ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.7K subscribers
5.43K photos
1.98K videos
38 files
8.73K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​ҚАБЗИЯТНИ ВАҚТИДА ДАВОЛАМАСЛИК ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛАДИМИ?

Қабзият — ич қотиши кўп учрайдиган хасталик бўлиб, аҳолининг 10 – 30 фоизи ушбу касалликдан азият чекади. Асосан қариялар, ҳомиладорлар, камҳаракат инсонлар ич қотишидан безовта бўлади. Ушбу хасталик ҳақида малакали терапевт Ҳилола Абдуллаева билан суҳбатлашдик.

— Қабзият касаллигининг сабаби, вақтида даволанмаслигининг оқибати нимадан иборат?

— Қабзиятга учрашнинг уч асосий сабаби бор. Булар суюқлик кам ичиш, камҳаракатлилик ва меъёрдан ортиқ дори воситаларини қабул қилиш ҳисобланади. Ушбу ҳасталикда инсонинг қорин соҳасида оғирлик, қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Иштаҳа камайиб, бот-бот кўнгил айниши ва иситма кўтарилиш ҳолати кузатилади.

Энг аввало, овқат ҳазм қилиш системаси бузилади. Оғир оқибатларда эса геморрой, ичакларнинг ёрилиши, тўғри ичакнинг жароҳатланиши, узоқ вақт давом этган қабзият эса онкологик касалликларни бошлаб келади.

Қабзият вақтида даволанмаса, бемор тезда вазн ташлайди. Ўт, буйрак, жигар шамоллаши кўп ҳолатларда қабзият туфайли юзага келади. Чунки, организмда сақланиб қолган ортиқча моддалар ўзидан заҳар ишлаб чиқаради ва ён атрофдаги аъзоларни шикастлайди. Шу боис организмимиздаги ўзгаришларга жиддий эътибор билан қарашимиз ҳамда доимий равишда шифокор кўригидан ўтиб туриш талаб этилади.

— Бу белгиларни ўзида энди ҳис қилаётган инсонларга нималар қилиши керак?

— Қабзиятга сабаб бўлаётган омилдан келиб чиқиб касалликни даволашда диетолог, гастроэнтеролог, проктолог, хирург, невропатолог, терапевт, физиотерапевт, умумий амалиёт шифокори каби мутахассислардан тавсия ва муолажалар олиш мумкин. Қабзиятни даволашда асосий омил муҳим. Булар овқатланиш ва ҳаёт тарзини тўғри йўлга қўйишдир. Олма ва банан каби меваларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Олмани пўсти билан ейиш тавсия қилинади. Қайнатилган суюқликни бир кунда 3 литргача ичишни маслаҳат берилади. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 15 дақиқа бадантарбия билан шуғулланиш лозим. Иложи борича макарон, оқ нон (яъни ёпган нон)ва шоколад, газланган ичимликлар, ширинликлар, дудланган маҳсулотларни истеъмол қилмаган маъқул.

— Ҳомиладор аёллар ва қариялар қабзиятдан эҳтиёт бўлиши керакми?

— Ҳомиладорликнинг ўзи организмда катта ўзгаришлар юз бераётганидан дарак беради. Бу пайтда қабзият келиб чиқишидан эҳтиёт бўлиш зарур. Хасталикка чалинганда, енгил машқларни бажариш, кўпроқ юриб, енгил уқаловчи массаж олса, албатта, тузалади. Овқатланиш рационида табиий маҳсулотлар кўпроқ бўлиши талаб этилади. Масалан, банан истеъмол қилиш ҳомиладор аёл организми учун ҳам, қабзият бартараф бўлиши учун ҳам жуда фойдали. Сутли маҳсулотлардан қатиқ ва янги соғилган сут тавсия қилинади. Олхўри шарбати ич юмшатувчи энг яхши воситадир. Ундан бир кунда ярим литр дан ичиш жуда фойдали. Ҳомиладорлик даврида қабзиятга енгил қараб бўлмайди.

Умуман олганда, ҳар бир организм учун қабзият ниҳоятда хатарли. Катта ёшли инсонларда қабзият учрашининг сабаби уларда гипертония, қандли диабет борлиги учун кўп миқдорда дори ичади. Ҳар қандай дори, ҳатто, оддий иситма туширувчи препарат ҳам ич қотишига сабаб бўлиши мумкин.

— Қабзиятга чалинмаслик учун нима қилиш керак ?

— Аввало, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш зарур. Ҳусусан, кун давомида 4-5 маҳал енгил овқатланиш, таомни қайноқ ёки, аксинча, совуқ ҳолда ейиш тавсия этилмайди. Овқатланишдан олдин бир пиёла сув ичиш зарур. Боиси, сув ичаклардаги қолдиқларни туширади ва ичакларни ҳаракатлантиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​КОРОНАВИРУСНИ ДАВОЛАШДА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ БИРВАРАКАЙИГА ҚЎЛЛАШ МУМКИНМИ?

Ҳозирда коронавирусга чалиниб, ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмай, бошқа беморлар ёки мутахассис бўлмаган кишилар берган тавсияларга кўра даволаниш оқибатида уларнинг аҳволи салбий томонга ўзгармоқда. Уй шароитида даволаниш жараёнида беморларда туғиладиган энг муҳим саволларга Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров жавоб беради.

— Нега “COVID-19” билан касалланганларни даволаш бўйича кўрсатмалар, тавсия этилаётган дори-дармонларнинг турлари ўзгариб турибди?

— Айни пайтда мамлакатимизда “COVID-19” билан касалланганларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларининг еттинчи нашри амал қилмоқда. Бундан олдин даво муолажаларининг олтита нашри эълон қилинган эди. Вақт ўтиши, вируснинг мутацияга учраши ҳамда унинг ўзини намоён этиши эволюцияга учрамоқда, бунинг натижасида эса, даволаш стандартлари ҳам ўзгариб бормоқда. Масалан, олдинги нашрга биноан енгил ва ўрта оғир даражадаги беморларга тавсия қилинган дорилар ҳозирда бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам мутахассислар фикри инобатга олиниб, махсус кўрсатмага биноан айрим беморларгагина бериладиган бўлди.

Вируснинг ҳар бир минтақа, ҳар бир иқлимда ўзига ҳос мутацияга учраш ҳолати кузатилмоқда. Буюк Британия ёки АҚШнинг иқлим шароити бизникидан тубдан фарқ қилгани учун уларнинг тавсиялари доим ҳам бизга мос келавермайди. Шунингдек, ҳозирда беморларга вирусга қарши “Фавипиравир” препарати тавсия этилмоқда. “Фавипиравир” (“Авиган”) дори воситаси Африкадаги Эбола вирусига қарши ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган. Шу боис вирусга қарши самародорлиги исботланган “Фавипиравир”ни коронавируснинг енгил даражаларида фақат шифокор тавсияси асосида қабул қилиш ҳам мумкин.

— Одамлар орасида коронавирусдан уй шароитида даволанаётганда исириқ тутатиш фойдали экани, беморнинг тез-тез оғиз-бурнини тузли, сиркали сув билан чайиб туриши вирусни зарарсизлантириши ҳақида гап-сўзлар юрибди, шу тўғрими?

— Коронавируснинг заҳарли таъсирини камайтириш учун доимий равишда илиқ сув билан оғиз бурун бўшлиғини намлантириб туриш фойда беради. Бунда сувга оз миқдорда туз ҳам солиш зарар қилмайди. Аммо сиркадан фойдаланиш хавфли. Тоза ҳолатдаги сирка билан бурун ва оғиз бўшлиғини чайиш, унинг шиллиқ қаватини шикастланишига сабаб бўлади. Бу эса, шиллиқ қаватдаги вирус ва инфекцияларни ушлаб қолиш жараёнининг сустлашиши ва бутунлай тўхташига олиб келади. Натижада вирусли касалликларни тез ва осон юқтириб олиш ҳолати рўй беради. Бу эса вируснинг тўғридан тўғри ўпкага ўтиб, уни кўпроқ зарарлашига сабаб бўлади. Исириқнинг эса коронавирусга қарши самараси илмий жиҳатдан исботланмаган. Аммо фойдаланиш зарар қилмайди.

— Коронавирус билан касалланганларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларининг еттинчи нашрида кўрсатилган “Дексаметазон”, “Клексан”, “Фленокс”, “Цефазолин”, “Гидроксихлорохин” препаратларини уй шароитида бир вақтнинг ўзида қабул қилиш мумкинми?

— Қатъий тақиқланади. Айни пайтда бу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Афсуски, кўпчилик шу касалликни бошдан ўтказган беморлар ва уларнинг яқинлари тавсиясига сабаб турли дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланмоқда. Бу эса, уларнинг аҳволининг яхшиланиши эмас, ёмонлашишига сабаб бўляпти. Шунингдек, юқорида айтилган дори воситаларининг кўпчилигини уй шароитида қўллаш мумкин эмас. Шу боис ҳам, аввало, уй шароитида даволанишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
124 НАФАР БЕМОРДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 21 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 134 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌113 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Бугун айни пайтга қадар:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
📌 Жиззах вилоятида 13 нафар;
📌 Қашқадарё вилоятида 10 нафар;
📌 Наманган вилоятида 18 нафар;
📌 Самарқанд вилоятида 12 нафар;
📌 Сирдарё вилоятида 12 нафар;
📌 Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
📌 Тошкент вилоятида 31 нафар;
📌 Тошкент шаҳрида 76 нафар
бемор тузалди.

🟢 Айни пайтда юртимизда 61 260 (+192) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 338 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 21 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 216 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌58 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида
,
📌6 нафари Хоразм вилоятида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Бугун айни пайтга қадар:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
📌 Жиззах вилоятида 13 нафар;
📌 Қашқадарё вилоятида 10 нафар;
📌 Наманган вилоятида 18 нафар;
📌 Самарқанд вилоятида 12 нафар;
📌 Сирдарё вилоятида 12 нафар;
📌 Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
📌 Хоразм вилояти вилоятида 9 нафар;
📌 Тошкент вилояти вилоятида 101 нафар;
📌 Тошкент шаҳрида 160 нафар
бемор тузалди.

🟢 Айни пайтда юртимизда 61 423 (+355) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 257 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 304 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺21 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 304 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 2 больных коронавирусом и общий показатель достиг 536.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Джизакской, Кашкадарьинской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской и Хорезмской областях выздоровело всего 355 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 64 216 пациентов выздоровело всего 61 423 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 257 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 290 находятся в тяжелом, а 79 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН 304 НАФАР БЕМОРДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНДИ

🔺Шу йилнинг 21 октябрь куни мамлакатимизда 304 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 536 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида 355 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64216 нафар бемордан 61423 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 257 нафар бемордан 290 нафари оғир, 79 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
11 ТА ҲУДУДДА 119 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 22 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 335 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌23 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 423 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 374 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШ УЧУН “СОVID-19”ГА ЧАЛИНМАГАНЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМАНИ ҚАЕРДАН ОЛИШ МУМКИН?

Чет элга чиқувчи шахсларга полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширилган таҳлил натижаси манфий чиққанини кўрсатувчи маълумотномалар бериш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида қатор тиббиёт муассасаларига, хусусан, хусусий тиббиёт ташкилотларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатма хати асосида, шунингдек, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли буйруғи билан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан берилаётган маълумотномалар ягона шаклга келтирилмоқда.

Мазкур маълумотномалардан вақтинчалик фойдаланилади. Улар чегара назорат пунктларига тўлов квитанцияси билан бирга тақдим этилгандагина ҳақиқий ҳисобланади. Бу чоралар маълумотномаларни сохталаштиришнинг олдини олиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Ушбу жараён билан параллел равишда таҳлил натижалари босқичма-босқич штрих-код (QR-код) орқали ўқиладиган электрон дастурга ўтказиб борилади. Натижалар бўйича маълумотлар базаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда шакллантирилади.

Коронавирус инфекциясини ПЗР усулида текшириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкилотлари ва хусусий тиббиёт ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим омил бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ЎЗБЕКИСТОНДАН ХОРИЖГА ЧИҚИШ УЧУН ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ТИББИЙ МАЪЛУМОТНОМА НАМУНАСИ

❗️Мамлакатимиз ҳудудидан ташқарига чиқаётган шахсларга бериладиган тиббий маълумотномаларни сохталаштиралишининг олдини олиш мақсадида, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли буйруғига асосан юқоридаги маълумотнома шакли тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​‼️Коронавирус инфекциясига полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида тест топширмоқчи бўлган шахслар қуйидаги ташкилотларига мурожаат қилишлари мумкин:

1. Республика вирусология илмий-текшириш институти
клиникаси.
Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси 7-А-уй. Телефон: 71-224-83-26.

2. Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази
.
Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 305-уй. Телефон: 71-242-81-34.

3. “SWISS LAB” МЧЖ.
Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 100-уй. Телефон: 71-207-65-56.

4. “VITROS DIAGNOSTICS” МЧЖ.
Чилонзор тумани, Ц-квартал, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 6А-уй. Телефон: 71-200-50-02, 95-198-00-91.

5. “TIBBIYOT DUNYOSI” МЧЖ.
Чилонзор тумани, Гагарин кўчаси, 11-уй. Телефон: 71-271-10-85.

6. “GENOTEXNOLOGIYA” МЧЖ.
Шайхонтохур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси 42-уй. Телефон: 95-198-83-03, 93-545-02-56.

7. “REPRO TEST” МЧЖ.
Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси, 15-уй. Телефон: 71-240-45-16.

8. “CLINIC PRO” МЧЖ.
Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек проспект, 30-уй. Телефон: 71-267-70-50.

9. “BIOGEN MED” МЧЖ.
Юнусобод тумани, 17-квартал, 96-уй. Телефон: 71-230-74-72.

10. “HI TECH LABORATORIES” МЧЖ.
Бектемир тумани, Бойқаро кўчаси, Бектемир массиви, 7-А уй. Телефон: 71-295-08-08.

11. “INTERMED INNOVATION” МЧЖ.
Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси, 10-А уй. Телефон: 78-150-47-47.

12. “HOREV MEDICAL CENTER” МЧЖ.
Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 105-уй. Телефон: 71-289-41-41.

13. “VERSUS MEDICAL” (INNOVA) МЧЖ.
Самарқанд кўчаси, Дагбит кўчаси, 1-уй. Телефон: 78-210-03-33, 78-210-09-99.

14. “HANA ITC” МЧЖ
.
Миробод тумани, Янги Кўйлиқ 1А-уй. Телефон: 71-233-90-85.

15. “ALFA DIAGNOSTIC” МЧЖ.
Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 кўчаси. Телефон: 71-296-99-44.

16. “GEMO TEST” хусусий корхонаси лабораторияси.
Навоий шаҳри, 2-кичик даҳа, Навоий кўчаси 18А-уй. Телефон: 79-220-13-46.

17. “INTERMED INNAVATION” МЧЖ.
Наманган шаҳри, Тўқувчи МФЙ, И.Каримов кўчаси. Телефон 90-261-11-14.

18. "Нео-вита" Х/К.
Самарқанд шаҳар, Беруний кўчаси, 12-А уй. Телефон: 90-530-11-44.

19. "Паризода медикал сервис" Х/К.
Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 72-уй. Телефон: 91-546-61-71.

20. "СТД" Х/К.
Самарқанд шаҳар, Юсуф Хамадоний кўчаси, 40-В уй. Телефон: 66-233-93-33, 91-558-83-73.

21. “THE FREE-JOY MEDICAL LABORATORY” Х/К.
Фарғона шаҳар, Қува Гагарин кўчаси, 64Б-уй. Телефон: 91-126-30-40.

22. “Евролаб” Х/К
.
Фарғона шаҳар, Ойбек кўчаси, 5-уй. Телефон: 93-980-57-03.

23. “Евромед” хусусий лабораторияси.
Қўқон шаҳар, А.Навоий кўчаси. Телефон: 91-202-00-77.

24. “MEDICAL CENTRE” МЧЖ.
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Досназарова 8А-уй. Телефон: 99-503-03-03.

25. “ГАММА МЕД МЕДИКАЛ” У/К
.
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ислоҳот кўчаси, 18-уй. Телефон: 93-353-27-26.

26. “МУРОД МЕД СТАР” Х/К.
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 238-уй. Телефон: 90-345-74-47;

27. “DEFACTUM LABORATORIES” МЧЖ
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Авлиё ота кўчаси, 1,2-уйлар. Телефон: 93-533-65-56;

28. “JACKSOFT MEDICAL DIAGNOSTICS” МЧЖ
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 21 А-уй. Телефон: 97-737-20-00

29.” EVROMEDIK” МЧЖ
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 59-уй. Телефон: 91-539-99-98.

❗️ПЗР усулида коронавирусга тест олувчи тиббиёт ташкилотлари ҳақида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари ўтказилиши режалаштирилди

21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида ўтказиладиган клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари хитойлик ҳамкорлар билан эмлаш жараёнини ташкил этиш, жараёнга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 40 миллион 665 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 121 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 41 миллион 228 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 131 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,124 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,651 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,250 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,447 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (1,002 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 40 млн 665 тысяч, из них более 1 млн 121 тысяча человек умерли.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 41 млн 228 тысяч человек, из них более 1 млн 131 тысяча скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 8,124 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,651 млн), на третьем — Бразилия (более 5,250 млн), на четвертом — Россия (более 1,447 млн), на пятом — Аргентина (более 1,002 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
​​ССВ ВАКИЛЛАРИ ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТМОҚДА

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари томонидан Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Сайёр қабулларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Марат Садиков, Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига оид мурожаатларини жойида ўрганишмоқда.

Шу кунгача бундай қабуллар Учкўприк, Ўзбекистон, Бағдод, Фарғона, Тошлоқ, Риштон, Олтиариқ ҳамда Қува туманларида ўтказилди.

Жумладан, Бағдод туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролардан соғлиқни сақлаш соҳасига оид 20 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг аксарият шу ернинг ўзида ижобий ечим топди.

📌Шу туманнинг Конизар маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Шаҳзода Мироббидинованинг мурожаати жойида хал этилиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг рематология бўлимига ордер берилди.
📌Самарқанд қишлоғида яшовчи 1968 йилда туғилган Маҳбуба Юлдашеванинг илтимоси ҳам ерда қолмади. Аёлга шу куниёқ ногиронлик аравачаси топширилди.

Олтиариқ туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган соҳага оид 24 мурожаатдан деярли барчаси жойида ижобий хал бўлди.

📌5 нафар фуқарога республика ва вилоят муассасаларида даволаниш учун бепул ордер, 9 нафар фуқарога эса чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилди. 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, яна бир нафар фуқарога қўлтиқтаёқ тақдим қилинди.
📌Шу куни Олтиариқ тумани юқумли касалликлар шифохонасига 40 та кислород баллони, 3 та кислород концентратори ҳам топширилди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
"COVID-19"га кўникамиз, аммо йўқотишларга эмас...

Бугун коронавирус билан боғлиқ вазият бутун дунёда тобора жиддий тус олмоқда. АҚШда сўнгги бир кунда 60 мингдан ошиқ инсон коронавирусни юқтирган, мингга яқин одам вафот этган. Россияда эса бир кунда 15 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олган...

Ўзимизда ҳам вазият яхши эмас. Хитой бугунги кунда иқтисодиётини ўнглаётган биргина мамлакат бўлиб турибди. Улар бунга, коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланишига қатъий кўрилган чоралар орқали эришмоқда. Аммо айнан ниқоб тақишни хоҳламайдиган, ҳатто ниқобсиз, карантинсиз ҳаётни талаб қилиб намойишлар ўтказаётган мамлакатларда эса аҳвол гувоҳи бўлаётганимиздек ачинарли.

Мамлакатимизда нима учун вазият ўнгланиши қийин кечмоқда? Бунинг бир қатор сабаблари бор, албатта. Асосий сабаблардан бири аҳоли коронавирусдан қўрқмай қўйди. Кўпчилик гўёки бу касалликнинг ўзига даҳли йўқдек эҳтиёткорликни унутди. Пандемиянинг бошланишида ҳамма қўлини тез-тез совунлаб ювиб, антисептик воситалардан фойдаланаётган эди. Ва ўша пайтлари касаллик бу даражада авж олмаган ҳам эди. Аммо бугунга келиб одамлар барча эҳтиёт чораларини унутиб қўйди. Ҳўл салфеткадан, антисептик воситаларидан тез-тез фойдаланиш уёқда турсин тўйларга гурра-гурра бўлиб бориш, нафақат қўл бериб кўришиш, балки қучоқлашиб кўришишдан ҳеч ким ўзини четга тортмаяпти. Афсуски, катта-катта мажлисларимиз тўхтамаяпти, юзлаб инсонларнинг бир ерда тўпланиб, тадбирлар ўтказилишига расмийлар йўл қўйиб беришяпти...

Яқинда олимлар овқатдан коронавируснинг қандай юқишини исботлаб беришди. Бугун бозорларга борсангиз очиқ сотилаётган маҳсулотларни ювилмаган қўли билан татиб кўраётганларни ёки бозорларда одамлар гавжум жойларда егулик еб юрганларни учратамиз. Ёки бўлмаса, тўйлардаги бетартибликлар, тўйга борганларнинг очиқчасига на масофа сақламай, на эҳтиёт чораларини кўрмай, худди анъанавий ҳаётда яшаётгандек карантин қоидаларини унутишларчи?

Бугун бутун дунё ушбу хасталикни енгиш учун қанчадан-қанча маблағ сарфламоқда, иқтисодий тангликни бошидан кечирмоқда, олимлар, шифокорлар кечани кеча, кундузни кундуз демай ушбу касалликни енгиш учун бош қотиришмоқда. Аммо бизнинг қўлимиздан келадигани ва талаб қилинадигани биргина нарса — эҳтиёт чораларини кўриш.

Тўғри, орамизда бу касалликни бошидан ўтказган, тузалиб бўлганлар ҳам кўп. Афсуски, талафот кўрганлар, севимли, яқин инсонларидан ажраганлар, бу йўқотишдан ҳалигача ўзига келолмаётганлар ҳам бисёр. Нима учун мана шу йўқотишлардан сабоқ чиқармаймиз? Айтайлик, сиз айни пайтда бу касалликнинг енгил формаси билан оғригансиз ва ўзингизга юқиши сизни энди ташвишга солмайди. Аммо эҳтиётсизлигингиз — ниқобни чала таққанингиз, тўйларга бориб ким биландир қучоқлашиб кўришишингиз, бирга ўтириб овқатланишингиз, меҳмонга боришингиз кимгадир қимматга тушишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Қолаверса, бу грипп енгил ўтгани билан ундан кейин ҳам уч ойлаб кетмайдиган асоратлари-чи? Ўша асоратларни деб асаббузарликларнинг келиб чиқиши, қанчадан-қанча ортиқча маблағ сарфланишичи? Масалан, олимлар коронавирусни бошидан ўтказганларни йиллаб чарчоқ синдроми тарк этмаслигини, уч ойгача сочлар тўкилишини ўрганишди. Бугун аҳоли орасида ижтимоий тармоқлар орқали асоратларидан қийналиб, ўз фикрларини бўлишаётган одамларни ҳам кўп учратаяпмиз.

Ҳа, биз бундан буёғига коронавирус билан қанча вақт яшашимизни билмаймиз. Унга кўникишимизга тўғри келади, лекин йўқотишларга, хасталикдан кейинги асоратларга кўз юмишга эмас. Биз айни пайтда эҳтиёт чораларни кучайтиришга, доимо ниқобда юришга, антисептик воситалардан фойдаланишга, оммавий йиғинлардан, мажлислардан чекланишга нафақат кўникиш, балки қатъий риоя қилишимизга тўғри келади.

Барно СУЛТОНОВА

Манба: "Хабар.уз".

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
БУГУН АЙНИ ВАҚТГАЧА ЮРТИМИЗДА 235 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 22 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 439 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌84 нафари Тошкент шаҳрида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Андижон вилоятида 22 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 21 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 14 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 16 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 41 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 658 нафар (+235) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 241 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 22 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 518 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Тошкент шаҳрида,
📌 65 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Андижон вилоятида 22 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 21 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 14 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 16 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 76 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 128 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 734 нафар (+311) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 244 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 311 ЧЕЛОВЕК

🔺22 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 302 случая заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 540.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской и Ферганской областях выздоровело всего 311 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 64 518 пациентов выздоровело всего 61 734 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 244 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 287 находятся в тяжелом, а 78 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА 311 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 22 октябрь куни мамлакатимизда 302 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 540 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 311 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64518 нафар бемордан 61734нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 244 нафар бемордан 287 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
115 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 23 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 633 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌 25 нафари Наманган вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌12 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 734 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 358 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 41 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 41 миллион 104 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 128 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 41 миллион 641 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 136 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,184 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,706 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,273 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,463 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (1,021 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~

Количество случаев заражения COVID-19 в мире превысило 41 млн

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 41 млн 104 тысяч, из них более 1 млн 128 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 41 млн 641 тысяча человек, из них более 1 млн 136 тысяч скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 8,184 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,706 млн), на третьем — Бразилия (более 5,273 млн), на четвертом — Россия (более 1,463 млн), на пятом — Аргентина (более 1,021 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДАГИ КАМҚОНЛИКНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ НИМАДА?

Бола организмида темир моддасининг етишмовчилиги оқибатида юзга келадиган камқонлик бошқа касалликларга ҳам йўл очиши билан хавфлидир. Сабаби анемиядан шикоят қилаётган беморларнинг бошқа инфекцион хасталикларга чалиниш эҳтимоли ҳам юқори бўлади. Ушбу касаллик борасидаги саволларга Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, олий тоифали шифокор Назокат Орипова жавоб беради (1-қисм).

— Болаларда учрайдиган камқонлик ҳақида маълумот берсангиз...

— Болалардаги анемияни педиатр, қийин ҳолатларда эса гематолог даволайди. Болалар анемияси бутун дунё педиатрларининг муаммоси саналади. Қон таркибидаги гемоглобин миқдорининг пасайиб кетиши камқонлик касаллигига сабаб бўлади. Мияга кислород етказиб бериш эса айнан қондаги гемоглобиннинг асосий вазифасидир. Бу касаллик билан оғриган ва иммунитети паст беморларда турли инфекцион хасталикларга чалиниш хавфи юқори бўлади. Қон таркибида организмнинг ўсиб ривожланиши учун муҳим бўлган озиқ моддалар мавжуд.

Эритроцитларнинг асосий вазифаси кислород молекулаларини ташишдир. Кислород органлар ва тўқималарга гемоглобин – темир таркибидаги махсус оқсил орқали етказилади. Ўртача гемоглобин даражасини қуйидаги рақамларда кўришингиз мумкин:
Г/Л даги нормал гемоглобин даражаси (литр учун грамм) ёшга боғлиқ:
• янги туғилган чақалоқларда - 180 дан 240 гача;
• 1 ойдан 5 ёшгача - 110 дан 115 гача;
• 5 ёшдан 12 ёшгача - 110 дан 120 гача;
• 12 ёшдан 15 ёшгача - 120 дан 140 гача.

— Анемия келиб чиқишининг асосий сабаблари нимада?

— Болалардаги камқонлик турли сабабларга кўра ривожланади. Ота-она синчковлик билан ушбу касалликка нима туртки бўлганини аниқлаши керак. Анемия – ташқи ва ички, наслий ва орттирилган, ҳомилададорлик ва туғилгандан кейинги, патологик ва асосий омиллар асосида юзага келади. Аёлнинг ҳомиладорлик давридаги камқонлиги болага ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ачинарлиси, ҳомиладор аёлларнинг темир моддасига бўлган талабининг икки карра ортиши оқибатида келиб чиқадиган анемия сони катта кўрсатгичларни кўрсатади. Болалар учун анемия хавфли касаллик сирасига киради. Сабаби бола кун сайин ўсади ва маълумки ўзининг «заҳиралари» кам бўлса, ривожланишдан орқада қолиши мумкин. Тўйиб овқатланмаслик, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ҳам анемияга сабабчи бўлади. Организмда гемоглобин даражасининг узоқ вақт паст бўлиши болада гипокция яъни кислород етишмовчилигига олиб келади. Натижада аъзолар ва тўқималар зиён кўради. Анемия туфайли болалар жисмоний ва интеллектуал ривожланишдан орқада қолишлари мумкин. Қолаверса, сурункали ва юқумли касалликларга мойил бўлади.

— Касалликнинг белгилари ва ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратларга олиб келиши ҳақида маълумот беринг.

— Анемия кўплаб аъзолар ва тизимларга таъсир қилади. Илк белгилар терида пайдо бўлиб, оқариб майинлашади. Тирноқ ва сочлар мўртлашиб, ёрқинлигини йўқотади. Тез-тез тил яллиғланиши, юзаки яралар пайдо бўлиши мумкин. Камқонлик, асаб тизимига ҳам таъсир қилади. Сабаби камқонликда қулоқда шовқин пайдо бўлади ва бош айланиши кузатилади. Анемиянинг энг ёрқин белгиси– доимий чарчоқлик ва беҳолликдир. Энг ёмони 1 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланиши тенгдошлариникидан анча орқада қолади. Оғирроқ кўринишларида ҳатто ҳушдан кетиши ва юраги тез-тез уриши мумкин. Сабаби камқонлик қон босимининг пасайишига ҳам сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz