ФОТОРЕПОРТАЖ
Делегация аъзолари юртимизда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 12 гектар майдонда барпо этилган Ғалаба боғида бўлишди.
————————
Члены делегации посетили Парк Победы, построенный на площади 12 га в Алмазарском районе города Ташкента.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Ихтисослашган марказларининг ҳудудий филиаллари кўпайтирилади
“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари филиалларини ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.
Унга кўра, янги ташкил қилинаётган филиаллар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларининг негизида, уларнинг амалдаги штат бирликлари ва ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, юридик мақомга эга бўлмаган асосда ташкил қилинади
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Собиров ва республика ихтисослаштирилган марказлари раҳбарлари мазкур филиалларда:
📌касалликларни жойларда барвақт аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, маҳорат дарсларини ўтказишга;
📌диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, юқори сифатли тиббий хизматларни кўрсатиш, шу жумладан телетиббиётни жорий этиш ва ривожлантиришга;
📌касалликлар регистрини яратиш, илмий тадқиқотларни олиб бориш ва амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, улар фаолиятига оид бошқа масалаларни (тиббий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш, малакали мутахассислар билан тўлдириш) ҳал қилишга шахсан масъул ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёлларни зарур дори ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш учун 26 миллиард сўм маблағ ажратилади
“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб янгиланган овқатланиш рационини
ҳамда ушбу йўналиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бўлган талабларни тасдиқланиб, болаларнинг соғлиғига зарар ва ривожланишига таъсир кўрсатадиган барча озиқ-овқат маҳсулотларини мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар ҳудудида сотишга чекловлар қўйилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда болаларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириши белгиланди.
Оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини таъминлаш учун зарур дори ва тиббиёт воситалари (“К” витамин, сурфактант ва бошқалар) билан қўшимча таъминлаш учун Давлат бюджетидан 2021 йилда 26 миллиард сўм ажратилади.
Болалар ва туғруқ муассасаларида юқори технологик лаборатор ускуналаридан тўлақонли ва самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан реактив, реагентлар, сарфлов анжомлари ҳамда сервис хизматлар учун қўшимча 8 миллиард сўм ажратилади.

Юртимизда вакцинациянинг 3-босқичи бошланди
❗️29 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 60423 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16755 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 43461 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 207 нафарни (Наманган вилоятида) ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1950398 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1321851 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 628340 нафарни ташкил қилди.
📊29 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (12267 доза),
📌Андижон вилояти (7046 доза)
📌Наманган вилояти (6405 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 254245 доза,
📌Наманган вилоятида 230123 доза,
📌Андижон вилоятида 226676 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

❗️Мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди
🔺2021 йил 29 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100124 (+280) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌13 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌46 нафари Тошкент вилоятида,
📌127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 56 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 10 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95786 (+257) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 690 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3648 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳомиладорларнинг комплекс кузатуви ягона маълумотлар базаси яратилади
“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар (“Аёллар маслаҳатхонаси”, пренатал скрининг хонаси, “тиббиёт бригадалари” таркибидаги оилавий шифокор, педиатр ва бошқалар)нинг ҳомиладор аёлни комплекс кузатуви бўйича ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилишини таъминловчи ягона тизимни жорий этади.
Унга кўра:
📌ҳомиладор аёлни комплекс кузатуви ягона маълумотлар базасини яратиш;
📌перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар томонидан ягона маълумотлар базасига зарур маълумотларни киритиш, шунингдек, ҳомиладор аёлларнинг тиббий картасини юритиш;
📌шаклланган маълумотларга асосан ҳомиладор аёлларга зарур маслаҳатларни бериш кўзда тутилмоқда.

Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишни тезлаштириш бўйича вазифалар белгиланди
“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилишини тезлаштириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб барча ҳудудларда босқичма-босқич қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилади:
📌тиббий жиҳозлар, буюмлар, компьютер техникаси ва бошқа воситаларни хатловдан ўтказиш, шунингдек, тиббий ходимлар рўйхатини шакллантириш;
📌тиббиёт муассасаларини кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббий техника билан жиҳозлаш;
📌оилавий шифокор йўлланмаси асосида кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш белгиланди.

Ҳудудий тиббиёт бирлашмаларида компьютер техникаси хизмати бўйича муҳандис лавозими жорий этилади
Шу йилнинг 25 май куни қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида компьютер жиҳозлари бўйича техник ходим лавозимлари компьютер техникаси хизмати бўйича муҳандис лавозимларига алмаштирилади ҳамда улар зиммасига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш
ҳамда ривожлантириш вазифалари юкланади.
Компьютер техникаси хизмати бўйича муҳандисларга бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Электрон тизим билан ишлайдиган IT оператор – ҳамшира лавозими жорий этилади
Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўйича ҳам бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.
Жумладан, ушбу қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаларига амалдаги штат бирликлари доирасида бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Бунда ушбу лавозимларга тайинланаётган шахсларнинг аввалги давлат ташкилотларидаги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори юқори бўлган тақдирда, уларнинг аввалги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори сақлаб қолинади.
Шунингдек, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими киритилади.
Бунда, ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПФ–6221-сон Фармонига мувофиқ ажратилаётган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.
Бундан ташқари, бошқа туман (шаҳар) ҳамда барча вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида уларнинг амалдаги штат бирликлари доирасида IT оператор – ҳамшира лавозими киритилади.
Ушбу ҳамширалар ҳамда бошқа соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида уларни ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) IT марказларида бепул ўқитиш машғулотлари ташкил этилади.

❗️Юртимизда кеча коронавирусдан ўлим ҳолатлари кузатилмади
🔺2021 йил 30 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100335 (+211) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95993 (+207) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.

Тез тиббий ёрдам хизмати Россия, Франция, Туркия ва Грузия тажрибалари асосида такомиллаштирилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Узмединфо” маркази ва Ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида Тез тиббий ёрдам хизмати Call-марказининг фаолияти бўйича ҳужжатлар, жумладан, Фаолият регламенти, намунавий таркибий тузилмаси, жиҳозланиш спецификацияси, штат бирликлари таркиби, идоралараро “Ягона диспетчерлик-коммуникацион маркази”ни ташкил қилиш бўйича Техник вазифаси тайёрланди ва ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 25 декабридаги тегишли бўйруғи билан кучга кирди.
Ҳозирда Call-марказини бевосита ташкил қилиш тажрибаси мавжуд ташкилот ва компаниялар билан музокаралар олиб борилди, жумладан, масъул ходимлар Россия, Франция, Туркия ва Грузия Call-марказлари фаолияти билан танишдилар. Ушбу музокаралар ва ўрганишлар натижаларини инобатга олган ҳолда “Тез тиббий ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими”ни яратиш учун Техник вазифа ишлаб чиқилди.
Тез тиббий ёрдам бригадаларини замонавий алоқа ускуналар (рация, GPS-навигация) билан жиҳозлаш ҳамда барча ҳудудларда “103” ягона телефон рақамини татбиқ этиш йўналишида “Узэлектроаппарат-Электрощит” АЖ билан ҳамкорликда радиоалоқа воситалари миқдори, стандартлари ва ажратиладиган частоталар белгиланди.
Call-марказлари учун ишлаб чиқилган махсус диспетчерлик дастурларини тадбиқ қилиш бўйича “BePro дастурчилар маркази” билан ҳамкорликда семинар ўтказилди. Тез тиббий ёрдам хизматини чақиришнинг ягона “103” телефон рақамини республиканинг барча ҳудудларида фаолият олиб боришига эришилди.

❗️Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 3,5 миллиондан ошди
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈169 миллион 597 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 530 мингдан зиёд киши вафот этган (30.05.2021 йил Европа вақти билан соат 15:36 ҳолатига кўра).
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 469 996 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 311 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (31.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈170 миллион 354 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 541 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,916 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (27,894 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (16,391 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 25 091, Ҳиндистонда 165 553, Бразилияда 49 768 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 866 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️В мире количество больных, скончавшихся от коронавируса, превысило 3,5 миллиона
🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 169 млн 597 тысяч,
📉из них более 3 млн 530 тысяч человек умерло (по состоянию на 15:36 по центральноевропейскому времени 30 мая 2021 года).
🔴За последние сутки в мире выявлено 469 996 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️11 311 больных умерло.
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:23 часов по ташкентскому времени 31 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 170 млн 354 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 541 тысяча скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,916 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 27,894 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 16,391 млн).
🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 25 091, Индии — 165 553, Бразилии — 49 768 новых случаев заболевания.
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 866 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиалининг янги биноси қуриб битказилди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Сирдарё филиали 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, 17 та бўлимдан иборат вилоятдаги энг катта тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. Бир йил давомида 15 мингдан ортиқ беморларга стационар, 40 мингга яқин беморларга эса амбулатор ёрдам кўрсатилиб, 4 мингга яқин хирургик операциялар бажарилади.
Лапароскопия, эндоскопик жарроҳлик амалиётлари соҳа ишини янги босқичга олиб чиқиш сари қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлмоқда.
Мазкур муассаса биноси 2019-2021 йилги инвестиция дастурига туширилди. Реконструкция ишлари учун 21 миллиард сўм бюджет маблағи ажратилди. Ва натижада реконструкция қилиш ишлари икки босқичда амалга оширилди.
Биринчи босқич ишлари учун, ўтган 2019 йилда 9 миллиард сўм маблағ ажратилди. Вилоятдаги Дилмурод Сайидазимов раҳбарлигидаги “Шоҳрух Демербек” масъулияти чекланган жамият қурувчилари белгиланган муддатдан биринчи босқич ишларини якунлади. 140 ўринга мўлжалланган маъмурият ва ички дорихона бўлимлари, 15 ўринли шошилинч гинекология бўлими, 25 ўринли 1-шошилинч хирургия бўлими, 25 ўринли 2-шошилинч хирургия бўлими, 30 ўринли шошилинч терапия бўлими, 25 ўринли шошилинч педиатрия бўлими, 20 ўринли шошилинч педиатрия бўлими реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилганди.
Иккинчи босқич учун 11 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ йўналтирилди. Ушбу юмушларни мазкур қурилиш ташкилоти қурувчилари бажаришди. Беморлар ва тиббиёт ходимлари учун ҳар томонлама қулай ва шинам шароитлар яратилди.
Қабул-диагностика ва клиник диагностика бўлимлари, 15 ўринли шошилинч травматология бўлими, 15 ўринли шошилинч нейрохирургия бўлими, 20 ўринли шошилинч болалар хирургияси бўлими, 10 ўринли токсикология ва гемодиализ бўлимлари, 9 ўринли терапевтик реанимация бўлими, 6 ўринли болалар реанимация бўлими, 9 ўринли хирургик анестезиология ва реанимация бўлимларини реконструкция қилиш ишлари якунланиб, куни кеча фойдаланишга топширди.
Мазкур тадбирда кенг жамоатчилик, соҳа ходимлари, нуронийлар, ҳуқуқ тартибот идоралари, вилоят ҳокимлиги вакиллари қатнашиб, ушбу муассасанинг аҳоли саломатлигини сақлашдаги жиҳатларини, тезкорликларини алоҳида эътироф этишди.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM