ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.3K subscribers
5.93K photos
2.33K videos
44 files
9.61K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Сўнгги 9 ойда Ўзбекистонда 670 минг нафардан зиёд чақалоқ дунёга келди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизда 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

2021 йилнинг 9 ойидаги туғилишлар сони 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 фоизга ошган. 30 йилда туғилишлар сони 16,4 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди. 2021 йилнинг 1 январь куни мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ туғилган.

Маълумот учун, айни пайтда мамлакатимиздаги мавжуд 227 та туғруқ муассасасида 5300 та акушер-гинеколог штати мавжуд бўлиб, у ерда тажрибали мутахассислар фаолият кўрсатмоқда.

Ушбу йўналишда юртимизда 11,5 мингдан зиёд шифо-ўринлари мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#дунё_янгиликлари

“Pfizer” компанияси томонидан 5-11 ёшли болаларга ҳам мўлжалланган вакциналар ишлаб чиқилди

“Pfizer” компаниясининг 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар эмланувчи вакциналари ноябрда соғлиқни сақлаш бўйича федерал органлар тасдиғидан ўтиш учун тақдим этишга тайёр.

Бу ҳақда Оқ уй маъмуриятининг пандемияга қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича масъул расмийси Жеффри Зиентс маълумотига таяниб хабар берилмоқда.

Дастлаб АҚШ маҳсулотлар ва дори воситалари назорати Бошқармаси тасдиқлаши лозим, шундан сўнг вакцина касалликлар профилактикаси ва назорати Маркази таҳлилидан ўтади.

“Биз тайёрмиз. Заҳираларимиз ҳам мавжуд”, деди Зиентс.

Манба: ЎзА

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 450 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 500 нафардан ортиқ бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 8 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 177834 (+451) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌92 нафари Тошкент вилоятида,
📌194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 44 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 101 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 173166 (+510) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1266 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 8 октябрь куни 21 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27437 нафарга етди. Кеча уларнинг 43 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25834 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди, тўлиқ эмланганлар 5 миллион нафардан ошди

🔺8 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 231 549 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 96 336 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 66 444 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 68 769 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 209 839 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 122 321 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 031 631 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 055 887 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 026 572 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (38 334 доза),
📌Наманган вилояти (25 409 доза),
📌Тошкент вилояти (21 356 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 399 529 доза,
📌Андижон вилоятида 2 359 068 доза,
📌Наманган вилоятида 2 327 839 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
АЛОПЕЦИЯ: СОЧ ТЎКИЛИШИГА НИМА САБАБ БЎЛАДИ?

ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди (1-қисм).

— Сочларнинг меъёрда ўсиши нимага боғлиқ?
Соч касалликлари кимларда кўпроқ учрайди?

— ЖССТ маълумотларига кўра, дунё миқёсида ушбу касалликнинг у ёки бу шакли билан касалланганларнинг 65 фоизи эркаклар ва 35 фоизи аёллардир.

Касалликнинг кўпайиши, бир томондан, организмдаги сурункали касалликлар, стресс, узоқ вақт қўлланилаётган дори-дармонларнинг салбий таъсирига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, экологик омиллар, истеъмол қилинаётган озиқ-овқатлар таркибида фойдали моддаларнинг етишмовчилигига ҳам боғлиқ.

Бу масалаларни ўрганувчи тиббиёт соҳаси — трихология бошнинг сочли қисми ва сочларнинг нормал ҳолатда тузилиши, ўсиши ҳамда соч касалликларининг олдини олиш ва даволаш усулларини ўрганади. Соч тўкилиши билан боғлиқ ҳолатлар тиббиётда алопеция деб юритилади.

Соч толаси ўзак ва илдиз қисмларидан иборат. Унинг таркиби пигмент ва кератин моддаларидан ташкил топган.

Инсоннинг бошида ўртача тахминан 100 000 соч фолликулалари мавжуд. Қизиғи, соч рангига қараб, фолликулалар сони ва қалинлиги фарқ қилиши мумкин. Соч толаси малла сочлиларда 150 000 та, қизғиш сочлиларда эса 50 000 та бўлиши мумкин.

Ҳаёт давомида ҳар бир фолликуладан 20-30 та соч толаси ўсиши мумкин. Ҳар бир янги соч толаси 2-7 йил давомида ўсиши мумкин ва унинг узунлиги бир метрдан ошади.

Соч ўсиши уч босқичда бўлади:

📌Анаген босқичи – ўсиш даври. Бошдаги 85 фоиз соч толаси ушбу босқичда ўсади. Бу давр 2-5 йилгача давом этади.
📌Катаген босқичи – регресс даври ҳисобланиб, 1 фоиз сочлар ушбу босқичда пайдо бўлиб, 3-6 ҳафта давом этади.
📌Телоген босқичи – тинчланиш даври. Бу давр 1-3 ой давом этиб, бу босқичда 14 фоиз сочлар ўсиши кузатилади.

Соч толалари бутун ҳаёт давомида 25 маротаба ушбу циклни ўтайди.

— Соч тўкилишига сабаб бўлувчи омиллар нималардан иборат?

— Соч тўкилишига бир неча омиллар сабаб бўлади. Масалан:

📌 стресс;
📌 наслий мойиллик;
📌 модда алмашинувининг бузилиши;
📌 сурункали ички аъзолар касалликлари;
📌 эндокрин касалликлар;
📌 дори-дармонларнинг салбий таъсири;
📌 инфекцион касалликлар;
📌 норационал овқатланиш.

Соч тўкилиши бир неча турларга бўлинади:

Физиологик ёки қарилик сабаб соч тўкилиши. Вақт ўтиши билан инсон организмида тўкилган сочларни қайта тўлиқ тиклаш қобилияти камайиши натижасида каллик пайдо бўлади. Аёлларда физиологик соч тўкилиши диффузион характерда бўлиб, каллик кузатилмаслиги мумкин. 55-65 ёш нормал физиологик соч тўкилиши кузатиладиган ёш, деб ҳисобланади.

Патологик соч тўкилишининг ўзи ҳам бир неча турга бўлинади: чандиқли ва чандиқсиз соч тўкилиши.

Чандиқли соч тўкилиши
турли хил касалликлар, жароҳатлар ва рентген нурларидан юз беради.

Чандиқсиз соч тўкилишининг ўчоқли, субтотал, тотал, универсал, лентасимон, андроген соч тўкилиши каби турлари бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“ПУЛИНГ БЎЛМАСА, ТУЗАЛМАЙСАН” ДЕГАН ТУШУНЧА ЎТМИШДА ҚОЛДИ

Маълумки, авваллари бирламчи тиббий-санитария муассасаларида оилавий шифокор қабулига келган аксарият беморларга дори-дармонлар рецепти ёзиб берилар, бу ҳолат сурункали ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож инсонларга, моддий имконияти чекланган оилаларга турли қийинчиликлар туғдирарди. Айрим беморлар эса керакли дори воситаларини ўзлари билан олиб келишга мажбур эди.

Эътиборлиси, юртимизда тиббиётнинг бирламчи бўғини фаолиятини ривожлантириш, мазкур тизимда тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги ҳамда оммабоплигини ошириш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида эндиликда бунга сира ҳожат қолмади.

Айниқса, Президентимизнинг жорий йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бирламчи тизимда беморларни зарур дори воситалари билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олишда муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

— Илгари бирламчи тиббиёт муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори 5000 сўмни ташкил қилар эди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Авазжон УСМОНОВ. — Бундан ташқари, амбулатор-поликлиникаларда формуляр асосда харид қилинган дори воситалари фақат шошилинч тиббий ёрдам учунгина қўлланиларди.

Эътиборлиси, Президентимиз қарори билан жорий йил 15 июндан бошлаб, бирламчи тиббиёт муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилиб, ушбу мақсадлар учун шу йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди.

Шунга мувофиқ, бугунгача юртимиздаги 852 та оилавий шифокор пункти, 990 та оилавий поликлиника ҳамда 207 та кўп тармоқли марказий поликлиникага жами 40 миллиард сўмдан зиёд 40 турдаги дори ва 10 турдаги антисептик воситалар ҳамда 16 турдаги стоматологик амалиётда қўлланиладиган сарфлов материаллари, жами 66 турдан иборат дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб берилди.

Энг муҳими, бу орқали Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати бўйича аҳолига тўлиқ ҳажмда тиббий ёрдам кўрсатиш имкони яратилди.

Таъкидлаш лозимки, бирламчи тиббий-санитария муассасаларида кафолатланган пакет бўйича хизмат кўрсатиш (лаборатория ташхиси) ва формуляр асосда харид қилинган 66 турдаги дори воситалари беморларга бепул тақдим этилади. Дори воситалари тиббий кўрсатмаларга асосан оилавий шифокор ва даволовчи шифокорларнинг тавсиясига кўра, белгиланган ҳажмда берилади.

Мазкур дори воситалари ва сарфлов материаллари оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиника муассасаларида шакллантирилган касалликлар рўйхатига мувофиқ, тасдиқланган клиник протокол ва даволаш-диагностика стандартлари асосида шакллантирилган.

— Аҳолига энг зарур дори воситаларининг бепул берилиши орқали, энг аввало, республика бўйича бирламчи касалланиш кўрсаткичлари пасайишига, хусусан, юрак қон-томир касалликлари (инфаркт, инсульт), эндокринологик (қандли диабет, семизлик, буқоқ), онкологик, буйрак (пиелонефрит, сийдик-тош, гломерулонефрит) хасталикларининг камайишига эришилади, — дейди А. УСМОНОВ. — Шу билан бирга, беморларнинг стационарларга мурожаати камайиб, эрта ўлим даражаси пасаяди ҳамда ногиронликни олдини олишга ёрдам беради. Яъни, энди бирламчи бўғинга мурожаат қилган бемор дори ахтариб сарсон бўлмайди ва янги тизим “Пулинг бўлмаса, тузалмайсан” деган қарашларни буткул йўққа чиқаради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: сўнгги кеча-кундузда юртимизда 430 нафарга яқин кишида касаллик қайд этилди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 9 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178259 (+425) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌96 нафари Тошкент вилоятида,
📌169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 33 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 102 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 173641 (+475) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1269 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 9 октябрь куни 18 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27455 нафарга етди. Кеча уларнинг 60 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25894 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 миллион 433 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺9 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 223 890 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 99 479 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 60 511 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 63 900 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 433 729 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 221 800 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 092 142 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 119 787 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 107 476 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (31 656 доза),
📌Қашқадарё вилояти 27 889 доза),
📌Хоразм вилояти (22 624 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 415 011 доза,
📌Андижон вилоятида 2 376 646 доза,
📌Наманган вилоятида 2 348 878 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ТАОМНОМАСИДАН ҚАНДАЙ ЕГУЛИКЛАР ЎРИН ОЛГАН?

Коронавируснинг юқиши ҳам, тузалиши ҳам бир асосий омилга боғлиқ. Бу — иммунитет! Тананинг қувватга кириши учун эса нафақат дори-дармонлар, балки соғлом турмуш тарзи ниҳоятда муҳим.

Шу сабабли шифокорлар COVID-19 муолажасида енгил жисмоний фаоллик ва нафас машқларидан ташқари, овқатланиш рационига ҳам алоҳида эътибор қаратишади. Хусусан, бундай беморлар таомномасидан оқсилга бой озиқ-овқат неъматлари жой олиши зарур.

Хўш, Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида беморларнинг кунлик рациони қандай шакллантирилган?

Муассаса директори ўринбосари Олимжон Исҳаков шу ҳақда гапирар экан, шифохона ошхонаси аутсорсинг тизимида ишлаши, эрталабки ва кечки статистик маълумотлар, яъни беморлар сони ва тоифасига кўра овқат тайёрлашга киришилишини гапириб берди.

— Таомномамиз парҳезбоп егуликлардан иборат, — дейди О.Исҳаков. — Аммо ҳар бир беморга индивидуал ёндашамиз. Масалан, реанимация бўлимида муолажа олаётганларга 1-стол, қандли диабет касаллиги борларга 9-стол, одатдаги беморларга эса 15-стол таомномаси мўлжалланган. Овқатларимиз санитария қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда пиширилади. Ҳар бир бемор учун алоҳида идиш ажратилган. Танавулдан сўнг улар уч босқичда дизенфекция қилинади. Икки ҳафта ўтиб янгиланадиган таомнома рўйхати бой. Жумладан, турли бўтқалар, тухум, бринза, пишлоқ, сметана, какаоли сут, ширин чой, булочка, сариёғ эрталабки нонуштага берилса, тушлик икки хил овқат, салат, шарбат кабилардан иборат бўлади. Кечки овқат эса оқсилга бой, иммунитетни кўтаришга хизмат қилиши баробарида, ҳазми енгил бўлиши шарт.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати вакиллари Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига борган куни беморларга тушлик тарқатиш жараёнини яқиндан кузатишди. Бу галги таомномадан мампар, ош, қатиқли салат, шарбат ва нон ўрин олган экан.

— Бу ерда даволанаётганимнинг бешинчи куни, — дейди бемор Д. Жалилова. — Кун сайин ҳолатим яхшиланиб боряпти. Ўпкамдаги оғриқлар пасайган. Қувватим аста-секин тикланмоқда. Касалхонага ётган илк кунимда оиламиз аъзолари елим идишларда озиқ-овқат киритиб юборишибди. Лекин бунга ҳожат йўқ экан. Бу ернинг таомлари мазали ва тўйимли. Шу билан бирга, ҳазми енгил. Ортиқча егуликларга эҳтиёж сезаётганимиз йўқ.

Тиббиёт ходимларининг аниқлик киритишича, кечки таомга товуқли димлама ва карамли салат тарқатилар экан. Беморларга ёқимли иштаҳа ва комил шифо тилаб, улар билан хайрлашдик...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АЛОПЕЦИЯ: ЧАНДИҚСИЗ СОЧ ТЎКИЛИШИ ҚАНДАЙ СОДИР БЎЛАДИ?

ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди (2-қисм).

— Патологик, яъни бирор касаллик ёки салбий асоратлар сабаб пайдо бўладиган соч тўкилишига олиб келадиган омиллар ҳақида сўзлаб берсангиз.

— Патологик соч тўкилишининг чандиқсиз шакли учоқсиз, субтотал, тотал, универсал, лентасимон, андроген соч тўкилиши каби турларга бўлинади.

📌 Ўчоқли соч тўкилиши – ёш болаларда ва катталарда учровчи соч касаллиги бўлиб, бошнинг сочли қисмида ёки соқол соҳасида чегараланган, думалоқ, овал шаклдаги соч тўкилиши ўчоқлари пайдо бўлади. Касалликнинг бу турида соч териси деярли ўзгармайди.

📌 Субтотал соч тўкилиши – майда ўчоқларга яна бошқа соч тўкилиши ўчоқлари қўшилиши натижасида пайдо бўлади. Касалликнинг бу турида бош терисида узун сочлар сақланади.

📌 Тотал соч тўкилиши – бошда соч толалари кузатилмайди, аммо тананинг бошқа соҳаларида соч ва туклар сақланади.

📌 Универсал соч тўкилиши – бутун бош терисида сочлар, қош, киприк, соқол ва танада тукларнинг кузатилмаслиги ушбу касаллик белгисидир.

📌 Лентасимон соч тўкилиши – касаллик энса соҳасида соч тўкилиши билан бошланиб, узун лента шаклида қулоқ супралари ёки чакка соҳаси томон ривожланади.

📌 Андроген соч тўкилиши – бошнинг сочли қисмида андрогенлар метоболизмининг бузилиши натижасида ва бунинг соч фолликулаларига таъсири оқибатида ушбу касалликка ирсий мойиллиги бўлган инсонларда кузатилади.

— Андроген соч тўкилиши эркаклар ва аёлларда бир хил кечадими?

— Аксинча, алопеция икки жинс вакилларида ўзаро фарқли кечади. Эркакларда касаллик, одатда 20-22 ёшда бошланиб пешона устки қисмида ва тепа қисмларда кузатилади. Соч тўкилиши аксарият ҳолларда бош соҳасида ёғ безлари фаолиятининг бузилиши (себорея) ва себореяли дерматит билан бирга кечади. Аёлларда эса соч тўкилиши ўчоқлари тепа ва чакка соҳаларида учрайди, аммо тўлиқ соч тўкилиши билан кечмайди.

Алопецияни келтириб чиқарувчи сабаблар қуйидагилар:

андроген ёки анаболик стероид гармонлар қабул қилиш;

сочларга турли хил ташқи таъсирларнинг кўплиги;

ирсий мойиллик ва бошқалар.

Соч тўкилиши касалликлари анамнез, тиббий кўриклар, инструментал текширувлар (дерматоскопия, трихограмма), лаборатор текширувлар, гистологик текширувлар натижасида ташхисланади ва шунга кўра даво муолажалари олиб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони 400 нафардан камайди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 10 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178637 (+378) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌20 нафари Хоразм вилоятида,
📌77 нафари Тошкент вилоятида,
📌146 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 34 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 62 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 27 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 73 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 306 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 174213 (+572) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1271 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 10 октябрь куни 15 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27470 нафарга етди. Кеча уларнинг 29 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25923 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЭНГ АРЗОН, ХАВФСИЗ ВА САМАРАЛИ УСУЛИ

Коронавирус мутацияга учраши оқибатида унинг янги-янги турлари пайдо бўлаётганидан хабарингиз бор. Айниқса, бу йил юртимизда кенг тарқалган “дельта” штамми анча хавфли чиқди. У аввалги йилдагидан фарқли равишда аҳолининг катта қатлами ҳисобланган болаларни ҳам қамраб олмоқда.

Мутахассисларнинг изоҳлашича, бунинг уч асосий сабаби бор. Биринчиси — фарзандларимизнинг аксарияти вакцина билан эмланмаган. Иккинчи сабаб — карантин қоидаларига етарли эътибор қаратилмаяпти. Учинчиси — янги ўқув йили бошланиши билан мулоқот жараёни фаоллашди.

Қаранг, жорий йил бошидан Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига 18 ёшгача бўлган 3658 нафар ўғил-қиз COVID-19 ташхиси билан ётқизилган. Уларнинг энг катта қисми, яъни 1263 нафарини 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

Анвар ҲУСАНОВ,
шифохона директори:
— Масаланинг иқтисодий жиҳатини таҳлил қиладиган бўлсак, касалланган ўрта ҳолатдаги бемор муолажаси учун давлатимиз ҳисобидан 15 миллион сўмгача маблағ сарфланмоқда. Албатта, бу суммалар дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий хизмат, транспорт, коммунал ва бошқа кўплаб сарф-харажатларни ўз ичига олади. Қолаверса, COVID-19га чалинган бемор шифохонадан тузалиб, уйига қайтгач ҳам, иммун тизими тўлиқ тикланиши ва хасталик асосратларидан батамом халос бўлиши учун узоқ вақт тиббий препаратларни қабул қилиб юришига тўғри келади. Албатта, буларнинг барчаси катта чиқим талаб этиши турган гап. Бундан ташқари, коронавирус кейинчалик инсон танасининг бошқа аъзолари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори. Шу маънода, вакцина энг арзон, хавфсиз ва самарали усулдир.

Дилором АҲМАДЖОНОВА, бемор:
— Бу ерда икки ўғлим билан ётибмиз. Бири ўн уч, иккинчиси уч яшар. Касаллик аввал уларга юққан, кейин мен ҳам хасталаниб қолдим. Палатадошларимиз Шоира Қодирова ва унинг 6 ёшли фарзанди қариндошларимиз. Улар билан ҳам мулоқотда бўлгандик. Ҳозир муолажалар давом этяпти. Болаларнинг аҳволи анча яхши. Ўзимиз ҳам кундан-кун тетиклашиб боряпмиз. Лекин ўз вақтида вакцина олмаганимиздан афсусдамиз.

Ҳилола МАРДОНОВА,
болалар бўлими мудири:

— Бўлимимиздаги болаларнинг 20-30 фоизида вирусли пневмония кузатилмоқда. Йил бошидан буён 84 нафар бола жонлантириш бўлимига ётқизилган бўлса, ҳаммаси тузалиб чиқиб кетишди. Тўғри, касаллик аксарият ўғил-қизларда нисбатан енгил ўтяпти. Тузалиш муддати ҳам ўртача 5-7 кунни ташкил этмоқда. Аммо барибир хотиржамликка берилмаслигимиз шарт. Шу маънода, 12 ёшгача бўлган боларнинг эмланиши имкониятдан оқилона фойдаланишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари ҳақидаги биринчи резолюцияси қабул қилинди

ТИВ ахборот хизмати хабар беришича, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг ИҲКга аъзо барча 47 та давлат бир овоздан қўллаб-қувватлади. Дунёнинг 37 мамлакати ҳаммуаллифлик қилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЎЗБЕКИСТОНГА ОЛТИНЧИ ТУРДАГИ ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛМОҚДА

Бунга Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асос бўлди.

Келишувга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилувчи “Синовак” вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборади.

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, битимни Ўзбекистон Республикаси номидан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, қардош давлат номидан эса соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Халил Элдемир имзолади.

Мамлакатимизда ҳозирда 5 та турдаги:
AstraZeneca,
ZF-UZ-VAC2001,
"Sputnik V",
Moderna,
Pfizer/BioNTech
вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда эмлаш жараёнларида 22 433 729 доза вакцина қўлланилган бўлиб, 5,1 миллион нафардан ортиқ аҳоли вирусга қарши тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда Туркия телеканалида эфирга узатилган, «коронавирусга қарши вакцина олган ота-оналарда 1 кўзли, думли, 3-4 қўл-оёқли ва бадани юнг билан қопланган болалар туғилаётгани» айтилган видео тарқатилмоқда.

Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Бу ҳақда Antifake расмий канали маълум қилди.

🛡 Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

〰️〰️〰️
❗️В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется видеоматериал показанный на турецком телеканале, в котором сообщают, что в результате вакцинирования от коронавируса у молодых родителей рождаются дети с одним глазом, хвостом, 3-4 конечностями и покрытые шерстью.

Данная информация не соответствует действительности.

🛡 Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Расмий муносабат

“ВАКЦИНА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ВИРУС ГЕНОМИ БИЛАН ИНСОН ИРСИЯТИГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ ГЕНЛАРНИНГ БИР-БИРИГА УМУМАН АЛОҚАСИ ЙЎҚ”

Интернет тармоғида туркиялик собиқ амалдор ўғлининг вакцинага қарши қаратилган фикрлари тарқалди. Эмишки, вакцина олиш юнгли, бир кўзли, думли чақалоқлар туғилишига сабаб бўларкан. Бу каби миш-мишлар тарқалишига нима сабаб бўлмоқда? Бу хабарлар қанчалик асосли?

ССВ Матбуот хизмати
ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВга мурожаат қилди:

— Ўйлаб кўрсак, дунёда вакцинация жараёнларига оммавий старт берилганига ҳали 9 ой ҳам бўлгани йўқ. Дунё бўйича шу пайтга қадар ҳомиладор аёлларда эмлаш жараёнлари амалга оширилмади. Вакцинация жараёнлари дастлаб бошланганида фақатгина хавфости гуруҳига кирган аҳоли вакиллари эмлана бошланган эди. Эмланганларнинг аксарияти ёши 65 ёшдан юқори инсонлар бўлиб, улар, асосан, фарзанд кўриш ёшидан анча юқори қатлам ҳисобланади. Бу — биринчидан.

Иккинчидан,
ЖССТнинг сўнгги таҳлиллари ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ҳатто, ОИТС ва ОИВ инфекциялари билан касалланган беморлар ҳам эмланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ҳомиладорлар келгусида эмлана бошланган тақдирда ҳам уларда бундай ҳолатлар кузатилмаслигига кафолат бор.

Учинчидан, вакцина тайёрланадиган вирус геноми билан инсон ирсиятига жавоб берувчи генларнинг умуман алоқаси йўқ.

Тўртинчидан, аксарият вакциналарда вируснинг тўлиқ намуналари эмас, унинг таркибидаги рекомбинант оқсил моддаси фойдаланилмоқда. Демак, эмлаш орқали организмга вирус намунаси киритилмайди.

Бешинчидан, тарқатилган мажруҳ чақалоқлар сурати катта эҳтимол билан ҳомиладор аёлларнинг скрининг жараёнларида олинган бўлиши мумкин. Биламизки, скрининг текширувидан мақсад ана шундай салбий ҳолатлар аниқланса, ҳомиладорликни олдини олиш, болани соғлом дунёга келишини таъминлашдир.

Демак, агар қайдадир мажруҳ болалар туғилган бўлса, бу вирус билан боғлиқ эмас. Бунинг барчамизга маълум бўлган бир қанча сабаблари бор бўлиб, улар қаторига гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва кашандалик каби зарарли одатлар, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва носоғлом ҳаёт тарзи каби омилларни киритиш мумкин.

Бу каби тиббий мантиққа ва ҳақиқатга зид бўлган хабарларни тарқатишдан мақсад эса айнан бирор ишлаб чиқарувчига қарши провокация уюштириш, шахсий зиддиятлар сабаб кимгадир информацион зарар етказиш ёки дунё жамоатчилигини ўзига қаратиш, деб ўйлаймиз.

Маълумот учун, «Stopface.kz» нашри қайд этишича, эълон қилинган суратларнинг бирортаси коронавирус пандемияси ва вакциналарга боғлиқ эмас. Биринчи суратда думи бор чақалоқ тасвирланган — бу график таҳрирлагичнинг иши ҳисобланади. Сурат 2009 йилда сураткаш Саймон Стоун томонидан қайта ишланган.

Усти юнг билан қопланган болакайнинг сурати ҳам вакцинага боғлиқ эмас. Унда гипертрихоз ёки «махлуқ синдроми» дея аталувчи касаллик билан туғилган бола тасвирланган. 2019 йилда Испанияда 16 нафар болада ушбу касаллик аниқланган. Кейинроқ уларнинг барчаси соч тўкилишига қарши восита бўлган дорини ишлатгани маълум бўлган.

Эрбакан томонидан намойиш этилган учинчи суратда 2016 йили Ҳиндистонда туғилган сиам эгизаклари тасвирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СОЧ ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР?

ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди (3-қисм).

— Соч тўкилишига қарши қандай даво чоралари қўлланилади?

— Алопецияни тўхтатишнинг бир неча принциплари мавжуд бўлиб, шу асосда даволаш олиб борилади. Масалан:

🔺соч фолликулаларида микроциркуляцияни ва васкуляризацияни яхшилаш;

🔺анаген фазани индуцирлаш;

🔺соч фолликулаларида 5 альфаредуктаза ферментини ва андрогенга боғлиқ рецепторларни блоклаш;

🔺касаллик ривожланишига олиб келувчи ички аъзолар касалликларини даволаш.

Соч тўкилишини даволаш усуллари касалликнинг келиб чиқишига қараб турланиб боради.

Анъанавий даво усулида В гуруҳ витаминлари, иммун тизимининг фаолиятини оширувчи, қон томирларини мустаҳкамловчи, антиоксидант дори воситалари қўлланилади.

Плазмолифтинг технологияси ҳам бу борада ўз самарасини бермоқда. Бу беморнинг қонидан ажратилган, тромбоцитларга бой бўлган плазмани тери ичига юбориш бўлиб, плазмолифтинг натижасида тромоцитларда сақланувчи ўсиш фактори фибробластларни стимуляция қилиб, зарур моддалар ишлаб чиқарилишини кўпайтиради.

Бу жараён, ўз навбатида, янги ҳужайраларнинг пайдо бўлиши ва майда қон томирлари ўсишини ривожлантиради, натижада модда алмашинуви тикланади, тери ҳужайраларида микроциркуляция ва метоболизм жараёни яхшиланади.

— Ҳозир соч трансплантациясига мурожаат қилувчилар сони ҳам ортиб бормоқда...

— Сочларни тиклаш бўйича халқаро ташкилот (ISHRS) берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда соч трансплантациясининг икки тури расман рўйхатга олинган:
чок қўйиш орқали (FUT);
чоксиз усул (FUE).

Бу усуллар хирургик жараён бўлиб, ўзига яраша мураккабликлари бор.

♻️ FUT усулида фолликулаларни кўчириб ўтқазиш натижасида юқори косметик натижага эришиш мумкин. Қисқа вақт ичида (яъни 4-6 соатда) кўп миқдорда (5000) графтларни кўчириб ўтқазиш имкони бўлади. Донор ўчоқдан олинган материалларнинг кам миқдорда зарар кўриши ҳисобига 92 фоиз экилган графтларнинг яшаб кетишига кафолат берилади.
❗️FUT усулининг камчилиги эса лоскут (кесим) олинган энса қисмида чизиқли чок ҳосил бўлишидир.

♻️ FUE усули эса кам инвазив соч трансплантацияси усули бўлиб, алоҳида фолликулалар донор соҳадан махсус панчлар ёрдамида олинади.
❗️Соч кўчириб ўтқазилгандан сўнг ҳеч қандай чандиқ ва чок қолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Deleted Account
МАМЛАКАТИМИЗДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ГЕН ДЕРМАТОЗЛАРИНИ ДАВОЛАШ БЎЛИМИ ИШГА ТУШДИ

Куни кеча Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошида Марказий Осиёда ягона бўлган ген дерматозларини даволаш бўйича янги бўлимнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Россиянинг “Санъат, фан ва спорт” жамғармаси раҳбари Фатима Муҳомеджан, шунингдек, Россиянинг “Дети-бабочки” жамғармаси раҳбари Алена Куратова, жамғарма васийси, Россия федерацияси халқ артисти Ксения Раппопорт иштирок этди.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги ген дерматозларини даволаш бўлими
ирсий тери касалликлари, хусусан, буллёзли эпидермолиз ва ихтиозни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган.

Ўзбекистонда буллёзли эпидермолиз касаллигининг 300 дан ортиқ ҳолати қайд этилган бўлиб, касаллик терида бўлган яралар билан ажралиб туради. Яраларни доимо махсус боғлов вoситалари билан қоплаш ва қайта зарарланишдан ҳимоялаш керак. Буллёзли эпидермолизга эга инсонларни “капалаклар” деб аташади, чунки уларнинг нозик териси капалак қаноти билан таққосланади.

Ихтиоз билан касалланганлар анча кўпроқ – улар 1900 нафардан ортиқ. Ихтиозга эга беморларнинг териси намликни сақлаб туролмайди ва доим махсус воситалар ёрдамига муҳтож. Терининг ташқи кўриниши балиқ тангачаларига ўхшагани туфайли, беморларни “балиқчалар” деб аташади.

— Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги “капалаклар” ва “балиқчалар”нинг Тошкент шаҳрида барча тиббий хизматларни олишлари учун ноёб имконият яратилди. "Капалак болалар" ННТ васийлигида бўлганлар учун бўлимда йилига 2 марта комплекс ташхис асосида симптоматик даволаниш имкони бор”, — дейди "Капалак болалар" ННТ директори Гулноза Ғафурова.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, келгуси бир неча йил ичида “капалаклар” ва “балиқчалар” сони ортади ва албатта, бундай касалликка эга инсонлар профессионал тиббий ёрдам олишлари керак. Уларни тўғри ва малакали парвариш қилиш йўли билан ҳаёт сифатини яхшилаш мумкин.

Бунга қадар Ўзбекистонда ноёб генетик дерматозларни даволаш амалга ошириладиган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси йўқ эди. Касалликнинг жиддий ҳолатларида беморлар чет элга даволаниш ва жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун юбориларди.

— Янги бўлим касалхонага ўхшамайди. Ёрқин ранглар кўзни қувонтиради, болаларга ва катталарга ёқади. Бўлим 24 та ўринга эга. Бемор билан бирга жойлашадиган шахс учун ҳам шароитлар бор. Замонавий махсус ускуналар билан жиҳозланган. Булар сув ва нур билан даволаш усуллари учун қўлланиладиган ускуналардир. Физиотерапевтик муолажалар ва мультидисиплинар диагностика учун махсус хона ҳам ташкил этилган, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Акрам Раҳматов.

Яқин фурсатларда даволаш бўлими фақат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз эшикларини очибгина қолмай, у ерда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган аҳоли вакиллари ҳам тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi