ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.6K subscribers
6.07K photos
2.39K videos
44 files
9.72K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига директор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Шарипов Фаррух Рахимович Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Фаррух Шарипов
1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси шифокор-хирурги вазифасидан бошлаган.

Кейинчалик 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси амбулатор-хирургия маркази бошлиғи, Тошкент вилояти 1-сон клиник шифохонаси бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ССВ Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Шу кунгача у Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бош пульмонолог Наргиза Парпиева — силга оид вазият ва тиббиёт коронавируснинг янги тўлқинига тайёрлиги ҳақида

2020 йилда бир вақтнинг ўзида сил ва Covid-19 касалликлари билан касалланганлар умумий сил касаллиги билан оғриган беморларнинг 1,5-2,0 фоизини ташкил қилган.

👉 https://kun.uz/57275147

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов бошқа вазифага тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шахрух Шатургунович Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Ш.Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Ш.Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шахрух Шарахметовнинг Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги келгуси фаолиятига ҳам муваффақият тилаймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌19 нафари Тошкент вилоятида,
📌115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 22 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
LIVE.

Кўксарой қароргоҳида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/281074620175101

https://youtu.be/LVcqN8UfUMo
Лаборатория хизматини яхшилаш бўйича ЖССТ мутахассислари Қорақалпоғистонда

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг «Сифатли лаборатория – мустаҳкам соғлик» дастури мутахассислари Қорақалпоғистонда лаборатория хизмати потенциалини ошириш ва ҳамкорлик ишларини янада ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов билан учрашув ўтказди.

Унда Қорақалпоғистонда лаборатория хизматини баҳолаш ва марказий лабораторияни ривожлантиришга оид таклифлар, лаборатория хизматлари нарҳини аниқлаш ва белгилаб олиш, лаборатория хизматларини кўрсатишда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш йўллари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича келажакда амалга ошириладиган ишларга доир муҳим йўналишлар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Абдуҳаким Хаджибаев ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан мулоқот қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс билан учрашди.

Абдуҳаким Хаджибаев пандемия даврида ЖССТнинг Ўзбекистонга бераётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди, айниқса, юртимизга касаллик кириб келган вақтида беморларни даволаш бўйича вақтинчалик тавсияларни ишлаб чиқишда кўрсатган кўмаги сабаб минглаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, ташкилот кўмаги билан мамлакатимизга касалликка қарши курашиш учун гуманитар ёрдам берилгани, шифокорларимиз ва турли давлатларнинг кўплаб мутахассислари ўртасида видеоконференцалоқа ўрнатилгани, юртимизга “COVID-19”га қарши вакциналарнинг олиб келингани айтилди.

Мулоқот давомида Л. Куппенс ташкилот ўзи якка мамлакатда натижаларга эришолмаслиги, вазирлик билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш соҳасининг барча йўналишларида юқори кўрсаткичларни қўлга киритиш мумкинлигини, шунингдек, Ўзбекистонда соҳани ислоҳ қилишда давом этиш учун барча керакли ёрдамни беришга тайёр эканлигини айтди.

Бундан ташқари, ЖССТнинг фаолияти тўғрисида батафсил гапириб, шу йилнинг 24 май–2 июнь кунлари сайёрамизнинг 194 нафар соғлиқни сақлаш вазирлари иштирокида бўлиб ўтадиган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистоннинг ўз таклифлари ва позицияси билан чиқиши мумкинлиги ҳамда бу тадбир бошқа мамлакатларнинг шу соҳа вакиллари билан алоқа ўрнатиш учун ажойиб имконият бўлишини таъкидлади.

Ҳозир эса вазирликда коронавирус инфекциясини даволаш бўйича вақтинчалик тавсияларнинг навбатдаги нашрини тайёрлаш бўйича ишлар бошлаб юборилгани ва бунда ЖССТ мутахассисларининг амалий ёрдами керак бўлиши айтилди.

Лианн Куппенс ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюгенинг Абдуҳаким Хаджибаев билан учрашиш нияти борлигини ва пандемия билан боғлиқ жаҳондаги вазият барқарорлашиши билан йилнинг иккинчи ярмида уни расмий равишда бюрога таклиф қилишини билдирди.

Мулоқот якунида томонлар ҳар икки йилда бир марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида тузиладиган ҳамкорлик келишувининг устувор йўналишлари, шунингдек, “COVID-19”га қарши кураш борасидаги асосий масалаларни муҳокама қилиб олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Эмлаш тадбирлар қайси ҳудудларда биринчи бўлиб бошланади?

Хабаринглар бор, мамлакатимизга шу бугунги кунга қадар CОVAХ дастури орқали 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинган бўлса, 27 март куни 1 миллион дозада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди.

Хўш, эмлаш тадбирлари қайси вакцина билан бошланади?
ССВ Матбуот хизматининг бу саволига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков аниқлик киритди:

— Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади, — деди мутахассис. — Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш қуйидаги тартибда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган:

📅Апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

📅Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини оммавий эмлаш тадбирларини амалга ошириш;

📅Июнь ойида эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш.

❗️Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири Туркия элчиси билан учрашди

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди.

Вазир учрашув давомида давлатларимиз ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорлик қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам алоқалар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади.

Бу борада тиббиётнинг транцплантация, кардиохирургия, соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш каби йўналишларда янада ривожланиш имкониятлари мавжудлиги эътироф этилди.

Туркия Ўзбекистон билан фармацевтика ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш, тиббий таълим ва икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши каби қатор масалаларда яқин шерик ҳисобланади.

Фавқулодда ва мухтор элчи Олган Бекар ҳам ўз навбатида Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ўзаро тизимли ва манфаатли ҳамкорликнинг аҳамиятини эътироф этиб, Ўзбекистон Туркия учун қулай соғлиқни сақлаш инфратузилмасига эга мамлакат экани, ҳали ҳамкорликнинг очилмаган уфқлари мавжудлиги, айниқса, тиббиёт соҳасидаги тадбиркорлик муҳити турк ишбилармонларини ўзига жалб этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Соҳага давлат-хусусий шериклик тизимининг татбиқ этилиши аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг самарали омили бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазири бу борада халқаро ҳамкорликка ҳар доим тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, вазир Сирдарё вилоятида Гулистон тиббиёт коллежи негизида Туркия Соғлик билимлари институтининг ташкил этилаётгани икки мамлакат учун ҳам қувонарли ҳодиса эканини айтиб ўтди.

Учрашув якунида А. Хаджибаев элчи О.Бекарга, у орқали Туркия ҳукуматига коронавирус пандемиясининг қийин даврларидаги беминнат ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик бирдирди.

Шунингдек, томонлар эртага 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида давлатларимиз президентларининг иштироки кутилаётгани, бу саммит ҳам ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб беришига ишонч билдирдилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 110 нафар бемор аниқланди

🔺2021 йил 30 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82869 (+187) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 629 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 7 нафар,
📌Қашдадарё вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80983 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1257 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

9-савол. “COVID-19”га қарши эмлашга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 427 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 127 миллион 349 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 787 минг нафардан зиёд киши вафот этган (30.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:34 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 427 964 янги ҳолати аниқланди, 8 156 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (31.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 128 миллион 224 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 803 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,968 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,534 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,095 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,536 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,481 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 46 865, Бразилияда 44 326, Ҳиндистонда 56 211, Россияда 8 277, Францияда эса 9 094 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 427 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 127 млн 349 тысяч, из них более 2 млн 787 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:34 по центральноевропейскому времени 30 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 427 964 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 156 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:26 часов по ташкентскому времени 31 марта 2021 года), в мире заразилось более 128 млн 224 тысячи человек, из них более 2 млн 803 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,968 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,534 млн), на третьем — Индия (более 12,095 млн), на четвертом — Россия (4,536 млн), на пятом — Франция (4,481 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 46 865, Бразилии — 44 326, Индии — 56 211, России — 8 277 и Франции — 9 094 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“COVID-19”га қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда

Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида COVID-19 га қарши эмлаш тадбирларига тайёргарлик кўриш ишлари якунланмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев қуйидагиларни сўзлаб берди:

— COVID-19 билан касалланишда хавф ости гуруҳига мансуб тўрт миллиондан ортиқ аҳоли қатламини биринчи навбатда эмлаш тадбирлари учун COVAX дастури доирасида 660 минг доза AstraZeneca ҳамда Хитой ва Ўзбекистон олимлари хамкорлигида яратилган 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакциналари келтирилди.

Бундан ташқари, COVAX доирасида жорий йилнинг май-июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакциналарини мамлакатимизга келтириш режалаштирилган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда.

Шу билан бирга, айни пайтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан яна қўшимча AstraZeneca вакцинасини харид қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмайлик!

COVID-19 га қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Оммавий эмлаш тадбирларини ҳар томонлама тизимли ташкил этиш мақсадида қуйидаги қўшимча тадбирлар амалга оширилди:

♻️ 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил этилди;

♻️COVAX доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари етказиб берилди;

♻️ эмлаш жараёнида қатнашадиган 4 минг нафардан ортиқ шифокорлар ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари тайёргарликдан ўтказилди.

♻️ вакциналарни қўллаш юзасидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тарғибот материаллари чоп этилди.

Хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини эмлаш ишларини тизимли ташкил этиш ва салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида оммавий эмлаш тадбирларини босқичма-босқич жорий йилнинг 1 апрелидан қуйидаги тартибларда амалга ошириш таклиф этилди:

📌апрель ойидан Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида
ги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш;

📌май ойидан қўшимча шаҳар ва туман марказларидаги 1 037 та эмлаш пунктларида бир ойда 674 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган;

📌июнь ойидан барча эмлаш пунктларида COVID-19 га қарши вакцинация ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Бир ҳақиқатни тан олишимиз керак, коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмаслик керак. Айнан шу каби вакциналар сабабли бугун мамлакатимиз бир қатор хавфли касалликлардан ҳоли ҳудуд деб эътироф этилган. Коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни енгишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Депутатлар Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ҳисобот маълумотларини тингладилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссиясининг йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Тадбир тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалаларига бағишланди.

Йиғилишда тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул бўлган қатор мансабдор шахсларнинг маърузалари тингланди ҳамда ўтказилган парламент назорати тадбирларининг натижалари муҳокама қилинди... 👉🏻Батафсил

🚑💻🚑💻🚑💻🚑💻🚑💻🚑💻🚑

Депутаты заслушали отчетную информацию по цифровому здравоохранению в Узбекистане

Состоялось заседание парламентской комиссии Законодательной палаты Олий Мажлиса по содействию реформам в области здравоохранения. Нынешнее заседание одной из активно действующих парламентских комиссий было посвящено вопросам внедрения современных ИКТ в медицинскую сферу.

В ходе состоявшегося заседания были заслушаны доклады ряда должностных лиц, ответственных за внедрение ИКТ в сфере здравоохранения, обсуждены итоги проведенных мероприятий парламентского контроля... 👉🏻Подробно

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Эмлаш пунктлари.pdf
344.3 KB
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ЖАДВАЛИ

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на неформальном саммите Тюркского совета в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БУГУНДАН ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Бугун — 1 апрелдан бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юртдошларимизга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.

Аввалроқ юртимиз бўйлаб вакцинация жараёнларида ZF-UZ-VAC2001 —ўзбек-хитой вакцинаси ва Европанинг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга тайёргарлик кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.

Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.

Бунинг учун мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шай ҳолатга келтирилди.

Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари келтирилди.

Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

Эмлаш жараёнлари ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичи 83 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83050 (+181) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌18 нафари Тошкент вилоятида,
📌127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81135 (+152) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1285 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 127 миллион 877 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 796 минг нафардан зиёд киши вафот этган (31.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:46 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 509 746 янги ҳолати аниқланди, 8 855 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (01.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 128 миллион 913 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 816 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,030 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,573 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,149 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,545 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,510 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 61 620, Бразилияда 38 927, Ҳиндистонда 53 480, Россияда 8 275, Францияда эса 29 575 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 8 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 127 млн 877 тысяч, из них более 2 млн 796 тысяч человек умерли (по состоянию на 14:46 по центральноевропейскому времени 31 марта 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 509 746 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 855 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:26 часов по ташкентскому времени 1 апреля 2021 года), в мире заразилось более 128 млн 913 тысячи человек, из них более 2 млн 816 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 30,030 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 12,573 млн), на третьем — Индия (более 12,149 млн), на четвертом — Россия (4,545 млн), на пятом — Франция (4,510 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 61 620, Бразилии — 38 927, Индии — 53 480, России — 8 275 и Франции — 29 575 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi