ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.6K subscribers
6.08K photos
2.4K videos
44 files
9.73K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНИБ, 14 КУН СУНЪИЙ НАФАС ОЛИШ АППАРАТИДА БЎЛГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ


1959 йилда туғилган пойтахтлик Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Шундан сўнг, унга ихтисослашган тиббий ёрдам бериш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига оғир ҳолатда ўтказилган.
Беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлганлиги сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бундан аввал , яъни 2-февралида у илк бор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ( инсульт) ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган ва даволаниб чиққан.
61 ёшли ушбу бемор даволаниш давомида кунлик аҳволи видео мулоқотлар орқали хорижлик ва мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.
Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
"COVID-19" касаллигига чалинган 2002 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

@ssvmatbuotkotibi
2020 йил 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2017 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 30 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2017.

---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН
ҚАНДАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН? ИНФЕКЦИЯ ОНАДАН БОЛАГА ЎТАДИМИ?


👉 https://bit.ly/35k80mB

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 7 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 1 100 НАФАРДАН ОШДИ


Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасидан 1 нафар бемор, жами 7 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 2 нафари Рессиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 3 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасида тузалган 29 ёшли ҳомиладор аёл Тошкент шаҳридан бўлиб, жорий йил 26 март куни Туркиядан чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур туғруқ мажмуасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди, ҳомиласи эса ривожланиш босқичида.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 350 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 357 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1103 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Министерство здравоохранения:
СЕГОДНЯ В СТОЛИЦЕ ПОПРАВИЛИСЬ 7 ПАЦИЕНТОВ И ОБЩЕЕ ЧИСЛО ЛЮДЕЙ, ВЫЗДОРОВЕВШИХ ОТ COVID-19, В НАШЕЙ СТРАНЕ ПРЕВЫСИЛО 1 100

Сегодня в многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии выздоровели 6 пациентов, в городском родильном комплексе № 3 –1, в общей сложности 7 человек. С участием представителей Министерства здравоохранения их проводили в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации.
Среди выздоровевших в многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии 3 пациента из города Ташкента, по 1 – из Бухарской, Андижанской и Ташкентской областей. 2 из них приехали из России и 1 – из Турции и были взяты на карантин. После выявления инфекции были госпитализированы. Оставшиеся 3 человека заразились в результате контакта с больными. Среди них 3 мужчин и столько же женщин, самому старшему из них 54 года, а младшему – 20 лет. Стоит отметить, что 49-летняя женщина после эффективного лечения выздоровела от коронавирусной инфекции, но из-за наличия другого сопутствующего заболевания переведена в специализированную больницу для реабилитации.
Выздоровевшая в городском родильном комплексе № 3 29-летняя беременная женщина из города Ташкента, 26 марта нынешнего года прибыла из Турции чартерным рейсом и была помещена на карантин. После выявления коронавируса была переведена в родильный комплекс. Недавние лабораторные исследования показали, что у нее уже нет инфекции, плод находится в стадии развития.
В Ташкенте до настоящего времени было вылечено 350 пациентов, а теперь их стало 357.
На сегодняшний день по всей стране от коронавирусной инфекции полностью излечились 1 103 человека.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


Официальный канал Минздрав — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНД ВА СУРХОНДАРЁДА 5 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ


Самарқанд вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 2 нафар, жами 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда соғайганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак, қолган 2 нафари эса 39 ёшли ва 18 ёшли аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.
Сурхондарёда тузалиб чиққанлар 31 ёшли ва 30 ёшли эркаклар бўлиб, иккиси ҳам Қашқадарё вилоятидан. Жорий йил 27 март куни Москва-Термиз йўналишида чартер рейсда келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Вилоятда шу пайтга қадар 18 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 20 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1108 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Министерство здравоохранения:
В САМАРКАНДЕ И СУРХАНДАРЬЕ ВЫЛЕЧЕНЫ И ОТПРАВЛЕНЫ НА РЕАБИЛИТАЦИЮ 5 ПАЦИЕНТОВ

В Самаркандской области вылечено 3, в Сурхандарьинской области – 2, всего 5 пациентов с коронавирусной инфекцией. С участием ответственных лиц областных управлений здравоохранения их проводили на реабилитацию.
Из тех, кто выздоровел в Самарканде, один – 39-летний мужчина, а двое – 39-летняя и 18-летняя женщины, все из этого региона. Они заразились в результате контакта с больными.
Выздоровевшие в Сурхандарьинской области – 31-летний и 30-летний мужчины, оба из Кашкадарьинской области. 27 марта этого года они прибыли в город Термез чартерным рейсом из Москвы и были помещены на карантин. После выявления инфекции были госпитализированы.
До этого в Сурхандарьинской области было вылечено 18 пациентов, а теперь количество выздоровевших здесь составляет 20 человек.
На сегодняшний день в Узбекистане от коронавирусной инфекции излечились 1 108 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АНДИЖОНДА 18 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА 84 ЁШЛИ ОНАХОН ВА 2 ЁШЛИ БОЛА ҲАМ БОР


Бугун Андижон вилоятида 18 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 5 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, барчаси Андижон вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эътиборли жиҳати, тузалганлар орасида 84 ёшли онахон ва 2 ёшли бола ҳам бор. Самарали даволаш муолажаларидан кейин сўнгги текширув натижалари уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Вилоятда шу пайтга қадар 88 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 106 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 30 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1126 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В АНДИЖАНЕ ВЫЗДОРОВЕЛИ ЕЩЕ 18 ПАЦИЕНТОВ, СРЕДИ НИХ ЕСТЬ 84-ЛЕТНЯЯ ЖЕНЩИНА И 2-ЛЕТНИЙ МАЛЬЧИК

В Андижанской области от коронавирусной инфекции полностью выздоровели еще 18 пациентов. С участием ответственных лиц областного управления здравоохранения их проводили на реабилитацию.
Среди выздоровевших 5 мужчин и 13 женщин, все они из Андижанской области. Они заразились в результате контакта с больными с коронавирусной инфекцией. Стоит отметить, что среди вылеченных пациентов есть 84-летняя женщина и 2-летний мальчик. Результаты последних исследований после эффективных процедур лечения показали, что все они полностью выздоровели.
До настоящего времени в Андижанской области были вылечены 88 пациентов, а теперь их количество достигло 106.
Таким образом, сегодня до этого времени были вылечены 30 пациентов. В настоящее время в Узбекистане от коронавирусной инфекции излечились 1126 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИГА ҚАРИЙБ БИР ЯРИМ МИЛЛИОН МАРТА МУРОЖААТ БЎЛГАН


👉 https://bit.ly/2zCRH8K

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН 37 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1133 НАФАРГА ЕТДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 2 нафар, жами 7 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 2 нафари аёл ва бир нафар чақалоқ бўлиб, барчаси Тошкент шаҳридан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Навоий вилоятидан. У Москва-Тошкент йўналишада чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Яна 1 нафари (аёл) 23 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. У коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 357 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 364 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 37 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1133 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил 30 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2039 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 30 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2039.
---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
"COVID-19" касаллигига чалинган 2039 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

@ssvmatbuotkotibi
Мамлакатимизда сўнгги 17 кун давомида “COVID-19” касаллиги бўйича беморларнинг қайд этилиши ва уларнинг соғайиш динамикасида қандай ўзгаришлар юз берди?

@ssvmatbuotkotibi
2020 йил 1 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2046 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 1 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2046.
---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ва соғайиш ҳолати кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚАШҚАДАРЁДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН СЎНГГИ БЕМОР ҲАМ БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ


Юртимизда коронавирус инфекциясидан ҳоли бўлган ҳудудлар сафининг кенгайиб бораётгани эътибор молик. Ҳозирча Қашқадарё вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланмоқда.
Гап шундаки, бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган бемор (эркак) 36 ёшда бўлиб, Чироқчи туманидан. У коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиб, ушбу инфекцияни юқтириб олган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда коронавирус инфекциясига чалинган жами 6 нафар бемордан 5 нафари бир оиланинг аъзоларидир. Беморларнинг барчаси Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган.
Қувонарли жиҳати, эндиликда вилоятда барча беморлар буткул соғайиб, Жиззах вилоятидан кейин коронавирусдан ҳоли иккинчи ҳудудга айланмоқда. Ушбу муваффақиятда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1134 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В КАШКАДАРЬЕ ОТ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИИ ВЫЗДОРОВЕЛ ПОСЛЕДНИЙ ПАЦИЕНТ


Примечательно, что в нашей стране растет количество регионов, свободных от коронавирусной инфекции. В данное время Кашкадарьинская область тоже стала территорией, свободной от коронавирусной инфекции.
В частности, в областной инфекционной больнице от коронавируса полностью вылечен последний пациент. С участием ответственных лиц областного управления здравоохранения его проводили на реабилитацию.
Выздоровевшему пациенту (мужчине) 36 лет, он из Чиракчинского района. Был заражен в результате контакта с больным.
Напомним, что 5 из 6 пациентов с коронавирусной инфекцией в Кашкадарьинской области являются членами одной семьи. Все 6 граждан из Чиракчинского района и были инфицированы при контакте с больными с коронавирусом.
Отрадно, что все пациенты в регионе в настоящее время полностью выздоровели, благодаря чему Кашкадарьинская область стала вторым регионом, свободным от коронавируса после Джизака. Стоит отметить, что медицинский персонал областной инфекционной больницы внес особый вклад в этот результат.
В настоящее время по всей стране от коронавирусной инфекции вылечено 1134 человека.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРОДА 25 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, УЛАР ОРАСИДА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ҲАМ БОР


Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 25 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг 22 нафари Россиядан, 1 нафар эса Туркиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Соғайганларни худудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 4 нафар, Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафар ҳамда Қирғизистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳам бор. Уларнинг 19 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 300 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 325 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1159 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Министерство здравоохранения:
В БУХАРЕ ВЫЗДОРОВЕЛИ 25 ПАЦИЕНТОВ, СРЕДИ НИХ ЕСТЬ И ГРАЖДАНЕ РЕСПУБЛИКИ КЫРГЫЗСТАН


В Бухарской области полностью выздоровели еще 25 пациентов с коронавирусом. С участием ответственных лиц областного управления здравоохранения их проводили на реабилитацию.
Из выздоровевших 22 гражданина были привезены в Бухару из России и одна гражданка –¬ из Турции чартерными рейсами и помещены на карантин. После подтверждения коронавирусной инфекции они были госпитализированы. Двое пациентов заразились в результате контакта с больными с коронавирусом. В разрезе регионов: по 4 гражданина родом из Бухарской, Самаркандской, Кашкадарьинской областей и города Ташкента, 3 – из Сурхандарьинской области, по 1 человеку – Хорезмской, Андижанской, Наманганской и Сырдарьинской областей и 2 гражданина – из Республики Кыргызстан. Среди них 19 мужчин и 6 женщин, самой старшей из них 55 лет, а младшему – 15 лет.
В Бухарской области до этого времени было вылечено 300 пациентов, а теперь количество выздоровевших в данном регионе составляет 325 человек.
На сегодняшний день в Узбекистане от коронавирусной инфекции излечились 1159 человек.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрав —
@ssvuz