ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6K photos
2.37K videos
44 files
9.68K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларининг айни пайтдаги фаолиятидан лавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Пойтахтимиздаги Миллий тиббиёт марказида Япониянинг “Yakuzemi” муассаси бир гуруҳ мутахассислари иштирокида инсультдан кейинги реабилитация масалаларига бағишланган тренинглар бўлиб ўтди.

🇺🇿🇯🇵 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ташкил этилган ўқув машғулотлари давомида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган мутахассислар кун чиқар юртнинг реабилитация соҳасидаги ўзига хос жиҳатларини ўрганди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брекет нима?

У қачон ва қандай беморларга тавсия этилади?

Бугунги кунда ушбу мосламанинг қандай турлари мавжуд?

Брекет кимларга мумкин эмас?


👩‍⚕️ Шу каби саволларга ортодонт-шифокор Ирода Нигматова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЎзМТРК ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул — "Хаста бўлманг" дастурининг бу галги сони кўз касалликларига бағишланди.

🏥 Кўрсатувнинг навбатдаги сонида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори Азамат Юсупов бошчилигидаги энг малакали мутахассислар иштирок этди.

📹 Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰 Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир);
📺 "O‘zbekiston" телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугун туманлар миқёсида кўплаб юқори технологик амалиётлар, хирургик операциялар ўтказилиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Хусусан, Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳам бу жараёндан четда қолмаган.

🩺 Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Учқудуқда бўлиб, тумандаги хирургия шифокорларининг иш фаолияти билан танишиб, уларга зарур йўл-йўриқларни белгилаб беряпти.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Учқудуқ туманидан тайёрлаган ушбу видеолавҳасида шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🧹 Хабарингиз бор, 16–18 март кунлари юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

☀️ Бугун эрта тонгдан бошланган ушбу тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппарати жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали ўтган йили 18 миллиард сўмга яқин бюджет маблағлари эвазига бунёд этилган янги замонавий типдаги бинода фаолият юритмоқда.

📝 Марказда тизимнинг асосий кучини ташкил қиладиган вилоятнинг 17 минг 500 нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари амалиётга ўта яқин ҳолда ўқитилади. Амалий машғулотларнинг барчаси 300 дан ортиқ муляжлар ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган симуляция тренинг хоналарида олиб борилади.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Навоий вилоятидан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳада ушбу марказдаги замонавий шароитлар ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️БМТ ҳисоботи: 2022 йилда дунёда болалар ўлими тарихий энг паст даражагача тушган

🌐 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар ўлимини баҳолаш бўйича идоралараро гуруҳи (UN IGME) томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, беш ёшга тўлмасдан вафот этган болалар сони 2022 йилда тарихий минимал даражага тушиб, 4,9 миллионни ташкил қилди.

💉 “Ушбу рақамлар ортида оналарга хавфсиз туғиш, болаларни эмлаш ва оғир касалликлардан асрашда ёрдам бераётган доя ва тиббиёт ходимлари, шунингдек уларнинг саломатлиги ва тўғри овқатланишини ташкил қилиш учун оилаларга ташриф буюраётган тиббиёт ходимларининг хизмати бор”, — деб таъкидлади ЮНИCEФ ижрочи директори Кетрин Рассел.

🩺 Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ болалар омон қолмоқда ва дунё бўйича 5 ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси 2000 йилдаги кўрсаткичларга қараганда 51 фоизга камайган. Бир қанча паст ва ўрта даромадли мамлакатларда ҳам бу кўрсаткичнинг пасайиши кузатилган бўлиб, бу бирламчи тиббий-санитария ёрдамига, шу жумладан, болалар саломатлиги ва фаровонлиги учун маблағлар ажратилса, натижалар яхшиланиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

🔬 Мисол учун, натижалар шуни кўрсатадики, 2000 йилдан бери Камбоджа, Малави, Мўғулистон ва Руанда мамлакатларида беш ёшгача бўлган болалар ўлимини 75 фоиздан ортиққа қисқартиришга муваффақ бўлишган.

👨‍👩‍👧‍👦 — Эришилган натижага қарамай, миллионлаб оилалар ҳали ҳам ҳар йили, кўпинча туғилгандан кейинги биринчи кунларда фожиали бўлган фарзанд доғига дуч келишмоқда, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. — Болаларнинг қаерда туғилиши уларнинг яшаш ёки ўлишини белгиламаслиги керак. Ҳар бир аёл ва боланинг, жумладан, фавқулодда вазиятларда ва чекка ҳудудларда ҳам сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади.

🖇 “Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар жамиятда болаларнинг омон қолиш чоралари уларга кўпроқ муҳтож бўлган қатламларни қамраб олса, хавф юқори бўлган мамлакатларда ҳам болалар ўлими сезиларли даражада камайишига эришиш мумкин.

‼️Бундай чора-тадбирларнинг биттаси ҳам миллионлаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиши ва тиббий ёрдамни улар яшайдиган жойга яқинлаштириши мумкин. Болалар саломатлиги ва омон қолишини яхшилаш болалар касалликларини, айниқса, постнеонатал ўлимнинг асосий сабаблари, ўткир респиратор инфекциялари, диарея ва безгакни комплекс даволашни талаб этади”, — дейилади ҳисоботда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🫀Юқори қон босимини тушириш учун қўлланиладиган 5 та усул

🚃 Хатирчилик шифокорни Учқудуққа нима олиб келди?


🥙 Рамазон ойида саҳарликка қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

📑 Хирургия маркази ва Хитойнинг етакчи клиникаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

🖥 “Электрон поликлиника” тизимининг такомиллашган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди

🍛 Ифторлик дастурхонида қандай маҳсулотлар бўлгани мақсадга мувофиқ?

‼️ Биологик фаол қўшимчалар даволовчи хусусиятга эга эмас!

🧠 Миллий тиббиёт марказида Япония мутахассислари иштирокида инсультдан кейинги реабилитация масалаларига бағишланган тренинглар бўлиб ўтди

📺 "Хаста бўлманг" дастурининг бу галги сони кўз касалликларига бағишланди

📌 ШҲТга аъзо давлатлар Соғлиқни сақлаш вазирларининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди

🔬 Кохлеар имплантация операцияси қандай беморларда ўтказилади?

👩‍⚕️ Навоийда ўрта тиббиёт ходимлари илғор усуллар асосида малака оширмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Респиратор вирусли касалликлар хавфини камайтириш усули топилди

🦠 Мавсумий хасталиклар, хусусан, грипп, ЎРВИ авж олган паллаларда хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Бу — вируслар кўпайишига қарши синовдан ўтган самарали усул.

📌 Аммо ҳар ишда бўлгани сингари ушбу профилактик чорани қўллашда ҳам меъёр муҳим. Яъни ёпиқ бино ва иншоотлар, яшаш хоналари ҳамда иш кабинетлари керагидан ортиқ шамоллатилса, ҳаво намлиги камайиб, респиратор вируслар тарқалиши осонлашиши аниқланди.

📰 АҚШнинг "PNAS" етакчи илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари айни шу масалага бағишланди.

🔬 Муаллифлар хулосасига кўра, водород пероксиди сув микротомчиларида мустақил равишда пайдо бўла олади. Ушбу модда нафас олиш, аксириш, йўталиш чоғида беморлардан ҳавога ажраладиган суюқлик таркибидаги вирусни йўқ қилиш хусусиятига эга.

📈 Тадқиқот давомида ҳаво намлиги 15 фоиздан 50 фоизгача бўлган ёпиқ муҳитда водород пероксиди концентрацияси 3,5 баравар ошиши қайд этилди. 50-95 фоиз оралиғидаги кўрсаткичда эса бу модда деярли доимий мавжуд бўлади.

🔎 Олимлар мазкур хулосани яна бир эслатма билан бойитди: намлик даражаси паст бўлганда, вирус қуруқ ҳолатда ҳавода узоқ вақт сақланади. Бу эса унинг беморларга юқиш хавфини оширади.

‼️ Шу боис уй ичидаги нисбий намлик даражаси 40 фоиздан 60 фоизгача бўлишини таъминлаш вируслардан ҳимояланишнинг самарали усули сифатида тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Ўт қопи организмда нима вазифани бажаради?

Унда тош ҳосил бўлишининг сабаби нимада?

Ўт қопида тош бўлган инсонда қандай аломатлар пайдо бўлади ва бундай ҳолда у қайси мутахассисларга учраши керак?

‼️ Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳада академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари Миршавкат Акбаров батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Жаҳонда 5 млрд инсон трансёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган

🗂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, сўнгги йилларда трансёғлардан фойдаланиш сезиларли даражада ошган.

🍔 Чунки улар одатда организм учун фойдали ёғларга қараганда арзонроқ ва қатор кимёвий ва физик хусусиятларга эга. Масалан, хона ҳароратида қаттиқ ҳолатда сақланиб қолади, шу сабаб уларни турли хил қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиш қулай.

🍩 Эслатиб ўтамиз, трансёғлар саноат ёки табиий тўйинмаган ёғли кислоталардир. Саноатда ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулот маргарин, ўсимлик ёғлари, қовурилган таом ва пишириқлар, хусусан, кракерлар, печенье ва пирогларда мавжуд. Табиий трансёғлар кавш қайтарувчи ҳайвонлар (масалан, сигир, қўй, эчки) гўшти ва улардан олинадиган сут маҳсулотларида бўлади. Саноатдаги ва табиий трансёғларнинг иккиси ҳам бирдек зарарли.

❤️‍🩹🩺 ЖССТнинг янги ҳисоботида айтилишича, дунё бўйлаб беш миллиард одам ушбу ёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган бўлиб, бу юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Ҳар йили саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлар дунё бўйлаб 278 мингдан ортиқ ўлимга сабаб бўлмоқда.

ЖССТ мазкур турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилади. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Уларни саломатлик учун фойдали ёғлар билан алмаштириш мумкин.

📋 Илғор тажрибага асосланиб, ЖССТ давлатлар учун иккита вариантни тавсия қилади:

1) барча озиқ-овқат маҳсулотларида саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлар умумий ёғ миқдорининг 100 гр учун 2 гр дан кўп бўлмаган мажбурий умуммиллий чекловни жорий этиш;

2) трансёғларнинг асосий манбаларидан бири бўлган қисман гидрогенланган мойлар ишлаб чиқариш ёки уларни ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотида ишлатишни мажбурий умуммиллий тақиқлашни жорий этиш.

📌 Қатор мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мажбурий чекловлар ихтиёрий чекловлардан фарқли ўлароқ, озиқ-овқат маҳсулотларидаги трансёғлар миқдорини ва уларни аҳоли томонидан истеъмол қилишни камайтиришда анча самарали.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Илғор даволаш усулларини йўлга қўйиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида мунтазам равишда дунёнинг етакчи жарроҳлари билан ҳамкорликда юқори технологик операциялар ўтказилиб келинмоқда.

🇲🇩 Марказга таклиф этилган навбатдаги мутахассис — Молдова Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиохирурги, профессор Аурелиу Батринак.

🔬 Улкан тажрибага эга бу шифокор иштирокида юрак гипертрофик кардиомиопатиясига чалинган бир қанча беморларда Морроу операцияси бажарилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram