ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33.9K subscribers
5.76K photos
2.27K videos
44 files
9.47K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Жиззах вилояти.
Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими фойдаланишга топширилди. Мазкур шифо масканига маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 540 минг сўм маблағ сарфланди. Алоҳида изолятор хоналари ташкил этилиб, зарурий тиббий асбоб-анжомлар билан тўлиқ таъминланди.

🔺Фарғона вилояти.
Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарияти томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни сайёр қабуллар куни этиб белигиланди. Худди шу кунлари марказда фаолият олиб бораётган бош мутахассислар тасдиқланган жадвал асосида туман марказий поликлиникалари ва оилавий поликлиникаларига бориб, оилавий шифокорлар билан биргаликда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ихтисослашган юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишни бошладилар.

🔺Наманган вилояти.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида пойтахтдан ташриф буюрган малакали шифокорлар иштирокида ўқув машғулот ўтказилди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 95,5 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 93 миллион 805 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 026 мингдан зиёд киши вафот этган (18.01.2021 йил Европа вақти билан соат 22:38 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 588 325 янги ҳолати аниқланди, 11 136 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 95 миллион 555 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 040 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 23,556 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,571 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,455 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,591 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,395 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 212 253, Ҳиндистонда 13 788, Бразилияда 61 567, Россияда 22 857, Буюк Британияда эса 38 598 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире COVID-19 заразилось более 95,5 миллиона человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 93 млн 805 тысяч, из них более 2 млн 026 тысяч человек умерли (по состоянию на 22:38 по центральноевропейскому времени 18 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 588 325 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 136 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 19 января 2021 года), в мире заразилось более 95 млн 555 тысяч человек, из них более 2 млн 040 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 23,556 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,571 млн), на третьем — Бразилия (более 8,455 млн), на четвертом — Россия (3,591 млн), на пятом — Великобритания (3,395 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 212 253, Индии — 13 788, Бразилии — 61 567, России — 22 857 и Великобритании — 38 598 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда илк маротаба ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

▶️@ssvuz
😷Бир марталик тиббий ниқоб ўз вазифасини бажарувчи бир неча қатламларга эга:

🔺ташқи намликни қайтарувчи қатлам;
🔺патоген зарраларни (микроблар ва вируслар) ушлайдиган ўрта қатлам филтри;
🔺намликни ютадиган ва ниқоб остида буғларнинг тўпланишидан сақлайдиган ички қатлам.

📌Ниқобнинг ташқи қатлами ичкарига алмашса, ташқи қатлам нафас олиш пайтида ҳосил бўлган намлик зарраларини қайтаради ва улар ниқоб остидан турли йўналишларда тарқала бошлайди. Яъни вирус бошқаларга осонликча юқиши мумкин.

📌Ички қатлам ташқарида бўлиши ҳам зарар етказади. Ахир у атрофдаги ҳаводан зарраларни, шу жумладан патоген микроорганизмларни ўзлаштиради. Бундай ниқоб тезда ифлос бўлади.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ССВ Матбуот котиби каналига уланиш:
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар ходимларининг ҳудудларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадидаги хизмат сафарлари давом этмоқда.

Ушбу хизмат сафарлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова Самарқанд вилоятида бўлди. Вазирлик вакили бошчилигидаги гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларидаги шароитлар ўрганилди. "Ўзбекистон 24" лавҳаси шу ҳақда.

CCВ расмий канали: @ssvuz
ССВ Матбуот котиби канали:
@ssvmatbuotkotibi
🇹🇲💉Туркманистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб «Спутник V» Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

Шу ўринда, мамлакатда ҳали ҳам коронавирус инфекциясининг биронта расмий ҳолати қайд этилмаган. Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди.

«Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб «Спутник V» вакцинасини ўз ҳудудида қўллашни расман маъқуллади», — дейди РТТИФ директори Кирилл Дмитриев.

Бир ҳафта олдин «Хроники Турменистана» нашриёти Pfizer ва «Спутник V» вакциналарининг кичик партиялари Туркманистонга етказиб берилиши ҳақида ёзган эди.

Манба: @koronavirusinfouz

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
ССВ Матбуот котиби каналига уланиш:
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обследования здоровья и медицинские осмотры в отдаленных районах Бухары.

CCВ расмий канали: @ssvuz
ССВ Матбуот котиби канали:@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоронинг чекка ҳудудларида соғлиқни сақлаш бўйича ўрганишлар ва тиббий кўриклар жараёнидан лавҳа.

CCВ расмий канали: @ssvuz
ССВ Матбуот котиби канали:@ssvmatbuotkotibi
​​ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, COVID-19га қарши вакциналар дунё бўйлаб тенг тақсимланмаяпти

COVID-19га қарши вакциналар тенг тақсимланмаяпти ва энг қашшоқ мамлакатларга етиб бориш имконига эга эмас, бу глобал тенгсизликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус матбуот анжумани давомида айтди.

— Очиғини айтишим керак: дунё ҳалокатли маънавий инқироз ёқасида турибди. Бу инқирознинг баҳоси эса дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар фуқароларининг ҳаёти билан тўланади, — деди Т. Гебрейесус. — Коронавирусга қарши вакциналар дунёдаги кўплаб инсонлар ҳаётини қутқариши билан бирга одамларни ажратиб турадиган тенгсизлик деворининг яна бир ғиштга кўтарилишига олиб келиши мумкин. 39 миллиондан ортиқ дозадаги вакцина 49 та юқори даромадли мамлакатларга тарқатилди ва унинг атиги 25 дозаси энг кам даромадли мамлакатга етказилди. Тасаввур қилинг: 25 миллион эмас, 25 минг эмас, 25 доза холос.

Унинг таъкидлашича, вакцинани адолатли тақсимлаш бўйича ташқи қўллаб-қувватлашга қарамай, айрим мамлакатлар ва компаниялар, мақсади аҳолининг барча қатламлари учун вакциналардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўлган COVAX ташаббусини четлаб ўтиб, икки томонлама шартномалар тузишда давом этишмоқда, нархларни кўтармоқда ва навбатнинг олди қаторига чиқиб олишга интилишмоқда.

— Вакцина ҳамма учун етарли. Aммо ҳозирда биз бутун дунёда жиддий касаллик ва ўлим хавфига дучор бўлганларни биринчи ўринга қўйиш учун битта глобал оила сифатида ҳамкорликда фаолият олиб боришимиз лозим, — деди ЖССТ раҳбари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————————

Глава ВОЗ отметил, что в мире вакцины от COVID-19 распределяются неравномерно

Вакцины от COVID-19 распределяются неравномерно и беднейшие страны практически не получают к ним доступ, что может усугубить неравенство в мире. Об этом глава Всемирной организации здравоохранения Тедрос Гебрейесус сказал во время пресс-конференции.

— Я должен быть откровенным: мир находится на грани катастрофического морального провала. И цена этого провала будет оплачена жизнями и средствами к существованию в беднейших странах мира, — заявил Т. Гебрейесус. — Вакцины от коронавируса, которые могут стать спасением многих людей, могут также стать и еще одним «кирпичом в стене» неравенства, разделяющей людей. Более 39 млн доз вакцины было распространено по крайней мере в 49 странах с более высоким доходом. И только 25 доз попало в страну с самым низким уровнем дохода. Не 25 миллионов, не 25 тысяч, 25.

Он отметил, что, несмотря на внешнюю поддержку равноправного распределения вакцины, некоторые страны и компании продолжают приоритетно заключать двусторонние сделки, обходя инициативу COVAX, цель которой — равный доступ к вакцинам всех слоев населения, поднимают цены и пытаются «влезть в начало очереди».

— Вакцины хватит на всех. Но прямо сейчас мы должны работать вместе, как одна глобальная семья, чтобы уделять первоочередное внимание тем, кто наиболее подвержен риску тяжелых заболеваний и смерти во всех странах, — отметил глава ВОЗ.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг иш жараёнларидан махсус репортаж.

CCВ расмий канали: @ssvuz
CCВ Матбуот котиби канали:@ssvmatbuotkotibi
​​МАҚСАД — КАСАЛЛИКНИ ЭРТА АНИҚЛАШ ВА ДАВОЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

Академик Ёрқин Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштириган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ мутахассислари Наманган вилоятига ташриф буюришди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминовнинг қабулида бўлиб, марказ жамоасининг 2021 йилги режалари билан таништиришди. Ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.

Йилнинг биринчи ташрифи доирасида икки кунлик фаолият ғоят самарали кечди. Марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Замира Ҳалимова, қалқонсимон без касалликлари бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Гулчеҳра Наримова, диабетдаги йирингли асоратлар бўлими мутахассиси Ҳамидулла Шокиров Наманган эндокринология диспансери шифокорлари учун маҳорат дарсларини ўтказишди. Унда эндокринологиянинг долзарб муаммоларига муваффақиятли ечимлар топиш борасидаги илм-фан ютуқлари, даволаш услублари ҳақида гап борди. Албатта, назарий янгиликлар тарғиботи билангина кифояланиб қолинмади.

Диспансерда даволанаётган ва поликлиникада кўрикдан ўтиш учун келганлардан аксариятига пойтахтлик олим-шифокорларнинг кузатувидан ўтишлари учун қулай имкониятлар яратиб берилди.

Худди шундай тадбирлар Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида ҳам уюштирилди. Шифокорларга маҳорат сабоғи ташкиллаштирилиб, бемор аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга эндокринологик хасталикларнинг олдини олиш омиллари тушунтирилди.

Пойтахтлик мутахассисларнинг Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига боришлари эндокрин касалликлардан даволанаётганлар учун айни муддао бўлди. Айниқса, оғир дарддан озор чекаётганлар чуқур тиббий текширувдан ўтказилди. Даволашнинг энг мақбул йўллари бўйича эндокринолог врачларга янги илмий хулосалар етказилди. Беморлар билан эса даволанишнинг ўзи билан боғлиқ муҳим жиҳатлари хусусида ошкора ва таъсирчан мулоқотлар ташкиллаштирилди.

Энг эътиборлиси, меҳмонларнинг сафари марказий шифохонада ниҳоя топмади. Улар ўз соҳаларига дахлдор хасталиклардан қийналаётган кишиларнинг хонадонларига ҳам кириб боришди.

— Аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган тиббий ислоҳотлар халқимизда хизматимиздан ризолик кайфиятини уйғотмоқда, — дейди Гулчеҳра Наримова. — Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги меҳанизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ўтказилган хатлов бизларга ҳам ғоят қулайлик туғдирди. Энди бемор излаб ўтирилмайди. Уларнинг кимлигиям, манзилиям аниқ. Чунки ҳамма яқинда антропометриядан ўтказилган. Қайси хонадонларда эндокрин хасталикларга чалинганларнинг борлиги маълум, кузатувга ҳам олинган. Биз ана шундай беморларнинг уйларига кирдик. Ҳолатларини синчиклаб кўрдик, зарур тавсиялар ва маслаҳатлар бердик. 6 нафар беморда жарроҳлик амалиётлари ўтказдик.

— Пойтахтлик олим-шифокорлар эртага ҳам Наманганда ўз фаолиятларини давом эттиришади. Улардан умидимиз катта. Негаки, ҳамкорликда ҳикмат кўп. Меҳмонларнинг беминнат кўмагидан беҳад хурсандмиз, — дейди диспансер бош врачи, тиббиёт фанлари доктори Муҳаммаджон Ваққосов.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ССВ Матбуот котиби каналига уланиш: @ssvmatbuotkotibi
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter