ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33K subscribers
5.95K photos
2.35K videos
44 files
9.65K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
17 та ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт муассасасини бошқаришда замонавий менежментни жорий этиш зарур.

Давлат-хусусий шериклик асосида хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, соғлом рақобатни кучайтириш, биринчи навбатда, ихтисослашган тиббиёт марказларига хорижий инвесторларни жалб этиш чораларини кўриш зарур.

Гематологик ва вирусологик ёрдам сифатини ошириш, бу турдаги даволаш қийин бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ислоҳ қилиш вақти келди.

Қон ва вирусли касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш учун малакали гематолог, вирусолог ва иммунолог тайёрлаш, дори-дармон ва тиббиёт техникаси учун маблағларни кўпайтиришимиз зарур.

Ихтисослашган марказлар ва уларнинг филиалларида, шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шу йил электрон тиббий карталарни жорий этиш лозим.

© Шавкат Мирзиёев

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бу йил мажбурий тиббий суғуртага оид қонунларни қабул қилиш ва уни амалга ошириш бўйича барча ташкилий чораларни ишлаб чиқиш лозим.

Ушбу тизим жорий йилда Сирдарё вилоятида тажриба сифатида бошланади.

Дори воситалари ҳаракатини назорат қилиш, контрафакт маҳсулотлар айланишига чек қўйиш ва дориларнинг реал нархини “онлайн” тартибида кузатиб бориш тизимини яратиш ҳам долзарб вазифалардандир.

© Шавкат Мирзиёев

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бу ҳақда батафсил “Ўзбекистон 24” телеканалининг репортажидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Агентстве информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан прошла пресс-конференция, организованная Министерством здравоохранения и Агентством санитарно-эпидемиологического благополучия, посвященная актуальному на сегодняшний день вопросу - распространяющегося в КНР коронавируса, а также профилактики и лечения гриппа в нашей стране.

Подробнее об этом можете узнать в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

Присоединиться к каналу⬇️
Официальный канал Министерства здравоохранения -
@ssvuz
2020 ЙИЛ – ИЛМ-МАЪРИФАТ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ

👉 https://bit.ly/37ofw0d

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
ШИФОКОРНИНГ ОБРЎСИНИ ОШИРИШ, ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ КЕРАК

👉 https://bit.ly/2TVUZfm

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Шифокорларнинг обрўйини кўтаришимиз керак»

👉 https://kun.uz/92644874

Kun.uz расмий саҳифалари


Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Яна ис гази ва яна Жиззах: бир оиланинг 3 фарзанди вафот этди, она реанимацияда

👉 https://kun.uz/28369737

Kun.uz расмий саҳифалари

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ФУҚАРОЛАРИМИЗГА ХИТОЙГА, ЗАРУРАТ БЎЛМАГАНДА, ХОРИЖГА ВАҚТИНЧАЛИК ЧИҚМАСЛИКНИ ТАВСИЯ ҚИЛМОҚДА

👉 https://bit.ly/36rKhjC

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЖИЗЗАХДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР АСОССИЗ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалганлиги, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида бемор мазкур касалликдан вафот этганлиги ҳамда бир гуруҳ беморларнинг ушбу вирус аломатлари билан даволанаётганлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилади.

Хитойдаги вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йил январь ойидан бошлаб, республика чегара божхоналаридан ўтган фуқаролар санитария назорат пунктлари орқали тиббий назорат кучайтирилган ҳолда ўтказилмоқда. Вилоят даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг коронавирус, грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича хушёрлиги оширилган. Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморларнинг Хитой ҳудудида бўлганлиги тўғрисида суриштирувлар амалга оширилиб, уларда касалликлар аниқланганда тезкор равишда ётқизиш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус ўринлар ташкил этилган. Айни пайтда ушбу касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган.

Шуни таъкидлашимиз зарурки, юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аэропорт, вокзал ва автомобил чегара божхона постларида мавжуд санитария назорат постлари кучайтирилган режимда фаолият кўрсатмоқда. Тиббиёт муассасаларида ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, уларни алоҳидалаб даволаш учун барча шароитлар мавжуд.

Шунингдек, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан мавсум жараёнида шаҳар ва туман даволаш профилактика муассасаларига грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморлар тўғрисида маълумотлар олиниб, таҳлил этиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида мавсумий юқумли касалликка чалинганларнинг барчаси назоратга олинган ва тегишли даво чоралари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят аҳолисининг хотиржамлигини таъминлаш учун тегишли санитария тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлиб, аҳолининг хавотир олишига ҳеч қандай сабаб йўқ.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Ухань шаҳрида кўплаб ўзбекистонлик талабалар таҳсил олишади. Коронавирус бўйича юзага келган эпидемик вазият туфайли у ердаги юртдошларимиз билан алоқа ўрнатилиб, уларнинг аҳволи Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Бу ҳақда батафсил “Ўзбекистон 24” телеканалининг жорий йил 26 январь куни эфирга узатилган дастури орқали билиб олишингиз мумкин.

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ КИРИБ КЕЛГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР ЁЛҒОН

👉 https://bit.ly/38KVA7R

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
ФАРҒОНАДА БЕМОР ҚИЗ ВА УНИНГ ОНАСИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛИБ, ҲАМШИРАГА ЖАРОҲАТ ЕТКАЗДИ

👉 https://bit.ly/31419vN

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХИТОЙДАН КЕЛГАН ФУҚАРОЛАР ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

👉 https://bit.ly/3aWFhqn

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛГАНЛАРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, жароҳат етказганлиги ҳақида аввал хабар қилган эдик. Яъни, жорий йил 28 январь куни фуқаролар У. А. ва унинг қизи Г. А. Фарғона шаҳар 2-оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари Машҳура Тожиматова ва Матлюба Маъмуровага тан жароҳати етказишган. Поликлиника маъмурияти дарҳол тез тиббий ёрдам бўлимига, воқеа ҳақида профилактика инспекторига хабар беришган.

Суд-тиббий экспертиза бюросининг жорий йил 29 январдаги 340-сонли хулосасига кўра, ҳамшира М.Маъмуровада бурун суягининг ёпиқ синиши, бош мия чайқалиши, бўйин соҳасида шилинма, ўнг кўз-қовоқларида қонталаш каби тан жароҳатлари аниқланган.

Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига қараганда, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан ушбу модда билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Расмий каналимиз -
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус сабаб Ўзбекистонда виза чеклови ўрнатилиши керакми, деган саволга жавоб берди

👉 https://bit.ly/38Pz65D

Расмий каналимиз - @ssvuz
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди.

Манба: @davletovuz

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ТАРҚАЛГАНИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР ҲАҚИҚАТГА МУТЛАҚО ЗИД

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигида мамлакатимиз ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мазкур Агентликда ташкил этилган “Ишонч телефонлари” орқали Хитойдан келаётган фуқаролар, таҳсил олаётган талабалар, уларнинг ота-оналари, тадбиркор ва бошқа соҳа ходимларига тегишли тушунтириш ва керакли тавсиялар ҳам бериб борилмоқда.

Шу кунларда ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилмоқда. Тезкор маълумотларга қараганда, биргина шу йилнинг 31 январь куни Тошкент халқаро аэропорти орқали хориждан учиб келган жами 4194 нафар, темир йуллари орқали эса 953 нафар фуқаро санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган. Натижада агентликнинг вирусология лабораториясига коронавирусга текшириш учун 21 нафар фуқародан намуналар олинган. Ўтказилган тиббий текширувлар натижасида намуналар орасида коронавирус касаллигининг вируси топилмаган.

Шу ўринда, турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлиги билан боғлиқ хабарлар ҳақиқатга мутлақо зид эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтамиз. Бугунги кунга қадар юртимиз фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
ЛИАНН КУППЕНС: “КОРОНАВИРУС ИММУН ТИЗИМИ ПАСАЙИБ КЕТГАН БЕМОРЛАРДА ОҒИР КЕЧИШИ МУМКИН”

👉 https://bit.ly/2UkdgDr

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали - @ssvuz
Коронавирус ҳақида (инфографика)

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz