ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.4K subscribers
5.39K photos
1.91K videos
38 files
8.61K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун инсоният пандемиянинг энг ўткир босқичидан ўтди, дейиш мумкин. Касаллик эса аста-секин ортга чекиняпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, ўтган ҳафтада дунёда 12 миллион нафардан ортиқ киши коронавирус инфекциясига чалинган. Улардан 67 минг нафардан зиёди касаллик асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Бу рақамларни 7-13 февраль саналарида қайд этилган кўрсаткичлар билан қиёслаганда, эпидемиологик вазият бир қадар яхшиланиб, ўсиш динамикаси ортга чекинаётгани ойдинлашади.

Яъни, ўтган ҳафтада COVID-19ни юқтириш ҳолатлари жаҳон бўйича 21 фоиз, вафот этганлар сони эса 8 фоиз камайди.

Юртимизда ҳам эпидемиологик вазият изга тушиб бормоқда. Аммо бу ҳотиржамликка асос бўла олмайди. Дунё экспертлари касалликка қарши вақтида вакцина олиш ва бустер доза билан эмланишни тавсия қилмоқда. Шундай экан, ўз саломатлигимизга эътиборли бўлишни унутмайлик.

Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда гап боради.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор

ССВ: Фуқароларга очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаяётгани боис аввал жорий этилган муайян чекловларни олиб ташлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Сўнгги кунларда январь ойига нисбатан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус 1 ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига беморлар госпитализацияси 7 бараварга камайган.

2022 йил январь ойида “103” тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сони республика бўйича 34 мингта бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич охирги кунларда 20 мингтани ташкил этмоқда. Яъни, деярли 1,5 баробарга камайди.

Бугунги кунда касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,4 ни ташкил этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари хулосасига кўра, бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса, вазият барқарорлигини англатади.

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг тарқатаётган хабарларига кўра, бугунги кунда аксарият мамлакатлар коронавирус инфекциясини эндемик касаллик сифатида тан олиб, асосий чекловларни, ҳатто ниқоб тақиш тартиби ва COVID-19 паспортларини бекор қилиш ниятида эканини маълум қилмоқда.

Шу билан бирга, Европа давлатлари аҳолини эмлаш жараёнини кучайтиришни таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 га қарши эмлаш тадбирлари учун олиб келинган ва маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган вакциналар сони 53,7 млн. дозани (7 турдаги) ташкил этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда 18,1 млн. доза вакцина ишлаб чиқарилди.

❗️Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди.

Шунингдек, эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ижтимоий масофасини таъминлаш қийин бўлган жойларда:

📌жамоат транспортида,
📌йирик савдо дўконларида,
📌таълим муассасаларида,
📌давлат ва нодавлат идораларида,
📌масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда
ниқоб тақиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларининг, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақиши талаби сақлаб қолинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор

ССВ: Иш берувчилар ўз қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирусга қарши эмланишига масъул бўлади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган муайян чекловларни олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинди.

📌 Иш берувчиларга қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик, шу жумладан, бустер доза билан эмланиш даражаси 90 фоиздан кам бўлмаслигига эришиш мажбурияти юклатилди.

📌 Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг коронавирус инфекциясига қарши, шу жумладан, бустер доза билан эмланмаганлиги аниқланганда, улар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.

📌 Ходим коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмланишни рад этганда, иш берувчи томонидан унинг вақтинча ишдан четлаштирилишини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қатъий назоратга олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда қарийб 750 нафар бемор касалликдан тўлиқ тузалиб, умумий соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди

🔺2022 йил 23 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235880 (+140) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 31 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 8 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 17 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 176 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 445 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 231032 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1626 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 24 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 45,3 миллион дозадан ошди

🔺23 февраль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 938 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 10 659 нафарни,
2-босқич эмланганлар 37 345 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 94 934 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
45 382 355 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 653 455 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 321 235 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 10 407 665 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (23 700 доза),
🔹Самарқанд вилояти (18 415 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (17 700 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
23 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 867 703 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 532 977 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 334 726 нафар
ни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (186 774 доза), Самарқанд (113 248 доза), Қашқадарё (97 201 доза), Андижон (94 661 доза), Наманган (77 625 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Аллергик касалликлар янги усулда аниқланмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, XXI аср — аллергик касалликлар асри. Ҳозир ер юзида энг кўп тарқалган ноинфекцион хасталиклар тури шу. У дунё аҳолисининг 35-40 фоизида учрайди.

Хўш, бунинг сабаби нимада? Аллергик касалликларни аниқлаш ва даволаш борасида юртимизда қандай илғор тажриба ва ёндашувлардан фойдаланилмоқда?

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова шу ҳақдаги фикр-мулоҳазлари билан ўртоқлашди.

— Жаҳонда кейинги ўн йил ичида аллергик касалликлар кўрсаткичи 2 баробар ошгани хавотирли ҳолат, — дейди И. Разикова. — Энг ёмони, унинг ўта оғир кечувчи янги турлари ҳам кўпаймоқда. Бу экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам харакатлилик каби омиллар билан боғлиқ.

Бундан ташқари, ҳозир оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда турли биологик актив моддалар рекламаларига зўр бериляпти. Аммо бу препаратлар баъзан аллергик касалликлар ривожланишига сабаб бўлаётгани аччиқ ҳақиқат.

Қолаверса, коронавирус инсоният бошига тушган оғир синов бўлди. Бу хавфли инфекцияга чалинганларни даволашда антибиотиклар, фермент ва гармон препаратлари, витаминлар, қон суюлтирувчи воситалардан кўп миқдорда фойдаланиш аллергик касалликларни авж олдириб юборди. Оқибатда анафилактик шок, токсикоаллергия, Лайелла ва Стивенс-Джонсон синдроми каби охири ўлим билан якун топадиган аллергик касалликлар кўпайди.

Марказимиз ана шундай хасталикларни профилактика ва диагностика қилиш ҳамда даволашга ихтисослаштирилган. Беморлар учун 45 ўринли стационар, консультатив ташхис кўйиш поликлиникамиз, аллергология, лаборатория, физиотерапия бўлимлари, “астма ва аллергия мактаби” фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда биокимёвий, клиник ва иммунологик лаборатория синовлари ўтказиляпти. Ўз навбатида, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Беморларни текшириш ва даволаш учун юқори технологиялардан фойдаланамиз. Масалан, “Alisei” диагностика автомат анализатори Италияда ишлаб чиқарилган. Ҳозирча Ўзбекистон бўйича саноқли тиббиёт муассасаларидагина мавжуд.

У орқали тестлар энг илғор деб ҳисобланган “in vitro” усулида ўтказилади. Яъни бир пайтнинг ўзида 500 дан ортиқ антитаналарни аниқлаш имкониятимиз мавжуд. Унгача қўлланилган ярим автомат анализаторда бу кўрсаткичнинг максимал миқдори 90дан зиёд эди.

Шу билан бирга, ёш чекловлари йўқ. Текширувларни исталган пайтда ўтказса бўлади. Турли дори воситалари таъсири тест натижаларига тўсқинлик қилмайди. Бундан ташқари, шу каби замонавий технологиялар ёрдамида 200дан ортиқ турдаги аллергияларни аниқлаш имкониятига эгамиз. Ваҳоланки, 2-3 йил аввал ташхис қўйишимиз мумкин бўлган аллергия турлари 50-60 та эди, холос.

Келгусида Ҳиндистон давлати томонидан ажратилган 1,5 млн. долларлик грант маблағлари ҳисобидан марказимизга “Phadia 200” ҳамда “ISAAC” жиҳозлари келтирилиши режалаштирилган. Бу нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёда аллергология соҳасида янги диагностика усуллари қўлланилишига асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Чет элдан қайтган ўзбек шифокори Жиззахда рентген эндоваскуляр жарроҳлик йўналишини ривожлантирмоқчи

Юрак соҳасидаги ҳар бир жарроҳлик амалиёти мураккаб. Бундай юқори технологик операцияларни ўтказиш учун тиббиёт ходимларидан юксак билим ва маҳорат талаб этилади. Айниқса, ҳозирги инновацион ривожланиш асрида бу жуда муҳим.

Шу сабабли яқин йилларгача бундай амалиётлар пойтахтимизда, энг етакчи кардиожарроҳлар бошчилигида бажарилгани сир эмас. Эндиликда эса ихтисослашган тиббий хизмат аҳолига яқинлашмоқда. Вилоятлар марказлари, қолаверса, туманларда ҳам юқори технологик операциялар амалга оширилаяпти.

Маҳоратли шифокор Шердил Баҳронов ҳам ана шундай имкониятлар туфайли хориждан Ватанига қайтди. У Бухоро давлат университетини тамомлаган. Бир муддат юртимиздаги тиббиёт муассасаларида ишлаган ҳам.

Шундан сўнг билимини янада чуқурлаштириш мақсадида 2018-2020 йилларда Москвада, Россия халқлар дўстлиги университетида рентген эндоваскуляр жарроҳлик бўйича ординатурада таҳсил олди.

Ўқишни тамомлаб Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига қарашли Вишневский номидаги Марказий ҳарбий клиник госпиталда шу йўналишда ишладим, — дейди Ш. Баҳронов.Фаолиятим давомида юрак тож томирларини текшириш ва стентлаш, бўйин ва оёқдаги қон томирларини ангиография қилиш, туғма юрак нуқсонларини даволаш, катта қон томирларига стентграф қўйиш каби мураккаб амалиётларни ўргандим.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалига ишга таклиф қилингач, орттирган билим ва тажрибамни юртимизда қўллаш вақти келганини англадим. Мана, бир ярим йилдирки, шу ердаман. Ўтган қисқа даврда 400дан зиёд кардиохирургик операциялар ўтказдим.

Бу ерда яратилган шароитлар ҳавас қиларли даражада. Фаолиятимиз учун зарур бўлган энг илғор тиббий технология ва жиҳозларга эгамиз. Хусусан, ўзим иш олиб бораётган рентген эндоваскуляр жарроҳлик йўналишида барча имкониятлар муҳайё этилган. Жиззахда шу соҳани ривожлантиришни мақсад қилганман. Бунинг учун бор билим ва салоҳиятимни ишга соламан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Қорақалпоғистон Республикасида 150 нафардан ортиқ бемор давлат ҳисобидан операция қилинди. Акция давом этмоқда!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси Жиззах вилоятидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида давом этмоқда.

Маълумки, Оролбўйи минтақасида экологик вазият ниҳоятда мураккаб. Бу эса ҳудудда кўплаб касалликлар авж олишига сабаб бўлмоқда. Аммо шундай хасталиклар борки, уларни ўз вақтида юқори технологик жарроҳлик йўли билан даволамаса, бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Лекин Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига, энг етакчи шифокорлар қабулига мингдан зиёд келометр масофани босиб келишнинг ўзи бўлмайди. Шу сабабли ижтимоий акция доирасида пойтахтда фаолият кўрсатаётган энг моҳир жарроҳлар Қорақалпоғистон Республикасига, беморлар ҳузурига келди.

— Акция доирасида, маҳаллий тиббиёт ходимлари кўмагида хонадонма-хонадон ўрганишлар олиб борилиб, юқори технологик операцияларга муҳтож беморлар рўйхати шакллантирилди, — дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Умидулла Рискиев. — Дастлабки таҳлилларга кўра, улар сони 479 нафарни ташкил этди.

Беморларнинг 107 нафарида юрак, 102 нафарида юз-жағ нуқсонларини бартараф этиш учун жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши лозим. Шунингдек, 130 нафари ошқозон-ичак хасталикларидан азият чекаётган бўлса, 127 нафари эндопротезлаш ҳамда 13 нафари буйрак трансплантациясига муҳтож.

Аксарияти беморларнинг даволаниш учун моддий имконияти йўқ, ихтисослаштирилган тиббий хизматдан имтиёзли йўлланма асосида фойдаланишлари учун навбатда туриб, узоқ муддат кутишлари зарур эди. “Саломатлик кунлари” ана шу ўткир муаммонинг оқилона ечими бўлди
.

Ҳозир Республика ихтисослаштирилган марказларининг тиббиёт фанлари докторлари, тиббиёт фанлари номзодларидан ташкил топган малакали мутахассислар юз-жағ пластик жарроҳлиги, абдоминал хирургия, интервенцион кардиология ва травматология-ортопедия, қон-томир жарроҳлиги, трансплантология, кам инвазив жарроҳлик йўналишлари бўйича Оролбўйи минтақасидаги эҳтиёжманд беморларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Операциялар Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази Нукус филиали, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали, Оролбўйи аҳолиси юрак-қон томир касалликларини соғломлаштириш маркази ва бошқа муассасаларда ўтказиляпти.

Шунингдек, Хўжайли, Қўнғирот, Амударё ва Беруний туманларида истиқомат қилувчи беморлар ўз яшаш ҳудудида муолажа қилиняпти.

Умуман, акция доирасида шу кунгача Қорақалпоғистон Республикасида 150 нафардан ортиқ беморда давлат ҳисобидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Танасига арматура бўлаги кириб кетган ва мураккаб операциялар натижасида ҳаёти сақлаб қолинган бемор уйига қайтди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёни лавҳалари тарқалгани, унда ёш йигитнинг бахтсиз ҳодиса сабабли жиддий жароҳат олгани, тиббиёт ходимлари унинг танасига кириб кетган арматура бўлагини мураккаб жарроҳлик йўли билан чиқариб, ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

2005 йилда туғилган Р.С. ўтган йилнинг 20 декабрида оғир аҳволда ва ҳушсиз ҳолатда шифохонага олиб келинган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қабул бўлимида мутахассислар кўригидан сўнг беморнинг бош мия, бўйин, кўкрак ва бел-умуртқа соҳалари, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзолари МСКТ қилинган. Шунингдек, қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси ультратовуш текширувидан ўтказилган.

Аниқланишича, металл парчаси бемор кўкрак қафасининг ўнг орқа юзаси, 7 ва 9-қовурғалари орасидан кириб, 6-кўкрак умуртқасини тешиб ўтган ва орқа мия эзилишига сабаб бўлган. Сўнгра ўнг ўмровости артерияси тагидан ўтиб, бош суяги мия асосининг ўрта чуқурчасини тешиб кирган. Бош мия ўрта даражада лат еган.

Бундан ташқари, ўнг чакка суяги ва орқа миянинг очиқ, тешиб ўтган жароҳати, 6-кўкрак умуртқасининг майдаланиб синиши каби ўта оғир шикастланишлар бемор ҳаётига хавф солиб турган эди.

Марказнинг кардиохирург, нейрохирург, торокал ва умумий жарроҳ, травматолог, анестезиолог ва реаниматолог каби 10 дан ортиқ энг малакали мутахассислари томонидан 5 соатдан зиёд давом этган амалиётда кам учрайдиган мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилиб, натижада беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

❗️Ўтказилган даво чоралари натижасида беморнинг умумий аҳволи яхшиланди. Саломатлигидаги ижобий ўзгаришлар, тиббий текширувлар натижалари қониқарли бўлгани инобатга олиниб, бугун унга уйига рухсат берилди. Р. С. тиббий кўрсатмага мувофиқ, реабилитация муолажаларини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 514 нафар бемор касалликдан тўлиқ тузалди

🔺2022 йил 24 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 036 (+156) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌33 нафари Тошкент вилоятида,
📌58 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 30 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 25 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 13 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 330 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 231546 (+514) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1628 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 26 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 45,5 миллион дозадан ошди

🔺24 февраль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 130 763 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 9 723 нафарни,
2-босқич эмланганлар 35 403 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 85 637 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
45 513 118 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 663 178 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 356 638 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 10 493 302 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (23 031 доза),
🔹Андижон вилояти (16 390 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (12 061 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,6 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 72 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
24 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 871 931 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 535 370 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 336 561 нафар
ни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (187 170 доза), Самарқанд (113 606 доза), Қашқадарё (97 201 доза), Андижон (94 907 доза), Наманган (78 115 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бемор эътирофи: “Шу кун келишини ўн бир йил кутдим…”

Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг бир гуруҳ етакчи жарроҳлари Қорақалпоғистонда. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси доирасида эҳтиёжманд беморларни давлат ҳисобидан операция қилишмоқда.

Ҳозир бу имкониятдан фойдаланиб, оғир хасталиклардан халос бўлганлар сони 200 нафарга яқинлашди. Шифокорларимизни навбатда бундан ҳам кўпроқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кутиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ижтимоий акция доирасида соғлом ҳаётга қайтган бир гуруҳ беморлар билан суҳбатлашди.

Мирзагул Абдурасулова,
Тахтакўпир тумани:

— 2015 йилдан бери юрак хасталиги туфайли тез-тез шифохоналарда даволаниб тураман. Охирги пайтларда юз метр масофага ҳам юролмай қолгандим. Ҳаракатлансам, дарҳол ҳолдан тойиб, юрагим санчадиган, қон босимим кўтарилиб кетадиган бўлиб қолганди.

Шу сабабли Тошкентга ҳам бориб муолажалар олишимга тўғри келди. У ерда шифокорлар юрагимга стент қўйиш кераклигини айтишди. Лекин бунинг учун катта маблағ керак экан. Шароитим бўлмагани учун ортга қайтишга мажбур бўлдим. Имтиёзли тарзда даволаниш ҳам мумкин экан. Аммо бунинг учун навбат кўплиги маълум бўлди.

Хасталигим янаям кучайиб кетмаса эди, деб хавотирланиб юрганимда, куни кеча туманимиз тиббиёт бирлашмасидан қўнғироқ бўлди. Тошкентдан малакали кардиохирурглар келишгани, мени давлат ҳисобидан операция қилишларини айтишди.

Стент қўйиш амалиёти муваффақиятли ўтди. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Ҳатто шифохона коридорида бемалол юра олаяпман.

Азамат Аметов,
Нукус тумани:

— Иккинчи гуруҳ ногирониман. Суяк емирилиши касаллигига чалинганман. Ўн бир йилдан бери шу хасталикдан азият чекиб келаётгандим. Бора-бора бир оёғим 12 сантиметр кичрайиб қолди. Юришга жуда қийналаётгандим. Оёқдан қолиш оғир дард экан. Касалликнинг шифоси бўлса-ю, бунга имкон топа олмаса, янаям тушкун ҳолатга тушиб қоларкан одам.

Маҳаллий шифокорларимиз қўлидан келганича муолажалар қилиб туришди. Лекин бу хасталик мураккаб операция ўтказишни талаб қилар экан. Тошкентга бориб даволанишга эса маблағ тополмадим.

Қорақалпоғистонда ўтказилаётган “Саломатлик кунлари” акцияси мен каби юзлаб эҳтиёжманд беморларнинг жонига оро кирди. Мана, Тошкентдан келган кучли травматолог жарроҳлар оёғимда эндопротезлаш амалиётини ўтказишди. Ҳозир саломатлигим жойида. Ўн бир йиллик дарддан бир зумда халос бўлдим. Бу кунни узоқ кутгандим...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
РШТЁИМ мутахассислари туркиялик профессор билан ўзаро мулоқот ўтказди

— Мамлакатларимиз, хусусан, шифохоналаримиз орасидаги мунособатлардан, албатта, мамнун бўлишимиз керак, — деди профессор Онур Яман. — Туркиядаги Умуртқа поғонаси жарроҳлиги ҳамжамияти ҳозиргача бир қанча икки томонлама ва халқаро ихтисослашган илмий анжуманларни ўтказган. Эндиликда илк бор Ўзбекистон билан ҳамкорикда спинал жарроҳлик йўналишида илмий анжуман ўтказиш ниятидамиз.👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда қарийб 140 нафар кишида касаллик аниқланди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 25 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236174 (+138) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌47 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 345 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 232049 (+503) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1630 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 21 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган кунлик вакциналар сони 127 минг дозадан ошди

🔺25 февраль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 127 280 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 9 770 нафарни,
2-босқич эмланганлар 32 714 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 84 796 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
45 640 398 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 672 948 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 389 352 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 10 578 098 нафарни ташкил қилди.


🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (21 035 доза),
🔹Андижон вилояти (15 609 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (12 847 доза) банд қилди.


❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,7 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 72,2 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
25 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 875 694 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 537 840 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 337 854 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (187 392 доза), Самарқанд (113 847 доза), Қашқадарё (97 201 доза), Андижон (95 216 доза), Наманган (78 411 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда яна 125 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 26 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236299 (+125) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌50 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 392 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 232597 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1633 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 19 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган кунлик вакциналар сони 116 минг дозадан ошди

🔺
26 февраль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 113 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 8 430 нафарни,
2-босқич эмланганлар 28 906 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 78 777 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 45 756 511 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 681 378 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 418 258 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 10 656 875 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (21 178 доза),
🔹Андижон вилояти (16 105 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (13 175 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,7 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 72,3 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида 106 нафар бемор аниқланди, касалликдан яна 2 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 27 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236405 (+106) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌11 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌23 нафари Тошкент вилоятида,
📌44 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 22 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 43 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 186 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 232918 (+321) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1635 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 15 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi