This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Юртимизда болалар гематологик, онкогематологик ва онкологик хасталиклар бўйича доимий скрининг текширувларидан ўтказилади.
👩⚕️ Агар оилавий шифокор кўриклар давомида касалликка шубҳа қилса, беморни онкогематолог қабулига юборади.
🏥 Муолажаларнинг илк босқичи Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида олиб борилади.
🔬Бугунги кунда ушбу хасталикка чалинган болажонларнинг аксарияти дарддан бутунлай соғайиб кетмоқда. Бунинг учун эса ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш лозим.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали гематолог-шифокор Сапура Ибрагимова ота-оналарга бу борада ўз тавсияларини беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

24 март — Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни
📊 Юртимизда туберкулёз касаллигига қарши кураш соҳаси эришилаётган ютуқлар борасида 13 та фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
🫁 1. Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакат сифатида 53 давлат орасида туберкулёзга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича бир неча йилдан бери етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.
👨🏻💻 2. 2023 йил 22 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 78-сессияси доирасида туберкулёз касаллиги бўйича Олий даражадаги мажлисига Ўзбекистон томони туберкулёзга қарши курашишда эришган ютуқларини инобатга олиб, раислик қилди.
🧪 3. Ҳозирда туберкулёз касаллигини аниқлаш бўйича туман, шаҳар, туманлараро, вилоят ва марказий лабораториялардан иборат 5 босқичли замонавий тизим ишлаб турибди.
💊 4. Хасталик профилактикаси, диагностикаси ва муолажаси учун зарур барча дори воситалари билан давлат томонидан бепул таъминланмоқда ва бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми йилдан йил ошириляпти. Давлат бюджети хисобидан ҳар йили ЖССТ преквалификацион сифатига эга туберкулёзга қарши дори воситалари Global Drug Facility (GDF) халқаро платформаси орқали харид қилинмоқда.
🔬 5. Авваллари юртимизда туберкулёзни аниқлаш учун 3-4 ойлаб вақт талаб этилган бўлса, ҳозирги кунда генно-молекуляр усул орқали бор-йўғи 70 дақиқа ичида касаликка аниқ ташхис қўйилмоқда.
📋 6. Сўнги йилларда ЖССТ тавсиялари асосида фтизиатрия бўйича барча клиник кўрсатмалар янгиланди, жами 2000 нафар мутахассис қайта тайёргарликдан ўтди.
🤱🏻 7. Туберкулёз касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун ҳар йили янги туғилган чақалоқларнинг 97 фоизи эмланмоқда.
👩🏻🔬 8. Мамлакатимиз бўйлаб 97 та ПЗР лабораторияси фаолият кўрсатмоқда, улардан 40 таси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида жойлашган.
📆 9. Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида туберкулёзнинг турғун шакли билан касалланган беморларни даволаш муддати 2 йилдан 6-9 ойга қисқарди.
📊 10. Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда туберкулёз касаллиги билан касалланиш ва аҳолининг ўлим даражаси сезиларли пасайиб бормокда.
🧑🏻⚕️ 11. Туберкулёз касаллигини даволаш самарадорлиги 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг касалликни тугатиш стратегияси мақсадларига мос келади.
🚐 12. Вилоятларнинг олис ҳудудларида истиқомат қиладиган аҳолининг туберкулёз ва респиратор касалликларга скринингини ўтказиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари микроавтобуслар ва 4 турдаги (сунъий интелект тизими билан мобил рақамли рентген, ПЦР, электрокардиограф, мобил спирометр) ускуналар билан таъминланди.
💻 13. Рақамли технологиялар ёрдамида беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амбулатор даволашнинг видеоназорат усули бутун мамлакат бўйлаб татбиқ қилинди. Ушбу инновацион ёндашув, айниқса, олис чекка ҳудудларда яшовчи аҳолида даволаниш имкониятларини кенгайтиради.
Маълумот учун: ўтган йилги каби Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни бу йил ҳам дунё бўйлаб “Ҳа! Туберкулёзга барҳам бера оламиз!” шиори остида ўтказилмоқда. Ушбу сананинг рамзи соғлом нафас олишнинг тимсоли бўлган оқ мойчечак ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

#Тиббий_ракурс_сарҳисоб
📹 CCВ Матбуот хизмати томонидан "Тиббий ракурс" лойиҳаси бошланганига кўп бўлмади. Ўтган вақт давомида юртимиздаги энг янги ва замонавий тиббиёт муассасалари фаолияти, олис ва чекка ҳудудларда меҳнат қилаётган шифокорлар ҳаёти, у ерда яратилган шароитлар ҳақида туркум материаллар тақдим этилди.
📌Қуйида ушбу кўрсатувларни томоша қилишингиз мумкин:
⛵️ Мўйноқ тумани;
⛰ Сўх тумани;
🏥 Миллий тиббиёт маркази;
🏜Учқудуқ тумани;
🛖 Учқудуқ тумани Кўкаёз ва Жузқудуқ овуллари.
❓"Тиббий ракурс"нинг навбатдаги локацияси қайси ҳудуд бўлади деб ўйлайсиз?

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🔬 Респиратор вирусли касалликлар хавфини камайтириш усули топилди
❓Молдова Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиохирурги юртимизда қандай операциялар ўтказди?
🫀 Қайси ҳолларда юрак қон-томирига стент қўйиш амалиёти бажарилади?
🧠 ЖССТ: Дунё аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда
🩺 Хотин-қизлар нега патронаж ва скрининг текширувларидан ўтиши керак?
🗓 Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритди
🔎 Баҳорги аллергия қандай белгилар билан намоён бўлади?
🏥 Тиббиётдаги ўзгаришлар энг чекка ва олис ҳудудларга қадар етиб бормоқда
📌 Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тиббиёт ходимлари мукофотланди
✅ "Хаста бўлманг" дастурининг навбатдаги сони урологик касалликларга бағишланди
👩⚕ “Зулфиячи”лар орасида бўлажак шифокорлар ҳам бор
📊 Ўзбекистонда туберкулёзни даволаш самарадорлиги 90 фоизга етказилди

❗️ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда
🔎 Сўнгги йилларда қатор минтақалар бўйлаб авж олаётган вабо эпидемияси миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Гарчи бу оғир хасталикдан ҳимояланиш чораси аллақачон топилган бўлса-да, бироқ унга қарши вакциналар захираси ниҳоясига етди.
📰 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус ва Замбия президенти Хакаинде Хичилем муаллифлигида эълон қилинган таҳлилий мақола айни шу ўткир муаммога бағишланди.
📈 Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти. Масалан, 2021 йилда 223 минг киши бу дардга чалинган бўлса, 2022 йилда мавжуд кўрсаткич икки баробар ошиб, 473 мингтага етди.
📊 2023 йилги ҳисоб-китоблар эса янада хавотирли. Жаҳон бўйича ўтган йили 700 мингдан кўпроқ беморга вабо ташхиси қўйилган. Энг ёмони, ҳозир ҳам 23 мамлакатда касалланиш ҳолатлари рўйхатга олиняпти ва 1 миллиарддан зиёд инсоннинг саломатлиги хавф остида.
💉 Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли бу касалликка қарши вакциналар ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган. Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.
📌 Шунга қарамай, жорий йилда 37-50 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилиши прогноз қилинмоқда. Лекин бу миллионлаб одамлар эҳтиёжларини қоплаш учун етарли эмас.
‼️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ишлаб чиқарувчилар, ҳомийлар ва ҳукуматларни бу борада ҳамкорликка ҳамда вабога қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.

Буни билишингиз керак!
🥙 Аллергик касалликлардан азият чекувчи инсонларда баҳор кунлари нафақат табиатнинг уйғониши билан боғлиқ жараёнларга сезгирлик кучайиши кузатилади, балки улар ўз таомномасини шакллантиришда ҳам маълум қийинчиликларга учраши мумкин.
‼️ Бу борадаги тавсиялари билан тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева бўлишади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Юртимизда аҳолига сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида яхлит, вертикал бошқарув тизими жорий этилган бўлиб, ушбу тизимнинг барча бўғинлари фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мувофиқлаштириб боради.
🔬 Бошқа ҳудудларда бўлгани каби марказнинг Навоий филиалида ҳам сўнгги йилларда кўплаб янги, инновацион, юқори технологик диагностика ва даволаш усуллари жорий этилган.
👩🏻⚕️ Ҳозирда филиалда 1016 нафар юқори малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келяпти.
📹 Уларнинг аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🔬 Бошқа ҳудудларда бўлгани каби марказнинг Навоий филиалида ҳам сўнгги йилларда кўплаб янги, инновацион, юқори технологик диагностика ва даволаш усуллари жорий этилган.
👩🏻⚕️ Ҳозирда филиалда 1016 нафар юқори малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келяпти.
📹 Уларнинг аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Сегодня в нашей стране действует вертикальная система в области оказания экстренной медицинской помощи населению. Работу всех звеньев этой системы координирует Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.
✅ В последние годы, как и в других регионах, в Навоийском филиале центра внедряется множество новых – инновационных и высокотехнологичных методов диагностики и лечения.
🔬 К примеру, в прошлом году в филиале впервые была проведена операция по пересадке почки.
📹 Подробнее о деятельности этого медицинского учреждения можно узнать из данного видеорепортажа, подготовленного Пресс-службой Минздрава.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар
❗️Олимлар кимё терапия пайтида мия ҳужайраларини ҳимоялаш усулини кашф қилдилар
📌 Кимё терапия саратоннинг кўплаб турларини даволашнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади. Аммо, афсуски, унинг ён таъсири бутун танада, шу жумладан мияда ҳам сезилади.
✅ Беморларда хотира, диққатни жамлаш ва қарор қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин. Бу эса уларнинг фикрлаш ва хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Гарчи мазкур ҳолат одатда кимё терапия тугаганидан кейин йўқолса-да, бир неча ой давомида кундалик ҳаётга таъсир этади.
🧑🏻🔬 Массачусетс технология институти (MIT) олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот ушбу ножўя таъсирларни даволашнинг жуда оддий усулини кашф этган бўлиши мумкин ва энг муҳими, бу кимё терапияга қараганда кам инвазивдир. Бунинг учун ҳар куни милтилловчи чироқларга қараш ва маълум бир частотали товушларни тинглаш кифоя.
📊 Тажрибалар ёруғлик ва товуш терапиясидан сўнг яллиғланишнинг, асаб тизимининг дегенерациясига олиб келиши мумкин бўлган токсик оқсилларнинг камайганини ҳамда когнитив тестларнинг яхшиланганини кўрсатди.
🧠 Кимё терапия курси давомида ҳар куни гамма-тўлқин терапиясини олган тажриба объектларида акс аломатларнинг барчаси сезиларли даражада пасайган. Уларнинг хотираси ва ижро этувчи функцияларини ўлчаш бўйича тестлар анча яхши натижаларни кўрсатган.
🩺 Шунингдек, тадқиқотчилар гамма-тўлқин терапияси билан даволанганда яллиғланиш ва ҳужайралар нобуд бўлиши билан боғлиқ генлар сусайганини аниқладилар.
📋 Фойдали таъсирлар даволанишдан кейин тўрт ой давомида ҳеч бўлмаганда қисман давом этиши кузатилди. Бундан ташқари, ушбу янги усул кимё терапиядан кейин эмас, балки у билан бир вақтнинг ўзида қўлланилганда анча яхши натижа бериши қайд этилди.
👩🏻⚕️ Бу усул барча босқичлардан муваффақиятли ўтса, у беморларда кимё терапияни амалга оширишнинг стандарт қисмига айланиши, шу билан ҳаётий муҳим даволанишнинг ёқимсиз томонларини камайтириши мумкин.
📓 Тадқиқот “Science Translational Medicine” журналида чоп этилган.

🌐 Айни пайтда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
✅ Эътиборлиси, илғор рақамли ечимлар нафақат соҳанинг бошқарув тизими ва бирламчи бўғинида, балки ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида ҳам кенг жорий этиляпти.
🏥 Буни Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази мисолида ҳам кўриш мумкин.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу муассасада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ҳақида батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
✅ Эътиборлиси, илғор рақамли ечимлар нафақат соҳанинг бошқарув тизими ва бирламчи бўғинида, балки ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида ҳам кенг жорий этиляпти.
🏥 Буни Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази мисолида ҳам кўриш мумкин.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу муассасада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ҳақида батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Биласизми?
❗️Кетоген парҳез аслида касалликка даво сифатида яратилган
❓Ҳозирда ортиқча вазндан халос бўлишга интилиш борасида модага айланган кето-диета аслида қандай пайдо бўлгани ва нима учун ўйлаб топилганини биласизми?
✅ Кето-диета ёки кетоген парҳез — бу махсус овқатланиш режими бўлиб, унда рационда углевод камайтирилади, ҳужайраларнинг углевод очлиги натижасида организм энергия олиш учун ёғни парчалашни бошлайди ва кўп сонли кетон таналарини ҳосил қилади. Бу ҳолатда ёғлар энергия манбаига айланади. Рационнинг моҳияти ҳам шунда — углеводларни истеъмол қилишни қатъий чеклаш ва ёғ миқдорини ошириш.
📜 Дастлаб, ҳақиқатан ҳам кето-диета ортиқча вазнга қарши курашда кенг қўлланилган, шу тарзда вазн йўқотишни таклиф қиладиган санаторийлар очилган.
📋 1921 йилга келиб, ушбу парҳез усулидан эпилептик тутқаноқларни бостириш усули сифатида фойдаланиш ҳақида биринчи нашрлар пайдо бўлган. 1925 йилда АҚШнинг Мэйо клиникаси педиатри Майн Петерман эпилепсия билан оғриган болаларни ушбу усулда даволаб, яхши натижаларга эришди. Унинг муваффақияти ҳақидаги хабар тезда тарқалди. 1857 йилда пайдо бўлган бром ва 1910 йилдаги фенобарбиталдан сўнг, кетоген парҳез эпилепсияни даволашнинг учинчи усулига айланди.
📌 Унинг таъсир механизми ҳали тўлиқ аниқланмаган бўлса-да, у ҳозиргача болалар эпилепсиясини даволаш усулларидан бири бўлиб келмоқда. Айниқса, тутқаноқлар даволанишга чидамли бўлган тақдирда бу усул самаралидир.
💊 Дори терапиясининг кўплаб ножўя таъсирларини ҳисобга олган ҳолда, кетоген парҳез истиқболли усул ҳисобланади.
👩🏻🔬 Яқинда кето-диетани когнитив функцияни яхшилаш ҳамда Паркинсон касаллиги ва ён амиотрофик склероз каби нейродегенератив бузилишлар аломатларини енгиллаштириш усули сифатида ўрганишни бошлашди.
📎 Маълумот учун: ён амиотрофик склероз — марказий асаб тизимининг сурункали дегенератив касаллиги. Бемор прогрессив мушаклар фалажидан азият чекади, кейинчалик ютиш, гапириш ёки нафас олишда қийинчиликлар пайдо бўлади.

✅ Сирдарёда уч эгизак дунёга келди
🍼 Фориш туманининг Учма қишлоғида яшовчи Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи Умид Исроилов тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутишаётган эди. Куни кеча улар уч эгизакли бўлишди: икки нафар қиз, кенжаси эса ўғил.
🤱🏻 Она фарзандларини Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида дунёга келтирди. Эгизакларнинг каттаси 1,9 кг, кейингиси 2,4 кг, ўғил чақалоқ эса 2,1 кг бўлиб, улар табиий туғруқ жараёнида туғилди. Муассаса раҳбари Ханифа Содиқованинг маълум қилишича, она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи қониқарли, уларнинг саломатлиги шифокорлар назорати остида.

🌐 В настоящее время в нашей стране осуществляется масштабная работа по цифровизации системы здравоохранения.
✅ Примечательно, что передовые цифровые решения широко внедряются не только в систему управления и первичное звено медицины, но и в деятельность специализированных медицинских центров.
🏥 Это можно увидеть и на примере Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра микрохирургии глаза.
📹 В данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается о проводимой в центре работе по цифровизации услуг.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
✅ Примечательно, что передовые цифровые решения широко внедряются не только в систему управления и первичное звено медицины, но и в деятельность специализированных медицинских центров.
🏥 Это можно увидеть и на примере Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра микрохирургии глаза.
📹 В данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается о проводимой в центре работе по цифровизации услуг.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан юртимизда аҳолига сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та филиали ташкил қилинган эди.
🚑 Бугунги кунда филиалларнинг барчасини зарур моддий-техник база билан таъминлашга катта эътибор қаратилаяпти. Жумладан, марказнинг Тошкент вилояти филиалида ҳам бу борада бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
📹 Бу ҳақда "O'zbekiston 24" телеканали томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан батафсил билиб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🚑 Бугунги кунда филиалларнинг барчасини зарур моддий-техник база билан таъминлашга катта эътибор қаратилаяпти. Жумладан, марказнинг Тошкент вилояти филиалида ҳам бу борада бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
📹 Бу ҳақда "O'zbekiston 24" телеканали томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан батафсил билиб олишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
🤰🏻 Ҳар бир ҳомиладор аёл фарзандини эсон-омон бағрига босиб олишни ният қилади. Шунга яраша бўлажак онада масъулият ҳам икки карра ошади. Ўзи учун ҳам, туғилажак фарзанди учун ҳам саломатлигини асраши лозим бўлади.
📋 Аммо баъзи ҳолларда янги физиологик ҳолатида ўзини қандай тутиши кераклиги, ўз саломатлиги ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги туфайли боласидан туғилмасидан туриб ажралиб қолиши мумкин.
‼️ Юқоридаги видеолавҳада Тошкент шаҳар 4-сон туғруқ комплекси бош шифокор ўринбосари Зарина Эгамова бола тушишига қандай омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги, бу ҳолатга дуч келмаслик учун қандай тавсияларга амал қилиш лозимлиги ҳақида батафсил гапириб беради.

#No_comment
📌 Бугун Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда "CRPT TURON" МЧЖ ҳамкорлигида "Дори воситаларини маркировкалаш ва уларни сертификатлаштириш" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
🖊 Унда вазирлик ва соҳада фаолият олиб борувчи муассаса ҳамда ташкилотлар масъуллари, шунингдек бир қатор ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
💊 Анжуман давомида дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалашнинг аҳамияти, бу тизим орқали аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш имкониятлари тўғрисида сўз борди.

❗️Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги ва муҳташам кампусида замонавий клиника очилди
✅ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, инсон ҳаётини муҳофазалаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига қаратилгани билан аҳамиятлидир.
🏢 Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги ва муҳташам кампуси қурилиб, фойдаланишга топширилганини соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодаси деса бўлади.
🏥 Бугун мазкур муассасанинг яна бир қуввати, талабалар амалиёти учун катта майдон, ҳозирги замон талабларига тўла жавоб берадиган янги клиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
📌 Тадбирда вилоят ҳокими Б. Зарипов, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, институт раҳбарияти, хорижий меҳмонлар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
🔬 Замонавий услубда барпо этилган янги клиника илғор тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, унда юқори технологик даволаш усулларини амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд. Муассасада беморларнинг даволаниши, тиббий ходимларнинг фаолият юритиши, талабаларнинг тўлақонли билим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
🩺 Бир пайтда 200 нафар беморга стационар ва 300 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатиш имкониятига эга мазкур клиника лойиҳаси умумий қиймати 65 миллиард сўмга молиялаштирилган.
🩻 Эндиликда бу ерда нейрохирургия, травматология, кардиохирургия, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, эндоурология, реконструктив жарроҳлик, интервенцион кардиология йўналишларида юқори технологик амалиётларга муҳтож беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мумкин.
🫀 Келгусида клиникада буйрак, жигар ва юрак трансплантацияси каби мураккаб операцияларни бажариш режалаштирилмоқда. Клиника малакали жамоасининг бош мақсади — нафақат Бухоро, балки Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари аҳолисининг ҳам узоғини яқин қилиш, дардига даво топиш.
🔹 Йиғилганлар клиникада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, унинг моддий-техник имкониятини юқори баҳоладилар.
📈 Умуман олганда, мазкур клиниканинг очилиши Абу Али ибн Сино таваллуд топган заминда тиббиётнинг сўнгги ютуқларини кенг қўллаш билан бирга, соҳага оид замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тиббий хизматлар сифатини янада юксалтириш ва уларни халққа яқинлаштиришга хизмат қилади.