ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.04K photos
2.38K videos
44 files
9.71K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 64 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. (эркак) 25 июнь кунидан 14 июль кунига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Ўткир странгуляцион ингичка ичак тутилиши” ташхиси билан стационар даволанган.


Беморда 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги Кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда ўткир странгуляцион ичак тутилиши ҳамроҳ хасталиги бўлган.
Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бемор асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 035 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЭЪЛОН: ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га куйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

👩‍⚕👨‍⚕Шифокорлар:

Анестезиолог-реаниматолог;
Инфекционист;
Эпидемиолог;
Врач-лаборант;
Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

👩‍⚕Ҳамширалар:

Реанимация ҳамшираси;
Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
Кичик тиббиёт ходимлари.


14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади. Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:

☎️ 71/241-12-02, 71/241-18-70, 71/241-54-54



Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
————————--

ЎРВИ аломатлари бўлган беморларни тест таҳлили тайёр бўлгунча қандай даволаш керак?

👨‍⚕️Муолажани шифокор даволаш стандартларига мувофиқ аломатлардан келиб чиқиб тайинлайди. Ўзини-ўзи даволаш тавсия этилмайди.
———————-

Нега айрим беморлар COVID-19 дан вафот этишяпти, баъзилар эса йўқ?

🦠 Бунга турли ёш кўрсаткичлари ва иммун жавоб сабаб. Энг заиф гуруҳ – бу бутун дунё маълумотларига кўра 65+ ёшдагилар. Шунинг учун ҳар қандай инфекциядан кимдир енгил касалланади, кимдир эса реаницияга тушади. Одатда пневмониядан вафот этишади.

Бу ёш ва ёндош касалликлар, беморнинг иммун ҳолатига боғлиқ. Ҳамманинг саломатлиги турлича. Инфекция аксарият беморларда (⅔) енгил кечади, 15% кишида эса пневмония шаклида ҳар-хил асоратлар билан кечади.
—————————-

Ижтимоий тармоқларда "Экспресс тестларни улгуржи сотаяпмиз, нархи 187 минг сўм, сифати кафолатланган, Германияда ишлаб чиқарилган" каби эълонлар тарқалмоқда. Бу каби ҳолатларга нима дейсиз?

🔬Бу каби тестларни тегишли тайёргарликдан ўтган мутахассислар қўйиши ва айнан уларнинг ўзи натижаларини ўқиши керак. Лаборатория натижасини нотғғри талқин (интерпретация) қилиш сизни жиддий муаммоларга етаклаши мумкин.

Мен ҳам ушбу маълумотни телефонда кўрдим ва аудиоёзувни эшитдим.

🗣 Айнан ўша тестларни тарғиб қилаётган шахснинг, тиббиёт ибораларини (термин) тўғри талаффуз қила олмаётганлигининг ўзи, бу каби тарғиботчининг орқасидан эргашмаслик кераклиги кўрсатиб турибди.

❗️Улар кимларнингдур тестини “ширпотреб” дейишяптию, тиббиётга умуман алоқаси бўлмаган соҳа вакили сифатида, ўзлари тарғиб қилаяпган ишларининг “ширпотреб”, яъни ясама, ёлғон, қўлбола эканлиги кўрсатиб қўймоқдалар.
————————-

Дўконларда, мини маркетларда бирор маҳсулот олиш учун "югуриб" чиққан болалар ва ўсмирларни кўрамиз. Уларга нисбатан қандай чоралар кўрилади?

📍Болаларга нисбатан бевосита ҳеч қандай чора кўрилмайди, лекин бу болаларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жазо қўлланилади. Чунки улар фарзандларини касалланиши, шунингдек, аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалиши мумкинлигига қўйиб беришяпти.
——————————
Шифокорлар COVID-19 инфекциясида иситма 3-4 кун 38-39 даражагача кўтарилади, иситмани тушириш керакмас, организм вирус билан курашиши керак дейишади, иситмани қандай назорат қилиш керак?

🌡 Соғлом организм ЎРВИ, грипп, коронавирус каби касалликларда ўз муносабатини (жавобини) иситма орқали намоён қилади. Бу пайтда организмнинг мавжуд иммун тизими фаоллаша боради.

Албатта тана ҳароратининг кўтарилишига бефарқ бўлишимиз керак эмас ва биз айнан тана ҳароратининг кўтарилишига нима сабаб бўлгани аниқлаш учун тиббиёт ходимларига мурожаат қилишимиз керак.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам тана ҳароратининг кўтарилишига хавфсиз арзимас ҳолат сифатида қарашимиз асло тўғри эмас. Айниқса ковид инфекцияси авж олиб турган ҳозирги пайтда бу каби белгилар пайдо бўлишига эътиборли бўлишимиз керак.
————————-
Интернетда бармоқ учидан олинган бир томчи қонда «Ковид»га тест ўтқизиб, ярим соатда натижасини билиш мумкинлиги хақида видеолар бор. Бу қанчалик ишончли?

🦠 Коронавирусга ташхис қўйишнинг 3 усули бор:

ПЗР таҳлил усули.
Иммунофермент таҳлил усули.
Экспресс тест усули.

💉Бармоқ учидан қон олиб текшириш - бу экспресс усул ҳисобланиб, таҳлил жавоби 10-15 минутда тайёр бўлади. Экспрес усулнинг афзалликларидан бири бу қисқа вақт ичида қонда антитаначалар бор ёки йўқлигини (иммунитет) аниқлаш имконини бериб, аксарият ҳолларда аҳолининг мазкур касаллик билан касалланиб ўтганлигини билиш мақсадида қилинади.

🔬Экспресс усул орқали М-иммуноглобулинлар аниқланиши касалликни яқинда ўтказганлиги, G-иммуноглобулини аниқланиши касалланиб ўтганлигига анча бўлганлигини кўрсатади.

Республикамизда ҳам ташхислашнинг ИФA ва экспресс усулларидан фойдаланишга рухсат берилган.

@ssvmatbuotkotibi
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
———————-

Аввалги карантин вақтида кўчалар мунтазам дезинфекция қилинарди. Ҳозирда кунига 500лаб касаллар сони қўшилаётганига қарамай, кўчалар ва домлар подъездлари умуман дезинфекция қилинмаяпти?

🚿 Коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда ҳам кўчаларда, бозорлар, супермаркетлар атрофида, аҳоли яшаш жойларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жорий ва якуний дезинфекция ишлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, шанба ва якшанба кунлари бозорлар дезинфекция ишлари ўтказиш учун ёпилмоқда.
———————-

Менда МСКТ текширувида пневмония белгиси (матовое стекло) аниқланди. Ётганимда, турганимда ҳаво етишмаётганини ҳис қиляпман. Даволанишда қандай давом этай? Кимга мурожаат қилишим керак?

🛏 Агар интоксикация секин-аста ошиб бораётган бўлса, шунингдек, ҳаво етишмаслиги кузатилаётган бўлса, тезда касалхонага ётишингиз керак. Ўзини-ўзи даволаш тиклаб бўлмайдиган асоратларга олиб келиши мумкин.
———————-

Ўғлим 14 ёшда. Тана ҳарорати 37 даража. Таъм ва ҳид билиши йўқолган. Уйга келиб тест таҳлили олишлари учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?

❗️Яшаш манзилингиз бўйича амбулатор-поликлиникага мурожаат қилишингиз керак. Фақатгина шифокор тегишли муолажани тайинлаши мумкин.
———————-

Агар дорихоналарда дориларни нархи сунъий равишда оширилган бўлса, қаерга мурожаат килиш мумкин?

⚡️Ҳозирги кунда дорихоналарда сотилаётган дори воситалари нархлари ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида топшириқларига мувофиқ, жойлардага тўртта сектор раҳбарларига ушбу ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат юклатилган.

❗️Ушбу секторлар нафақат дори-дармонлар нархининг ошиб кетиши, балки, етарли миқдорда уларнинг заҳирасини яратиш устидан ҳам назорат олиб борадилар.

Сиз истеъмолчи сифатида бу каби ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз тегишлилиги бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.
———————-

Агар нафас олиш қийинлашса, тез ёрдамга қўнғироқ қилиб тушолмасак қандай тезкор ёрдам кўрсатиш керак? Бундай вазиятда ўзимиз касалхонага борсак бўладими қа қайси касалхонага?

📱Сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги 64 та оилавий поликлиника ва ҳудудлардаги ОП/ҚВПларга қўшимча мобил телефонлар берилди.

👨‍⚕️Саломатлигингиз ёмонлашганда тез тиббий ёрдамга ёки яшаш манзилингиз бўйича поликлиникага мурожаат қилишингиз мумкин.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 68 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.И. (аёл) жорий йил 25 июндан 14 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида даволанган.


15 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган ва у ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, инфарктдан кейинги кардиосклероз, қандли диабетнинг оғир кечиши каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 21 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 755 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 54 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 8 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН АНДИЖОНЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган 42 ёшли Ғ.И. (эркак)да жорий йил 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 4-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 51 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 51 ёшли З.С. (эркак) 17 июль куни ИИВ Марказий госпиталининг реанимация бўлимига ётқизилган ва 18 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг ўта оғир кечиши, иккала болдир артериялари окклюзияси, чап сон ёнбош артерияси стенози, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 881 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар ҳамда пойтахтимизда уй шароитида 8 нафар, Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, жами 58 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 9 521 (+58) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 265 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 21 июль куни мамлакатимизда 567 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ҳамда уй шароитида 58 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 881 нафар бемордан 9 521 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 265 нафар бемордан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 513 нафар, стационар карантинда эса 23 754 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 42 ёшли Б.Д.да (эркак) жорий йил 3 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги, семизлик 2-даражаси асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 (+290) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 521 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 554 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️⚡️Вазирлар Маҳкамаси қарори

❗️Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик), “Ўзстандарт” агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 1 октябрга қадар бўлган муддатда:

📌 мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхатдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш;

📌 мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

📌 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнинг қўшма хулосаси асосида мазкур қарорга иловадаги рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:

❗️маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади
ҳамда ўзлари томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Агентликка тақдим этишлари шарт;

📑 дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ҳалқаро патентланмаган номини ўзбек ёки рус ёҳуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚫 3. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилсин.

Бунда, айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга рухсат Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📂 4. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги коронавирус пандемияси ҳамда санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг экспорт қилинишига бўлган чекловнинг муддатидан олдин бекор қилиш бўйича, зарур ҳолларда, асослантирилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

📢 Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда халқаро юк ташувчилар ва экспедиторлик ташкилотларига мазкур қарор талаблари, мазмун ва моҳиятини тушунтирилиши ва етказилишини таъминласин;

✈️ мазкур қарор ижроси доирасида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР РЎЙХАТИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган
ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ ТЕХНИКАЛАР РЎЙХАТИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz