ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.3K subscribers
5.93K photos
2.33K videos
44 files
9.61K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
БУГУН ЮРТИМИЗДА 257 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 31 октябрь куни мамлакатимизда 227 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 566 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро Наманган, Фарғона вилоятларида 257 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 932 нафар бемордан 64 235 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 131 нафар бемордан 266 нафари оғир, 72 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
123 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 1 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 055 (+123) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌21 нафари Тошкент вилоятида,
📌53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 64 235 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган .

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 252 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssv
​​CОЧ ЭКТИРИШ ҚАНЧАГА ТУШАДИ? ЭКИЛГАН
СОЧЛАР ТЎКИЛАДИМИ?
СОЧ ЭКТИРИШ КИМЛАРГА МУМКИНМАС? (2- қисм)

Бугунги кунга келиб соч тўкилиши муаммоси анча оммалашиб кетди. Ундан азият чекаётган беморлар ушбу муаммодан қутулиш учун соч экдиради. Ҳўш, бу амалиёт қанчалик самарали. Соч кўчириб ўтказиш билан боғлиқ саволларимизга Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий текшириш маркази дерматовенеролог, трихолог Хожиакбар Нурматов жавоб берди.

— Соч эктиришнинг ўртача нархлари қанча?

— Бир дона графт нархи 5 минг сўм. Графтда 1 донадан 4 тагача соч жойлашади. Нарх клиникаларда турлича белгиланган.

— Соч тўкилишининг ёшлар орасида ҳам кенг тарқалишига сабаб нима?

— Ҳақиқаттан мижозлар орасида 20 ёшли йигитлар ҳам учрайди. Тепакаллик-ёшараётган касалликлар сирасига киради. Сочнинг муддатидан олдин тўкилиб қайтиб чиқмаслиги-ирсиятга, генетик мойилликка боғлиқ. Баъзи эркакларда ёш бўлишига қарамай соч тўкилишини кузатиш мумкин. Суҳбат давомида маълум бўладики, дадаси ёки амакисида тепакаллик кузатилган. Шунингдек, соч фолликулаларининг эркаклик гормонларига чидамсизлиги, стресс экологик омиллар ҳам тепакалликка сабаб бўлиши мумкин. Каллик наслдан-наслга ўтади.

— Қайси касб соҳибларининг сочи тез тўкилади ва бунинг сабаби нимада?

— Кўп асабийлашадиган инсонларнинг сочи тез тўкилади. Нерв системасининг бузилиши ҳам соч толаларига, эркаклик гормонларига таъсир қилмасдан қолмайди. Аммо айнан мана шу касб эгаларининг соғчи тўкилади деб айтиб бўлмайди.

— Экилган соч қанча муддатга тўкилмаслигига кафолат бор?

—Соч экиш амалиётидан кейин бизни тавсияларимизга амал қилиб, бошланғич муддатидан яхши ўтиб олса соч тўкилиш ҳолати кузатилмайди.

— Соч экишга қарши кўрсатмалар борми? Қайси касалликларда мумкинмас?

— Айрим ҳолатларда соч экиш мумкин эмас. Масалан, қон ивиш тизимидаги касалликлар, аллергек реакциялар ҳамда қандли диабетнинг хавфли турларида соч экиб бўлмайди. Қолаверса, 15 ёшдан кичик болаларда ҳам бу амалиётни қўллаш тавсия этилмайди. Соч экиш амалиёти жуда ҳам нозик иш ва малакали мутахассис бажаришини талаб этади. Агар соч экишдан кейинги асоратлардан ҳимояланишни истасангиз малакали мутахассисни танланг.

—Ижтимоий тармоқларда сочга мўлжалланган имбирли ниқобларнинг савдоси авж олди. Ўзи умуман соч ниқобларини ўзида синаётганлар қандай тавсияларга амал қилгани афзал?

— Имбирнинг фойдали неъмат эканлиги барчага аён. Ундан тайёрланган ниқоб агар асл ҳолатда бўлса ишлатса натижаси яхши бўлади. Замонавий тиббиёт билан ишласакда, мижозларимизга табиий ниқоблар тайёрлаб сочга суришни тавсия этамиз. Юқорида айтганимдек барчанинг организми бир хил эмас, кимгадир гиёҳ бўлиб ёққан неъмат бошқага акс таъсир қилиши мумкин. Бу борада ҳам, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Сочлар тўкилмаслиги учун салбий омиллардан қочиш керак бўлади: нурланишидан, нерв толалари зараланишидан, микроэлементлар етишмовчилиги, витаминлар танқислиги каби ҳолатлардан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафта_воқеалари

ССВнинг халқаро фаолияти:

Ўзбекистон раислигида МДҲ соғликни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгашининг 32-йиғилиши бўлиб ўтди.

▶️@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафта_воқеалари

ССВнинг халқаро фаолияти:

Германиядаги Роберт Кох институтининг бир гуруҳ экспертлари ва шифокорлари Ўзбекистонга етиб келди.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳафта_воқеалари

ССВнинг халқаро фаолияти:

Туркий тилли давлатлар соғлиқни сақлаш бўйича ҳамкорлик кенгашининг илмий қўмитаси йиғилиши.

▶️@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА КОРОНАВИРУСДАН 119 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 1 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 101 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌36 нафари Тошкент шаҳрида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌 Андижон вилоятида 15 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Наманган вилоятида 6 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 57 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 354 (+119) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 177 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 1 ноябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 156 (+55) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Тошкент шаҳрида,
📌40 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌 Андижон вилоятида 15 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Наманган вилоятида 6 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 18 нафар,
📌Тошкент вилоятида 82 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 466 (+231) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 120 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛО ВСЕГО 231 ЧЕЛОВЕК

🔺1 ноября нынешнего года в нашей стране выявлено 224 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 570.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской областях выздоровело всего 231 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 67 156 пациентов выздоровели 64 466 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 96 процентов.

❗️Из 2 120 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 263 находятся в тяжелом, а 69 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 231 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 1 ноябрь куни мамлакатимизда 224 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 570 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 231 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 156 нафар бемордан 64 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 120 нафар бемордан 263 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
98 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 2 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 254 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌62 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 64 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 217 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ДИАРЕЯ — ЕНГИЛ КАСАЛЛИК ЭМАС!

Мураккаб иқлим шароитига эга юртимизда аҳоли, айниқса, болалар орасида юқумли ичак касалликлар кўп учрайди. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти Гулнора ХУДОЙҚУЛОВА билан шу мавзуда суҳбатлашдик (1-ҚИСМ).

— Болалар ўртасида кўп учрайдиган юқумли ичак касалликлари ва уларнинг турлари ҳақида маълумот берсангиз.

— Болалар ўртасида диарея, яъни, ичбуруғ касаллиги кўп учрайди. Диареянинг бактерияли ва вирусли турлари бор. Унинг бактерияли тури сольмонеллёз, дизентерия, ичак таёқчаси, шартли патоген микроорганизмларнинг организмдаги мувозанати бузилиши туфайли юзага келади. Вирусли тури эса озиқ-овқат ва ҳаво орқали юқади. Бу касалликларнинг юқишига, асосан, тозалик, шахсий гигиенага етарли риоя этмаслик, сувни қайнатмай ичиш, сифати талабга жавоб бермайдиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, мева-сабзавотларни тозалаб ювмай, сифатига эътибор бермасдан ейиш сабаб бўлади.

— Диарея болаларда қандай белгилар билан намоён бўлади?

— Боланинг ҳарорати кўтарилади, иштаҳаси йўқолади, ҳолсизланади, ичи кетади. Баъзи ота-оналар боладаги бу хасталикни ўз-ўзидан ўтиб кетадиган ҳолатдек қабул қилишади. Лекин баъзида касаллик шунчаки вақтинчалик «беркинади» ва қулай фурсатни пойлайди. Гоҳида эса касаллик шунчалик кучли намоён бўладики, зудлик билан даво чораларини кўрмаса бўлмайди.

Бола организми жуда тез сувсизланиб қолади, кўп миқдорда суюқлик йўқотиш оқибатида модда алмашинув жараёни ва бошқа аъзолар фаолияти ҳам бузилади. Биринчи галда асаб тизими ва ошқозон-ичак тракти иши зарар кўради. Диарея хавфини назар-писанд қилмасликнинг оқибати яхши эмас. Дунё статистикасига кўра, диарея билан кечадиган касалликлардан ҳар йили 5 миллион бола вафот этади. Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфлидир.

— Диареянинг хавфлилик даражасини қандай белгилар орқали билиш мумкин?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борада тўртта энг оддий усулни тарғиб этади. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ва кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “тез ёрдам” чақириб болани юқумли касалликлар шифохонасига етказиш лозим.

— Баъзи ҳолатларда боланинг ичи кетса ҳам тана ҳарорати кўтарилмайди. Бу ниманинг белгиси?

— Бу иммун тизимининг кучсизлиги, организмнинг ёт инфекция ва вирусларга қарши курашиш қобилиятининг пастлиги ифодасидир. Бундай вазиятларда ҳам зудлик билан болани тегишли шифокор кўригига йўллаб, соғломлаштириш чорасини кўриш керак.

— Ичкетар бўлган боланинг ахлатига қараб юқумли касалликнинг қайси тури билан касалланганини билиш мумкинми?

— Ҳа, билиш мумкин. Агар ахлат ранги пушти бўлса дизентерия, яшил бўлса организмда стафилококк ёки сальмонеллёз кўпаяётганини англатади. Кулранг кўпикли ахлат эса организмда ротавирус борлигининг белгиси. Ахлатда ёғ ва ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари бўлса, болага истеъмол қилган қайсидир таоми ёқмаганини билдиради. Агар ахлат ўзига хос ранг ва ҳидли бўлса дисбактериоздан нишона бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда болани врач кўригидан ўтказиб, касалликка аниқ ташхис қўйиш ва даволаш лозим.

— Ичкетарни уйда гуручни қайнатиб, қатиқ билан аралаштириб ичиш орқали даволаш мумкинми?

— Касалликнинг енгил турида бу усул яхши самара беради. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бу усулни хонадон шароитида диареянинг енгил турини даволашда қўллашни тавсия этади. Бироқ касалликнинг оғир турларида бу билан чекланиш кифоя эмас. Болани албатта шифокор кўригига олиб бориб соғломлаштириш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​❗️ДИҚҚАТ: ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ!

Туғма юрак нуқсонли болалар учун бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалаий тиббиёт маркази 2-10 ноябрь кунлари (8 ноябрь куни – дам олиш куни) туғма юрак нуқсони бўлган болалар учун бепул тиббий кўрикдан ўтиш акциясини ташкил қилди. Ушбу акция Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган бўлиб, унда эхокардиография текшируви, ЭКГ ҳамда малакали шифокорлар консультациялари ўтказилади.

Акция иштирокчилари марказ қошидаги консультатив поликлиникада кўрикдан ўтказилади. Айтиш лозимки, ушбу муассаса йилига 80 минг нафар кишини қабул қилишга мўлжалланган. Жумладан, 2017 йилда 124 минг нафардан ортиқ, 2018 йилда 130 минг нафарга яқин, 2019 йилда 119 минг нафардан ортиқ ва 2020 йилнинг 10 ойи давомида 72 минг нафарга яқин бемор қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, 2 ноябрдан бошлаб академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалаий тиббиёт марказининг консультатив поликлиника бўлими икки сменали ишлаш тизимига ўтди, яъни тиббиёт ходимлари биринчи сменада соат 08:00 дан 14:00 гача, иккинчи сменада эса 14:00 дан 18:00 гача фаолият юритишади (аввал улар фақат бир сменада – 08:00 дан 14:00 гача ишлашган).

Шунингдек, акциянинг иккинчи босқичи сифатида ҳудудларга шифокорлар гуруҳи юборилиши режалаштирилмоқда. Улар жойларда тиббий кўриклар ташкил қилиб, беморларга керакли маслаҳатларни беришади. Гуруҳнинг биринчи манзили Қорақалпоғистон Республикаси бўлади.

Муҳими, ҳозирда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудига марказдан масъул жарроҳ бириктирилган бўлиб, у доимий тарзда ўз ҳудудида хирургиянинг барча йўналишларида тиббий маслаҳатга муҳтож беморларга ёрдам беради, зарур ҳолларда эса вилоятдаги мутахассислар билан биргаликда жарроҳлик операцияларини ҳам амалга оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан туғма юрак нуқсони бўлган болалар учун бепул тиббий кўриклар ташкил қилинади

▶️@ssvuz
Коронавирусдан даволаниб чиққандан сўнг касаллик бошланишидан олдин ишлатилган косметика воситаларини ишлатса бўладими? Ёки вирус сақланиб қолган бўладими?

————————————————

❗️ Агар сиз 14 кун давомида бу косметика воситаларидан фойдаланмаган бўлсангиз, бу косметика воситалари ёпиқ равишда сақланадиган бўлса, бемалол фойдаланиш мумкин.

Коронавирус инфекциясини асосий юқиш йўли ҳаво-томчи йўли деб аниқланган бўлсада, контакт йўли ва хўжалик буюмлари, сатхлар орқали юқиш йўли ҳам инкор қилинмаган. Бунда ҳавода вирусни 3 соатгача ушланиши, турли сатхларда эса 6 соатдан 48 соатгача сақланиши тўғрисида мақолалар ҳам мавжуд. Шу боис,
сиз 14 кун муддатда улардан фойдаланмасангиз ва косметика воситаларингиз ёпиқ холда сақланса улардан фойдаланиш мумкин.

———————————————-

Ҳомиладор аёлда шамоллаш аломатларидан йўтал ва нафас қисиши кузатилади. Шифокор МСКТга тушишни тавсия қилган. МСКТ натижаси эса ўпкада хеч қандай ўзгариш йўқ деб чиқарди. Ҳомиладор аёлнинг МСКТга тушгани қанчалик тўғри, қандай ҳолатларда ҳомиладорларга МСКТ текшируви ўтказилади?

❗️МСКТ текширув усулини коронавирус касаллигида беморларда ўпканинг жароҳатланишини билиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади. Бу усулда, ўпканинг жароҳатланишга боғлиқ равишда касаллик енгил, ўрта оғир ёки оғир даражада кечаётганини аниқлаш имкони мавжуд. Шу боис бу текширув усули касалликнинг 5-7-кунларидан сўнг беморда йўтал ва ҳансираш белгилари кучайиши кузатилганида ўтказиш керак бўлади. Ҳомиладорлик даврида бу усулдан фойдаланиш учун аёлнинг ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган жиддий ҳолатлар кузатилаётган бўлиши лозим.

Шу ўринда биз тўхталишимиз керак бўлган ҳолат бор, бу текширувни тавсия қилиш учун кўрсатмалардан асосий эътибор бериш керак бўлган ҳолатлардир, яъни:

- шифокор томонидан ҳомиладор шикоятларидан ташқари касалликка оид маълумотларни тўлиқ ўрганиши, яъни коронавирус касаллиги билан контакда бўлган ёки йўқлигини аниқлаши керак;

- шифокор томонидан ҳомиладор саломатлиги кўрсаткичларини ўрганиш учун умумий кўрув ўтказиши керак.

Агарда ҳомиладор аёлни ҳаётига ҳавф солиши мумкин ҳолат аниқлаганса, бу текширув усулни тавсия этиши керак, чунки инсон ҳаётига ҳавф соладиган ҳолатда ҳомиладорларга кам миқдорда бўлса ҳам, унинг дозасини назорат этиш имкони билан МСКТ текшируви ўтказилади. МСКТда нурланиш мавжуд ва шуни унутмаслигимиз керакки, бу нурланиш ҳомилага таъсир этиши мумкин. Лекин бу нурланишнинг таъсирини ўрганиш имконияти ҳам мавжудлигини унутмаслик керак.

Севара Убайдуллаева,
CCB ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА “COVID-19”ДАН 159 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 2 ноябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 301 (+47) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌38 нафари Тошкент шаҳрида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Жиззах вилоятида 9 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 76 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 625 (+159) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 103 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Шамоллаш ва "COVID-19"нинг аломатларини қандай фарқлаш мумкин?

—————————————

❗️ Коронавирус касаллигининг енгил ва симптомларсиз кечуви, бошқа одатий инфекцияларнинг шамоллаш аломатларига ўхшаш белгилари кузатилмоқда, яъни беморлардаги тана ҳарорати жуда юқори бўлмаслиги ва бир кундан 3 кунгача кўтарилиши мумкин, баъзи инсонларда умуман тана ҳарорати кузатилмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда, “COVID-19” билан касалланган ПЦР тести ёки бошқа экспресс-тестлар ёрдамида касаллик организмингизга тушгани ёки тушмаганини билиш мумкин.
Енгил шамоллаш аломатлари кузатилиб, тана ҳарорати кўтарилмаса, касалликни бошқа шамоллаш вирусларидан фарқлаш учун юқорида этиб ўтган тестлар ёрдамида билиш мумкин.

Шамоллаш аломатларининг биринчи кунидан яшаш худудингиздаги оилавий поликлиника шифокорларига мурожаат этишни тавсия тавсия қиламиз.

——————————————-

10 ойлик фарзандимнинг тана харорати 38,8 даражага кўтарилди. 2 кундан бери болада тана ҳарорати кунига 2 марта 38 даражадан юқори бўлмоқда. Бошқа аломатларни кузатганимиз йўқ, касалликни юқтириб олиш мумкин деб поликлиникага чиқишга қўрқмоқдамиз. Бу вазиятда нима қилишимиз керак?

❗️ Бундай ҳолатларда зудлик билан оилавий шифокорни ёки педиатр ёки бўлмаса “103” тез тиббий ёрдамни уйга таклиф этинг.
Боладаги тана ҳароратининг юқорилиги коронавирус билан боғлиқ ёки йўлигини аниқлаш лозим. Болада ПЦР тести ёки бошқа экспресс тест усулида манфий натижа чиқса, демак, бу касаллик истисно қилинади ва кейинги ҳолатлар ўрганилади, яъни:

- бола ҳаётидаги бошқа шамоллаш инфекцияларидан бири билан биринчи бор тўқнашаётган бўлиши мумкин;

- боланинг тишлари чиқаётган бўлиши мумкин;

-бола бу ёшида тўрт-оёқлаб юради, турли ўйинчоқлар ва предметларни оғзига солади, унинг ошқозон-ичак тизимига бирор инфекция тушган бўлиши мумкин.

Шифокорга мурожаат этсангиз, улар болада қандай ҳолат кузатилаётганини аниқлаб, ўз вақтида тўғри ёндашувлар асосида кўрсатилган тиббий хизмат болага касалликларни енгиб чиқишига ёрдам беради.

Севара Убайдуллаева,
CCB ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ПНЕВМОКОКК ВА РОТАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ДИАРЕЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИМИ?

Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти Гулнора ХУДОЙҚУЛОВА билан шу мавзуда суҳбатлашдик (2-ҚИСМ).

— Диареянинг олдини олиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш керак?

— Аввало, оилада озодаликка жиддий эътибор қаратиш даркор. Қолаверса, ҳар бир инсон шахсий гигиенага қатъий риоя этиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир хонадонда қайнаган сув бўлиши керак. Уйда ҳам, кўча-куйда ҳам сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак. Айниқса, болалар учун тайёрланадиган ҳар бир таом, жумладан, сутли таомлар обдон қайнаб пишиши мақсадга мувофиқ. Мева-сабзавотларнинг сифатлисини танлаб, тозалаб ювиб кейин истеъмол қилиш керак.

Болаларга “фаст-фуд”, газли сувлар бериш зарарли. Икки ёшгача бўлган болаларни кўкрак сути билан озиқлантириш зарур. Агар болалар сунъий озиқлантирилса, таркибида бифидобактериялари бор озуқаларни танлаш лозим.

Барчамиз биламиз, диареяда қўлланиладиган дориларнинг аксарияти шифокор рецептисиз сотилади. Лекин ота-оналар кимнингдир тавсиясига биноан дуч келган қорин оғриғига қарши дорини болага бериши мумкин эмас. Айниқса, ўзига қачондир ёрдам берган дорини боласига ҳам ичириши баъзида оғир асоратларга олиб келади. Оилаларга кирганингизда ота-оналарга бу ҳақда маълумот беришингиз фойдадан холи бўлмайди.

— Чўмилиш ҳавзаларида ҳам болаларга юқумли ичак касалликлари юқиши мумкинми?

— Юқиши мумкин, чунки болалар ҳамиша тоза сув ҳавзаларида чўмилади, деб бўлмайди. Баъзида ота-оналар ҳам фарзандини бу борада тўла назорат этмайди. Ариқлар, анҳорлар, суви тозаланмайдиган бассейнлар ҳам касаллик манбаи бўлиши мумкин. Ота-оналарнинг бу борада ҳам ҳушёрлигини ошириш лозим.

— Болалар юқумли касалликлари соҳасида тиббиётимизнинг энг муҳим ютуқлари нималарда иборат?

— Тиббиётимизнинг бу борада энг муҳим ютуғи юқумли ичак касалликларига қарши замонавий эмлаш воситаларининг тиббиёт амалиётига кириб келаётганидир. Жаҳон илм-фанининг бундай оламшумул кашфиётлари мамлакатимиз тиббиётига ҳам татбиқ этилмоқда. Кейинги йилларда пневмококк ва ротавирус инфекциясига қарши эмлаш миллий тақвимимизга жорий этилгани қувонарли ҳол.

Пневмококка қарши вакцина билан эмланган болаларда менингит, отит, пневмония каби оғир касалликларнинг олди олинади. Ротавирусга қарши эмлаш эса диареянинг оғир турлари профилактикасида муҳим воситадир. Қолаверса, диагностика ва даволаш амалиёти ҳам йилдан-йилга янгича услублар билан бойиб бормоқдаки, бундай илғор технологиялар инсон саломатлигини асрашда муҳим натижаларга замин яратмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 2 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 395 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌30 нафари Тошкент шаҳрида,
📌64 нафари Тошкент вилоятида,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Жиззах вилоятида 9 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 122 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 64 671 (+205) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 151 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 205 ЧЕЛОВЕК

🔺2 ноября нынешнего года в нашей стране выявлено 239 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 573.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской областях выздоровели 205 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 67 395 пациентов выздоровело всего 64 671 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 96 процентов.

❗️Из 2 151 пациента, который в настоящее время проходит лечение в медицинских учреждениях, 260 находятся в тяжелом, а 69 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 205 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 2 ноябрь куни мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 573 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 205 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 395 нафар бемордан 64 671 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 151 нафар бемордан 260 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi