ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.9K subscribers
5.57K photos
2.12K videos
41 files
9.07K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​БОЛАЛАРДА АНЕМИЯ: КАСАЛЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ДАСТЛАБКИ ЧОРАЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Ёш болаларда камқонлик муаммоси ижтимоий аҳамиятга эга. Боланинг тўғри ривожланиши, тенгдошларидан жисмонан ва ақлан орқада қолмаслиги учун бу касалликка бефарқ бўлмаслик керак. Ушбу касаллик борасидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, олий тоифали шифокор Назокат Орипова жавоб беради (2-қисм).

— Анемия ташхисини қўйиш учун қандай текширувлар ўтказилади?

— Болада камқонлик белгиларини сезган ота-она, энг аввало, қон текширувларини амалга ошириши зарур. Қондаги эритроцитлар ва гемоглобин сонининг кўрсаткичлари орқали ташхис қўйилади. Гемоглобин миқдори 110 г/л дан эритроцитлар 3,5 х 10¹² г/л дан кам бўлса, анемия ташхиси қўйилади. Бу кўрсаткич анемиянинг енгил даражасига тегишли. Ўртача анемия қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади: гемоглобин 90 г/л дан кам, эритроцитлар 2,5х10¹² г/л гача, оғир даражадаги камқонликда эса 70 г/л дан кам, эритроцитлар 2,5х10¹² г/л дан кам бўлади. Болада камқонлик аниқланганда нафақат гематолог, балки гастроэнтеролог, нефролог ва педиатларга ҳам мурожаат қилиш ҳоллари учрайди.

— Камқонликни даволаш даврида нималарга аҳамият қаратилади?

— Камқонликни даволашнинг босқичлари тўлиқ шифокор назорати остида ўтиши лозим. Агар болада анемиянинг енгил кўриниши кечаётган бўлса, темир моддасига бой бўлган овқатлар ва қўшимча витаминлар берилади. Такрорий камқонлик юзага келмаслик учун ушбу жараённи тўхтатмаслик зарур. Рационда мол гўшти жигари, дуккакли экинлар, денгиз маҳсулотлари, янги сабзавот ва мевалар, кўкатлар ўрин олиши керак. Темир препаратлари ва витаминлари кўрсатилган дори-дармонларни шифокор тайинлайди.

— Анемияни олдини олиш борасида қандай тавсиялар берган бўлар эдингиз?

— Темир танқислиги камқонликнинг асосий сабаби эканлигини ҳисобга олсак, тўғри овқатланишнинг аҳамияти жуда катта. Бола туғилмасиданоқ олдинроқ ҳомиладор аёллар соғлом овқатланишга, етарлича ухлаб дам олишга эришиши зарур. Илк 6 ойликда она сутига қўшимча овқатлар қўшиб бориш зарур. Катта ёшдаги болалар учун турли хил овқатланиш балансини ташкил қилиш керак. Чақалоқларни иложи борича очиқ ҳавода бўлиши ва қуёш ванналарини қабул қилдирилиши муҳимдир. Агар бу етарли бўлмаса, витамин-минерал комплекслари ва таркибида темир моддаси сақловчи препаратлардан фойдаланиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, темир организмга яхши сўрилиши учун С витамини жуда зарур. Сут, чой ва кофе каби маҳсулотлар эса темир моддасини сўрилишига қаршилик кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ЮРТИМИЗДА БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР КОРОНАВИРУСДАН 214 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 24 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 012 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌69 нафари Тошкент шаҳрида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Фарғона
вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар

📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Бухоро вилоятида 3 нафар, 📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 29 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Фарғона вилоятида 22 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар, 📌Тошкент вилоятида 34 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 51 нафар бемор тузалди.


🟢Шундай қилиб, юртимизда 62 247 (+214) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 220 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОНДА 78 ФОИЗ ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИ НОИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР ҲИССАСИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ

Соғлом турмуш тарзига амал қилиш қанчалик муҳим? Унга амал қилишни одатга айлантириш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди (1-қисм):

— Кўпчилик қандайдир хасталикка учрагандан сўнггина соғлигига эътибор қаратади. Аслида эса, бетоб бўлмаслик учун саломатлигимизга эътибор беришимиз зарур. Соғлом бўлиш, иммунитетимизни кучайтириш учун эса, биринчи навбатда соғлом турмуш тарзига доимий равишда амал қилишимиз талаб этилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига боғлиқ бўлади.

Шундай экан соғлом турмуш тарзига амал қилган инсонлар, аввало, касал бўлмайди, бирон жойи оғриб қолганда ҳам тез ва осон саломатлигини яна қайта тиклаб олади. “COVID-19” инфекцияси кенг тарқалган бугунги таҳликали замонда ҳам бу ўз исботини топмоқда. Ортиқча вазн ёки бирор ёндош касалликлари бор, соғлиғига етарлича эътибор бермайдиган кишиларга вирус юққанда оғир оқибатларга олиб келгани кузатилмоқда. Аксинча, иммунитети кучли, соғлом турмуш тарзига амал қилувчи кишилар, ёшидан қатъий назар, вирусни тез ва осон енгиб ўтмоқда.

Шунингдек, биринчи навбатда, соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик ноинфекцион касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Булар:
Юрак қон-томир;
 Қандли диабет;
 Онкологик;
 Нафас йўллари
хасталиги каби касалликлар бўлиб, Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари айни шу хасталиклар билан боғлиқ. Юқумли бўлмаган касалликлардан бири билан оғриган беморларга коронавирус инфекцияси соғлом одамга нисбаттан кучлироқ таъсир қилади ва оғир оқибатларга олиб келади. Хўш, юқумли бўлмаган хасталикларга чалинмаслик учун нима қилиш керак? Биринчи навбатда тўғри ҳаёт тарзини йўлга қўйиш талаб этилади. Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг эса, 4 асосий йўли мавжуд:

Булар:
Тўғри овқатланиш;
 Жисмоний фаоллик;
 Руҳий саломатлик;
 Зарарли одатлардан воз кечиш.

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзининг мана шу тўрт қоидасига амал қилишни аҳолининг одатига, кундалик турмуш тарзига айлантириш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда. Аммо бунга фақатгина тарғибот-ташвиқот ишлари ёки бир иккита тадбир ўтказиш билангина эришиб бўлмаслиги аниқ. Бу борада аниқ бир механизм, узоқ муддатли тизимни йўлга қўйишимиз зарур. Қачонки халқимиз онгли равишда ўз истаги билан соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилишга одатланса, уни ҳаётини бир бўлаги сифатида қарасагина самарали натижага эришишимиз мумкин.

Бу эса, мамлакатимиздаги кўпгина муаммолар: шифокор, шифохоналар ва керакли дори-дармонлар етишмовчилиги кабиларни ҳал этишга ҳам ёрдам беради. Бир сўз билан айтганда, эндиликда касалликни даволаш эмас, аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом инсон, соғлом оила ҳамда соғлом жамиятни яратишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 24 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 102 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌17 нафари Тошкент шаҳрида,
📌55 нафари Тошкент вилоятида,
📌12 нафари Сурхондарё вилоятида
,
📌 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Бухоро вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 29 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 11 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 24 нафар,
📌Фарғона вилоятида 22 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 69 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 86 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 62 342 (+309) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 309 ЧЕЛОВЕК

🔺24 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 291 случай заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 545.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Бухарской, Джизакской, Кашкадарьинской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской, Хорезмской и Ферганской областях выздоровело всего 309 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 65 102 пациентов выздоровело всего 62 342 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 215 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 281 находятся в тяжелом, а 77 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 309 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда 291 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 545 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятларида 309 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 102 нафар бемордан 62342 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 215 нафар бемордан 281 нафари оғир, 77 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
98 КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 25 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 200 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида
,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 19 нафари Наманган вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 17 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Шунингдек, юртимизда 62 342 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 311 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича шифокорларимиз томонидаан даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​5 МАҲАЛ ОВҚАТЛАНИШ 5 МАҲАЛ ОШ ЕЙИШ КЕРАК ДЕГАНИ ЭМАС

Соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш керак, дейилса баъзилар бунинг оғирлигини ёки умуман имконсиз эканини таъкидлайди. Уларнинг бундай деб ҳисоблашига сабаб соғлом турмуш тарзи қоидалари ҳақида етарлича тушунчага эга бўлмаганидир. Аслида эса, уни турмуш тарзига айлантириш кўп ҳам қийин вазифа эмас. Тўғри овқатланиш қоидалари эса, соғлом турмуш тарзининг асосий талабларидан бири. Ушбу қоидаларга қандай амал қилиш кераклиги тўғрисида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев тушунча беради (2-қисм).

— Соғлом ва узоқ умр кўришнинг биринчи талаби тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилишдир. Масалан, Японияда ўртача умр кўриш ёши 86 ёш бўлиб, улар бу натижага тўғри овқатланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш орқали эришган. Мамлакатимизда эса, 51 фоиз одам ортиқча вазндан жабр чекади. Танадаги ортиқча ёғ туфайли турли юрак, ошқозон касалликларини орттириб олишган.

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади. Шу ўринда савол туғилади: нега айнан 5 маҳал овқатланиш талаб этилмоқда? Сабаби ошқозон ости бези (панкриоз) ҳар уч соатда турли гармон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Гармонлар қонга сингади, ферментлар эса ичаклардаги озуқаларни ҳазм қилишга сарфланади. 5 маҳал овқатланилмаса, ошқозон ости ишлаб чиқарган ферментлар ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди ва натижада бошқа органлар фаолиятининг ҳам бузилишига олиб келади. Шу боис кўпгина хориж мамлакатларида 5 маҳал таомланиш одат тусига кирган.

Кўпчилик “зўрға уч маҳал овқатланишга вақт топамиз”, ёки “3 маҳал таом еб шунча вазн тўплаганман, 5 маҳал овқатлансам нима бўлади”, деб айтишади. Аммо вақтида тўғри овқатланиш инсонлардан кўп вақт талаб қилмайди, бундай ҳолатда ортиқча вазн тўпланиши эса, умуман мумкин эмас. Чунки 5 маҳал овқатланиш керак, дегани беш маҳал ош ейиш керак, дегани эмас. Шунчаки оғир ҳазм бўлувчи таомлар, ёғли ва қоврулган маҳсулотларни тановул қилишдан тийилиш талаб этилади, холос.

Нонуштадан уч соат ўтгандан сўнг эса, олма ёки бошқа бирор ҳўл мевани ейиш мумкин. Тажрибага кўра, инсон битта сигарет чекиш учун 5-6 дақиқа вақт сарфлайди. Битта олма ейишга эса, атиги 2 дақиқа талаб этилади.

Яна 3 соатдан сўнг тушлик вақти бўлади. Бунда уч соат олдин енгил таомланилгани учун одам оч қолмайди ва керагидан ортиқча овқатланиб, ошқозонини қийнаб қўймайди. Тушликда хоҳишига кўра биринчи, иккинчи қилиб таомланиши мумкин, аммо кўп ёғли таом емаслик талаб этилади. Тушликдан уч соат ўтгач, бир стакан қатиқ ёки бир дона ширинлик ейиш мумкин. Шунда кечки таомда ҳам меъёрида овқатланишимиз таъминланади. Ҳатто муқаддас китобларимизда ҳам инсон туйиб овқатланиши ёки ўта оч қолиб кетиши мумкин эмаслиги таъкидланган.

Шу ўринда яна бир овқатланиш қоидаларидаги муҳим элементга эътиборингизни қаратмоқчиман. Халқимиз овқатланаётган вақтда чой ичишни ҳам одатга айлантирган. Бу инсон организми фаолиятини бузади. Овқат билан бирга чой эмас, турли шарбатлар ёки қайнатилган сув истеъмол қилиш керак. Чойни эса таом егандан 2 соат ўтгач, ичиш тавсия этилади.

Аслида биз ҳозир ҳам таом ейиш учун шунча вақт сарфлаймиз ҳамда ўша миқдордаги маҳсулотларни истеъмол қиламиз. Фақатгина овқатланиш тартибига риоя қилмаймиз. Тўғри овқатланиш дегани фойдали маҳсулотларни ўз вақти ва ўрнида истеъмол қилиш демакдир. Узоқ, бахтли, соғлом яшаш учун, албатта, тўғри овқатланиш қоидасига амал қилишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ФЕЙК ХАБАР

❗️Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.
Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг.

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиотадаги махсус касалхона чиқиндилари қай тартибда йўқ қилинаётгани бўйича маълумот берилди

Батафсил...

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР КОРОНАВИРУСДАН 167 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 25 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 307 (+107) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар: 📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Андижон вилоятида 14 нафар,
📌Жиззах вилоятида 12 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 17 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 62 509 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 249 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 273 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 25 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 388 (+81) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Эътиборли жиҳати, бугун
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Андижон вилоятида 14 нафар,
📌Жиззах вилоятида
12 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида
12 нафар,
📌Навоий вилоятида
6 нафар,
📌Наманган вилоятида
17 нафар,
📌Сирдарё вилоятида
11 нафар,
📌Тошкент вилоятида
101 нафар,
📌Тошкент шаҳрида
92 нафар бемор тузалди.


❗️Шундай қилиб юртимизда 62 615 (+273) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 286 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺25 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 286 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 549.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Сырдарьинской областях выздоровело всего 273 человека.

🟢В настоящее время из выявленных 65 388 пациентов выздоровело всего 62 615 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 224 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 279 находятся в тяжелом, а 76 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 286 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 25 октябрь куни мамлакатимизда 286 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 549 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё вилоятларида 273 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 388 нафар бемордан 62 615 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 224 нафар бемордан 279 нафари оғир, 76 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
92 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 26 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 480 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 62 615 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 315 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДА БУРУН БИТИШИ ВА ҚУЛОҚ ОҚИШИ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ? — МУТАХАССИС ЖАВОБ БЕРАДИ!

Боланинг бурни нега битиб қолади? Чақалоқнинг тез-тез бошини силкитиши қулоқ оғриғи белгисими? Томоқ оғриғининг давоси борми? Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Амонов шу каби саволларга жавоб беради (1-қисм).

—Болаларда қулоқ, томоқ, бурунда туғма ва орттирилган нуқсонлар юзага келиши ҳолатлари кўпайиб боряпти. Бунинг сабаби нимада?

—Тўғри айтасиз, болаларда қулоқ, томоқ ва бурунда учрайдиган туғма ёки орттирилган нуқсонларнинг олдини олиш ва самарали даволаш тиббиётнинг доимий муаммоси ҳисобланади. Чунки бугунги кунда сайёрамиздаги ҳар минг нафар чақалоқдан иккитаси ана шундай туғма нуқсон билан дунёга келади. Қолаверса, соғлом туғилган болалардан ҳам ҳар минг нафаридан ҳеч бўлмаса 2-3 таси бир ёшга киргунича йиқилиб турли жароҳатлар олади. Нотўғри дори-дармон истеъмол қилиши, грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликлар натижасида эшитиш аъзоларида нуқсонлар пайдо бўлади. Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун оилаларга борганингизда ота-оналарга болаларни тўғри парваришлаш, агар бола шамолласа, албатта, шифокор кўригидан ўтказгандан кейингина дори-дармон бериш зарур.

Халқимиз тилида тумов, тиббиётда ринит деб юритиладиган касалликнинг сурункали шакли бугун кўп учрамоқда. Илмий тадқиқотлар натижасида шуни аниқладикки, беморларнинг саксон фоизида бу касалликка бурундан бошқа аъзолар, масалан, бурун атрофидаги бўшлиқлар шамоллаши, бурун тўсиғи қийшайиши, қолаверса, жигар, буйрак, ошқозон-ичак касалликлари ҳам сабаб бўлади. Бундан ташқари, ҳаводаги чанг-ғубор ва турли ўткир ҳидлар ҳам нафас йўлларида аллергик муаммолар келтириб чиқариб, тумовга олиб келиши мумкин.

— Бурун битиши ва қулоқ оқишининг сабаблари ва уларни бартараф этиш йўллари нималардан иборат?

— Бурун тўсиғи деформацияси, аллергик ҳолатлар, димоғ бези катта бўлиши, шунингдек, гижжалар ҳам бурун битишига олиб келиши мумкин. Болаларнинг юзи ёки баданида оқ доғлар бор-йўқлигига эътибор қаратиш зарур. Сўлаги оқса, киндик атрофида оғриқдан шикоят қилса, болани дарҳол мутахассислар кўригига йўллаш тавсия қилинади.

Қулоқ оқиши эса отит, яъни ўрта қулоқ яллиғланиши белгиси бўлиши мумкин. Бу касаллик катталарга қараганда болаларда оғирроқ кечади. Ушбу хасталик юқори нафас йўллари яллиғланиши билан кечадиган юқумли касалликлар – грипп, қизамиқ, скарлатина сабаб юзага келиши мумкин. Касалликни ўз билганича даволаш, қулоққа ҳар хил ёғлар томизиш, қулоқни ковлаш қулоқ пардасига зарар етказиши мумкин. Бемор, албатта, ЛОР шифокори назорати остида даволаниши мақсадга мувофиқ.

Касаллик қайталанмаслиги учун совуқ қотиш ва шамоллашдан эҳтиёт бўлиш керак. Болани чўмилтираётганда сув кирмаслиги учун қулоғига вазелинли пахта тиқиш керак. Аксарият оналар бундай вазиятда боланинг қулоғига пахтанинг ўзини тиқади. Ҳолбуки, пахта сувни ўзига шимиб ичкарига ўтказади. Бу бола соғлиғи учун жуда зарарли. Қулоқдаги оғриқ ёки суюқлик ажралиши билан кечадиган касалликлар ўз вақтида даволанмаса, менингит, сепсис, ҳатто мия тўқимаси абсесси каби оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шу боис боланинг қулоғи оқишига бефарқ қараб бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
😷 Коронавирусга қарши курашишда тиббий ниқобнинг реал фойдаси баҳоланди

🇺🇸Саломатликни баҳолаш ва кўрсаткичлар институти (IHME) олимларининг аниқлашича, тиббий ниқоблардан фойдаланиш биргина АҚШнинг ўзида 130 мингга яқин кишининг ҳаётини асраб қолади.

COVID-19ни жиловлашнинг бошқа чоралари, жумладан ижтимоий масофа ҳам бу қадар катта фойда бермайди ва 2021 йилнинг феврал ойи охирларига келиб вафот этганлар сони икки баробардан кўпроқ ортиб, 511 минг кишига етиши мумкин, дейилади «Nature Medicine» журнали мақоласида.

🔎 Тадқиқотчилар фикрича, ниқоб тақиш кўрсаткичи 85 фоизни ташкил этса, 95 мингдан зиёд кишининг ҳаёти сақлаб қолинади.

Ниқоблар SARS-CoV-2 каби респиратор вируслар юқишининг олдини олади ва COVID-19 тарқалишига тўсқинлик қилади.

Вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган бир вақтда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, ўз-ўзини изоляция қилиш ва алоқага киришган кишиларни қайд этиб бориш каби нофармацевтик чоралар пандемияни жиловлаб туриш учун энг самарали усуллар ҳисобланади.

@ssvuz
​​Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 42 миллион 512 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 147 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 43 миллион 9 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 153 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,403 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,864 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,353 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,513 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (1,069 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

~~~~~~~~~~~~~~~~~

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 42 млн 512 тысяч, из них более 1 млн 147 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 43 млн 9 тысяч человек, из них более 1 млн 153 тысячи скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 8,403 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,864 млн), на третьем — Бразилия (более 5,353 млн), на четвертом — Россия (более 1,513 млн), на пятом — Аргентина (более 1,069 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
Сергели туманида замонамиз қаҳрамонлари – коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига илк муралнинг яратилиш жараёни якунланди. Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлди. Мурал-арт – бу замонавий кўча санъати бўлиб, бунда полотно вазифасини кўп қаватли бино деворлари бажаради.

Фото - Арсен Фазилдзянов

Вазирлик расмий канали: @ssvuz