ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.2K subscribers
5.54K photos
2.08K videos
38 files
8.96K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Анонс: ЎЗБЕКИСТОНДА “ОТА-ОНАЛАР ОЙЛИГИ” БОШЛАНДИ

Аввал хабар қилганимиздек, бугун мамлакатимизда “Ота-оналар ойлиги” кампанияси бошланди.

ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган мазкур қўшма лойиҳа доирасида юртдошларимизга илк босқичда болаларни тўғри парваришлаш ҳамда уларнинг соғлом ривожланишини таъминлашга доир муҳим маълумотлар, илмий тавсия ва маслаҳатлар тақдим этиб борилади.

Хусусан, малакали мутахассис ва экспертлар иштирокида мазкур ойликка бағишланган тўғридан-тўғри давра суҳбатини бугун соат 16:00 да “Oilaviy” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://uni.cf/3B4doZG

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ОҒРИҚҚА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН?
Бугун Тошкентда бўлиб ўтган нуфузли анжуман шу масалага бағишланди

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Ўткир оғриқни даволашнинг замонавий йўналишлари” мавзусида PAIN Academy II халқаро илмий-таълим анжумани бўлиб ўтди. 👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ВАЗИЯТГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ: КАРМАНАДА ТИББИЁТ ХОДИМИ ТОМОНИДАН БЕМОРГА ҚЎЛ КЎТАРИЛМАГАН

Жорий йил 19 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Кармана туманидаги шифохоналардан бирида тиббиёт ходими ва шифокор қабулига келган бемор ўртасида юз берган тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан шу куннинг ўзидаёқ назоратга олиниб, ўрганишлар олиб борилди.

Аниқланишича, 2021 йил 18 октябрь куни Кармана тумани Талқоқ 2-даҳасида яшовчи фуқаро Т.Т. туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига келиб, юраги безовта қилаётгани, шу боис, ушбу муассасанинг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даволанмоқчи эканини маълум қилган.

Марказнинг шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокори Тошев Акбар беморни дарҳол тиббий текширувдан ўтказиб, унга аҳволи қониқарли экани ва умумий ҳолати шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётиш учун белгиланган кўрсатмаларга тўғри келмаслигини айтган. Бироқ фуқаро Т.Т. шифокорнинг сўзларига қатъий эътироз билдириб, уни ҳақиқатга мос келмайдиган сўзлар билан айблай бошлаган.

Шундан сўнг, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари И. Нодиров, бош кардиолог А. Тошев, бош терапевт Ж. Мардонов, невролог Н. Саломов ва қабул бўлими мудири, кардиолог Н. Нурматовалар томонидан бемор консилиум қилинган. Текшириш давомида унга яна бир бор шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даволаниш учун зарурият йўқлиги, умумий ҳолати ушбу бўлимда даволаниш учун белгиланган стандартларга тўғри келмаслиги тушунтирилган ва касаллик тарихига текшириш натижалари қайд этилган.

Қолаверса, беморга режали кардиология бўлимидан жой ҳозирланиб, зарур дори воситалари билан таъминланиши айтилган, бироқ у бунга рози бўлмасдан, шифокорлар устидан шикоят қилишини айтган. Сўнг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига кириб, қўл телефони орқали муассасани тасвирга тушира бошлаган.

Бу ҳолатга гувоҳ бўлган марказ ҳамшираси М. Ҳамроева унинг бу хатти-ҳаракатларига эътироз билдириб, Т.Т.нинг қўл телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган. Бироқ, беморга ҳеч қандай қўл кўтармаган.

Шундай бўлса-да, бемор билан қўпол муносабатда бўлгани, соғлиқни сақлаш тизими ходимига муносиб бўлмаган ҳаракатларни содир этгани, бемор билан мулоқот қилиш қоидаларини қўпол равишда бузгани учун ҳамшира М. Ҳамроева қатъий огоҳлантирилган.

Айни пайтда Т.Т. туман тиббиёт бирлашмаси кардиология бўлимида режали равишда керакли даво муолажаларини олмоқда.

Шу ўринда фуқароларимиздан тиббиёт ходимларининг масъулиятли вазифаларини бажаришда уларга кўмакдош бўлишларини сўраб қоламиз.

Навоий вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

МУНОСИБ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРАЙЛИК!

Юртимизда яна саноқли кунлардан сўнг муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Унда фуқароларимиз Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқидан фойдаланиб, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади.

Демак, 24 октябрь — 35 миллиондан зиёд юртдошимизнинг эртанги ҳаёти, келажаги ҳал бўладиган кун. Шундай экан, бу сиёсий жараён ҳар биримиздан Ватанга дахлдорлик ҳисси ва фаол фуқаролик позициясини талаб қилади.

Сайловда муносиб номзодга овоз берайлик!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лоқайдлик — жуда ёмон иллат. Ҳаётмиздаги мусибату фалокатларнинг кўпи бепарволик оқибатида келиб чиқишига мисоллар кўп.

Мана, икки йилдирки, инсоният СOVID-19 деган митти вирус билан курашяпти. Лекин бу хавфли касалликни батамом жиловлашга эришилгани йўқ. Негаки, одамлар орасида бошқалар тақдири у ёқда турсин, ҳатто ўзи, яқинлари саломатлиги, ҳаётига бефарқ қаровчилар кўп.

Ваҳоланки, ҳозир бу хасталикка қарши таъсирчан профилактик чоралар мавжуд. Эмланиш орқали коронавирусдан, ҳеч бўлмаса, унинг оғир асоратларидан ҳимояланса бўлади.

Бироқ, афсуски, баъзилар вакцина олишни пайсалга солаётгани камдек, жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш, масофа сақлаш сингари оддий карантин қоидаларига ҳам амал қилаётганлари йўқ. Оқибатини эса ўзингиз кўриб турибсиз.

“O‘zbekiston 24” телеканалининг “Махсус репортаж” кўрсатувида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳадан шундай юртдошларимиз тегишли хулоса чиқаришига умид қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ГУЛТОЖИ


Бугун халқимиз учун қутлуғ сана, қувончли айём. Мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни янгича руҳда, кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.

Кеча Президентимиз шу муносабат билан йўллаган байрам табригида тилимизга миллий қадриятларимиз гултожи, дея таъриф берар экан, унинг тарихимиз ва тақдиримиз, бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятига юксак баҳо берди. Ўз навбатида, уни ривожлантириш борасида олдимизда турган долзарб вазифаларни бирма-бир қайд этди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда юртимизда она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги сиёсат ва амалий ишлар янги босқичга кўтарилмоқда. Пировардида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў-эътибори тубдан юксалиб боряпти.

Буни ўтган қисқа даврда мазкур йўналишда қабул қилинган қатор қонун, фармон ва қарорлар самараси мисолида барчамиз яққол кўриб турибмиз.

Хусусан, 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” этиб белгиланиши муҳим тарихий воқелик бўлди.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда ҳам давлат тилида иш юритишни ташкил этиш ва унинг ижросини назорат қилиш борасида самарали чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Чунончи, ҳозирги кунда вазирлик томонидан буйруқ ва кўрсатма хатларнинг барчаси давлат тилида чиқарилаётганини қайд этиб ўтиш ўринли.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти билан ҳамкорликда бутун тизим “Давлат тилида иш юритиш” ва 5 жилддан иборат “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоблари билан таъминлангани муҳим омил бўлмоқда.

Қолаверса, жойлардаги барча тиббий муассасаларда Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа шундай ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида тарғибот ва тушунтириш ишлари йўлга қўйилди.

Вазирлик томонидан бугунги кун нуқтаи назарига мос равишда тиббиёт мутахассислари кўригидан ўтказилиб ва уларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда 10 мингдан ортиқ сўздан иборат “Тиббий атамалар изоҳли луғати” китоби кирилл ва лотин ёзувларида тайёрланиб, тизимдаги барча муассасаларга етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги кунда таниқли олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамкорлигида тиббий атамаларни ислоҳ қилиш бўйича жиддий илмий изланишлар олиб бориляпти.

Бундан ташқари, вазирлик тасарруфидаги ўн битта олий ва етмиш тўртта ўрта тиббий таълим муассасасининг тиллар кафедралари қошида ташкил этилган “Юзма-юз” ва “Нишона” тўгараклари томонидан ўзбек тилига доир маҳорат дарслари, турли ижодий кечалар, мушоиралар ташкил этилаётгани ёшларимизга давлат тилининг бой ва нафис жозибасини тўлақонли етказиш, давлат тилини янада ривожлантириш ҳамда унга бўлган муносабатни мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Энг асосийси, бундан кейин ҳам вазирлик тизимида она тилимизнинг софлигини таъминлаш йўлидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилади.

Барчага Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 360 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси, 7 нафар кишида пневмония қайд этилиб, ҳар икки касалликдан 353 нафар бемор соғайди

🔺2021 йил 20 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 182421 (+361) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌16 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌24 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌71 нафари Тошкент вилоятида,
📌125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 17 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилояти 1 нафар,
🔹Наманган вилояти 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 1 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 25 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 69 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 110 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 178319 (+340) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1297 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 20 октябрь куни 7 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27588 нафарга етди. Кеча уларнинг 13 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26090 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 ярим миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺20 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 205 612 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 73 264 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 76 916 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 55 432 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 506 587 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 011 465 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 769 794 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 725 328 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (23 470 доза),
📌Тошкент вилояти (23 448 доза),
📌Наманган вилояти (22 973 доза)
банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 34 миллион 900 минг дозадан ошди

Бугун юртимизга Sinovac вакцинасининг 912 000 дозалик партияси олиб келинди.

Бундан ташқари, кеча “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 2 755 820 дозаси эмлаш учун топширилган.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca;

💉25 933 818 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉720 500 дозаси "Sputnik V";

💉3 000 060 дозаси Moderna;

💉 1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Малака тоифасини олиш бўйича саволлар билан қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси қошиида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан тиббиёт ва фармацевтика ходимларига барча турдаги малака тоифаларини бериш бўйича аттестациялар 2021 йил 23 октябридан бошланиши ҳақида
ҳабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз:
📌врач ва фармацевтларга – олий малака тоифаси;

📌 соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш мутахассислиги бўйича ишлаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифалари;

📌республика тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига
малака тоифалари фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан берилади.

Палатанинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан эса:

📌 врач ва фармацевтларга – учинчи, иккинчи ҳамда биринчи малака тоифаларини;

📌“Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига эса иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш
бўйича аттестациялар ўтказилади.

☎️Тиббиёт ходимлари малака тоифаларини олиш аттестациялари бўйича саволларга жавоб олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

📞Палатанинг тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлими: (71) 267-63-93.

📞 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси: (61) 226-09-19.

📞Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси: (74) 237-37-57.

📞 Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси: (65) 224-65-16.

📞Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси: (72) 226-21-08.

📞 Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси: (75) 230-14-52, (75) 230-14-53.

📞 Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси: (79) 225-47-07.

📞 Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси: (97) 250-50-25, (97) 330-88-00.

📞 Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси: (66) 233-34-91.

📞Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси: (67) 225-12-44.

📞 Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси: (76) 223-42-84.

📞 Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси: (71) 267-62-44.

📞Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси: (73) 244-32-67.

📞Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси: (62) 228-37-05.

📌Батафсил маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
@ssvuz ва @ssvmatbuotkotibi каналларида эълон қилиб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ХАЛҚАРО МЕДИА ХОЛЛДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ БОШЛАНДИ. УНДА ТИББИЁТ МАВЗУСИ ҲАМ МУҲОКАМА ЭТИЛАДИ

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги Халқаро медиа холлда "Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова сўзга чиқиши кутиляпти.

Жумладан, мулоқот кун тартибидан кейинги беш йилда Ўзбекистон тиббиётидаги муҳим ўзгаришлар, уларнинг аҳоли ҳаётидаги амалий самаралари, ҳал этилиши лозим бўлган муаммоли масалалар ва истиқболдаги режалар муҳокамаси ҳам ўрин олган.

Мулоқот тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Абдухаким ХАДЖИБАЕВ:

“Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар бирламчи бўғиндан бошланди”

Халқаро медиа холлда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон тиббиётида туб бурилиш ясаган ислоҳотларнинг энг муҳим натижалари ҳақида маълумот бермоқда.

Вазирнинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш тизимидаги кейинги беш йиллик қиёсий кўрсаткичлар халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳам, кўлами ҳам ошиб бораётганини тасдиқлайди.

Хусусан, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш бўйича қилинган ишлар кўлами жуда кенг. Буларнинг натижасида самарасиз, моддий техника базаси ночор бўлган 3 мингдан ортиқ ҚВП ўрнида 2 мингта поликлиника ва оила шифокорлик пунктлари ташкил этилиб, аҳолини ўзи яшаш манзилларида оила шифокорлар томонидан тўлиқ бепул амбулатор тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланди.

Оммавий шаклдаги профилактик ва чуқурлаштирилган кўриклар ўрнига мақсадли скрининг дастурлари, тотал патронаж ўрнига универсал-прогрессив патронаж тизими жорий қилинди.

Оила шифокори ва “Тиббий бригадалар” “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Супер-контрактлардан тўлов қабул қилиш бошланди

Давлат қабул комиссияси томонидан супер-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ОТМга бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириш мумкин.

Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди.

Бунда тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича ОТМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири:

"Тез тиббий ёрдам хизматида оперативлик
билан бирга самарадорлик ҳам ошди"

Халқаро медиа холлда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким ХАДЖИБАЕВ тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Тез тиббий ёрдам тизимида битта чақириққа дори-дармон учун 2016 йилда 500 сўмдан маблағ ажратилган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 6500 сўмни ташкил этмоқда, — деди А.Хаджибаев. — Қолаверса, “Тез ёрдам” шохобчалари сони ўтган беш йилда 800 тадан 1 минг 666 тага етказилди. Тез тиббий ёрдам бригадалари сони эса 1 минг 890 тадан, 2 минг 842 тага оширилди.

Яна бир оғриқли муаммо — 2016 йилда тармоқда бор-йўғи 24 та реанимобиль хизмат кўрсатар эди. Бугунги кунда эса улар сони 435 тага етказилган. Биргина ўтган 2020 йилда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашинаси харид қилинди.

Аста-секин тез тиббий ёрдам хизматида “Дамас” русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда
.

Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, амалга оширилган ишлар натижасида тез тиббий ёрдамнинг кечикиш ҳолатлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди. Чақириқларга етиб бориш вақти эса шаҳарларда ўртача 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқага етказилди. Ўз навбатида, оперативлик билан бирга натижадорлик ҳам ошди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
💉Вакцина олган талабаларга чегирма бериш муддати 15 ноябргача узайтирилди

Маълумки, республикамиздаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга базавий тўлов-шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) белгиланган эди.

Эндиликда, ушбу муддат 15 ноябрга қадар узайтирилди. Шу муддатгача коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган ва сертификат тақдим этган БАРЧА талабаларга бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Абдухаким ХАДЖИБАЕВ:

"Республика даражасидаги юқори технологик операцияларни энди туман даражасида ўтказиш йўлга қўйилмоқда"

Халқаро медиа холлда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда юртимизда ихтисослаштирилган тиббиётни ривожлантириш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилгани эътироф этилди.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким ХАДЖИБАЕВнинг маълум қилишича, бугунги кунга келиб, 18 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, уларнинг ҳудудлардаги 174 та филиали ҳамда туманларда 310 та бўлими ташкил қилиниши натижасида илгари республика даражасида амалга оширилган юқори технологик операцияларни энди вилоят ва туман даражасида ўтказиш йўлга қўйилмоқда.

Пировардида бундай операцияларнинг ҳудудларда амалга оширилаётган жарроҳлик амалиётларидаги улуши 55 фоизгача етказилди. 1 минг 471 нафар беморга яшаш жойининг ўзида юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг республика марказларига келиши олди олинди.

Кейинги йиллардаги энг муҳим ислоҳотлардан яна бири инсон аъзолари трансплантацияси амалиёти жорий этилиши бўлди.

"Ўтган 5 йилда 700 дан ортиқ буйрак, жигар ва ўзак ҳужайра операциялари муваффақиятли ўтказилиши натижасида фуқароларимизнинг чет давлатлардаги клиникаларга чиқиши кескин камайди, — деди А. ХАДЖИБАЕВ. — Кардиохирургия соҳасида ҳам ўсиш кўрсаткичлари юқори. Масалан, 2016 йилгача юрак соҳасидаги мурккаб операциялар фақатгина Тошкент шаҳрида амалга оширилган бўлса, бугунги кунда бутун республика бўйича 12 та ҳудудда рентгенэндоваскуляр бўлимлар фаолияти йўлга қўйилган. 10 та вилоятда эса очиқ кардиохирургик операциялар ўтказилмоқда."

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЙИЛ ОХИРИГАЧА АҲОЛИНИНГ КАТТА ҚИСМИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНАДИ

Бугун Халқаро медиа холлда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод МУСАЕВ кейинги беш йилда мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар билан бир қаторда, коронавирусга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Коронaвирусга қарши курашишнинг бирдан бир оқилона йўли аҳолини эмлаш, — деди Б.МУСАЕВ. — Буни фуқароларимиз ҳам англаб етмоқда. Ҳозир қайси поликлиникага борманг, бир неча турдаги вакцинанинг исталгани билан бепул эмланишингиз мумкин. Мамлакатимизда ихтиёрий равишда вакцина оладиган 12 ёшдан юқори болалардан ташқари, 21 миллиондан зиёд юртдошимиз эмланиши кўзда тутилган. Ҳозиргача шулардан 60 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олди. Йил якунигача вакцина олувчи аҳоли қатламининг 80 фоизгача қисмини эмлаш билан қамраб олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу дунё давлатлари ўртасида юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касаллик ортга чекинаётгани йўқ: кеча юртимизда қарийб 400 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пандемия бошидан буён вафот этган беморлар сони расман 1300 нафарга етди

🔺2021 йил 21 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 182 819 (+398) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌83 нафари Тошкент вилоятида,
📌143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар,
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилояти 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 36 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 7 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 150 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 178 695 (+376) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1300 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 21 октябрь куни 14 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27602 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26090 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 миллион 700 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺21 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 203 770 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 69 800 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 79 966 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 004 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 710 357 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 081 265 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 849 760 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 779 332 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (28 343 доза),
📌Наманган вилояти (23 192 доза)
банд қилди.
📌Андижон вилояти (21 420 доза),

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat