⚡️ ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тангрибердиев Кўпалбай Раимбердиевич Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
К. Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали “Госпитал терапия” кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.
Турли йилларда Хоразм вилоят кардиология маркази шифокори, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар К. Тангрибердиев Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️ЖССТ: Дунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда
📊 Ҳозир сайёрамиз бўйича 1 миллиарддан ортиқ одам семиришдан азият чекмоқда. Бу — Ер шари аҳолисининг ҳар саккиз нафардан бири дегани. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, мазкур кўрсаткич 1990 йилга нисбатан икки баравар кўп.
📈 Энг юқори ўсиш динамикаси ёшлар ўртасида қайд этиляпти. Хусусан, дунё бўйича 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семириш ҳолатлари тўрт баравардан кўпроқ ошган.
📌 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус фикрича, бу глобал муаммонинг энг оқилона ечими — соғлом турмуш тарзи. Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали ортиқча вазндан халос бўлиш ҳамда семизликнинг олдини олиш мумкин. Шунда, ўз-ўзидан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва саратонга чалиниш ҳолатлари ҳам кескин камаяди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
📌 Ўт-тош касаллиги минтақамизда энг кўп учрайдиган хасталиклардан бири.
🩺 У ўт қопида сурункали яллиғланишлар ва тошлар ҳосил бўлиши билан кечади.
🍜 Касаллик, асосан, мазкур тана аъзосида анатомик ўзгаришларнинг юзага келиши, нотўғри овқатланиш ҳамда туғма омиллар сабабли келишиб чиқиши мумкин.
🔬 Эрталаб уйғонганда оғизда аччиқ таъм келиши, таомланганда кўнгил айниши, қорин соҳасида кузатиладиган турли оғриқлар хасталикнинг асосий белгиларидир.
👨🏻⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази жарроҳ-шифокори Ўринбой Абдуллаев маълумот берди.

#Давлат_дастури_2024
❗️ССВ: Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш самарадорлиги оширилади
📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 17-мақсади — Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш доирасида:
📉 Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш, хавфли ўсма хасталикларидан 1 йилгача ўлим кўрсаткичини 13,8 фоиздан юқори бўлмаслигига эришиш режалаштирилмоқда.
🔽 Шу мақсадда:
🩻 35-55 ёшдаги аёлларни ҳар 3 йилда 1 марта бачадон бўйни саратони ҳамда 45-65 ёшдаги аёлларни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича 3 млн нафар аҳолини скринингдан ўтказиш ҳамда оммавий онкоскрининг текшируви жорий этилади;
👨⚕️ онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида бирламчи тизим шифокорларининг «Онкоогоҳлик» бўйича билим ва амалий кўникмалари;
✅ хавфли ўсма хасталиги аниқланган беморларни даволаш самарадорлиги оширилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

👁 Конъюнктивит — кўзларни қоплаб турувчи юпқа парданинг яллиғланишидир.
🌱 Баҳор ойларида аллергик конъюнктивит кўп кузатилади.
👀 Касалликнинг дастлабки белгилари кўзлардаги қизариш ва ёшланиш бўлиб, унинг ичида ноқулайлик сезилади.
👨🏻⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Мансур Матёқубов маълумот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова, построенную в городе Ташкенте.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова, построенную в городе Ташкенте.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️2105 нафар хотин-қиз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналишида бакалавр дипломини олган
📊 Статистика агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишини 40 215 нафар хотин-қиз талаба битирган.
🔽 Улар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
👩🎓 Таълим – 20 355 нафар;
🤵♀ Санъат ва гуманитар фанлар – 6 094 нафар;
👩🏫 Табиий фанлар, математика ва статистика – 3 557 нафар;
👩🔧 Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 755 нафар;
👩⚕ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 2 105 нафар;
👷♀ Хизматлар – 1 277 нафар;
👨🌾 Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 1 192 нафар;
🕵♀ Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 156 нафар;
👩💻 Ахборот-коммуникасия технологиялари – 868 нафар;
👩💼 Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 856 нафар.

Тиббиёт йўналиши талабалари Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб кўрилди
Президентимизнинг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ–111-сон қарорига асосан, бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар орасида Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳам ўрин олган:
📌 Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти);
📌 Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни мазкур эътироф билан қутлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президентимизнинг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ–111-сон қарорига асосан, бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар орасида Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳам ўрин олган:
📌 Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти);
📌 Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни мазкур эътироф билан қутлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан тиббиёт ходимлари мукофотланди
Президентимизнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар орасида қуйидаги тиббиёт ходималари ҳам бор:
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Буриева Шарофат - Пахтачи туманидаги «Ҳакимқул» оилавий шифокорлик пункти мудири, Самарқанд вилояти;
Нормуродова Маърифат Эгамуродовна - Шеробод туманидаги «Euro Med Plus» диагностика ва даволаш маркази раҳбари, Сурхондарё вилояти;
Холбоева Гулноз Бахадировна - Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси анестезиолог-реаниматологи.
«Соғлом турмуш» медали билан
Азимова Рано Исмаилжановна - Хонобод шаҳридаги «Кампирровот» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Андижон вилояти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган барча тиббиёт ходимларини муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

❗️Олимлар кекса ёшли кишилар организмида ҳосил бўладиган хавфли моддани аниқлади
🩺 Ёш ўтган сайин инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Тиббиётда бу патология остеопороз деб аталиши маълум. Касаллик кўпинча организмда кальций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юзага келади.
🔬 Хитой олимлари ёш билан боғлиқ ушбу хасталик Альцгеймер хавфини оширишини аниқлади. Бунинг учун суяклардан ажралиб чиқадиган склеростин моддаси одам ақлий қобилияти ва руҳий ҳолатига қандай таъсир қилиши тадқиқ этилди.
🧪 Маълум бўлишича, кекса беморлар суякларида кўп миқдорда склеростин ҳосил бўлиб, сўнг бутун тана бўйлаб тарқалади. Мутахассислар мазкур модда қон таркиби ва орқа мия суюқлигида айниқса юқори даражасида бўлишини ўрганди.
❓Хўш, бу нимани англатади?
📌 Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, склеростин моддаси нейронал сигнал узатилишига тўсқинлик қилиб, асаб ҳужайралари яхлитлигини бузади. Бу жараён когнитив қобилият пасайиши билан намоён бўлади.
✅ Ваҳоланки, шу пайтгача остеопороз Альцгеймер касаллигига чалинган беморларда, жисмоний фаоллик ва Д витамини етишмаслиги оқибатида ривожланади, деб қаралади. Хитой тадқиқотчилари эса бунинг аксини исботлашди.
‼️ Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу янгилик нейродегенератив касалликларни даволашда илғор ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.