ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6K photos
2.37K videos
44 files
9.68K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
12 мая – Международный день медицинской сестры
СОВРЕМЕННУЮ МЕДИЦИНУ НЕВОЗМОЖНО ПРЕДСТАВИТЬ БЕЗ МЕДСЕСТЕР


👉 https://bit.ly/3bsNjqa

Официальный канал Минздрав — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“Фарҳод” бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқаронинг таҳлил натижаси маълум бўлди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Фарҳод” бозоридаги эҳтиёт қисмлар расталари тадбиркорларидан бирида юқори ҳарорат кузатилганлиги туфайли бозор ёпиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди. Аслида эса шу куни бозор худудига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар давомида бир нафар фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган эди.
Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор худудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган (эркак) ушбу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаганлигини кўрсатди. Маълумотларга қараганда, шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУННИНГ ИЛК ХУШХАБАРИ: АНДИЖОН, СУРХОНДАРЁ ВА НАМАНГАНДАН 8 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ


Юртимизнинг учта ҳудудидан: Андижон вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 8 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган. Вилоятда шу пайтга қадар 158 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 162 нафарга етди. Шу пайтгача Андижонда коронавирус инфекциясининг аниқланиш ҳолати 169 тани ташкил этмоқда, бугунги кунда вилоятда 7 нафар бемор даволанмоқда.
Сурхондарёда тузалганларнинг 1 нафари (64 ёшли эркак) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Яна 1 нафари (43 ёшли эркак) эса Самарқанд вилоятидан бўлиб, узоқ масофага қатновчи автомашина ҳайдовчиси. У Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган ва карантинга олинган, коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Эндиликда вилоятда соғайганлар 38 нафарга етди. Шу пайтгача вилоятда коронавирус инфекциясининг аниқланиш ҳолати 44 тани ташкил этмоқда. Бугунги кунда ушбу ҳудудда 6 нафар бемор даволанмоқда.
Наманганда соғайганларнинг 2 нафари ҳам ушбу вилоятдан (54 ёшли эркак Наманган туманидан, 72 ёшли эркак Наманган шаҳридан). Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Эндиликда вилоятда тузалганлар 197 нафарни ташкил этмоқда. Шу пайтгача вилоятда коронавирус инфекциясининг аниқланиш ҳолати 240 тани ташкил этмоқда. Бугунги кунда ушбу ҳудудда 39 нафар бемор даволанмоқда.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1996 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
СЕГОДНЯШНЯЯ ПЕРВАЯ ХОРОШАЯ НОВОСТЬ: В АНДИЖАНЕ, СУРХАНДАРЬЕ И НАМАНГАНЕ ПОЛНОСТЬЮ ВЫЗДОРОВЕЛИ 8 ЧЕЛОВЕК


Сегодня в Андижанской области полностью выздоровели и отправились на реабилитацию – 4, Наманганской области – 2 и Сурхандарьинской области – 2, всего 8 пациентов.
Выздоровевшие в Андижане 2 мужчины и 2 женщины из этой области. Все они заразились в результате контакта с больными. Самому старшему из них 66 лет, а младшая – 2018 года рождения. Если до этого в области были вылечены 158 человек, то теперь их количество достигло 162. В Андижане выявлено 169 случаев коронавирусной инфекции, и в настоящее время в регионе проходят лечение 7 пациентов.
Один из выздоровевших в Сурхандарьинской области (64-летний мужчина) из этого региона и заразился в результате контакта с больными. Второй (43-летний мужчина) из Самаркандской области, водитель дальнего следования. Он приехал из России, въехал в Сурхандарью через Таджикистан и был помещен на карантин, госпитализирован после того, как у него выявили коронавирусную инфекцию. Так, в области полностью выздоровели 38 человек. До настоящего времени в регионе было выявлено 44 случая коронавирусной инфекции, и теперь в регионе проходят лечение 6 пациентов.
Выздоровевшие в Намангане из этого региона (54-летний мужчина из Наманганского района, 72-летний мужчина из города Намангана). Они заразились в результате контакта с больными. Таким образом, в регионе от коронавируса вылечено 197 человек. Напоминаем, что в регионе было выявлено 240 случаев коронавирусной инфекции, и в настоящее время здесь проходят лечение 39 пациентов.
В настоящее время в стране число полностью излечившихся от коронавирусной инфекции людей достигло 1996.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
🔺 2020 йил 12 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2519 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 12 мая 2020 года 16:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2519.

---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ВА СУРХОНДАРЁДАН 14 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2010 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида яна 2 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Андижон вилоятидан. Улардан 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Тожикистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 5 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши 4 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 3 нафари Қозоғистондан, яна бир нафари эса Дубай-Тошкент чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, улар Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, Тожикистон Республикасидан 1 нафардан фуқарони ташкил қилади.. Улар орасида энг ёши каттаси 47 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар 628 нафар етди.
Сурхондарёда тузалганларнинг 2 нафари ҳам (49 ёшли эркак Жарқўрғон туманидан, 33 ёшли эркак Ангор туманидан) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2010 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ТАШКЕНТЕ И СУРХАНДАРЬЕ ПОПРАВИЛИСЬ 14 ПАЦИЕНТОВ, В СТРАНЕ ВЫЗДОРОВЕЛО ВСЕГО 2010 ЧЕЛОВЕК


В клинике НИИ вирусологии в Ташкенте от коронавирусной инфекции полностью выздоровели и отправились на реабилитацию 6, клинике НИИ эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний – 6, Сурхандарьинской области – 2, всего 14 человек.
Среди выздоровевших в клинике НИИ вирусологии 5 человек из города Ташкента и 1 – Андижанской области. 4 граждан заразились в результате контакта с больными. 1 – приехал из России, а другой – из Таджикистана и были помещены на карантин. Как только коронавирус был обнаружен, их госпитализировали. Среди них 5 мужчин и 1 женщина, самому старшему – 72 года, а младшему – 4 года.
В клинике НИИ эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний выздоровели 5 мужчин и 1 женщина. 1 гражданин прибыл из России, 3 – из Казахстана и еще 1 – чартерным рейсом из Дубая. После выявления у них инфекции, они были госпитализированы. Один человек заразился в результате контакта с больными. Из выздоровевших по 1 человеку из Ташкентской, Сырдарьинской, Самаркандской, Ферганской области и города Ташкента, а также Таджикистана. Среди них самому старшему – 47 лет, а младшему – 26 лет. Так, в городе Ташкенте полностью выздоровели 628 человек.
Выздоровевшие в Сурхандарье из этой области (49-летний мужчина из Джаркурганского района, 33-летний мужчина из Ангорского района), заразились в результате контакта с больными. К настоящему времени количество выздоровевших здесь составляет 40 человек.
В настоящее время в стране от коронавирусной инфекции полностью вылечились 2010 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ, ХОРАЗМ ВА НАМАНГАНДА 30 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2040 НАФАРГА ЕТДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар ва Наманган вилоятида 5 нафар, жами 30 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 52 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2040 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2519 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 469 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ТАШКЕНТЕ, ХОРЕЗМЕ И НАМАНГАНЕ ПОПРАВИЛИСЬ И ОТПРАВИЛИСЬ 30 ПАЦИЕНТОВ, В СТРАНЕ ВЫЗДОРОВЕЛО ВСЕГО 2040 ЧЕЛОВЕК

В клинике НИИ эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний полностью выздоровели и отправились на реабилитацию 7, Хорезмской области – 18, Наманганской области – 5, всего 30 человек.
Так, сегодня выздоровели 52 человека. В настоящее время в стране число полностью излечившихся от коронавирусной инфекции людей достигло 2040.
Напоминаем, что в настоящее время число случаев выявления коронавируса в нашей стране составляет 2519, и помимо тех, кто выздоровел и умер, в настоящее время проходят лечение 469 пациентов.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
​Ҳамширалар тиббиётнинг энг олдинги бўғинида юрадиган, беморни шифокордан-да биринчи бўлиб қарши оладиган, улар билан доимо юзма-юз мулоқот қиладиган мутахассислардир. Шу учун бўлса керак, ҳамшираларнинг билими, салоҳияти кўпчиликда тиббиётнинг бугунги ҳолати ҳақида дастлабки тасаввурни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Албатта, бугун бутун дунёдаги пандемия даврида мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида фаол иш олиб бораётган уч юз минг нафардан зиёд фидойи ҳамшираларимизнинг ҳар бири бундай юксак масъулиятни теран ҳис этиб, меҳнат қилаётгани ҳаммамизни қувонтиради.

Ана шундай ўз ишида ҳам, оила ва жамиятда ҳам фаол ва ташаббускор ҳамшираларимизга қанча эҳтиром кўрсатсак арзийди. Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонларча курашаётган 50 минг нафардан зиёд ҳамширалар фаолияти алоҳида таҳсинга лойиқ.

Қуйида сурати эътиборингизга ҳавола этилаётган ана шундай фидойи ҳамширалардан бири, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ходими Фотима Хусановадир. Кўп йиллик тажрибага эга ҳамшира ўтган бир ой ичида 43 нафар коронавирусга чалинган беморни бутунлай соғайишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Фотиманинг юзида янгидан ҳосил бўлган чандиқлар ҳам ўз комбинезонини ечмасдан, ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, кунни тунга улаб, қилган машаққатли ва матонатли меҳнатининг натижасидир.

“Шундай олижаноб касб танлаганимдан фахрланаман, бу қийинчилик, синовлар ортда қолаяпти, лекин ҳамкасбларим билан қисқа вақт ичида коронавирусга чалинган ўнлаб беморларнинг соғайиши, уларнинг ўзи ва оилаларининг қувончига сабаб бўлаяпмиз, биз учун одамларимизнинг соғлом ва хушкайфиятда юришидан-да ортиқ бахт йўқ”, - дейди Фотима Ҳусанова.

12 май-Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Фотима каби жасоратли ҳамшираларимизни ушбу сана билан самимий табриклаб, уларга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, машаққатли ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

@ssvmatbuotkotibi
🔺 2020 йил 12 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2547 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 12 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2547.

---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 80 фоизга етди. Бухоро, Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси коронавирусдан холи худуд мақомини олишга яқинлашмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
​​​​🔺 2020 йил 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2568 (+21) нафарни ташкил қилмоқда. Янгидан касалланиш ҳолатларининг 15 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 6 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Айни пайтда мамлакатимизда даволанаётган 518 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


--------------

🔺 По состоянию на 13 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2568 (+21). Из новых случаев 15 выявлено у граждан, прибывших из-за рубежа и помещенных на карантин, а 6 – у тех, кто находится под наблюдением в карантинных учреждениях.

В настоящее время в нашей стране из проходящих лечение 518 пациентов у 12 – состояние тяжелое. Наши врачи лечат всех пациентов в соответствии со стандартами.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ВОДИЙДА ЭНГ ЮҚОРИ СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ ФАРҒОНАДА ҚАЙД ЭТИЛМОҚДА, ВИЛОЯТДА 1 НАФАР БЕМОР ҚОЛДИ


Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Бугун соғайганлар реабилитацияга кузатилди.
Тузалиб чиққанларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган.Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 3 нафари Фарғона вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 156 нафар бемор соғайиб, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор қолмоқда. Яъни, водий вилоятлари ичида Фарғона коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2046 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В ДОЛИНЕ САМЫЙ ВЫСОКИЙ ПОКАЗАТЕЛЬ ВЫЗДОРОВЛЕНИЯ ЗАФИКСИРОВАН В ФЕРГАНЕ, В ОБЛАСТИ ОСТАЛСЯ ВСЕГО ОДИН ПАЦИЕНТ

Сегодня в Ферганской области от коронавирусной инфекции полностью выздоровели и отправились на реабилитацию 6 человек.
Среди выздоровевших 3 человека из Ферганской области, по 1 – Республики Каракалпакстан, Наманганской и Андижанской областей. 3 граждан прибыли чартерным рейсом из Турции, 1 человек является водителем дальнего следования и приехал из России. Все они были помещены на карантин. Как только коронавирус был обнаружен, их госпитализировали. Остальные 2 граждан заразились в результате контакта с больными. Среди выздоровевших 2 мужчин и 4 женщин, самой старшей – 54 года, а младшему – 23 года.
Стоит отметить, что в долине самый высокий показатель выздоровления зафиксирован в Ферганской области и она близка с получению статуса свободной от коронавируса территории. Здесь полностью выздоровели 156 человек. И на лечении остался всего 1 человек.
В настоящее время в стране от коронавирусной инфекции полностью вылечились 2046 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


Официальный канал Минздрав — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНДДА 9 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2055 НАФАРГА ЕТДИ


Самарқанд вилоятида 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (3 нафари Тойлоқ туманидан, яна 3 нафари Оқдарё туманидан, 2 нафари Пайариқ туманидан ва 1 нафари Самарқанд шаҳридан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 3 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги эса 9 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 204 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, улардан ҳозиргача 103 нафар бемор бутунлай ушбу инфекциядан соғайди. Айни пайтда вилоятда 101 нафар бемор даволанмоқда.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2055 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В САМАРКАНДЕ ПОПРАВИЛИСЬ ЕЩЕ 9 ПАЦИЕНТОВ, В СТРАНЕ КОЛИЧЕСТВО ПОЛНОСТЬЮ ВЫЗДОРОВЕВШИХ ДОСТИГЛО 2055 ЧЕЛОВЕК


В Самаркандской области от коронавирусной инфекцией выздоровели и отправились на реабилитацию еще 9 человек.
Все выздоровевшие из Самаркандской области (3 граждан из Тайлакского района, 3 – из Акдарьинского района, 2 – Пайарыкского района и 1 – города Самарканда). Они заразились в результате контакта с больными. Среди них 3 мужчин и 6 женщин, самому старшему – 59 лет, а младшему – 9 лет.
До настоящего времени в области было выявлено 204 случаев заражения коронавирусной инфекцией. Из них выздоровело 103 человек, а 101 – проходит лечение в соответствии со стандартами.
На сегодняшний день по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечились 2055 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
​​​​​🔺 2020 йил 13 май соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2596 (+28) нафарни ташкил қилмоқда. Бугун кун давомида қайд этилган 49 нафар янгидан касалланиш ҳолатларининг 22 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 27 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.
Айни пайтда юртимизда даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда. Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


--------------

🔺 По состоянию на 13 мая 2020 года 18:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2596 (+28). Из сегодня подтвержденных 49 новых случаев 22 выявлено у граждан, прибывших из-за рубежа и помещенных на карантин, а 27 – у тех, кто находится под наблюдением в карантинных учреждениях.
В нашей стране в данное время показатель выздоровления составляет 79 процентов. Всех остальных пациентов наши врачи лечат в соответствии со стандартами.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНДДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН -ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тойлоқлик Ў. шу йилнинг 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали реанимация бўлимига ётқизилган.Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.
Ушбу бемор (эркак) сурункали бўйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган. Шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача у юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги нуфузли мутахассислар билан бирга хорижлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.
Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
УЧТА ҲУДУДДАН 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2076 НАФАРГА ЕТДИ


Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Хоразм вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, жами 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар 110 нафар, Хоразмда 210 нафар, Бухорода эса 433 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 36 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2076 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2596 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 509 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz