ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.2K subscribers
5.94K photos
2.33K videos
44 files
9.62K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Шу вақтгача аҳолининг қайси қатлами энг кўп вакцина олди?

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев
юртимизда амалга оширилаётган коронавирусга қарши чора-тадбирлар, шунингдек, вакцинация жараёнларининг икки ойлик таҳлили бўйича брифингда жавоб берди.

— Юртимизда эмлаш жараёнлари бошланганда:
💉биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда ,
💉кейинчалик туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини,
💉ундан сўнг эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш кўзда тутилганди.

Ушбу режа асосида апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ва тиббиёт ходимлари оммавий эмлаш тадбирларига жалб қилинган бўлса, кейинчалик туман марказлари ва кичик шаҳарларда яшовчи аҳоли ҳам эмлашга жалб этилди.

Кейинчалик яна учта аҳоли қатлами:
📌мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
📌сурункали касаллиги бор фуқаролар
ҳам эмлана бошланди.

31 май ҳолатига кўра, улар орасида энг кўп эмланган аҳоли қатлами бу 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар бўлиб, уларга икки ой мобайнида 747 минг 201 доза вакцина қўлланилган.

Ушбу аҳоли қатламига қўлланилган вакциналарнинг
418 минг 797 дозаси 1-босқичда,
328 минг 286 дозаси 2-босқичда,
118 дозаси 3-босқичда фойдаланилган.

Шунингдек, тиббиёт ходимларига қўлланилган вакциналар миқдори ҳам ярим миллион дозадан ошиб, ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Икки ой давомида қайси ҳудудлар эмлаш жараёнларида фаол бўлди?

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев
юртимизда амалга оширилаётган коронавирусга қарши чора-тадбирлар, шунингдек, вакцинация жараёнларининг икки ойлик таҳлили бўйича брифингда маълумот берди.

— Вакцинациянинг биринчи (апрель) ойида Фарғона вилоятида 123 минг доза, Наманган ва Андижон вилоятларида эмлаш кўрсаткичлари 90 минг дозадан ошган эди.

📈Май ойи охирига келиб, Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларининг ҳар бирида 200 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий ва Сирдарё вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 100 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши тўлиқ босқичларда эмланди?

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев юртимизда амалга оширилаётган коронавирусга қарши чора-тадбирлар, шунингдек, вакцинация жараёнларининг икки ойлик таҳлили бўйича брифингда маълумот берди.

— Аввал таъкидлаганимиздек, "Спутник V" ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланиш билан инсон организмида юқори даражада иммунитет ҳосил қилинишига ёрдам беради.

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасида эса тўлиқ уч босқичда эмлангандан сўнг инсон организмида етарлича антитела ҳосил бўлишига эришиш мумкин.

Юқорида айтганимиздек, юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланганига икки ой бўлди. Вакциналарни мамлакатимизга келтириш ва эмлаш жараёнларининг бориши ҳақида вазирлик Матбуот хизмати томонидан давомли хабарлар бериб борилмоқда.

Ушбу хабарларни таҳлил қилганимизда, икки ой мобайнида 2 миллион 069 минг 518 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 348 минг 302 нафар киши тўлиқ босқичларда эмланиб бўлинди.

Шундан:
💉AstraZeneca билан 321 минг 906 нафар киши,
💉ZF-UZ-VAC2001 билан 494 нафар киши,
💉"Спутник V" вакцинаси билан эса 25 минг 902 нафар киши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари коронавирусга қарши вакцина билан эмланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Азизов коронавирусга қарши вакцинанинг 2-босқичи билан эмланди.

Таъкидлаш жоизки, юқумли касалликлар профилактикасининг энг самарали йўли — бу аҳолини оммавий эмлаш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июнь кунигача мамлакатимизда жами 2 335 997 доза вакцинадан фойдаланилди.

Ҳозирда эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларида кузатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
За последние годы проведено более 1000 операций у детей с использованием кохлеарных имплантов

В столице и городе Самарканде прошел методический семинар с международным участием на тему «Психолого-педагогическая поддержка детей с кохлеарными имплантами». Семинар проводился в On-line и Off-line форматах.

Организаторами выступили Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр педиатрии, Самаркандский государственный медицинский институт, Компания “Medel” (Австрия).

Цель — обсуждение достигнутых результатов за последние годы по проблеме детей с нарушениями слуха. Главными задачами данного мероприятия стали повышение эффективности научно-исследовательских работ, обмен опытом, и конечно внедрение новых сурдо-педагогических разработок для повышения эффективности реабилитации детей с нарушениями слуха.

На семинаре приняли участие более 200 сурдопедагогов, логопедов, реабилитологов из различных регионов нашей страны, а также приглашенные специалисты из России, Казахстана и Белоруссии.

Впервые в Узбекистане со своими лекциями и практическими навыками работы с детьми с нарушениями слуха выступила доктор психологических наук Инна Королева. Она ознакомила своим многолетним опытом работы с глухими детьми, представила новые методики развития речи у пациентов после операций кохлеарной имплантации. Также специалист из Беларуссии Светлана Бурнос продемонстрировала новую методику развития речи у детей методом пения. В итоговом выступлении специалисты из Узбекистана поделились опытом реабилитации детей в Узбекистане.

На семинаре было сказано, в Узбекистане с 2014 года проводятся операции кохлеарной имплантации детям с нарушениями слуха и глухотой. К примеру, в 2016 году только у 150 детей с нейросенсорной глухотой или потерей слуха проведены операции с использованием кохлеарных имплантатов, в 2018 году этот показатель составил 239, в 2019 — 320, а в 2020 — 225 детей. За последние годы в нашей стране увеличено финансирование программы кохлеарной имплантации.

Правильно проведенная операция, не всегда приводит к полной реабилитации. Очень важен послеоперационный период, когда нужно развивать речь ребенка. Нужно организовать правильный подход к реабилитации, когда сурдопедагоги вместе с родителями пациентов занимаются ежедневно с детьми. Ранняя диагностика, операционное лечение и правильной реабилитации ребенок может полноценно посещать общеобразовательные школы и не отличается от своих сверстников.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЎЗБЕКИСТОНДА 1000 НАФАРДАН ЗИЁД ЭШИТИШДА НУҚСОНИ БОР ВА КАР БОЛАЛАРДА КОХЛЕАР ИМПЛАНТАЦИЯ ОПЕРАЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Тошкент ва Самарқанд шаҳрида “Кохлеар имплантларга эга болаларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш” мавзуида халқаро ўқув-услубий семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамда “Medel” Австрия компанияси томонидан ташкил этилиб, унда республикамизнинг турли вилоятларидан 200 нафардан ортиқ сурдопедагог, логопед, реабилитолог ҳамда Россия, Қозоғистон ва Белорусдан таклиф этилган мутахассислар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этди.

Айтиш лозимки, мазкур халқаро семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – эшитишда нуқсони бор болалар муаммолари бўйича эришилган натижаларни муҳокама қилиш, реабилитация сифатини яхшилаш мақсадида янги сурдо-педагогик ишланмаларни амалиётга кенг татбиқ этиш, илмий ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Дастлаб семинарда Ўзбекистонда биринчи бор психология фанлари доктори Инна Королева маъруза қилди. У ўз маърузаси орқали кар болалар билан кўп йиллик иш тажрибаси, кохлеар имплантация операциясидан кейинги беморларнинг нутқини ривожлантириш услублари ҳақида сўз юритди. Шу билан бир қаторда беларуслик мутахассис Светлана Бурнос қўшиқ куйлаш орқали бемор болаларда нутқни ривожлантириш усули ҳақида тақдимот қилди. Якуний маъруза орқали эса ўзбекистонлик мутахассислар юртимиздаги болалар реабилитацияси тажрибалари билан ўртоқлашди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, сўнгги йилларда юртимизда эшитишда нуқсони бор ва кар болаларда кохлеар имплантация операциялари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Биргина 2016 йилда “Нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш” бўйича 150 нафар бола қамраб олинган бўлса, 2018 йилда 239 нафар, 2019 йил 320 нафар, 2020 йилда эса 225 нафар заиф эшитувчи бемор болаларда жарроҳлик операциялари амалга оширилиб, ўтган давр мобайнида бу рақам 1000 нафардан ошди. Айниқса, сўнгги йилларда республикамизда кохлеар имплантация дастурини молиялаштириш кўрсаткичлари янада ортгани қувонарли, албатта.

Таъкидланишича, болада нутқни ривожлантириш даври бўлмиш операциядан кейинги муддатнинг аҳамияти жуда муҳим. Яъни бу пайтда сурдопедагоглар беморларнинг ота-оналари билан биргаликда ҳар куни шуғулланиш, тўғри ёндашувни ташкил қилиши керак. Эрта ўтказилган ташхислаш, жарроҳлик амалиёти ва тўғри реабилитация жараёнлари натижасида бола умумтаълим мактабларига тўлақонли қатнаши ва тенгдошларидан фарқ қилмаслиги мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, айни касаллик билан оғриган беморлардан “эшитяпман, гапиряпман, яшаяпман”, деган сўзларни эшитиш энг катта натижадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус: кеча қарийб 200 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102163 (+199) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌22 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 63 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 83 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​Кеча юртимизда 47 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

7 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 47460 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21031 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 21961 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 4468 нафарни ташкил қилди.


Айни кунгача мамлакатимизда жами 2383457 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1488169 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 882078 нафарни,

💉💉💉3-босқич эмланганлар 13210 нафарни ташкил қилди.

📊7 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (7382 доза),
📌Қашқадарё вилояти (5134 доза),
📌Наманган вилояти (4961 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 291375 доза,
📌Наманган вилоятида 280173 доза,
📌Андижон вилоятида 276378 доза,
📌Самарқанд вилоятида 223093 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
@sanepidxizmat
ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 8 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈173 миллион 005 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 727 мингдан зиёд киши вафот этган (07.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:55 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 368 456 янги ҳолати аниқланди.

8 661 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (08.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈173 миллион 631 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 736 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,027 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,909 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (16,907 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,610 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,287 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 608, Ҳиндистонда 100 636, Бразилияда 66 017, Францияда 5 070, Туркияда эса 5 386 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 144 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


———————————

ВОЗ: за последние сутки в мире от коронавируса умерло более 8 тысяч человек

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 173 млн 005 тысяч,
📉из них более 3 млн 727 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:55 по центральноевропейскому времени 6 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 368 456 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.

8 661 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 8 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 173 млн 631 тысяча человек,
📉из них более 3 млн 736 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,027 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 28,909 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 16,907 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,610 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,287 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 11 608, Индии — 100 636, Бразилии — 66 017, Франции — 5 070 и Турции — 5 386 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 144 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​​АСТМА КАСАЛЛИГИДА ЎЗ ВАҚТИДА МУОЛАЖА ҚИЛИНМАСА, У НОХУШ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН

Aстма жиддий юқумли бўлмаган касалликлар сарасига киритилган бўлиб, нафас йўлларининг яллиғланиши ва торайиши билан тавсифланган сурункали ўпка хасталигидир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилларига кўра, 2019 йилда бутун дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил этди ва улардан 461 минг нафар кишида хасталик ўлим ҳолати билан якун топган.

Мамлакатимизда эса аҳолининг 5 фоизга яқин қисми мазкур дард билан оғрийди. Хўш, астма қандай касаллик? Унинг ўзига хос белгилари, уни даволаш усуллари қандай?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза ПАРПИЕВА жавоб беради.

— Астма сўзи юнон тилидан таржима қилинганда “бўғилиш”, “оғриқ” деган маъноларни англатиб, касаллик доимий ва такрорланиб турадиган бўғилиш хуружлари билан тавсифланади.

Бронхиал астма — бронхларнинг аллергик ёки инфекцион сабабларга кўра сурункали тарзда яллиғланиши ҳисобланиб, хасталик аллерген омилларга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган турларга бўлинади.

Тиббиётда аллергенлар асосан тўрт гуруҳга ажратилади: дарахт гулларининг чанги, уй чанглари, ҳайвон юнги ва бошқалар. Ноаллергик сабаблар сифатида жисмоний юкламаларнинг кўплиги, руҳий тушкунлик, совуқ ҳаво кабиларни киритиш мумкин. Тўғри, совуқ ҳаво, вирусли инфекциялар, ўткир ҳидлар, асабийлашиш аллерген ҳисобланмайди, бироқ мазкур омиллар астма хуружига туртки бўлиши мумкин.

Касалликнинг қандай ўзига хос белгилари бор?

— Хасталик кечаю кундуз мунтазам йўтал, бўғилиш ва нафас чиқаришнинг қийинлиги, жисмоний машқлар пайтида бўладиган йўтал, кўкракнинг “ҳуштак” чалиши, аллергенлар билан мулоқотда бўлганда хуружларнинг қўзғалганлиги ҳамда кўкрак қафасидаги ноқулайлик каби белгилар билан кечади.

Беморнинг нафаси қисилганда тананинг диафрагма соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Хуруж йўтал тутиши билан бирга келиб, бронхлар ички юзасидаги балғам чиқариб ташлангач, бемор аҳволи бирмунча яхшиланади. Касаллик хуружида ўпка альвеолаларида газлар алмашинуви кескин сусаяди. Бу эса организмнинг кучсизланиши, нутқ муаммолари ва тахикардия (юракнинг тез уриши)ни келтириб чиқаради.

Шунингдек, баъзиларда касаллик хуружи жисмоний юкламалардан сўнг янада кучаяди. Айримлар эса совуқ ҳаводан нафас олганида ҳам ўзини ёмон ҳис қилади. Бу, албатта, тананинг индивидуал хусусиятига боғлиқ.

Ушбу хасталикка жиддий эътибор қаратиш зарур, акс ҳолда турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқади. Агар ўз вақтида муолажа қилинмаса, астма, ҳатто, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шу боис унга эътиборсиз бўлиш асло ярамайди.

Астма касаллиги билан оғриётганларга тавсиянгиз.

— Ушбу хасталик билан оғриган инсонларга шифокорлар йилда икки бор табиат қўйнида, айниқса, арча кўп экилган сиҳатгоҳларда ҳордиқ чиқаришни тавсия этади.

Шунингдек, истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам аллергик таъсирлардан холи бўлиши талаб қилинади. Унутманг, агар ҳаёт тарзингизда тартибга риоя қилмас экансиз, бу хасталик билан курашиш анчайин қийин кечади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
АСТМА КАСАЛЛИГИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

Астма касаллиги ёш танламаслиги, айниқса, болаларда кузатиладиган сурункали хасталиклар орасида етакчи ўринда туриши билан барчани жиддий ташвишга солади. Хўш, болалардаги астма касаллигини қандай даволаса бўлади? Катталарда-чи? Астма ирсий касалликми?

ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий амалий тиббиёт маркази директори Наргиза ПАРПИЕВА жавоб беради.

— Астма ирсий касалликми?

— Бронхиал астма билан оғриган катталарнинг учдан бир қисми болалигида айнан ушбу хасталикка чалинган бўлади. Ўсмирлик пайтида ундан халос бўлган одамларнинг катта бўлганларида астма хавфига дучор бўлиш эҳтимоли юқори. Бу пайтда касалликнинг ривожланиш хавфи ирсий омиллар, шунингдек, атроф-муҳитнинг таъсири билан янада кучаяди.

Тиббиётда бронхиал астманинг келиб чиқиш сабаблари орасида наслий мойиллик алоҳида тилга олинади. Айниқса, аллергик бронхиал астмада ирсий омиллар муҳим ўрин тутади. Агар ота-онанинг бирида касаллик мавжуд бўлса, туғилажак фарзандда хасталикнинг эҳтимолий даражаси 20-30 фоизни ташкил этади. Борди-ю, ота-онанинг иккиси ҳам астматик ҳисобланса, касалликнинг насл суриш эҳтимоли 75 фоизни ташкил қилади.

— Болаларда астма касаллиги қандай даволанади?

— Одатда болаларда астма икки босқичда даволанади. Биринчи галда касалликни келтириб чиқарувчи омиллар – аллерген, совуқ ҳаво, ташқи муҳитдаги бегона моддалар(тамаки, чанг)ни аниқлаб, уларни бартараф этиш зарур. Иккинчиси, касалликни дори билан даволаш усулидир. Бу усулни доимий ёки хасталик хуруж қилганда амалга ошириш мумкин.

Шифокорлар бундай пайтларда кўпинча гормонал препаратлар, глюкортикоидлар, ингаляцион бронхолитиклар ва антилейкотриен дори воситаларидан кенг фойдаланади. Парҳез тутиш буюради. Болаларда даволаш тўғри олиб борилса уларнинг 50 фоизи бутунлай тузалиб кетиши мумкин.

— Катталарда касаллик қандай даволанади?

— Астма қанча эрта аниқланса, муолажалар шунчалик яхши фойда беради. Аниқланган хасталик босқичига кўра, турли дори воситалари ва физиомуолажа (нафас йўллари гимнастикаси, машқлар, сузиш ва бошқа чиниқтирувчи усул) лар билан даволанади.

Шуни айтиш лозимки, бронхиал астма сурункали хасталик бўлиб, ундан бутунлай халос бўлиш қийин жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри танланган муолажа усуллари ёрдамида беморнинг умумий ҳолатини узоқ ва барқарор ҳолатга олиб келиш ва бу орқали унинг саломатлигини яхшилаш мумкин.

Бронхиал астмада ингаляцион бронхолитиклар ( қисқа ва узоқ таъсир қилувчи) ингаляцион глюкокортикоидлар, антилейкотриент дори воситалари катта самара беради. Беморлар доимий равишда ўзини назорат килиб юришлари керак, хар кандай аҳволдаги ўзгаришларини ўз вақтида шифокор билан маслахатлашиб давони давом эттиришлари керак.

Шифокорлар касалликдан ҳимояланиш учун энг биринчи галда аллергенлардан эҳтиёт бўлишни тавсия этади. Айниқса, бемор яшаётган уй озода бўлиши, хоналар тез-тез шамоллатиб турилиши, атрофда чанг зарралари, кимёвий воситалар, ҳайвонлар (мушук, ит) бўлмаслиги лозим. Аммо инсон ҳаёти давомида барибир аллергенлар билан “учрашади”. Шу боис бемор бронхларини ҳимоя қила олиши керак.

Бунинг учун юқори самарали махсус дорилар ёрдамида доимий бронх деворлари яллиғланишини бир меъёрда ушлаш талаб этилади. Бундан ташқари, касалликни олдини олиш учун АҚИД (Аллергенга қарши иммуно даво) терапия усули қўлланилиш ҳам яхши самара беради. Фақат бу муолажа аллерголог назоратида олиниши зарур.

Яна бир гап. Астма кўпинча уйқу пайтида кўпроқ намоён бўлади. Боиси бу вақтда нафас олиш йўллари сезгирлиги ортиб, ўпканинг қисқариши пасаяди. Шунингдек, тунда организм ўпка фаолиятини ўзгартирувчи махсус моддаларни ишлаб чиқаради ва тана ҳарорати пасаяди. Бу эса нафас йўлларининг совушига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари Хива, Шовот, Қўшкўпир, Янгиариқ туманларида уйма-уй юриб, тиббий кўриклар ташкиллаштирди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 300 нафардан ортиқ бемор соғайиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102362 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌14 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 23 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 182 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98445 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3216 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 50 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️8 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 50077 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 23541 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 21120 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 5416 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2433534 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1511710 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 903198 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 18626 нафарни ташкил қилди.

📊8 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (6474 доза),
📌Қашқадарё вилояти (5873 доза),
📌Наманган вилояти (5727 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 294580 доза,
📌Наманган вилоятида 285900 доза,
📌Андижон вилоятида 282852 доза,
📌Самарқанд вилоятида 226968 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 308 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈173 миллион 331 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 735 мингдан зиёд киши вафот этган (08.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:32 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 308 911 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 801 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈173 миллион 998 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 747 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,042 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,996 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (16,947 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,611 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,293 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 15 410, Ҳиндистонда 86 498, Бразилияда 39 637, Францияда 946, Туркияда эса 5 647 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 179 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 308 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 173 млн 331 тысяча,
📉из них более 3 млн 735 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:32 по центральноевропейскому времени 8 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 308 911 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 801 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 9 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 173 млн 998 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 747 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,042 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 28,996 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 16,947 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,611 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,293 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 15 410, Индии — 86 498, Бразилии — 39 637, Франции — 946 и Турции — 5 647 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 179 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: “ҚИШЛОҚ ШИФОКОРИ” ДАСТУРИ БЎЙИЧА ШИФОКОРЛАРГА 30 МИЛЛИОН СЎМДАН ПУЛ МАБЛАҒИ БЕРИЛМОҚДА

Чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш узоқ йиллар соғлиқни сақлаш тизимининг энг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб келган. Албатта, бунинг ўзига хос бир неча сабаблари мавжуд. Энг аввало, бу – соғлиқни сақлаш тизимидаги кадрлар етишмаслиги масаласи билан боғлиқ. Қолаверса, аксарият мутахассис ёки ёш кадр барча қулайлик ва шароитлар мавжуд бўлган жойни ташлаб, чекка ҳудудларда фаолиятини давом эттиришга ҳамиша ҳам қизиқиш билдирмайди. Бунинг учун эса уларга рағбат ва имтиёз тизими жорий этилиши лозим. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Умидилло РИСКИЕВ ССВ Матбуот хизматига сўзлаб берди:

— Соҳадаги ушбу муаммога зарур ечим топиш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, 2021 йилдан юртимизда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси” 7-бандида олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун “Қишлоқ шифокори” дастурини самарали амалга оширишда 3 та босқич кўрсатиб ўтилган:

Биринчиси – шу йил 1 июнгача олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, бўш шифокор иш ўринлари рўйхатини тузиш ва талабгорларни ҳар бир маҳалла кесимида аниқлаш;

Иккинчиси – 2022 йил 1 августгача “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида талабгорлар билан шартномалар имзолаш, уларга уй-жой ажратиш ва тегишли маблағлар тўланишини таъминлаш;

Учинчиси – 2021 йил 1 октябрь ва 2022 йил 1 январда “Қишлоқ шифокори” дастури ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги фармонига мувофиқ, чекка ҳудудларга бориб ишлайдиган тиббиёт ходимларига бир неча имтиёзлар берилиши кўзда тутилган. Хусусан, чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда юртимиздаги 243 та маҳалла фуқаролар йиғинлари олис ва чекка ҳудуд сифатида белгиланган. Мазкур худудларда Республика бўйича жами 86 та оилавий шифокорлик пункти ва 39 та оилавий поликлиника ва уларда 149 та вакант штат мавжуд.

Айниқса, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ҳамда Фарғона вилоятларининг олис ҳудудларида малакали тиббиёт ходимларига эҳтиёж катта.

Эътиборлиси, “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинганидан бошлаб, бугунги кунгача 41 нафар тиббиёт ходими 51 ставкага ишга қабул қилинди. Шу билан бирга, ҳозирча 16 нафар, яъни Навоий вилоятида – 7 нафар, Сурхондарё вилоятида – 3 нафар, Фарғона вилоятида – 4 нафар ва Хоразм вилоятида – 2 нафар тиббиёт ходимига 30 миллион сўмдан пул маблағи тўлаб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Диққат! Эълон!

Сўнгги йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Канада, Австрия, Литва, Корея Республикаси, Эстония давлатлари тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш стратегиясининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Соҳага бир қатор ахборот тизимлари жорий этилди. Шунинг натижасида фуқаролар ҳаётида учраб турадиган кўплаб тиббиёт хизматларидан фойдаланишда тезкорлик ва қоғозли ташувчилардан воз кечиш каби афзалликлар киритилди.

Жорий йил 9 июнь куни соат 16:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда соҳада бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
475 та санитария-эпидемиология
хизмати муассасалари капитал таъмирланади

Хабарингиз бор, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия дунё ҳамжамиятини, шу жумладан, мамлакатимиз тиббиёт тизимини жиддий синовлардан ўтказди ва ўтказишда давом этмоқда.

Эпидемик вазиятнинг бу қадар узоқ вақт мобайнида мураккаб бўлиб туриши Санитария-эпидемиологик осойишталик тармоғи фаолиятини янада такомиллаштириш, унга тегишли муассасалар моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш зарурати борлигини кўрсатди.

Шу боис, ўтган давр мобайнида соҳада туб ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда қабул қилинган “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентимиз қарори ижроси соҳани янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади.

— Ҳужжатга биноан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, модернизациялаш ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Осиё тараққиёт ва Осиё инфраструктура инвестициялар банклари томонидан жами 200,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилди, — дейди ушбу Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баходир ЮСУПАЛИЕВ. — Ажратилган маблағ хизмат ҳузуридаги барча муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва Республика миқёсида Референс-лабораторияларни яратиш ишларига сарфланади.

Хусусан, тизимдаги жами 475 та муассасаларнинг моддий-техник базасини янгилаш, уларни керакли бўлган тиббий ва нотиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Мамлакатимизда пандемия сабаб бўлган танаффусдан сўнг биринчи халқаро кўргазма очилди

Бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” 25- юбилей халқаро кўргазмаси очилди.
Ҳалқаро тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар расмий кўмагида ўтказилмоқда.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш бутун дунёда энг илғор соҳа ҳисобланади. Ҳозир жаҳон ҳамжамияти дуч келган коронавирус пандемияси сабаб тиббиётга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасига бағишланган кўргазмаларни ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир.

TIHE кўргазмаси Ўзбекистонда ташкил қилинган биринчи халқаро кўргазма бўлиб, бу йил ўзининг 25 йиллик юбилейини нишонлайди ва пандемия билан боғлиқ узоқ танаффусдан кейин ташкил қилинган биринчи профессионал халқаро саноат кўргазмасига айланади.

Анъанага кўра, кўргазма илмий ва амалий тиббиёт ютуқларининг энг катта намойишидир. Унда экспертлар ва жаҳон саноати пешқадамлари одатий тарзда иштирок этиб, ўзларининг сўнгги технологиялари ва инновацияларини тақдим этмоқда. Ушбу кўргазма кўп йиллардан бери ишлаб чиқарувчилар ва амалиётчи мутахассислар ўртасида коммуникацион алоқаларни ўрнатиш учун бизнес-майдон вазифасини ўтамоқда.

“Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” бешта асосий тематик бўлимдан иборат: тиббий техника ва ускуналар; лаборатория; фармацевтика саноати учун ускуналар; тайёр доривор препаратлар ва стоматология.

Бу йилги кўргазмада Россия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Чехия, Беларус Республикаси, Украина, Қозоғистон каби давлатлар қатори Ўзбекистоннинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз маҳсулотларини тақдим этмоқдалар.

Жами 100 дан ортиқ компания ва брендлар тиббий техника ва асбоб-ускуналар, медикаментлар, тиббиёт буюмлари, доривор препаратлар ҳамда фармацевтика саноати учун асбоб-ускуналар ва технологияларни намойиш этишаяпти.

Умуман олганда, хорижий экспонентлар кўргазма иштирокчиларининг умумий сонининг 51 фоизини ташкил қилади. Кўргазмада хорижий ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда экспозицияда 49 фоиз улушга эга бўлган маҳаллий компаниялар, шу жумладан, дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиларнинг дистрибюторлари ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларининг ҳамкорлари ҳам иштирок этмоқда.

Кўргазма 11 июнгача давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
#матбуот_анжумани_онлайн

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил қилинаётган “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусида матбуот анжумани бошланиш арафасида.

Ушбу манзилларда анжумандан онлайн режимда хабарлар улашиб турилади:
▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️Матбуот анжумани ўз ишини бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани ўз ишини бошлади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилмоқда.

📝Унда:

👨🏻‍💻Абдулла Азизов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;

👨🏻‍💻Фурқат Санаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби;

👨🏻‍💻Умидулла Рискиев, вазирлик Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “IT-Med” МЧЖ мутасадди ходимлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi