ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.3K subscribers
5.93K photos
2.33K videos
44 files
9.61K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
ССВ: Юртимизда 1 миллион 27 минг нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️21 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 64 755 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 53 141 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 7 417 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 197 нафарни ташкил қилди.


❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами
5 868 010 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 721 120 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 560 929 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 585 961 нафарни ташкил қилди.


❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 027 927 нафарни ташкил қилмоқда.

📊21 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (20 151 доза),
📌 Бухоро вилояти (11 354 доза),
📌Андижон вилояти (11 205 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Наманган вилоятида 772 228 доза,
📌 Фарғона вилоятида 758 371 доза,
📌Андижон вилоятида 654 020 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Айни пайтда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида “Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди раҳбарлари, вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси раҳбарлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида очиқ мулоқот

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова:

📌Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида ўтган йили болалар бўлими очилмаган эди. Бунга сабаб коронавируснинг аввалги штаммлари болаларда жуда кам аниқлангани эди. Бугунга келиб ушбу шифохоналарда болалар бўлимини ташкил этишга тўғри келди. Бу болаларда коронавируснинг кўпроқ аниқланаётгани билан боғлиқ.

📌Янги туғилган чақалоқни ҳамма қўлга олиб кўришга уриниши билан боғлиқ одатлар сабаб ҳатто бир ҳафталик чақалоқлар ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари учрамоқда. Бу борада янги туғилган чақалоқни 40 кун чиллада сақлаш каби урф-одатларимиз уларни коронавирусдан ҳимоя қилиш омили бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида очиқ мулоқот

Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов:

📌Шифохонамизда 250 та реанимация ўрни яратилган. Бу жуда катта кўрсаткич. Кунига 25 тагача ўта оғир ҳолатдаги бемор келтирилмоқда. Уларнинг 40 фоиздан ортиғи 65 ёшдан ошган фуқаролардир. Бу беморларнинг барчасига эмланиш тавсия қилинган, аммо вакцина олишни исташмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида очиқ мулоқот

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов:

📌Бугун Ўзбекистонда 13 турдаги касалликка қарши оммавий эмланади. Бу вакциналарни олмаслик ўлимга олиб келиши мумкин. Бу вакциналар қачон, қайси давлат томонидан яратилган, қанчалик эффект беради, деган саволлар берилмайди. Лекин коронавирусга қарши ягона чора бўлиб турган вакциналар ҳақида турли асоссиз миш-мишларга одамларнинг ишониб қолаётгани тушунарсиз ҳолат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусида очиқ мулоқот

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова:

📌Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлдан туғилган бола соғлом бўлади. Агар унга дунёга келгандан кейин инфекция юқмаса.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aйни пайтда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ дунёдаги пандемик вазиятни барқарорлаштириш, унга қарши самарали курашиш учун вакцинадан кўра ишончлироқ восита кўринмаяпти.

Бугун мамлакатимизда ҳамма ҳам вакцинанинг фойдаси, унинг аҳамиятини тўғри англаб етаётгани йўқ. Очиғини айтиш керак, дунёнинг кўплаб мамлакатлари аҳолиси вакцина олиш ва унга етишиш орзусида юрган бир пайтда биз ушбу восита тўғрисида нотўғри ва асоссиз маълумотлар, миш-миш ахборотлар тарқатиш орқали вакцинани хор қилмоқдамиз.

Ер юзида коронавирусга қарши вакцина олишни бошлаганлар сони 3 миллиарддан ошиб, 4 миллиардга яқинлашиб қолган бир пайтда нега халқимиз унинг фойдасини ҳали ҳам тушуниб етмаяпти?

Aгар юртимизда эмланиш тадбирлари шу тахлит давом этса, яқинларимизни бу дарддан қачон ва қандай ҳимоя қиламиз?

Вакцинацияга қаршилик кўрсатиш қандай салбий оқибатларга олиб келади?

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали тайёрланган ушбу телесуҳбатда шу ва шу каби саволларга атрофлича жавоб оласиз.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Audio
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходими либосидаги йигитнинг вакцина олиш тартиби ҳақида асоссиз фикрлари тарқалди.

ССВ Матбуот хизмати ушбу фикрлар борасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабековдан жавоб олди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 738 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 462 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌85 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌17 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌78 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌77 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌65 нафари Фарғона вилоятида,
📌21 нафари Хоразм вилоятида,
📌89 нафари Тошкент вилоятида,
📌118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 66 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 29 нафар,
🔹Наманган вилоятида 32 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 50 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 18 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 35 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 69 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117303 (+548) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши 5,9 миллион доза вакцина қўлланилди

❗️22 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 77 120 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 58 589 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 11 554 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 977 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 945 130 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 779 709 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 572 483 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 592 938 нафарни ташкил қилди.

📊22 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (17 106 доза),
📌Андижон вилояти (9 615 доза),
📌Сурхондарё вилояти (9 055 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 789 334 доза,
📌Фарғона вилоятида 761 953 доза,
📌Андижон вилоятида 663 635 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йил ва ҳозирги кундаги коронавирус инфекцияси белгилари орасида қандай фарқлар кузатилмоқда?

Инсоннинг тана ҳарорати фақат вирусли инфекциялардагина кўтариладими?

“COVID-19”га чалинган беморларнинг антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиши қандай оқибатларга олиб келади?

Гормонларни палапартиш ишлатиш саломатликка қандай таъсир этади?

Коронавирусга қарши уй шароитида даволанаётган беморлар антибиотик ва гормонлар ўрнига қандай даво чораларини кўриши лозим?

“O‘zbekiston-24” телеканали орқали тайёрланган мазкур телесуҳбатда шу каби масалалар атрофлича муҳокама этилиб, долзарб саволларга керакли жавоблар берилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИДА МЕДИА ҲОЛЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тиббиёт тизимидаги янгиликларни медиамаконда тезкор ва сифатли етказиб бориш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда медиа ҳолл ташкил этилди.

Бугундан бошлаб вазирликнинг ўзида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, тиббиёт соҳасидаги нуфузли олимлар, вазирлик мутасадди раҳбарлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги жараёнлар, хусусан, коронавирусга қарши курашиш, касалликни даволаш ва вакцинация жараёнлари ҳақида мунтазам маълумот бериб боришади.

Ҳозирда медиа маконда тиббиёт соҳасидаги ишончли ахборотларга талаб юқорилиги, аҳоли орасида коронавирус ва вакцинация борасидаги саводхонликни ривожлантириш, турли асоссиз миш-мишларга йўл қолдирмасдан энг тўғри ва тезкор янгиликларни юртдошларимизга етказиш мақсадида ташкил этилган ушбу медиа ҳоллда мулоқотлар “Ўзбекистон 24” телеканалида тўғридан тўғри эфирга узатиб борилади.

Бугун ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ва Соғлиқни сақлаш вазири ўринборсари Элмира Баситханова ушбу медиа ҳолл очилиши муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумот учун, бугун соат 13:15 да Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган медиа ҳоллдан илк тўғридан тўғри эфир амалга оширилади. Унда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари Севара Убайдуллаева ва Эъзозбек Ризаевлар коронавирусни даволашда антибиотиклардан фойдаланишнинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган медиа ҳоллдаги иш жараёнидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бугун соат 15:00 да АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида “COVID-19 га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлиги учун аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

📋Матбуот анжиманига
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан:

👩🏻‍⚕️Элмира Баситханова,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;

👨‍⚕️Нурмат Атабеков,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари;

👨‍⚕️Умидулло Рискиев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи;

👨‍⚕️Фурқат Санаев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи;

👨‍⚕️Эркин Мусабаев,
Республика Вирусология илмий текшириш институти директори;

👩🏻‍⚕️Малика Қудратхўжаева,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи
каби соҳага масъул раҳбарлар иштирок этиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида “COVID-19"га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлиги учун аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани бошланиш арафасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi