ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.9K subscribers
5.57K photos
2.12K videos
41 files
9.07K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Коронавирусга чалинган 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмокда, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда

🔺2021 йил 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84922 (+198) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌22 нафари Тошкент вилоятида,
📌130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 6 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82760 (+174) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1528 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Танамизнинг энг “жонкуяр” аъзоси — сочларга нималар салбий таъсир қилади?

Инсон чиройининг 80 фоизи юз териси текислиги ҳамда сочларнинг соғлом кўриниши билан ўлчаниши исботланган. Аммо турли сабабларга кўра, соч тўкилиши, жилосини йўқотиши мумкин. Бу ҳолат барчамизни бирдек ташвишга солиши тайин. Ушбу қизиқарли мавзуда ССВ Матбуот хизмати мутахассисга мурожаат қилди.

— Бошда ўрта ҳисобда 50 мингдан 150 мингтагача соч толаси бўлиши меъёр ҳисобланади, — дейди Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ. — Соч фолликуладан ўсиб чиқади. Фолликула остида эса соч қопчаси жойлашган бўлиб, у ерда соч илдизи ривожланади.

Соч қопчасида янги тола пайдо бўла бошлаганда, эскиси тўкилиб кетади. Бу табиий жараёндир. Яъни ҳар куни 60-100 донагача соч тўкилиши мумкин. Ўртача 2 йилдан 4 йилгача яшайдиган соч толаси асосан кундузи ва кўпроқ баҳор ҳамда ёз ойларида нисбатан тезроқ ўсади.

Соч — инсон организмидаги энг нозик ва энг “жонкуяр” аъзолардан бири. Чунки унинг тўкилишига тананинг бошқа аъзолари касалланиши ёки асаб толаларининг таранглашиши сабаб бўлади.

Сочнинг меъёридан ортиқ тўкилиши, аввало, нерв тизимининг умумий аҳволи бузилиши туфайли бошланади. Бунга ички секреция безлари, жигар, меъда-ичак йўли аъзолари фаолиятининг бузилиши, витамин етишмаслиги ёки соч фоликулалардаги туғма нуқсонлар ҳам туртки бўлиши мумкин.

Себорея (ёғ ажралишининг бузилиши) натижасида ҳам сочнинг эрта тўкилиши эҳтимоли бор. Тана ҳароратининг баъзи инфекцион касалликлар оқибатида узоқ вақт юқори бўлиши, захмга чалинганда ва оғир операциялардан сўнг баъзида соч тўкилади. Бошнинг сочли қисми терисига замбуруғ юққанлиги натижасида ҳам сочларимиздан айрилишимиз мумкин.

Асабий зўриқиш, ўта чарчаш ва бошқалар оқибатида кўпинча соч уя-уя ёки думалоқ-думалоқ бўлиб тўкилади. Баъзан имтиҳон даврида ўта толиқиш, уйқусизлик оқибатида ўқувчиларда ҳам соч камайиши кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга чалинган 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда

🔺2021 йил 11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85114 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 15 нафари Тошкент вилоятида,
📌120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 6 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 16 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82943 (+183) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1537 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 646 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 134 миллион 957 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 918 минг нафардан зиёд киши вафот этган (11.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:08 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 646 863 янги ҳолати аниқланди, 10 712 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (12.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 135 миллион 877 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 935 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,692 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (13,373 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (13,358 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,945 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,641 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 646 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 134 млн 957 тысяч, из них более 2 млн 918 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:08 по центральноевропейскому времени 11 апреля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 646 863 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 712 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:21 часов по ташкентскому времени 12 апреля 2021 года), в мире заразилось более 135 млн 877 тысячи человек, из них более 2 млн 935 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,692 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 13,373 млн), на третьем — Индия (более 13,358 млн), на четвертом — Франция (4,945 млн), на пятом — Россия (4,641 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда амалга оширилаётган эмлаш жараёнлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Хоразм вилоятида ўтказилаётган аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастурида батафсил тўхталиб ўтилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соч тўкилишини қандай тўхтатса бўлади?

Соч тўкилиши ҳақидаги саволларга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди (2-қисм).

— Сочнинг табиий ёки меъёридан ортиқ тўкилаётганини қандай билиш мумкин?

— Бунинг учун бошни ювиб, орадан бир кун ўтгач, бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқ билан 60 донача соч толасини ушлаб тортинг. Агар қўлингизга 7 донадан камроқ тола узилиб чиққан бўлса, зарари йўқ. Акси бўлса, унда имкон қадар тезроқ шифокорга мурожаат қилиш лозим.

— Бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

— Бунинг учун энг аввал соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тўғри овқатланиш зарур. Унутманг, сочларнинг тўкилиш муаммосини махсус шампун, витамин-минералли комплекслар ва шу каби қўшимча воситалар ёрдамида ҳал қилиш ҳам яхши самара беради.

Айрим соч парваришига тааллуқли воситалар таркибида фойдали ва парваришловчи компонентлар мавжуд ва улар сочларга ижобий таъсир кўрсатади. Зарур бўлган моддалар етишмовчилигини тўлдириб, фолликулаларнинг озиқланишини яхшилайди.

❗️Соч парваришида қуйидагиларга амал қилиш тавсия қилинади:

👉🏻 Cочни юваётганда сув ҳарорати 35-45 даража илиқ бўлиши лозим. Соч қанчалик ёғли бўлса, сув ҳарорати нисбатан пастроқ бўлиши тавсия этилади.

👉🏻 Шампунни соч турига қараб танлаш мақсадга мувофиқ. Мутахасислар шампундан сўнг махсус текисловчи воситалардан фойдаланишни тавсия қилади. Улар соч қуришини ва тарашни осонлаштиради, толага эластиклик бахш этади.

👉🏻Соч тараш бир қарашда оддийдек туюлиши мумкин. Аммо унинг ҳам ўзига яраша эътиборли жиҳатлари бор: калта сочлар илдизидан, узун сочлар пастки қисмидан бошлаб таралади.

👉🏻Соч қуритгични тез-тез қўллаш тавсия этилмайди. Уни бошдан 40 сантиметр узоқликда ушлаб — “совуқ қуритиш” режимида қуритиш лозим.

👉🏻 Ёдингиздан чиқарманг! Сочни совун билан ювиш мумкин эмас. Чунки совун толадаги сув-липид қаватини йўқотади ва зарарлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ НАРКОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИ БОШ ШИФОКОРИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР ҲАҚИҚАТГА ЗИД

Ижтимоий тармоқларда Касби тумани тиббиёт бирлашмасининг собиқ бошлиғи жинояти учун судланганлиги, фамилиясини ўзгартирганидан сўнг вилоят наркология диспансери бош шифокори этиб тайинланганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Вилоят наркология диспансерида 2020 йил 3 январдан Баҳодир Муҳаммаджонов бош шифокор сифатида фаолият юритмоқда.

У Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олган. Меҳнат фаолияти давомида Қарши шаҳар марказий шифохонаси шифокор интерни, Қарши шаҳар 1-сонли шифохонада участка терапевти, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида терапия бўлими шифокори, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, марказий шифохона бош шифокори лавозимларида ишлаган.

Аниқланишича, Баҳодир Муҳаммаджонов Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатганидан сўнг судлангани ва фамилиясини ўзгартиргани ҳақидаги маълумотлар мутлақо асоссиз. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотида ҳам унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида судланганлиги ва жиноий жавобгарликка тортилганлиги қайд этилмаганлиги маълум қилинган. Унга Самарқанд давлат тиббиёт институти томонидан 1996 йилда берилган дипломда ҳамда Қарши шаҳар ички ишлар бўлими томонидан 2016 йил 6 январда берилган паспортида ва бошқа бир қатор шахсий ҳужжатларида ҳам фамилияси “Muxammadjonov” тарзида ёзилган.

Баҳодир Муҳаммаджонов соҳада тўплаган кўп йиллик тажрибаси ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар моҳиятини яхши англагани учун тегишли бир қатор ташкилотлар суҳбатидан ўтказилган ҳолда эгаллаб турган лавозимига тайинланган.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
САЛОМАТЛИК АКЦИЯСИ МАМЛАКАТ БЎЙЛАБ ҚУЛОЧ ЁЗМОҚДА: ЭНДИГИ НАВБАТ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ!

Cўнгги йиллар тиббиёт соҳасида улкан ислоҳотлар даври сифатида муҳрланмоқда.

Юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига ихтисослашган тиббий хизматни яқинлаштириш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни янада кучайтириш, ҳомиладор аёлларни асраб-авайлаш, айниқса, аҳолига маҳаллабай тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Мазкур устувор вазифаларни бажаришда мунтазам ўтказилаётган тиббий кўриклар, ижтимоий акцияларнинг аҳамияти тобора ошиб бораётир.

Шу ишларнинг давоми сифатида мамлакат бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси ўтказиб келинаётгани ҳақида хабар бериб келмоқдамиз.

Дастлаб Наманган вилоятидан бошланган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бўлиб, ҳозирда Самарқанд вилоятида ҳам давом этаётган мазкур йирик акция ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг ижро ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳолига юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.

329 нафар малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий шифокорлар иштирокида олиб борилаётган акция доирасида Самарқанд вилоятида аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг саломатлик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, гуруҳларга бўлинишининг тўғри олиб борилишини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳоли орасидан юқори замонавий тиббий ёрдамга муҳтож беморларни танлаб олиш, зарур мутахассислар жалб этилган ҳолда жойларда амалий тиббий ёрдам кўрсатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу кенг қамровли ишларни амалга ошириш учун Самарқандга йўл олган эпидемиолог, терапевт, невропатолог, анестезиолог, болалар анестезиологи, реаниматолог, педиатр, онколог, дерматолог, оториноларинголог, акушер-гинеколог, уролог, хирург, офтальмолог, кардиолог, эндокринолог, травматолог, фтизиатр, пульмонолог, нейрохирург, нарколог, нефролог, аллерголог, гематолог, инфекционист каби мутахассислар маҳаллабай кесимда текширувлар ўтказишмоқда.

Ногиронлиги бўлган ва бошқа муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланмоқда.

Шунингдек, акция давомида бир қанча жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, буйрак трансплантацияси, эндопротезлаш, юракка стент ўрнатиш каби энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли муассасаларида бепул амалга оширилиши мўлжалланган.

❗️Эслатиб ўтамиз! Айни вақтда қарийб 4 миллион нафар аҳолига эга бўлган Самарқанд вилоятида жами 1105 та МФЙ, 711 минг 214 та хонадон бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ 200 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

💉12 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 67445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 216 087 нафарга етди.

📊 12 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича:
📌Фарғона вилоятида яна рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 18 минг нафардан ортиқ фуқаро (18363 нафар) эмланди.
📌Шунингдек, кейинги ўринни 11 667 нафар кўрсаткич билан Андижон вилояти банд қилди.
📌Учинчи ўринни эса 8397 нафар эмланган аҳоли билан Наманган вилояти эгаллади.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, ушбу вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони ҳам бошқа ҳудудлардан бир неча баробар кўплиги кўринмоқда (Фарғона 36 минг нафардан, Наманган 27 минг нафардан, Андижон 25 минг нафардан ошиқ).

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 12 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85291 (+177) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌17 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 14 нафари Тошкент вилоятида,
📌127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌
Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
📌Навоий вилоятида 5 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 15 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 12 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83089 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1568 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Президентимиз эътибори бизнинг хонадонимизгача етиб келди", — дейишмоқда эндопротезлаш амалиётини бошдан кечирган самарқандлик беморлар

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида Самарқандда ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож 148 нафар фуқароларда турли хил жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши кўзда тутилан.

Биргина травматология йўналиши бўйича эндопротез мосламасига эҳтиёжманд бўлган 35 нафар фуқарода жарроҳлик операциялари ўтказилиши белгиланиб, дастлабки амалиётлар бошлаб юборилди.

— 2015 йилда йиқилиб, оёғимдан жароҳат олгандим, — дейди 45 ёшли тайлоқлик Акбар Очилов. — Аввалига ўтириб-туришда қийналган бўлсам, кейинчалик бировнинг ёрдамисиз ҳатто юролмайдиган бўлиб қолдим. 3 нафар фарзандимнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун ўқитиб илмли қилишим керак. Бунинг устига соғлигимдаги бу ўзгариш мени жуда қийнай бошлади. Даволанишимнинг биргина йўли жарроҳлик амалиёти орқали эндопротез мосламасини ўрнатиш эди. Бу мослама чет элдан келтирилар ва бу амалиёт учун қўлим калталик қилиб турган эди. Энди ҳеч қачон юролмасам керак, деб ўйлардим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида шифокорлар беморни барча тиббий кўриклардан ўтказиб, ўнг оёғига эндопротез мосламасини ўрнатишди. Ҳозирда А. Очилов ўзини жуда яхши ҳис этаяпти.

— 18-20 йилдан буён оёқларимдаги нуқсон туфайли эркин ҳаёт кечира олмас эдим, — дейди Шоҳида Тўхтаева. — Мана “темир дафтар”га киритилиб, давлат ҳимоясига олиндим. Миллионлаб маблағ талаб қилинадиган жарроҳлик амалиётлари ҳам бепул амалга оширилиб, яна қайта оёққа турдим. Шифокорларимизга раҳмат, бир-икки ой ичида тўлиқ тузалишимни айтишмоқда. Яна соғлом ҳаётга қайтаётганимдан хурсандман.

Бу каби беморлар жарроҳлик амалиётларидан сўнг ҳам малакали мутахассислар назоратида бўлиб, соғлиқларини тиклаб олишларига кўмак берилмоқда. Иштихон туманида туғилган 59 ёшли Закия Умирова ҳам кўп йиллардан буён оёқ оғриғидан азоб чекар эди. Йил сайин оғриқ кучайиб, юриш қийинлашиб бораётган эди. Унга шифокорлар икки томонлама кўксартироз ташхиси қўйилган эди.

— Врачлар кўрсатмаси билан зарур муолажаларни олиб юргандим. Аҳволим оғирлашавергач, 2019 йилда ўнг чаноқ сон бўғимида жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлдик, — дейди Закия Умирова. — Ҳозир ўнг оёғимда ҳеч қандай муаммо йўқ, бемалол ҳаракатлана оламан. Бироқ чап оёғимни эндопротезлаш жарроҳлик амалиёти учун имкониятим етмасди. Юртимизда шундай хайрли ишлар бошланибди, эшитиб юрардик, мана, ўзимиз ҳам улардан баҳраманд бўляпмиз. Президентимиз эътибори хонадонимизгача кириб келганини ҳис қилиб турибман. Шифокорлар чап чаноқ сон бўғимимда эндопротезлаш жарроҳлик амалиётини ўтказишга тайёрлашмоқда. Яқин кунларда йиллар давомида қийнаб келган дарддан халос бўламан, деб шукроналар қиляпман.

29 ёшли Зулайҳо Алиқуловага сонларнинг туғма чиқиши – "икки томонлама кўксартироз 3 даража" ташхиси қўйилганди, Пастдарғом туманида яшовчи бу фуқарода ҳам саломатлик акцияси доирасида ўнг чаноқ сон бўғимида тотал эндопротезлаш операцияси ўтказилди.

— Бизни ҳам ўйлайдиганлар бор экан, минг раҳмат, давлатимиз ғамхўрлиги натижасида мен каби имконсиз аҳволдаги беморлар дардига дармон топилмоқда. Мана секин-аста юраяпман. Қувончим ичимга сиғмаяпти. Энди мен ҳам барча сингари ўз оёқларим билан, мустақил ҳаракат қиламан. Одамнинг қўли калта бўлса, дарди оғирлашганда кимдан нажот кутишни билмай қоларкан. Дуоларимиз даргоҳига бориб етганига шукр, — дейди Зулайҳо Алиқулова.

❗️Ҳозирга қадар эндопротез мосламасига эҳтиёжманд бўлган 35 нафар фуқародан 13 нафарида жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

Таъкидлаш жоизки, акция давомида эндопротезлаш амалиётлари билан бирга буйрак трансплантацияси, юракка стент ўрнатиш каби энг мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари тиббий кўрсатмага қараб, вилоят ёки пойтахтимиздаги энг нуфузли тиббиёт муассасаларида бепул амалга оширилиши мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан "Маҳаллабай", "Хонадонбай" асосда ташкил қилинаётган тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хоразм вилоят телевидениесининг "Хоразм 24" дастурида бу ҳақда ҳикоя қилинади.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 675 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 135 миллион 646 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 930 мингдан зиёд киши вафот этган (12.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:37 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 675 707 янги ҳолати аниқланди, 11 746 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (13.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 136 миллион 663 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 945 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,772 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (13,527 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (13,445 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,980 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,649 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 80 631, Ҳиндистонда 168 912, Бразилияда 71 832, Францияда 34 895, Россияда эса 8 320 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 675 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 135 млн 646 тысяч, из них более 2 млн 930 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:37 по центральноевропейскому времени 12 апреля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 675 707 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 746 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:20 часов по ташкентскому времени 13 апреля 2021 года), в мире заразилось более 136 млн 663 тысяч человек, из них более 2 млн 945 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,772 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 13,527 млн), на третьем — Бразилия (более 13,445 млн), на четвертом — Франция (4,980 млн), на пятом — Россия (4,649 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 80 631, Индии — 168 912, Бразилии — 71 832, Франции — 34 895 и России — 8 320 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЗАРБДОРДА 102 ЁШЛИ МОМО ЭМЛАНДИ

Жиззах вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Дастлаб фақат Жиззах шаҳрида олиб борилган бўлса, ҳозирда вилоятнинг барча туманларида биринчи навбатда эмланадиган аҳолининг эмлаш ишлари бошлаб юборилган.

Айни пайтда вилоят бўйича жами 11514 нафар киши эмланди. Шу кунгача эмланганлардан вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмади.

Яқинда Зарбдор туманидаги Оқар МФЙ, Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йилда туғилган Суймахол момо Зулимова ҳам эмланди.

— Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Дўхтирлар доимий ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳо, юртимиз доим тинч, юртбошимиз омон бўлсин. Бу балою офатлардан тезроқ халос бўлайлик, — дейди Суймахол момо дуога қўл очиб.

Вилоятда эмлашнинг аҳамияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Самарқанд вилоятида ҳам "маҳаллабай" ўрганишлар олиб борилмоқда.

Вилоятдаги 1105 та МФЙ ва 711 минг 214 та хонадонда яшовчи аҳоли орасидан "темир дафтар"га киритилган, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли вакилларининг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида 329 нафар малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий шифокорлар жалб қилинган.

Улар уйма-уй юриб, беморларга тегишли тавсиялар бериб, зарур бўлганда, вилоятнинг ўзида эндопротезлаш амалиётлари, кардиохирургик ва онкологик мураккаб операцияларни амалга оширмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари туман марказларида ҳам давом этмоқда. Ушбу лавҳада Сирдарё вилоятида кечаётган вакцинация жараёнлари ҳақида сўз боради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter