ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.6K subscribers
6.08K photos
2.4K videos
44 files
9.74K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
2020 йил 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 3 мая 2020 года 15:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2136.
---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН - ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Наманганлик М. шу йилнинг 20 апрелида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган вилоят филиали реанимация бўлимига юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси билан ётқизилган. Ёндош касалликлари ҳисобига у қарийб икки ҳафта давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.
Бундан аввал эса ушбу бемор (эркак) бош мия фалажи, иккиламчи камқонлик оғир даражаси, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби қатор ташхислари билан даволанган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари билан бирга хорижлик, жумладан, хитойлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.
Бироқ пульмонолог, терапевт, кардиолог, вирусолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 23 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, УЛАР ОРАСИДА 2 НАФАР ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҲАМ БОР


Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар ҳамда Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафардан Хоразм, Сирдарё, Андижон, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан. Уларнинг 8 нафари Истамбул – Тошкент йўналишида, 2 нафари Москва – Тошкент йўналишида юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафардан Тошкент ҳамда Жиззах вилоятларидан. Уларнинг 6 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Қозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 43 ёшда бўлса, энг кичиги 8 ёшда.
Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан соғайиб чиққан 2 ҳомиладор аёл Тошкент шаҳридан бўлиб, 1 нафари 27 ёшда, яна 1 нафари 24 ёшда. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Айни пайтда уларнинг ҳомиласи ривожланмоқда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 409 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 432 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1301 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ГОРОДЕ ТАШКЕНТЕ ВЫЗДОРОВЕЛИ 23 ЧЕЛОВЕКА, СРЕДИ НИХ ЕСТЬ И 2 БЕРЕМЕННЫЕ ЖЕНЩИНЫ


Сегодня также в многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 14, в клинике НИИ вирусологии – ¬¬7 и в Ташкентском городском родильном комплексе № 3 – 2 пациента. С участием представителей Министерства здравоохранения их проводили в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации.
Среди выздоровевших в многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии 5 человек из города Ташкента, 3 – Ташкентской области, по 1 – Хорезмской, Сырдарьинской, Андижанской, Наманганской, Бухарской и Кашкадарьинской областей. 8 из них прибыли в нашу страну по направлению Стамбул-Ташкент, 2 – Москва-Ташкент и были помещены на карантин. После выявления инфекции были госпитализированы. Остальные четверо граждан заразились в результате контакта с больными. Среди выздоровевших 4 мужчин и 10 женщин, самому старшему из них 49 лет, а младшей – 14 лет.
Среди выздоровевших в клинике НИИ вирусологии 5 пациентов из города Ташкента, по 1 – из Ташкентской и Джизакской областей. 6 человек заразились в результате контакта с больными. Один гражданин прибыл из Республики Казахстан и был помещен на карантин. После выявления инфекции был госпитализирован. Среди выздоровевших 4 мужчин и 3 женщин, самому старшему из них 43 года, а младшему – 8 лет.
Выздоровевшие в Ташкентском городском родильном комплексе № 3 две беременные женщины родом из города Ташкента, одной 27 лет, а другой 24 года. Они заразились в результате контакта с больными. На данный момент их плод развивается.
В городе Ташкенте до этого было вылечено 409 пациентов, а сейчас их – 432.
На сегодняшний день по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечилось 1301 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРАЗМДА 7 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1308 НАФАРГА ЕТДИ


Хоразм вилоятида ҳам коронавирусга чалинган 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Хоразмга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафардан бемор Қашқадарё ва Наманган вилоятларидан, 1 нафардан эса Фарғона, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёш.
Хоразм вилояти бўйича шу пайтга қадар 138 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 145 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 37 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1308 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ХОРЕЗМЕ ПОПРАВИЛИСЬ 7 ПАЦИЕНТОВ И ОБЩЕЕ ЧИСЛО ПОЛНОСТЬЮ ВЫЗДОРОВЕВШИХ В СТРАНЕ ДОСТИГЛО 1308 ЧЕЛОВЕК

В Хорезмской области от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 7 человек. С участием ответственных лиц областного управления здравоохранения их проводили на реабилитацию.
Все выздоровевшие были привезены в Хорезм чартерным рейсом из России и помещены на карантин. После подтверждения коронавирусной инфекции они были госпитализированы. Среди них по 2 человека ¬– из Кашкадарьинской и Наманганской областей, и по 1 – Ферганской, Бухарской и Джизакской областей. Все они мужчины, самому старшему из них 49 лет, а младшему – 26 лет.
В Хорезмской области до этого было вылечено 138 человек, а сейчас их – 145.
Таким образом, сегодня до этого времени выздоровели и отправились на реабилитацию 37 человек. В настоящее время в Узбекистане от коронавирусной инфекции излечились 1308 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ИККИ ВИЛОЯТДА 11 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1319 НАФАРГА ЕТДИ


Шу соатларда бир йўла икки вилоятда: Андижондада 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 48 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2136 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 807 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2149 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 3 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2149.
---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
2020 йил 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2160 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 4 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2160.
---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ФАРҒОНАДА КАРАНТИНГА ОЛИНИБ, КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 8 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалиб чиққанларнинг 7 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Уларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 40 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 76 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 84 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1327 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ФЕРГАНЕ ВЫЗДОРОВЕЛИ 8 ПАЦИЕНТОВ, КОТОРЫЕ РАНЕЕ НАХОДИЛИСЬ НА КАРАНТИНЕ


Мы начинаем сегодняшнюю первую хорошую новость с того, что в Ферганской области от коронавирусной инфекции вылечены 8 пациентов. С участием ответственных лиц областного управления здравоохранения их проводили на реабилитацию.
Из выздоровевших 7 человек приехали из Турции, а один – из России и все они были помещены на карантин. После выявления инфекции они были госпитализированы.
Среди выздоровевших 4 мужчин и столько же женщин. Из них по 2 человека из Ферганской области и города Ташкента, по 1 – Андижанской, Наманганской, Самаркандской и Бухарской областей. Самой старшей из них 61 год, а младшему – 40 лет.
До настоящего времени в области были вылечены 76 человек, а теперь их количество достигло 84.
В настоящее время в Узбекистане от коронавирусной инфекции излечились 1327 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КОРОНАВИРУСДАН ХОЛИ ХУДУДГА АЙЛАНДИ


Навоий вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланди. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилади.
Соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Эндиликда Навоий вилояти ҳам барча беморлар бутунлай соғайиб, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари қатори коронавирусдан ҳоли учинчи ҳудудга айланди. Ушбу муваффақиятда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1328 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
НАВОИЙСКАЯ ОБЛАСТЬ СТАЛА СВОБОДНЫМ ОТ КОРОНАВИРУСА РЕГИОНОМ


Сегодня Навоийская область тоже стала свободным от коронавируса регионом.
В частности, в областной инфекционной больнице полностью вылечена последняя пациентка с коронавирусной инфекцией. С участием ответственных лиц областного управления здравоохранения ее проводят на реабилитацию.
Выздоровевшей женщине 45 лет, она из города Ташкента. Она заразилась в результате контакта с больным.
Теперь в Навоийской области полностью выздоровели все пациенты и она после Джизакской и Кашкадарьинской областей стала третьим регионом, свободным от коронавируса. Медицинский персонал областной инфекционной больницы внес особый вклад в этот результат.
В настоящее время в Узбекистане от коронавирусной инфекции излечились 1328 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАМАНГАН ВА САМАРҚАНДДА 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА ИККИ НАФАР ЧАҚАЛОҚ ҲАМ БОР


Наманган вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Наманганда соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (9 нафари Наманган шаҳридан, 3 нафари Учқўрғон туманидан, 2 нафари Норин туманидан, 1 нафардан Чуст, Наманган ва Уйчи туманларидан) бўлиб, улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, икки нафар энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди. Вилоятда шу пайтга қадар 89 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 106 нафарни ташкил этмоқда.
Самарқандда тузалганлардан 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Самарқанд шаҳридан. Яна 1 нафари (эркак) ҳам 37 ёшда бўлиб, Тойлоқ туманидан. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу вақтгача 22 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда уларнинг сони 24 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1347 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Министерство здравоохранения:
В НАМАНГАНЕ И САМАРКАНДЕ ПОПРАВИЛИСЬ 19 ПАЦИЕНТОВ, СРЕДИ НИХ ЕСТЬ ДВА МЛАДЕНЦА

Сегодня также в Наманганской области от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 17 пациентов, а в Самаркандской области – 2 человека. С участием ответственных лиц областных управлений здравоохранения их проводили на реабилитацию.
Все выздоровевшие в Наманганской области из этого региона (9 из них из города Намангана, 3 – из Учкурганского района, 2 – Нарынского района, по 1 – Чустского, Наманганского и Уйчинского районов), они заразились в результате контакта с больными. Среди них 6 мужчин и 11 женщин, самой старшей из них 48 лет, а самые младшие (два младенца) – 2019 года рождения. Благодаря эффективным процедурам лечения, лабораторные исследования сегодня показали, что все они здоровы. До этого дня в области было вылечено 89 человек, а сейчас их – 106.
В Самаркандской области выздоровели 37-летняя женщина из города Самарканда и 37-летний мужчина из Тайлакского района. Они заразились в результате контакта с больными. До настоящего времени а данном регионе было вылечено 22 пациента, а теперь их количество достигло 24.
В настоящее время в Узбекистане от коронавирусной инфекции излечились 1347 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИККИТА КЛИНИКАДА 17 БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 9 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 3 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 61 бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятидан 1 нафардан. Беморлардан 6 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 58 бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 432 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 449 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1364 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ДВУХ КЛИНИКАХ ГОРОДА ТАШКЕНТА ВЫЗДОРОВЕЛИ И ОТПРАВЛЕНЫ НА РЕАБИЛИТАЦИЮ 17 ПАЦИЕНТОВ


В клинике Научно-исследовательского института вирусологии в столице от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 9 и в клинике НИИ эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний ¬¬– 8 человек. С участием представителей Министерства здравоохранения их проводили в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации.
Среди выздоровевших в клинике НИИ вирусологии 7 человек из города Ташкента, по 1 – ¬из Бухарской и Ташкентской областей. Восемь из них заразились в результате контакта с больными. Один – приехал из России и был помещен на карантин. Как только коронавирус был обнаружен, его госпитализировали в клинику. Среди поправившихся пациентов 6 мужчин и 3 женщин. Среди них самой старшей 61 год, младшему – 9 лет.
Среди выздоровевших в клинике Научно-исследовательского института эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний 6 человек заразились в результате контакта с больными, 2 – приехали из России и были на карантине. Как только коронавирус был обнаружен, они были госпитализированы. По 3 человека из столицы и Ташкентской области, по 1 – из Республики Каракалпакстан и Джизакской области. Среди них 6 мужчин и 2 женщин, самому старшему 58 лет, а младшему – 10 лет.
В городе Ташкенте до этого было вылечено 432 пациента, а сейчас – 449.
На сегодняшний день по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечилось 1364 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯНА 6 БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1370 НАФАРГА ЕТДИ


Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан навбатдаги 6 нафар бемор бутунлай соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 1 нафари Россиядан Қозоғистондан орқали, яна 1 нафари Қозоғистоннинг ўзидан, яна 1 нафари эса Туркиядан юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 449 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 455 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 51 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1370 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ГОРОДЕ ТАШКЕНТЕ ПОПРАВИЛИСЬ ЕЩЕ 6 ПАЦИЕНТОВ, В НАШЕЙ СТРАНЕ КОЛИЧЕСТВО ВЫЗДОРОВЕВШИХ ДОСТИГЛО 1370 ЧЕЛОВЕК


В многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии выздоровели еще 6 пациентов. С участием представителей Министерства здравоохранения их проводили в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации.
Среди выздоровевших 3 человека из города Ташкента, по 1 – из Сырдарьинской, Наманганской и Ташкентской областей. Один из них приехал в нашу страну из России через Казахстан, другой – из самого Казахстана, а третий – из Турции и были помещены на карантин. После выявления инфекции были госпитализированы. Остальные 3 человека заразились в результате контакта с больными. Среди них 5 мужчин и 1 женщина, самой старшей из них 62 года, а младшему – 19 лет.
В городе Ташкенте до этого было вылечено 449 пациентов, а сейчас их – 455.
Таким образом, сегодня выздоровело 51 пациент, а по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечилось 1370 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
2020 йил 4 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2181 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 4 мая 2020 года 15:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2181.
---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz