ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.3K subscribers
5.93K photos
2.33K videos
44 files
9.61K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич

🔺2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 18 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 23 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195520 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 38,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺27 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 180 655 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 26 633 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 99 355 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 667 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 681 611 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 757 677 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 233 052 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 690 882 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (29 539 доза),
📌 Тошкент шаҳри (22 662 доза),
📌Фарғона вилояти (21 553 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 61,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️27 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 607 083 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 432 641 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 174 442 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (124 182 доза), Самарқанд (101 905 доза), Андижон (69 992 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Асосий вазифамиз – тиббиёт соҳасини юқори самара билан ишлайдиган, чинакам халқчил тизимга айлантиришдан иборат.”

Давлатимиз раҳбари томонидан айтилган ушбу сўзлар, бугун юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни ҳаракатга келтирувчи асосий кучга айланди. Айниқса, аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда тиббиётнинг бирламчи бўғини тобора ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Яқинда Андижон шаҳрида 8-оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилиши бу йўналишда амалга оширилаётган эзгу ишларнинг амалий ифодасидир. Қолаверса, ушбу янги бино ҳудуд аҳли учун Янги йилга муносиб туҳфа бўлди.

6,8 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий қиёфа касб этган мазкур муассаса айни кунда бутунлай янги тартибда фаолият юритмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йил вилоятдаги яна 9 оилавий шифокор пункти ва 4 та оилавий поликлиника бинолари мана шундай замонавий кўринишга келтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Пресс-тур

Янги йил байрами кунларида шошилинч тиббий ёрдам муассасалари қандай тартибда ишлайди?

Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиланишлар тизимнинг барча йўналишларини қамраб олмоқда. Тиббиётнинг уч босқичли миллий модели — бирламчи тиббий санитария, шошилинч тез тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат тизимини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан журналист ва блогерларни ана шу уч бўғиндаги ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида пойтахтимиздаги қатор тиббиёт муассасаларига навбатдаги пресс-тур уюштирилди.

Биринчи манзил — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази. ОАВ вакиллари бу ердаги шарт-шароитларни кўздан кечиргач, кўпчиликни қизиқтираётган мавзу юзасидан мутасаддиларга савол берди.

Гап шундаки, яна саноқли кунлардан сўнг Янги йил йилни қаршилаймиз. Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олади. Хўш, бундай вазиятда шошилинч тиббий ёрдам муассасалари қандай тартибда ишлайди?

Марказимиз ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиаллари доимий шай ҳолатда, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов . — Уларда 24 соат давомида навбатчи бригадалар, яъни малакали шифокорлар ва ҳамширалар сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Ўз навбатида, марказ раҳбарияти — бош директор, директор, бош шифокор ва директор ўринбосарларидан иборат штаб тузилган. Улар ҳам навбатчилик асосида фаолият кўрсатади. Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган 5 кунлик дам олиш саналарида худди шу тартиб амал қилади.

Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси зарур дори-дармонлар билан таъминланган. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 17 минг нафарга яқин шифокор ва 52 минг нафардан зиёд ҳамшираларга ҳам зарур кўрсатмалар берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📍Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилади

🔷 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида янги жарроҳлик бўлими ишга туширилмоқда. 2019 йилда қурилиши бошланган янги бино 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади.

☑️ Ушбу бўлимдаги операцион блоклар икки хонадан иборат бўлиб, уларнинг бирида донордан аъзо олинади ва зудлик билан ёнма-ён жойлашган иккинчи хонадаги беморга кўчириб ўтказилади.

Айни дамда мазкур муассасада мутахассислар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Туркиядан 4 нафар мутахассис жигар трансплантациясини кўчириб ўтказишни ўрганиб қайтишган бўлса, ҳафтасига камида 2 марта буйрак трансплантация операцияси ўтказилмоқда. Бу жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

🚨 Мазкур бино тўлиқ ишга туширилса, йилига икки мингга яқин ноёб жарроҳлик амалиётини ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ "омикрон"нинг бир неча ой ичида бутун дунё бўйлаб тарқалишидан хавотирда

Коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланганидан буён бир ойдан зиёд вақт ўтди. Бу орада мазкур юқумли мутация ҳақида олимлар қатор хулосаларини ҳам айтишди.

Шулардан навбатдагиси Жанубий Африка Республикаси тадқиқотчиларига тегишли. Олиб борилган изланишлар якунида қизиқ бир факт аниқланди. Яъни янги штамм билан касалланган организм "дельта" вариантини зарарсизлантирувчи антитаначалар ишлаб чиқаради.

Тажриба учун 30 га яқин одам жалб қилинди. Уларнинг бир қисми коронавирусга қарши эмланганлар бўлса, қолгани вакцина олмаган қатлам орасидан танланди. Ҳали тадқиқот хулосалари халқаро доирада тасдиқлангани йўқ. Шунга қарамай, “омикрон”нинг қисқа муддатда доминант вариантга айланаётгани бу хулосалар асоссиз эмаслигини ифодалайди.

Лондон Қироллик коллежи профессори Тим Спектор эса янги штамм белгилари эмланган ва эмланмаганларда ўзаро фарқли аломатлар билан намоён бўлишини аниқлади.

Унинг айтишича, “омикрон”ни юқтирган эмланган беморларда кўнгил айниши ва иштаҳа йўқолиши, баъзан қайт қилиш ҳолатлари кузатилган. Аммо тана ҳарорати кўтарилмаган. Шунингдек, улар бош ва томоқ оғриғидан шикоят қилишган.

Бироқ хавотирли жиҳати, бу вирус турининг дунё бўйлаб тарқалиш суръати ҳам, юқиш кўрсаткичлари ҳам пасайгани йўқ. Масалан, сўнгги кунларда Буюк Британияда “омикрон” билан касалланганлар сони 110 мингдан ошди. Мамлакатда қайд этилаётган янги ҳолатларнинг 90 фоизини шу штамм ташкил этяпти.

Шунингдек, Норвегия пойтахти Ослода янги мутация доминант вариантга айланган бўлса, Австралияда “омикрон”дан биринчи ўлим қайд этилди. Бельгия ҳукумати эса пандемиянинг навбатдаги тўлқини туфайли янги чекловларни жорий этишга мажбур бўлди.

Унга кўра, кинотеатр, театр ва концерт заллари ёпилмоқда, байрам бозорлари муддатидан олдин ёпиляпти, энди болалар ҳам жамоат жойларида ниқоб тақиб юришлари шарт. Қатор компаниялар масофавий иш режимига ўтяпти.

Қолаверса, Янги йил байрами арафасида “омикрон” тарқалиши сабабли дунё бўйича тўрт мингга яқин авиарейслар бекор қилинди. Шундан мингдан зиёди АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг прогнозига кўра, янги штамм бир неча ой ичида бутун дунё бўйлаб тарқалади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Нодирбек Абдусатторов — тезкор шахматда жаҳон чемпиони!

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов Польша пойтахти Варшавада шахматнинг рапид йўналиши (тезкор шахмат) бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

17 ёшли Абдусатторов сенсацион равишда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учрата олди.

13та партиядан сўнг Абдусатторов, Ян Непомняший, Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана бир хил — 9,5 очко тўплади. Қўшимча натижаларга кўра, ғолиблик Абдусатторов ва россиялик Непомняший ўртасидаги тай-брекда аниқланадиган бўлди. Дастлабки партияда кучлар тенг келди, кейинги партияда Нодирбек ғалаба қозониб (1,5-0,5), жаҳон чемпионига айланди.

Нодирбекни ушбу ғалабаси билан шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев табриклади.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 140 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, яна 200 нафарга яқин бемор касалликдан соғайди

🔺2021 йил 28 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198626 (+139) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌38 нафари Тошкент вилоятида,
📌50 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 7 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 13 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 91 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195716 (+196) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1485 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 38,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺28 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 183 122 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 28 929 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 95 926 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 58 267 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 864 733 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 786 606 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 328 978 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 749 149 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (34 117 доза),
📌 Тошкент шаҳри (21 136 доза),
📌Андижон вилояти (20 404 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,6 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 62,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️28 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 612 698 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 435 306 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 177 392 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (125 880 доза), Самарқанд (102 472 доза), Андижон (70 561 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Эндокрин касалликлар бўйича 1000 нафардан ортиқ бемор телемедицина орқали тиббий маслаҳат олди

Шу йилнинг 10 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган эндокринология хизматини такомиллаштириш ва қамровини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида муассаса фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб берилган эди.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нусратжон Алимжоновдан муассаса фаолияти ҳақидаги айрим саволларга жавоб олдик:

— Марказимизда эндокрин касалликларни ташхислаш ва даволаш ишлари жаҳон стандартларига мувофиқ амалга оширилмоқда, — дейди Н. Алимжонов. — Хусусан, қандли диабетнинг болалар ҳамда катталардаги 1 ва 2-тури бўйича миллий тавсиялар ишлаб чиқилган ва уларни янада такомиллаштириш чоралари кўриляпти.

2021 йилда муассасамизда жами 2088 та операция ўтказилган бўлиб, 2020 йилда бу кўрсаткич 1736 тадан иборат эди.

— Бугунги кунда марказда қандай операциялар ўтказилмоқда?

— Яқинда 30 ёшли беморда жарроҳлик амалиёти бажарилди. У ўзини 2020 йилдан бери диффуз токсик бўқоқ ташхиси билан касал деб билган. Навоий ва Бухоро вилоятларида 1 йил давомида бир неча бор даволанган.

Шунга қарамай, беморнинг қалқонсимон бези 2-даражадан 5-даражагача катталашиб, нафас сиқиши, бўғилиш, ютинганда қийналиш белгилари пайдо бўлган. Сўнг у марказимизга операция учун жўнатилган.

Бу ерда бемор тўлиқ клиник, инструментал ва биокимёвий текширувлардан ўтказилди. Анестезиолог ва тор соҳа мутахассислари кўрувидан сўнг қалқонсимон без операцияси амалга оширилди. Амалиёт асоратсиз ўтди. Шундан кейин кузатув учун реанимация, эртаси куни эса жарроҳлик бўлимига ўтказилиб, режали даво чоралари буюрилди. Бу каби операциялар ҳозирги кунда муассасанинг ҳудудий филиалларида ҳам амалга оширилмоқда.

Эндокринология марказининг юртимиз бўйлаб 10 та ҳудудий филиали бўлиб, уларда шу йил жами 133 та операция ўтказилди. Уларнинг 31 таси мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётларидир.

— Марказнинг телемедицина йўналишидаги фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

— Муассасанинг замон талабларига мос ҳолда такомиллаштирилаётган локал тармоғида стационар ва амбулатор ёрдам кўрсатилган беморлар, уларни операция олди тайёрлаш, консультацияларнинг барча турлари ҳақидаги маълумотлар доимий сақланади ва янгиланиб туради.

Энг муҳими, амалга оширилаётган бу каби ишлар чекка ҳудудлардаги беморларга замонавий талабларга мос ихтисослаштирилган эндокринологик хизматлар кўрсатиш имконини бермоқда.

2019 йилда телемедицина орқали 712 нафар, 2020 йилда 650 нафар вилоятларда яшовчи беморга мутахассислар томонидан мобиль консультациялар берилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 1025 нафарни ташкил этди. Натижада ҳудудлардан пойтахтга келиб муолажа олувчилар сони кескин камайишига эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун юртимизда тиббиёт соҳасидаги барча ислоҳотлар, энг аввало, одамларни рози қилиш, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўла рўёбга чиқаришга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларига уюштирилган навбатдаги пресс-турда журналист ва блогерларга шу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Тадбир орқали ОАВ ходимлари шошилинч тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат мисолида соҳадаги ўзгаришлар, эришилаётган натижалар ва мавжуд муаммолар хусусида керакли ахборотларга эга бўлишди.

"Uzreport-TV" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада пресс-тур тафсилотлари ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки, авваллари юртимизда оғир юрак хасталикларига чалинган кўплаб беморлар юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия каби дунёнинг тараққий этган мамлакатларига боришига тўғри келар, бу эса турли оворагарчилик ва беҳуда вақт йўқотишларга сабаб бўлар эди.

Эътиборлиси, бугунги кунга келиб, бундай ноёб операциялар нафақат Тошкент шаҳри, балки юртимизнинг олис ҳудудларида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимлари негизида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 8 та филиали ташкил этилди. Бу эса турли йўналишлардаги мураккаб операцияларни жойларда муваффақиятли ўтказишда муҳим омил бўлмоқда.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Тафсилот” кўрсатувининг навбатдаги сонида ушбу мавзуда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Очиқ мулоқотга келиб тушган мурожаатлар сони 6 мингдан ошди

Ўзбекистон тиббиётининг замон талаблари даражасига кўтарилишидан барча юртдошларимиз бирдек манфаатдор. Айниқса, шу соҳа вакиллари орасида тизимни ривожлантиришга доир янги ғоя, таклиф ва ташаббуслар бўлиши табиий.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига ана шундай фидойи ва жонкуяр шифокору ҳамшираларимиздан минглаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бунинг учун 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар ишлаб турибди.

Сўнгги таҳлилларга кўра, шу кунгача мазкур платформалар орқали очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 6094 тага етди. Улардан 60 фоизини тиббиёт ходимларининг таклифлари ташкил этмоқда.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2136 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
319 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
196 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
113 таси олий тиббий таълим,
110 таси санитария-эпидемиология хизмати,
92 таси илм-фанга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри вакиллари фаол — 922 та мурожаат. Кейинги ўринларни Наманган (451 та) ва Самарқанд (379 та) вилоятлари банд этиб турибди.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”;
▶️ телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
▶️ фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
▶️ инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ Кеча сўнгги 6 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади

🔺2021 йил 29 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198769 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌40 нафари Тошкент вилоятида,
📌35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 5 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 13 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 14 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 53 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195840 (+124) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Йил охирида 11 та ҳудудда эмлаш кўрсаткичи 2 миллион дозадан ошди

🔺29 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 172 069 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 27 019 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 90 812 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 238 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 036 802 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 813 625 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 419 790 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 803 387 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (29 573 доза),
📌 Андижон вилояти (24 421 доза),
📌Тошкент шаҳри (22 634 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,7 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 62,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️29 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 617 133 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 437 443 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 179 690 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (127 194 доза), Самарқанд (102 732 доза), Андижон (71 512 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Омикрон”: Дунёда эпидемиологик вазият кундан кун мураккаблашмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги баёнотида коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 110 тага етгани эълон қилинганди. Аммо ўтган саноқли кунлар ичида бу рўйхат яна кенгайди.

Хусусан, янги вариант илк бор Беларусь Республикасида ҳам қайд этилди. Текширувлар якунида бу инфекцияни бир йўла 4 нафар фуқаро юқтиргани маълум бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳозир беморларнинг аҳволи стабиль, хасталик енгил аломатлар билан кечмоқда.

Яқин ҳафталарда “омикрон” дунё аҳолисининг катта қисми яшайдиган Ҳиндистон учун ҳам жиддий “бошоғриқ”қа айланиши мумкин. Чунки бу ерда янги штамм билан касалланганлар сони қисқа муддатда қарийб 800 нафарга етган. Шундан 238 та ҳолат мамлакат пойтахтида қайд этилган. Махараштра (167), Гужарат (73) ва Керала (65) штатларида ҳам кўрсаткичлар юқори. Шунга қарамай, ҳозирга қадар 241 киши “омикрон”дан соғайган.

Данияда ҳам аҳвол ёмон. “The Guardian” нашри таҳлилига кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланиш даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлар қаторига етган. Яъни бу ерда ҳар 100 минг кишидан 1612 нафари ушбу хасталикни бошдан ўтказган. Бунда, табиийки, янги штаммнинг таъсири катта. Чунки ўтган ҳафтада мамлакатда “омикрон” доминант вариантга айланганди.

Буюк Британияда эса кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ошиб боряпти. Сўнгги суткада бу ерда 128 мингдан зиёд кишига СOVID-19 ташхиси қўйилган. Шунга қарамай, “омикрон”ни юқтириб касалхонага ётқизилганлар ўртача уч кун ичида соғайиб, шифохонадан чиқарилмоқда.

Ана шундай мураккаб вазиятда янги мутация устидаги тадқиқотлар қизғин давом эттириляпти. Жумладан, Жанубий Африкадаги энг йирик хусусий тиббий суғурта компанияси бош директори Райн Роучнинг хулоса қилишича, овозда тўсатдан хириллаш пайдо бўлиши “омикрон”нинг илк аломати бўлиши мумкин. Кейинроқ эса бурун битиши, қуруқ йўтал ва тананинг турли қисмларида оғриқлар кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Бемор болаларга Президентимизнинг байрам совғалари топширилди

Янги йил — айниқса, болажонлар интиқ кутадиган байрам. Аммо баъзи ўғил-қизлар бу гал бошқа тенгдошлари қатори айёмни оиласи бағрида кутиш имкониятига эга эмас. Улар орасида кутилмаганда дардга чалиниб, шифохонага ётқизилган ёки ҳафталаб, ойлаб турли хасталикларга қарши муолажа олаётган фарзандларимиз ҳам бор.

Мамлакатимиз раҳбари янги йил арафасида ана шундай бемор болаларга қувонч улашишни ҳам эътибордан четда қолдирмади. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев Юртбошимиз топшириғи асосида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болажонлар ҳузурига борди.

Эсингизда бўлса, жорий йилнинг 14 май куни давлатимиз раҳбари ушбу муассасага ташриф буюриб, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашган эди. Орадан кўп ўтмай, яъни 27 май куни Президентимизнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбари ташрифидан сўнг Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази янгидан қурилган замонавий биноларга жойлаштирилди.

Янги мажмуалардан катталар ва болалар учун алоҳида қабул ҳамда даволаш бўлимлари ўрин олган. Мавжуд палаталар бир ва икки кишилик бўлиб, санитария хоналари ичида жойлашган. Бу эса турли инфекцияларга чалинган беморлар мулоқотини чеклаш имконини беради. Шунингдек, бу ерда хасталикка чалинган болаларнинг зарур дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланганлиги ота-оналарнинг чексиз қувончига сабаб бўлмоқда.

Жонлантириш бўлими суъний нафас олиш, кардиомониторлар, инфузоматлар, ультра тўлқин аппаратлари каби қатор илғор тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда онкогематологик касалликларга юқори технологиялар ва илғор усуллар ёрдамида ташхис қўйилмоқда.

Қолаверса, муассасада Россиянинг Д.Рогачев номидаги маркази тажрибаси асосида илгари тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган жарроҳлик, интенсив терапия, трансфузиология ва транспланталогия, радио диагностика, бактериологик лаборатория, махсус овқат тайёрлаш бўлимлари ҳамда болалар учун таълим олиш марказлари ташкил этилди.

Бундай янгиланишлар натижасида муассасада юқори дозали ва интенсив полихимиотерапия даво усули амалиётга татбиқ этилди. Қолаверса, ўткир лимфобласт лейкозларни янги ишланмалар ёрдамида муолажа қилиш йўлга қўйилди. Бу орқали бундай хасталикка чалинган беморларнинг тўлиқ соғайиш даражаси 85 фоизгача кўтарилмоқда.

Ҳозир муассасада даволанаётган беморлардан 177 нафарини болалар ташкил этади.

Марказга ташриф буюрган масъуллар бу ерда муолажа олаётган ўғил-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг аҳволи, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг кичкинтойларни байрам билан табриклаб, ҳар бирига Янги йил совғаларини топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi