ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.9K subscribers
5.98K photos
2.36K videos
44 files
9.67K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Кеча юртимизнинг барча ҳудудида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар аниқланди, ўлимлар сони ортди

🔺2022 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199972 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌46 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌19 нафари Тошкент вилоятида,
📌80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196952 (+101) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1492 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

🔺7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 069 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 408 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 63 547 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 658 934 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 894 561 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 720 709 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 043 664 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (38 009 доза),
📌Тошкент шаҳри (16 721 доза),
📌 Андижон вилояти (13 394 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️7 январь ҳолатига кўра, юртимизда 664 409 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 442 694 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 221 715 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 500 доза), Самарқанд (106 831 доза), Андижон (74 088 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Нурмат АТАБЕКОВ: Ўзбекистонда “омикрон” аниқлангани йўқ, бироқ хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди

Дунё бўйлаб коронавируснинг “омикрон” штамми тез суръатда тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, янги мутация аллақачон жаҳоннинг 126 та мамлакатида қайд этилган. Айниқса, куни кеча Қозоғистонда ушбу штаммни юқтирган илк беморлар рўйхатга олингани хавотирли ҳолдир.

Албатта, истаймизми-йўқми, "омикрон"нинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Хўш, агар шундай ҳолат кузатилса, мамлакатимиз тиббиёт тизими бунга қанчалик тайёр?

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВнинг бу борадаги фикр ва хулосаларини ёзиб олди.

— Дарҳақиқат, сўнгги кунларда дунё бўйлаб ушбу мутациянинг тарқалиш географияси шиддат билан кенгайиб бормоқда, — дейди Н.АТАБЕКОВ. — Шуни инобатга олсак, янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ бу ҳолатдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатиш, аҳоли орасида ортиқча ваҳима кўтариш, ўйлайманки, ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Биламизки, шу пайтгача, юртимизда коронавируснинг бир неча тури қайд этилган ва касалланиш кўрсаткичлари йилнинг маълум даврида кўтарилиб, қайсидир пайтда пасайиб борган.

Айтиш лозимки, ўтган давр ичида мамлакатимизда вируснинг тарқалиш тенденциясини пасайтириш, эмлаш тадбирларини ташкил этиш, беморларни даволаш бўйича тиббиёт ходимларимиз катта тажриба тўплади.

Шу маънода, “омикрон”дан соғайиш муддати қисқа ва касалланганларда шифохоналарга ётиш эҳтимоли паст эканлигини инобатга олсак, Ўзбекистон вируснинг кўтарилиш хавфига тайёр, дейишга асосларимиз етарли. Негаки, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳамда Республика махсус комиссиясининг бевосита кузатувида юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар бунга мисол бўла олади.

Бироқ ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди. Сабаби “омикрон” бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкин. Шу боис айни пайтда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш ҳар қачонгидан-да муҳим.

Қолаверса, мамлакатимизда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўтарилган аввалги пайтларда яхши самара берган амалиётни давом эттириш, яъни оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали “COVID-box” (аптечка) тарқатиш, хасталик енгил кечаётган беморларни амбулатор шароитда даволаш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, ихтисослашган тиббиёт муассасаларига ортиқча юкламалар тушишининг ҳам олдини олади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар жорий этилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Олимлар хулосаси: “Омикрон” — инсоният тарихидаги энг юқумли вирус

Дунёда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд яна янгиланди. Кеча сайёрамиз бўйича 2 миллион 700 мингдан зиёд кишида “СOVID-19” аниқланди. Бу — 6 январь ҳолатига нисбатан қарийб 200 мингта кўп кўрсаткич.

Ўсиш суръатлари қайд этилган мамлакатлар орасида АҚШ ҳар доимгидек биринчи — 730 мингдан зиёд ҳолат. Францияда эса 328 минг, Испанияда 242 минг, Буюк Британияда 178 минг беморда коронавирус рўйхатга олинди. Янги ҳолатларнинг аксариятини “омикрон” штамми ташкил этмоқда.

Бундай мураккаб эпидемиологик вазият қатор мамлакатларда янги-янги муаммоларни келтириб чиқараётир. Масалан, Буюк Британияда тиббиёт ходимлари етишмовчилиги туфайли ҳарбий хизматчилар шифокорларга ёрдамлашишга киришди.

Биргина Лондон шаҳрининг ўзида 200 нафар аскар уч ҳафта давомида соғлиқни сақлаш хизмати ихтиёрига берилди. Шунингдек, ҳукумат касаллик учун тест олиш ва эмлаш жараёнида ҳам ҳарбийлар кўмагидан фойдаланмоқчи.

Италиядаги шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида ҳам ўрин-жойлар аллақачон тўлиб бўлган. Шу сабабли энди беморларни махсус чодирларда муолажа қилиш йўлга қўйилди.

Греция ҳукумати 7 январда фуқаролик сафарбарлиги тўғрисидаги буйруқни имзолади. У 12 январдан кучга киради. Ҳужжатга кўра, баъзи хусусий шифокорлар СOVID-19ни даволашга ихтисослашган давлат касалхоналарига жалб этилади.

Австралия расмийлари
эса мамлакатнинг баъзи штатларида январь ойи охирига келиб пандемия тўлқини чўққига чиқишидан жиддий хавотирда. Шу туфайли бу ерда баъзи чекловлар қайта тикланмоқда.

Мисол учун, охирги уч кун ичида Янги Жанубий Уэльсда 100 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Оқибатда касалхоналарда шошилинч бўлмаган операциялар қолдирилди, клуб, дискотека ва шу каби манзилларда қўшиқ айтиш ҳамда рақсга тушиш тақиқланди.

Япония ҳам “омикрон” билан касалланганлар сони ортиб бораётгани туфайли бир қатор префектураларда карантин чекловларини кучайтирмоқда. Жумладан, уч ҳудудда бар ва ресторанлар иш соатлари чекланган.

Испания олимларининг таъкидлашича, “омикрон” — инсоният тарихидаги энг юқумли вирус. У ҳозиргача бу борада қайд этилган барча рекордларни янгилади.

Хусусан, тиббиёт тарихи билан шуғулланувчи олим Антон Аракоркенинг таъкидлашича, “омикрон” бизга маълум вируслар ичида энг “портловчи” микроорганизмдир. ХIХ асрда вабонинг дунё бўйлаб тарқалиши учун йиллар керак бўлди. Янги мутация эса бу маррани бир ойдаёқ “забт” этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Очиқ мулоқот: Мурожаатларнинг катта қисми тиббиётнинг бирламчи бўғинига дахлдор

Бахтли ҳаётнинг энг муҳим мезони нима? Албатта, саломатлик. Президентимиз инсон қадрини юксалтириш борасидаги ислоҳотларни тиббиёт соҳасидан бошлаганининг сабаби шунда.

Аммо халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан тўлақонли рози бўлиши учун ҳали кўп янгиланишларга эҳтиёж бор. Бунинг учун янги ғоялар, илғор таклифлар ва креатив ёндашувлар зарур.

Давлатимиз раҳбари буни соҳа вакилларидан кутяпти. Шундай экан, соғлиқни сақлаш тизими фидойи ва жонкуярлари бу имкониятдан унумли фойдаланишлари зарур. Шундай бўляпти ҳам!

☎️📲💻 Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига шу кунгача 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали 8804 та мурожаат келиб тушгани сўзимиз тасдиғидир.

Шундан:
📌 47 фоизинисоҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 33 фоизиниэътироз ва мурожаатлар,
📌 20 фоизинииндивидуал масалалар ташкил этмоқда.

Хусусан, мурожаатларнинг:

3213 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
499 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
260 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
169 таси санитария-эпидемиология хизмати,
160 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар соҳага оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”,

▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,

▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv

▶️ фейсбукдаги https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/,

ҳамда

▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Хабарнома

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИ

Ҳурматли ота-оналар!


Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ПРОДЛЕВАЮТСЯ

Уважаемые родители!


Министерство народного образования сообщает, что в целях организации курсов повышения квалификации для руководителей общеобразовательных учебных заведений и педагогов по новой Национальной учебной программе, а также предотвращения распространения сезонного гриппа среди учащихся зимние каникулы продлеваются до 24 января 2022 года.

В эти дни для эффективного использования времени учащихся будут организованы различные онлайн олимпиады, интеллектуальные игры, а также мероприятия, направленные на развитие культуры чтения книг.

Кроме того, в социальных сетях министерства и по телеканалам Национальной телерадиокомпании планируется трансляция различных кружков для школьников.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Вазият тобора мураккаблашмоқда: кеча юртимизда қарийб 370 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 мингдан ошди

🔺2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌42 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌56 нафари Тошкент вилоятида,
📌195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 14 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир. Бунинг ортидан эса кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллашга мажбур бўляпти.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Тўғри, ҳали мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқлангани йўқ, бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 149 513 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

🔺8 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 149 513 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 945 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 64 331 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66 237 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 808 447 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 913 506 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 785 040 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 109 901 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (32 926 доза),
📌Тошкент шаҳри (19 274 доза),
📌 Андижон вилояти (16 180 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️8 январь ҳолатига кўра, юртимизда 666 357 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 443 671 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 222 686 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 626 доза), Самарқанд (106 859 доза), Андижон (74 304 доза), Қашқадарё (58 480 доза), Наманган (56 825 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

❗️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЭЪЛОН❗️

2022 йил 10 январь куни соат 16:00 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ҳамда вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари иштирок этиб, мамлакатимизга Omicron штамми кириб келиши, келгусида кўзда тутилаётган чора-тадбирлар ва шу йўналишдаги бошқа саволларга жавоб беришади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

10 января 2022 года в 16:00 в Агентстве информации и массовой коммуникации состоится пресс-конференция Министерства здравоохранения, посвященная эпидемиологической ситуации, связанной с распространением коронавирусной инфекции в стране.

В нем примут участие представители Министерства здравоохранения, Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья и члены Штаба по борьбе с коронавирусом при министерстве, которые поделятся информацией о выявлении штамма Omicron в нашей стране, планируемых действиях и других актуальных вопросах.

Пресс-служба Министерства здравоохранения

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди

Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнотида.

Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кунлик касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда қарийб 390 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌44 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌51 нафари Тошкент вилоятида,
📌193 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 12 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197182 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Коронавирусга қарши вакцинанинг 2022 йилги илк ярим миллион дозалик партияси юртимизга олиб келинди

Бугун юртимизга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉3 500 460 дозаси Moderna;

💉2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Хорижлик мутахассис: “Омикрон” болалар учун кўпроқ хавф туғдириши мумкин

Дунёда пандемия даврида коронавирусга чалинганлар сони 307 миллион нафарга етди. Шундан қарийб 5,5 миллион киши ушбу хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Умумий касалланиш кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринда АҚШ (60,2 млн.), иккинчи ўринда Ҳиндистон (35,7 млн.), учинчи ўринда Бразилия (22,5 млн.) ва тўртинчи ўринда Буюк Британия (14,5 млн.) турибди.

Инфекцияга чалиниш билан боғлиқ кунлик статистикада эса ўтган ҳафтага нисбатан пасайиш кузатилмоқда. Кеча жаҳонда жами 2 миллионга яқин янги ҳолат қайд этилгани сўзимиз тасдиғидир. Ваҳоланки, 7 январь куни бу кўрсаткич 2,9 миллионга яқинлашганди.

Хусусан, 9 январь ҳолатига кўра, АҚШда 446 мингдан зиёд, Францияда 296 минг, Бразилияда 200 минг, Ҳиндистонда 179 минг, Буюк Британияда 141 минг нафар беморда “СOVID-19” аниқланган. Касалланиш ҳолатларининг аксариятини “омикрон” штамми ташкил этмоқда.

Россиялик таниқли вирусолог олим Александр Чепурнов кеча ушбу штамм ҳақида янги хулосани айтди. Унинг фикрича, мазкур мутация инсон танасида бошқа инфекциялар билан бир вақтнинг ўзида бирлашишга қодир. Бу бемор бир пайтнинг ўзида коронавируснинг икки варианти билан касалланиши мумкинлигини англатади.

Кипрда аниқланган ҳолат ҳам мутахассислар эътиборини жалб қилди. Бу ерда бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари гибридидан иборат коронавируснинг янги варианти аниқланди. Тадқиқотчилар унга "дельтакрон" номини беришди.

Кипрлик вирусологнинг сўзларига кўра, янги вариант “дельта” каби генетик асосга эга, бироқ унинг бир қатор мутациялари “омикрон” билан бир хил.

Ҳиндистонлик олим Анимеш Аря “омикрон” кўпроқ болалар учун хавф туғдиради, деган фикрда. Унинг қайд этишича, болаларнинг нафас олиш йўллари катталарникига нисбатан кичикроқ. Янги штамм кўпроқ юқори нафас йўлларига таъсир кўрсатаётганини ҳисобга олсак, у жажжи беморлар сони ортишига олиб келиши мумкин.

“Омикрон”нинг пайдо бўлиши пандемиянинг энг ўткир босқичи якунланиш арафасида эканлигини англатади, деб баёнот берди Жанубий Африка Республикаси олимлари.

Бу хулосага келишдан аввал мутахассислар гуруҳи касалхонада тадқиқот ўтказишган. Сўнгги пайтларда коронавирусга чалинган 466 нафар бемор ва анча аввал вирусдан соғайган 3976 нафар кишининг маълумотлари таҳлил қилинган.

Аниқланишича, пандемиянинг янги тўлқини даврида беморларнинг атиги 4,5 фоизи касалхонада вафот этган. Бу кўрсаткич аввалги тўлқин пайтида 21 фоизни ташкил этган. Шунингдек, жонлантириш бўлимларига ётқизилганлар сони кейинги пайтларда кескин камайган. Беморларнинг стационар шароитда соғайиши ҳам ўртача 8-9 кундан 4 кунга қисқарган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони қарийб 9300 тага етди

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига келиб тушаётган мурожаатлар сони кун сайин ортиб боряпти.

☎️📲💻 Улар 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали қабул қилинмоқда.

🗓 Жумладан, шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 9286 тага етди.

Уларнинг:

📌 48 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 32 фоизи — мурожаатлар,
📌 20 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

3341 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
522 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
275 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
190 таси санитария-эпидемиология хизмати,
168 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Тошкент шаҳридан — 1073 та,
📌 Наманган вилоятидан — 921 та,
📌 Самарқанд вилоятидан — 533 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”,

▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,

▶️ фейсбукдаги
https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/,

▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv

ҳамда

▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

АОКАда юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани бошланиш арафасида.

Тадбирни онлайн ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани иштирокчилари:

📌Анвар Алимов,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи;

📌Элмира Баситханова,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;

📌Ваҳобжон Ражапов,
Халқ таълими вазири ўринбосари;

📌Холмамат Норбоев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари;

📌Анвар Ҳусанов,
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори;

📌Дониёр Миразимов,
Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори;

📌Наргиза Парпиева;
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори;

📌Умидулла Рискиев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
в.б.;

📌Ҳабибулла Оқилов,
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори.

📌Дилором Турсунова,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Анвар Алимов,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи:

— Юртимизда 2021 йил июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб касалланиш кўрсаткичлари ўсган.

Июль ойида касаллик аниқланишининг юқори чўққисига чиқди, август ойининг биринчи ярмида бироз стабиль ҳолат юзага келди. Август ойининг иккинчи ярми ва сентябрь ойидан бошлаб касаллик аниқланишининг пасайиши кузатилганлиги ҳамда сўнгги бир ҳафта давомида касалланишнинг ошганлиги қайд этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi