин моддаси одам ақлий қобилияти ва руҳий ҳолатига қандай таъсир қилиши тадқиқ этилди.

🧪 Маълум бўлишича, кекса беморлар суякларида кўп миқдорда склеростин ҳосил бўлиб, сўнг бутун тана бўйлаб тарқалади. Мутахассислар мазкур модда қон таркиби ва орқа мия суюқлигида айниқса юқори даражасида бўлишини ўрганди.

Хўш, бу нимани англатади?

📌 Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, склеростин моддаси нейронал сигнал узатилишига тўсқинлик қилиб, асаб ҳужайралари яхлитлигини бузади. Бу жараён когнитив қобилият пасайиши билан намоён бўлади.

Ваҳоланки, шу пайтгача остеопороз Альцгеймер касаллигига чалинган беморларда, жисмоний фаоллик ва Д витамини етишмаслиги оқибатида ривожланади, деб қаралади. Хитой тадқиқотчилари эса бунинг аксини исботлашди.

‼️ Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу янгилик нейродегенератив касалликларни даволашда илғор ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Давлат_дастури_2024

❗️Йирик шаҳарларда саратон билан касалланган аёллар учун ўзаро ёрдам гуруҳлари ташкил этилади

📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастурининг 17-мақсади — Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш доирасида:

📈 Мақсадли гуруҳдаги аёлларни бачадон саратони ва кўкрак бези саратони скрининг дастурлари билан қамров даражасини ошириш режалаштирилмоқда.

🔽 Бунинг доирасида:

Скрининг регистр ва канцер регистрлар амалиётга татбиқ этилади.

📋 Бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратони скрининги клиник стандарти тасдиқланади.

👩 Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш тизими жорий қилиниб, бунда:

🩻 туман тиббиёт бирлашмалари 14 та маммограф ускунаси билан жиҳозланади ва улар республика ягона ридинг тизимига интеграция қилинади;

👨‍⚕️ мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун 4 та врач радиолог ва 175 та рентген-лаборантлар учун штат бирликлар ажратиш чоралари кўрилади.

🏥 Йирик шаҳарларда саратон билан касалланган аёллар учун ўзаро ёрдам гуруҳлари ташкил этилади. Саратон билан касалланган аёллар учун ижтимоий ходимлар томонидан кейс менежмент ва онкопсихологлар хизмати лойиҳалари тажриба синови вилоят онкологик марказлари (Тошкент) базасида ўтказилади.

🏢 Хусусий клиникалар томонидан маммография текшируви бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳисобот бериш йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, бош миянинг хавфли ўсмалари, орқа мия, бош мия нервлари ва марказий нерв системасининг бошқа бўлимлари хавфли ўсмалари билан касалланган 18 ёшга тўлмаганлар Болалар миллий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан оператив даволаниши белгиланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Туркия билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

🇺🇿🇹🇷 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ва ушбу мамлакатнинг Соғлиқ билимлари университети ректори Камалеттин Ойдин билан учрашув ўтказди.

📈 Унда таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимиз ва қардош Туркия давлати ўртасида тиббиётнинг кўплаб йўналишлари, айниқса, тиббий таълим соҳасидаги икки томонлама алоқалар сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилди.

👨‍🏫 Хусусан, мамлакатимиз етакчи тиббиёт марказ ва клиникалари мутахассислари, тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари ўртасидаги алмашинувлар мазкур йўналишдаги ҳамкорлик мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

🏢 Бундан ташқари, 2019 йилда Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган англашув меморандумига асосан Бухоро давлат тиббиёт институти негизида Соғлиқ билимлари университетининг тиббиёт факультети ва Малакали тиббий хизматлар олий мактаби фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда ушбу даргоҳда жами 600 нафарга яқин талаба таҳсил оляпти.

🧑‍⚕️ Президентимиз ташаббуси билан эса ўтган йили очилган Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультети фаолият бошлади. Ҳозир унда 20 нафар бўлажак ҳамшира тайёрланмоқда.

📋 Ушбу факультетда олий малакали ҳамширалар 4 йиллик таълим дастури бўйича тайёрланиб, қабул учун тест синовлари туркиялик мутахассислар томонидан олинади.

Бу ерда ўқув машғулотлари туркиялик юқори малакали ўқитувчи ва профессорлар томонидан олиб борилади. Қолаверса, талабаларни тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибалар билан яқиндан таништириш мақсадида уларнинг Туркия клиникаларига стажировкалари ҳам ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

👩‍🎓 Эътиборлиси, талабалар "Ҳамширалик иши" йўналишида бакалавриатдан кейин магистратура, аспирантура ва докторантура босқичларида ўқиш имкониятига эга.

🏬 Таъкидлаш жоиз, 1903 йилда асос солинган Туркия Соғлиқ билимлари университети ушбу мамлакатдаги ягона ихтисослашган тиббиёт университети, шунингдек Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Дунёнинг турли давлатлари олий таълим муассасаларида ўз факультетларини очган мазкур олийгоҳ қатор халқаро рейтингларда юқори поғоналарда қайд этилади.

🔰 Мулоқот давомида туркиялик ҳамкасблар яқин келажакда Ҳамширалар академиясида акушерлик ва гинекология йўналишида ҳам факультет очишга қизиқиш билдирди.

🏥 Шунингдек, келгусида юртимиздаги тиббий олийгоҳларда таълим бераётган туркиялик ўқитувчи-профессорлар нафақат назарий ва амалий ўқув машғулотларида, балки беморларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш жараёнида ҳам иштирок этишига келишиб олинди.

🤝 Учрашувда икки томонлама кенг кўламли ҳамкорликни клиник бошқарув, тиббий кадрларни тайёрлаш, илм-фан, шошилинч тиббий ёрдам, трансплантология, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш каби йўналишларда янада ривожлантириш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👶🏻 Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида 4 нафар эгизак дунёга келди.

📌 Фаррух Пўлатов ва Муниса Бекмирзаева 10 йилдан буён фарзанд кутишаётган эди, энди эса уларга бирданига 4 фарзанднинг ота-онаси бўлиш насиб этди.

👥 Эгизакларнинг бири қиз (1,7 кг), учтаси эса ўғил (1,5 кг, 2,2 кг, 2,3 кг) бўлиб, уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар шифокорлар назорати остида, уларга барча зарур муолажалар амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram