ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.9K subscribers
5.5K photos
2.05K videos
38 files
8.88K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 14 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14085 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафар Самарқанд вилоятида ҳамда 27 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8327 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5691 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 14 июль куни мамлакатимизда 494 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 303 нафари карантин муассасаларида, 191 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14085 нафар бемордан 8327 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5691 нафар бемордан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 55 657 нафар, стационар карантинда эса 22 585 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС, СУРУНКАЛИ БУЙРАК ҲАМДА ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Чилонзор туманида яшовчи 66 ёшли И.И.да (эркак) жорий йилнинг 5 июлида ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.

Аммо аҳволи оғирлашавергач, 8 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгани сабабли реанимация бўлимига ёткизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда сурункали буйрак етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, бош мия қон томирлари атеросклерози каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14293 (+208) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 75 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 71 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8327 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5898 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
☎️Тошкент шаҳридаги туманларнинг COVID-19 бўйича аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берувчи кун-у тун, узлуксиз ишловчи телефон рақамлари

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН БЎЛГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Пскент туманида яшовчи, 37 ёшли М.М.да (эркак) жорий йил 3 июлда ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.

Аммо аҳволи оғирлашавергач, шу йилнинг 9 июлда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

12 июль куни эса беморда ўпка артерияси тромбоэмболияси белгилари бошланган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 15 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14466 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 21 нафари Наманган вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 19 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилояти ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бугун Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 16 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 8343 (+16) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6054 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибидаги асосий масала - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.

Йиғилишни ўтказиш зарурати кейинги вақтда ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси ва ўлим ҳолатларининг кўпайгани, шунингдек, аҳолидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифатига, дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётганига доир кўплаб мурожаатлар тушаётгани билан изоҳланади.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Олмазор туманида яшовчи 36 ёшли Ш.А. тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасига мурожаат қилган.


Шундан сўнг “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва 13 июль куни касаллик тасдиқланган.

Бемор Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси томонидан тиббий кузатувда бўлган.

Сўнгги кунларда беморнинг тана ҳарорати тушмаган. У ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 48 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент туманилик 48 ёшли Ш.Н. жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва ҳолсизлик сабаб вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

Унда “СОVID- 19” инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Унга “СОVID-19” инфекцияси ва икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 15 июль соат 23:30 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14581 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар, Қашқадарё вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Сурхондарё вилоятида 34 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 328 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 8655 (+328) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5855 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 15 июль куни мамлакатимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 200 нафари Карантин муассасаларида, 291 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 15 июлда 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 328 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14581 нафар бемордан 8655 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5855 нафар бемордан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 57 500 нафар, стационар карантинда эса 21 738 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИГА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорига асосан Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинган.

А.Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. А.Хаджибаев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС, СУРУНКАЛИ ЖИГАР-БУЙРАК ҲАМДА ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Юнусобод туманида яшовчи 55 ёшли Ш.А. (эркак) жорий йилнинг 12 июль куни 2-сон юқумли касалликлар шифохонасидан оғир аҳволда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Аҳволи ўта оғирлиги сабабли бемор зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган ҳамда сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали жигар-буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14787 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 53 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6060 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш. А. (эркак) шу йилнинг 6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. Шундан сўнг у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган.

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморда, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги ҳам қайд этилган.

Сўнгги кунларда беморнинг аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган. Ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 16 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14991 (+204) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 126 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида), 34 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6263 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
COVID-19 ГА ҚАРШИ ИЖТИМОИЙ МАСОФАНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ Self-Safety МОБИЛ ИЛОВАСИ ЯРАТИЛДИ


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди.

COVID-19 пандемиясига қарши курашда мобил иловалардан фойдаланиш самарадорлиги Жанубий Корея, Сингапур, Исроил, Италия, Франция каби кўплаб бошқа давлатлар тажрибасида исботланди. Бу турдаги иловалар жамоат жойларида сизнинг хотиржамлигингизни таъминлайди, яқин кишиларингизни касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради.

Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, бир дақиқа ичида барча фойдаланувчиларни 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

Илова ундан қанча кўп одам фойдаланса, уйидан ташқарида ушбу иловани фаоллаштирса, шунча сифатли ва яхши ишлайди.

Шу ўринда биз мамлакатимиз аҳолисидан инфекцияни барвақт аниқлаш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Safe-Safety иловасидан фаол фойдаланиш, ҳукумат ва тиббиёт ходимларига COVID-19 пандемиясига қарши курашишда ёрдам беришга чақириб қоламиз.

Safe-Safety иловасини онлайн магазинлар ва www.coronavirus.uz веб-сайти орқали юклаб олинг. Ўзингиз ва яқинларингизни COVID-19 хавфидан ҳимояланг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
БУДЕТ ЗАПУЩЕНО ПРИЛОЖЕНИЕ SAFE-SAFETY ПО СОЦИАЛЬНОМУ УВЕДОМЛЕНИЮ ГРАЖДАН, СТОЛКНУВШИХСЯ С COVID-19

Эффективность использования мобильных приложений, направленных на противодействие пандемии COVID-19, при карантинных мерах доказана опытом Южной Кореи, Сингапура, Израиля, Италии, Франции, Великобритании и многих других стран.

Приложения призваны сохранить ваше спокойствие после посещения общественных мест и принять незамедлительные меры по упреждению возможного инфицирования ваших близких.

Самое важное в данной ситуации – предотвратить распространение болезни.
Министерство здравоохранения, Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций и Хокимият города Ташкента сообщают о реализации мобильного приложения Self-Safety по социальному уведомлению граждан, столкнувшихся с коронавирусной инфекцией.

Приложение использует данные с модулей GPS и Bluetooth мобильного устройства, и в случае выявления вируса у одного из пользователей, система сопоставит все точки пересечения в радиусе пяти метров в течение одной минуты.

В результате определения точек пересечения по заданным условиям, всем пользователям, бывшим в радиусе, будут направлены уведомления о возможном контакте и рекомендации к действиям в виде PUSH-уведомлений.


Мобильное приложение будет доступно для платформ Android и IOS, соответствующие ссылки размещены на веб-сайте www.coronavirus.uz. При регистрации приложение попросит включить GPS и Bluetooth модули.

Эффективность приложения зависит от массовости его использования, соответственно, чем больше пользователей активизирует его во время нахождения вне дома, тем актуальней будут данные.

Призываем население активно использовать приложение Safe-Safety для раннего выявления и профилактики передачи инфекции, оказания помощи обществу в борьбе с пандемией COVID-19.

Приложение поможет вам и вашим близким всегда иметь дополнительную возможность защититься от контакта с инфицированными.

Скачивайте Safe-Safety в магазинах приложений и через веб-сайт www.coronavirus.uz.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Гулистон шаҳрида яшовчи 67 ёшли фуқаро А.А. (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, умумий ҳолсизлик сабабли COVID-19 инфекциясига намуна топширган. 5 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва шу куни Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

12 июль куни ўткир нафас етишмовчилиги ҳисобига реанимация бўлимига ўтказилган. Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz