ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.3K subscribers
5.54K photos
2.08K videos
38 files
8.94K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Табиатнинг уйғониш айёми — Наврўзи олам муборак бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🌸 Баҳорда саломатликка, хусусан овқатланиш рационига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки табиатнинг уйғониши билан кучли витамин етишмаслигини ҳис қила бошлаймиз.

🥗 Бу умумий саломатликка таъсир қилиб, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатида ўз аксини топади. Мувозанатли овқатланиш ёрдамида эса ўз ҳолатимизни тиклай оламиз.

Бунда нималарга аҳамият беришимиз керак? Қандай маҳсулотларни рационимизга киритганимиз яхши?

‼️ Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева батафсил гапириб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Айни дақиқаларда "Humo Arena" мажмуасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.

Байрам тадбирини жонли тарзда Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида томоша қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

🌸 Айни кунларда юртимиз бўйлаб баҳорнинг гўзал ва бетакрор айёми — Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.

👩‍⚕️ Мана шундай хурсандчилик дамларида мамлакатимиздаги даволаш-профилактика муассасаларининг минглаб тиббиёт ходимлари кунни тунга улаб, эл саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тиббиёт ходимлари мукофотланди

Президентимизнинг «Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан бир неча тиббиёт ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар қуйидагилар:


«Дўстлик» ордени билан

Шакирова Айнура Юкосовна - Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Фарғона вилояти;

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Норбеков Нуридин Махмудович - Каттақўрғон туманидаги «Жизмон» оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада фельдшери, Самарқанд вилояти;

«Соғлом турмуш» медали билан

Сейтжанова Бахаргул Абатбаевна - Тахтакўпир туманидаги «Мақпалкўл» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Навоийский филиал Республиканского центра повышения квалификации и специализации средних медицинских и фармацевтических работников действует в новом здании современного типа, построенном в прошлом году, за счет бюджетных средств на сумму около 18 миллиардов сумов.

📝 В центре в форме, очень приближенной к практике, проходят обучение составляющие основную силу системы более 17 тысяч 500 средних медицинских работников области. Все практические занятия проходят в симуляционных кабинетах, оснащенных более чем 300 муляжами и медицинским оборудованием.

📹 В видеоматериале, созданном пресс-службой Минздрав, подробно говорится о современных условиях в этом центре.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул — "Хаста бўлманг" дастурининг навбатдаги сони урологик касалликларга бағишланди.

🏥 Унда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шухрат Мухтаров бошчилигидаги малакали шифокорлар билан бирга, онлайн тарзда хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этди.

📹 Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰 Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир);
📺 "O‘zbekiston" телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 “Зулфиячи қиз” деганда минбарларда бурро-бурро гапирадиган, жўшиб шеър айтадиган қизлар кўз олдимизга келади. Аммо улар орасида тиббиёт соҳасида таълим олаётган қизлар ҳам бор.

👩🏻‍⚕️ Бўлғуси тиббиёт ходимлари сифатида уларнинг дунёқараши қандай, улар қандай ютуқларга эришмоқда?

🎉 Бугунги ҳикоямиз бу йил давлатимиз раҳбарининг қўлидан ушбу мукофотни қабул қилиб олган Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳақида бўлади. Наманган вилоятида туғилган Муҳайё Аҳмаджонова ушбу муассасанинг 6-босқичида, қашқадарёлик Шаҳзода Ҳакимова эса 1-босқичида таҳсил олади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари ҳақидаги видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Юртимизда болалар гематологик, онкогематологик ва онкологик хасталиклар бўйича доимий скрининг текширувларидан ўтказилади.

👩‍⚕️ Агар оилавий шифокор кўриклар давомида касалликка шубҳа қилса, беморни онкогематолог қабулига юборади.

🏥 Муолажаларнинг илк босқичи Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида олиб борилади.

🔬Бугунги кунда ушбу хасталикка чалинган болажонларнинг аксарияти дарддан бутунлай соғайиб кетмоқда. Бунинг учун эса ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали гематолог-шифокор Сапура Ибрагимова ота-оналарга бу борада ўз тавсияларини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
24 март — Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни

📊 Юртимизда туберкулёз касаллигига қарши кураш соҳаси эришилаётган ютуқлар борасида 13 та фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

🫁 1. Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакат сифатида 53 давлат орасида туберкулёзга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича бир неча йилдан бери етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

👨🏻‍💻 2. 2023 йил 22 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 78-сессияси доирасида туберкулёз касаллиги бўйича Олий даражадаги мажлисига Ўзбекистон томони туберкулёзга қарши курашишда эришган ютуқларини инобатга олиб, раислик қилди.

🧪 3. Ҳозирда туберкулёз касаллигини аниқлаш бўйича туман, шаҳар, туманлараро, вилоят ва марказий лабораториялардан иборат 5 босқичли замонавий тизим ишлаб турибди.

💊 4. Хасталик профилактикаси, диагностикаси ва муолажаси учун зарур барча дори воситалари билан давлат томонидан бепул таъминланмоқда ва бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми йилдан йил ошириляпти. Давлат бюджети хисобидан ҳар йили ЖССТ преквалификацион сифатига эга туберкулёзга қарши дори воситалари Global Drug Facility (GDF) халқаро платформаси орқали харид қилинмоқда.

🔬 5. Авваллари юртимизда туберкулёзни аниқлаш учун 3-4 ойлаб вақт талаб этилган бўлса, ҳозирги кунда генно-молекуляр усул орқали бор-йўғи 70 дақиқа ичида касаликка аниқ ташхис қўйилмоқда.

📋 6. Сўнги йилларда ЖССТ тавсиялари асосида фтизиатрия бўйича барча клиник кўрсатмалар янгиланди, жами 2000 нафар мутахассис қайта тайёргарликдан ўтди.

🤱🏻 7. Туберкулёз касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун ҳар йили янги туғилган чақалоқларнинг 97 фоизи эмланмоқда.

👩🏻‍🔬 8. Мамлакатимиз бўйлаб 97 та ПЗР лабораторияси фаолият кўрсатмоқда, улардан 40 таси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида жойлашган.

📆 9. Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида туберкулёзнинг турғун шакли билан касалланган беморларни даволаш муддати 2 йилдан 6-9 ойга қисқарди.

📊 10. Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда туберкулёз касаллиги билан касалланиш ва аҳолининг ўлим даражаси сезиларли пасайиб бормокда.

🧑🏻‍⚕️ 11. Туберкулёз касаллигини даволаш самарадорлиги 90 фоизга етказилди ва бу ЖССТнинг касалликни тугатиш стратегияси мақсадларига мос келади.

🚐 12. Вилоятларнинг олис ҳудудларида истиқомат қиладиган аҳолининг туберкулёз ва респиратор касалликларга скринингини ўтказиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари микроавтобуслар ва 4 турдаги (сунъий интелект тизими билан мобил рақамли рентген, ПЦР, электрокардиограф, мобил спирометр) ускуналар билан таъминланди.

💻 13. Рақамли технологиялар ёрдамида беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амбулатор даволашнинг видеоназорат усули бутун мамлакат бўйлаб татбиқ қилинди. Ушбу инновацион ёндашув, айниқса, олис чекка ҳудудларда яшовчи аҳолида даволаниш имкониятларини кенгайтиради.

Маълумот учун: ўтган йилги каби Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни бу йил ҳам дунё бўйлаб “Ҳа! Туберкулёзга барҳам бера оламиз!” шиори остида ўтказилмоқда. Ушбу сананинг рамзи соғлом нафас олишнинг тимсоли бўлган оқ мойчечак ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Тиббий_ракурс_сарҳисоб

📹 CCВ Матбуот хизмати томонидан "Тиббий ракурс" лойиҳаси бошланганига кўп бўлмади. Ўтган вақт давомида юртимиздаги энг янги ва замонавий тиббиёт муассасалари фаолияти, олис ва чекка ҳудудларда меҳнат қилаётган шифокорлар ҳаёти, у ерда яратилган шароитлар ҳақида туркум материаллар тақдим этилди.

📌Қуйида ушбу кўрсатувларни томоша қилишингиз мумкин:

⛵️ Мўйноқ тумани;


Сўх тумани;

🏥 Миллий тиббиёт маркази;

🏜Учқудуқ тумани;

🛖 Учқудуқ тумани Кўкаёз ва Жузқудуқ овуллари.

"Тиббий ракурс"нинг навбатдаги локацияси қайси ҳудуд бўлади деб ўйлайсиз?


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🔬 Респиратор вирусли касалликлар хавфини камайтириш усули топилди

Молдова Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиохирурги юртимизда қандай операциялар ўтказди?

🫀 Қайси ҳолларда юрак қон-томирига стент қўйиш амалиёти бажарилади?

🧠 ЖССТ: Дунё аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда

🩺 Хотин-қизлар нега патронаж ва скрининг текширувларидан ўтиши керак?

🗓 Наврўз байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз фаолият юритди

🔎 Баҳорги аллергия қандай белгилар билан намоён бўлади?

🏥 Тиббиётдаги ўзгаришлар энг чекка ва олис ҳудудларга қадар етиб бормоқда

📌 Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тиббиёт ходимлари мукофотланди

"Хаста бўлманг" дастурининг навбатдаги сони урологик касалликларга бағишланди

👩‍⚕ “Зулфиячи”лар орасида бўлажак шифокорлар ҳам бор

📊 Ўзбекистонда туберкулёзни даволаш самарадорлиги 90 фоизга етказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

🔎 Сўнгги йилларда қатор минтақалар бўйлаб авж олаётган вабо эпидемияси миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Гарчи бу оғир хасталикдан ҳимояланиш чораси аллақачон топилган бўлса-да, бироқ унга қарши вакциналар захираси ниҳоясига етди.

📰 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус ва Замбия президенти Хакаинде Хичилем муаллифлигида эълон қилинган таҳлилий мақола айни шу ўткир муаммога бағишланди.

📈 Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти. Масалан, 2021 йилда 223 минг киши бу дардга чалинган бўлса, 2022 йилда мавжуд кўрсаткич икки баробар ошиб, 473 мингтага етди.

📊 2023 йилги ҳисоб-китоблар эса янада хавотирли. Жаҳон бўйича ўтган йили 700 мингдан кўпроқ беморга вабо ташхиси қўйилган. Энг ёмони, ҳозир ҳам 23 мамлакатда касалланиш ҳолатлари рўйхатга олиняпти ва 1 миллиарддан зиёд инсоннинг саломатлиги хавф остида.

💉 Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли бу касалликка қарши вакциналар ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган. Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.

📌 Шунга қарамай, жорий йилда 37-50 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилиши прогноз қилинмоқда. Лекин бу миллионлаб одамлар эҳтиёжларини қоплаш учун етарли эмас.

‼️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ишлаб чиқарувчилар, ҳомийлар ва ҳукуматларни бу борада ҳамкорликка ҳамда вабога қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🥙 Аллергик касалликлардан азият чекувчи инсонларда баҳор кунлари нафақат табиатнинг уйғониши билан боғлиқ жараёнларга сезгирлик кучайиши кузатилади, балки улар ўз таомномасини шакллантиришда ҳам маълум қийинчиликларга учраши мумкин.

‼️ Бу борадаги тавсиялари билан тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Юртимизда аҳолига сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида яхлит, вертикал бошқарув тизими жорий этилган бўлиб, ушбу тизимнинг барча бўғинлари фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мувофиқлаштириб боради.

🔬 Бошқа ҳудудларда бўлгани каби марказнинг Навоий филиалида ҳам сўнгги йилларда кўплаб янги, инновацион, юқори технологик диагностика ва даволаш усуллари жорий этилган.

👩🏻‍⚕️ Ҳозирда филиалда 1016 нафар юқори малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келяпти.

📹 Уларнинг аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Сегодня в нашей стране действует вертикальная система в области оказания экстренной медицинской помощи населению. Работу всех звеньев этой системы координирует Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.

В последние годы, как и в других регионах, в Навоийском филиале центра внедряется множество новых – инновационных и высокотехнологичных методов диагностики и лечения.

🔬 К примеру, в прошлом году в филиале впервые была проведена операция по пересадке почки.

📹 Подробнее о деятельности этого медицинского учреждения можно узнать из данного видеорепортажа, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар

❗️Олимлар кимё терапия пайтида мия ҳужайраларини ҳимоялаш усулини кашф қилдилар

📌 Кимё терапия саратоннинг кўплаб турларини даволашнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади. Аммо, афсуски, унинг ён таъсири бутун танада, шу жумладан мияда ҳам сезилади.

Беморларда хотира, диққатни жамлаш ва қарор қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин. Бу эса уларнинг фикрлаш ва хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Гарчи мазкур ҳолат одатда кимё терапия тугаганидан кейин йўқолса-да, бир неча ой давомида кундалик ҳаётга таъсир этади.

🧑🏻‍🔬 Массачусетс технология институти (MIT) олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот ушбу ножўя таъсирларни даволашнинг жуда оддий усулини кашф этган бўлиши мумкин ва энг муҳими, бу кимё терапияга қараганда кам инвазивдир. Бунинг учун ҳар куни милтилловчи чироқларга қараш ва маълум бир частотали товушларни тинглаш кифоя.

📊 Тажрибалар ёруғлик ва товуш терапиясидан сўнг яллиғланишнинг, асаб тизимининг дегенерациясига олиб келиши мумкин бўлган токсик оқсилларнинг камайганини ҳамда когнитив тестларнинг яхшиланганини кўрсатди.

🧠 Кимё терапия курси давомида ҳар куни гамма-тўлқин терапиясини олган тажриба объектларида акс аломатларнинг барчаси сезиларли даражада пасайган. Уларнинг хотираси ва ижро этувчи функцияларини ўлчаш бўйича тестлар анча яхши натижаларни кўрсатган.

🩺 Шунингдек, тадқиқотчилар гамма-тўлқин терапияси билан даволанганда яллиғланиш ва ҳужайралар нобуд бўлиши билан боғлиқ генлар сусайганини аниқладилар.

📋 Фойдали таъсирлар даволанишдан кейин тўрт ой давомида ҳеч бўлмаганда қисман давом этиши кузатилди. Бундан ташқари, ушбу янги усул кимё терапиядан кейин эмас, балки у билан бир вақтнинг ўзида қўлланилганда анча яхши натижа бериши қайд этилди.

👩🏻‍⚕️ Бу усул барча босқичлардан муваффақиятли ўтса, у беморларда кимё терапияни амалга оширишнинг стандарт қисмига айланиши, шу билан ҳаётий муҳим даволанишнинг ёқимсиз томонларини камайтириши мумкин.

📓 Тадқиқот “Science Translational Medicine” журналида чоп этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram