ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.4K subscribers
5.39K photos
1.92K videos
38 files
8.63K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Мирзиёев, Жапаров ва Тўқаев Иссиқкўлда теплоходда сайр қилишди.

Эртага бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига ҳозирча Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари етиб келган. Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари ҳам келиши кутилмоқда.

Манба

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаатини ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

—————

Президент Шавкат Мирзиёев, принимая во внимание обращение Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, а также учитывая, что в регионе восстановлен общественный порядок, обеспечены безопасность граждан, защита их прав и свобод, подписал
указ о досрочном прекращении действия чрезвычайного положения на территории Каракалпакстана с 05:00 часов 21 июля.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда касалланишлар сони пасайиб, 65 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 20 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242502 (+65) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 14 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239417 (+81) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда маймун чечаги вирусини юқтирган беморлар сони 14 минг нафарга етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги баёнотига кўра, ҳозирга қадар маймун чечаги вируси рўйхатга олинган мамлакатлар сони 80 тага етди. Текширувлар давомида жами 14 минг нафар бемор инфекцияни юқтиргани тасдиқланган.

“Шу кунгача мазкур хасталикдан бешта ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида бизда расмий маълумотлар бор, — дейди ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус. — Эпидемиядан зарар кўрганлар асосан Европада яшовчилар ҳиссасига тўғри келади”.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, баъзи минтақаларда пасайиш тенденцияси кузатиляпти, бошқа давлатларда эса аксинча, беморлар сони ошиб бормоқда.

Ўтган ҳафта давомида эпидемия тарқалган мамлакатлар сони олтитага кўпайди, — дея сўзини давом эттиради ЖССТ раҳбари. — Уларда илк касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган.

Бироқ айрим давлатларда хасталикка аниқ ташхис қўйиш имконияти чегараланган, диагностика воситалари етишмайди. Шу боис ташкилотимиз уларга маймун чечагини аниқлашда қўлланиладган тестлар юборади”
.

Гебрейесуснинг фикрича, айни пайтда ушбу эпидемияга қарши энг самарали кураш воситаси ахборот ва тарғиботдир. Одамлар бу хавфли инфекция ҳақида қанчалик кўп маълумотга эга бўлса, касалликни жиловлаш шу қадар осонлашади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
маймун чечаги вируси аломатлари асосан иситма, умумий интоксикация ва танада тошмалар билан намоён бўляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: “Муздай маҳсулотлар чанқоқни босмайди. Аксинча…”

Жазирамада муздек сув ёки шарбат, албатта, жоннинг роҳати. Совуткичдан олиб истеъмол қилинган серсув мева-сабзавотлар ҳам танамизга хуш ёқиши, табиий. Айниқса, бундай паллаларда музқаймоқдан бош тортиш жуда қийин.

Мутахассислар эса ёз чилласида шу каби маҳсулотлар истеъмолидан тийилиб туришни маслаҳат беришади. Бу ўринда гап фақат муздек неъматларни танаввул қилиб, томоқ ёки бошқа ички аъзоларни шамоллатиб қўйишимиздагина эмас!

— Оқсилга бой маҳсулотларни ҳазм қилиш учун организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Дониёр Алимов. — Бу жараён тиббиётда термогенез деб аталади.

🍦Содда қилиб тушунтираман. Жазирамада битта музқаймоқ едингиз. Вужудингиз қизиб турибди. Энди танангиз ошқозонга тушган ўша муздай маҳсулотни ҳазм қилиши зарур. Бунинг учун, аввало, уни нормал ҳароратгача қиздириши керак.

Бу жараён эса организмни зўриқтириши баробарида, шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади. Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади.

🥤 Шу маънода, ёз чилласида хона ҳароратида сув ичиш ва таом истеъмол қилиш тавсия этилади.

🍉 Баъзи маҳсулотлар буйраклар фаолияти бузилишига сабаб бўлиб, пешоб ажратиш жараёнини тезлаштиради. Бу эса организмнинг сувсизланишига олиб келади. Тарвуз, манго, арпабодиён, селдерей, қушқўнмас шулар жумласидан.

🌶
Аччиқ қалампир таркибида капсаицин моддаси мавжуд. У танани бир муддат қиздиради. Аммо жазирама пайтида аччиқ овқат аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин.

Қолаверса, қалампир иссиқ пайтда танада кучли терлашни ҳосил қилади. Оқибатда организм сезиларли миқдорда сув йўқотади.

‼️ Шундай экан, аномал иссиқ ҳароратда парҳез қилиш энг тўғри ва оқилона чора.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Чўлпонота шаҳрида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирлар якунига етмоқда.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда ушбу учрашув шунчаки норасмий йиғилиш эмас, балки аниқ амалий чоралар ва қатор ҳужжатлар имзоланган ишчи саммит бўлди. Бу эса келгусида Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ва иттифоқчилиги мустаҳкамланишида тарихий ўрин тутиши кутилмоқда.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Профессор юрак нуқсони билан туғилиш ҳолатлари кўпайиб бораётганининг муҳим сабабларини айтди

Маълумотларга кўра, бугун жаҳонда ҳар минг чақалоқдан саккиз-ўн нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келмоқда. Уларнинг қарийб 72 фоизи ҳаётининг илк йилида жарроҳлик амалиётига муҳтож.

Шу боис 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида мазкур хасталикдан ўлим кўрсаткичи юқори ўринда туради. Бироқ ўз вақтида операция қилинган ўғил-қизларнинг 97 фоизи тўлиқ соғлом ҳаётга қайтиши мумкин.

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ёрбеков юртимизда туғма юрак нуқсони билан дунёга келаётган болалар сони ортишини қуйидаги омиллар билан ҳам изоҳлади.

— Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — гўдак ички аъзоларининг шаклланиш даври, — дейди профессор. — Бироқ ана шу муҳим паллаларда кўпчилик ўзбек хонадонларида бўлажак она саломатлигига етарлича эътибор қаратилмайди.

Масалан, келинлик юмушлари, баъзан қайнота-қайнона, турмуш ўртоқ ва яқинлар олдидаги ҳаддан зиёд кўп вазифалар бўлажак онани зўриқтириб қўяди. Ҳомиладорлигига қарамай бундай опа-сингилларимизга хизматкор сингари муносабатда бўладиганлар ҳам, афсуски, орамизда кам эмас.

‼️Оқибатда кичик бир стресс ҳолати ҳам фарзанднинг нуқсон билан туғилишига сабаб бўлиши мумкин.

📌 Худди шундай, “юкли” аёлларнинг бозор, дўкон каби аҳоли гавжум жойларга чиқиши ҳам нотўғри. Чунки бу даврда, айниқса, ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида турли инфекцияларни юқтириб олиш нафақат она, балки болада ҳам оғир асоратлар қолдириши эҳтимоли катта.

📌 Жумладан, ҳозир қайта авж олаётган коронавирус, куз-қиш мавсумига хос грипп, шу билан бирга, қизамиқ, қизилча ва бошқа вирус ҳамда бактериялар чақалоқларнинг юрак нуқсони билан туғилишига олиб келиши мумкин.

📌 Қолаверса, юртимизда бўлажак оналар учун скрининг текширувлари йўлга қўйилган. Бунга асло эътиборсиз қараб бўлмайди. Негаки, баъзи хасталикларни ҳомиладорлик давридаёқ аниқлаб, эрта ва самарали бартараф этса бўлади.

❗️Бундан ташқари, болалик ва ўсмирлик даврида қизлар саломатлигига бефарқ бўлмаслик керак. Мактабларда турли спорт машғулотларини кўпайтириш, ўз навбатида, уйда уларни жисмоний машғулотларга кенгроқ жалб қилиш, тўғри овқатланиш ва асабийлашмаслик соғлом фарзандлар дунёга келиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кеча жаҳон бўйича 1,58 миллион нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 19 июль санасига нисбатан қарийб 23 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 203 минг,

🇯🇵 Япония — 152 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 138 минг,

🇩🇪 Германия — 137 минг,

🇫🇷 Франция — 90 минг,

🇮🇹 Италия — 87 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 71 минг,

🇧🇷 Бразилия — 56 минг,

🇦🇺 Австралия — 55 минг,

🇲🇽 Мексика — 34 минг,

🇹🇼 Тайвань — 27 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 23 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 68 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 21 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242570 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239501 (+84) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Фетал тиббиёт: Боладаги нуқсонларни ҳомилалик чоғидаёқ оператив йўл билан даволаш мумкин

Мамлакатимиз аҳолисининг 20 миллионини болалар ва туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади. Шу йилнинг 17 июнь куни Президентимиз бошчилигида оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда аҳолининг ана шу қатлами учун етарлича тиббий шароитлар яратиш ҳақида сўз борган эди.

Юртимизда туғиш ёшидаги аёллар соғлиғини муҳофаза қилишга Репродуктив саломатлик маркази, ҳомиладаги нуқсонларни аниқлашга Скрининг маркази, фарзанд кўриш жараёнига – Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази масъул ҳисобланади.

Ана шу уч муассаса фаолиятини замонга ҳамнафас равишда такомиллаштириб бориш масаласи давлатимиз раҳбари томонидан ҳам алоҳида таъкидланган эди.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур йўналишдаги энг йирик илмий-амалий мажмуа бўлиб, етакчи инновацион технологияларни, диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Марказда йўлга қўйилаётган ана шундай замонавий инновациялардан бири фетал тиббиёт тажрибаси бўлиб, барча ривожланган давлатларда бу йўналишга алоҳида эътибор берилади.

Фетал тиббиёт нима?

— Фетал тиббиёт марказлари илм-фан юқори даражада ривожланган, малакали кадрлар жамоасига эга бўлган муассасалар таркибида фаолият олиб боради, — дейди РИАГИАТМ директори. Наталя Надирханова — Соҳанинг жадал ривожланиши орқали шундай имкониятлар юзага келдики, эндиликда биз бевосита она қорнидаги ҳомила шаклланишига ва унинг соғлигига бевосита таъсир қила олишимиз мумкин.

Фетал тиббиётнинг моҳияти шунда! Ҳомила ва унда бажариладиган амалиётлар ўзига хос хусусиятларга эга.

Фетал тиббиёт усуллари кам учровчи патологиялар ҳисобланади. Унинг натижасини кўриш учун ҳам бемор ойлар давомида кузатувда бўлиши ва керакли даво муолажаларини олиши талаб килинади.

Шунга қарамай, ушбу соҳанинг ривожланиши билан бундай амалиётларга муҳтож аҳоли қатлами чет элга бориб даволанишига ҳожат колмайди.

Фетал тиббиёт қачондан юртимизга кириб келди?

— Марказимизда 2021 йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистонда шу кунгача мавжуд бўлмаган, юқори технологияли инновацион тиббиётнинг бир қисми ҳисобланган “фетал тиббиёт” яъни “ҳомила тиббиёти” бўлими фаолият бошлаган.

Бунда ҳар бир бемор ўз шифокориига эга бўлгани каби она қорнидаги ҳомила хам ўз мутахассисига эга бўлади.


❗️Ҳомилага тўлақонли бемор сифатида қаралади ва у барча тиббий ҳуқуқларга эга ҳисобланади.

Бунда бемор, яъни асосий объект ҳомила бўлганлиги учун ҳам барча диагностик ва даволаш усуллари айнан ҳомилага каратилган бўлади.

Бу орқали ҳомиланинг она қорнидалик давридаёк баъзи касалликларини даволаб, бир неча турдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказиб, боланинг соғлом дунёга келиши таъминланади.

Натижада юртимизда болалар ўртасидаги туғма ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада камайишига эришилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Диплом дубликатини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (395-сон, 21.07.2022 й.) билан Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰 Регламентга кўра, таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.

📝 Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради.

Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

💰Давлат хизмати учун БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади.

📋 Cўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.

🏢Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

⚠️ Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Ўтган ҳафтада коронавирусга чалинган 6,2 миллион кишидан 11 минг нафари вафот этди

ЖССТ коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича навбатдаги ҳафталик ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 11-17 июль кунлари дунёда 6,2 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган. Бу 4-11 июль саналарига қиёслаганда деярли бир хил кўрсаткичдир.

Асосий ўсиш динамикаси Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида қайд этилди — 37 фоиз. Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида касалланишлар сони деярли ўзгармади.

Европа ва Африка қитъаларида эса коронавирусга чалиниш ҳолатлари мос равишда 16 ва 27 фоизга камайди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган беморлардан 11 минг нафари ҳаётдан кўз юмди. Бу аввалги ҳафтага таққослаганда қарийб 1 фоизлик пасайишдир.

Касалликдан вафот этганларнинг катта қисми Жануби-Шарқий Осиё минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди — 20 фоиз! Кейинги ўриндан 13 фоизлик кўрсаткич билан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси давлатлари жой олди. Шунингдек, Америка қитъасида ўлим ҳолатлари 7 фоизга ўсди.

Қолган минтақалар, хусусан, Африкада COVID-19 қурбонлари сони 39 фоизга, Европада эса 14 фоизга камайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram