ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.3K subscribers
5.54K photos
2.08K videos
38 files
8.95K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
​​ССВ: УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИДАН ОММАВИЙ РАВИШДА “COVID-19”ГА ТЕСТ ОЛИНМОҚДА

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили гибрид шаклда бошланмоқда. Болаларнинг мактабга чиқиши ёки чиқмаслиги ота-оналар ихтиёрига кўра амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоя қилиш, уларни пандемия шароитида билим олишларига ҳисса қўшиш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумтаълим мактабларида санитария талабларига амал қилиниши бўйича мактаб мутасаддиларига кўмак бериш мақсадида 10 минг нафардан ошиқ тиббиёт ходими бириктирилди.

Шу йилнинг 14 сентябр кунидан белгиланган санитария талабларига жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда. Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади.

Шу мақсадларни кўзда туган ҳолда айни вақтга қадар “Ўзбeкистон Рeспубликасида “COVID-19” пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида рўйхатга олинди.

Мамлакатимизда шундай қийин шароитда ўз вазифасини бажариш учун курашга чиқаётган ўқитувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. 2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди.

Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароитида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

Шунингдек, бундай ўқитувчилар билан мулоқотда бўлганлар ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари томонидан аниқланиб, уларнинг рўйхатлари карантин тадбирларини жорий этиш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига юборилмоқда

Бу саъй-ҳаракатлардан муддао миллатимиз муаллимларининг саломатлигини асраш ва улардан таълим оладиган ёш авлоднинг соғлигини ҳимоя қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 26 август куни қабул қилинган тегишли қарорига кўра, юртимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмлаш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА 336 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 12 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46721 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 25 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Тошкент вилоятида 86 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 43359 (+336) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2978 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 488 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

🔺2020 йил 12 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 850 (+129) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 107 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 62 ёшли А.Ш. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 85 ёшли А.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 275 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 43 511 (+488) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 953 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 578 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺12 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 578 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 2, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской, Бухарской, Сурхандарьинской, Кашкадарьинской и Хорезмской областях выздоровело всего 488 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 46 850 пациентов выздоровели 43 511 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 2 953 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 475 находятся в тяжелом, а 231 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 578 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 12 сентябрь куни мамлакатимизда 578 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 488 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 47 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 13 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 042 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 96 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 8 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 43 511 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 143 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​“ХАЛҚИМИЗГА ДОНОР БЎЛИНГ, БЕҒАРАЗ ҚОН ТОПШИРИНГ, ДЕГИМ КЕЛАДИ…”

Қон қуюқлашиб кетиши қандай оқибатларга олиб келади? Ўзбекистонда қон заҳираси етарли даражадами? Лейкозни даволаш нима учун қимматга тушади? Шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори Абдураҳмон Қаюмов жавоб беради (2-ҚИСМ).

—Оққон касаллигининг қайталаниш сабаблари аниқланганми?

—Афсуски, лейкоз касаллиги қайталанишининг аниқ сабаблари номаълум. Лекин давога тўлиқ риоя қилмаган беморлар орасида ушбу ҳолат кўпроқ учрайди. Баъзи ота-оналар тиббиётга ишонмай табибга мурожаат қилади. Натижада қимматли бўлган вақтни бой бериб қўйишади, касаллик оғирлашади ва бемор ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилади.

— Қон – инсон ҳаёти ва саломатлиги учун энг муҳим вазифаларни бажаради. Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳам қон қуюқлашиши оқибатида оғирлашмоқда. Аслида қоннинг суюқ ёки қуюқлигининг инсон саломатлигига қандай таъсири бор? Қуюқ қон қандай оқибатларга олиб келади?

—Киши организмидаги қон таркиби мувозанатда, яъни қуюқ ва суюқлиги ўртасидаги мувозанатда бўлиши керак. Қон таркибининг қуюқлашиши тромбозларга олиб келади ва томирларда қон айланиши бузилиши юзага келади. Бу эса ўз навбатида инсульт ва инфаркт келиб чиқиши эҳтимолини оширади. Қон таркибининг суюқлашиши эса қон кетишларни келтириб чиқаради. Натижада беморда кўкаришлар ва қон талашлар кузатилади.

—Қон топшириш акциялари ҳам тез-тез амалга оширилади. Ўзбекистонда қонга бўлган талаб қай даражада қондирилмоқда? Беморлар ва кутилмаган бахтсиз ҳодисаларга учраган беморлар учун доим ҳам қон топиладими? Бу борада қандай ютуқ ва камчиликлар бор?

—Қонга бўлган талаб ҳамиша юқори бўлган. Шу мақсадда қон топшириш акциялари тез-тез амалга оширилади. Оммавий ахборот воситаларида беғараз донорликка чорловчи кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Мана шундай тарғибот кўрсатувлари давом эттирилиши керак, деб ўйлайман. Афсуски, “COVID-19” пандемияси даврида беғараз донорлар сони камайди.

Лейкоз билан касалланган беморларга, гемолитик камқонлиги бўлган бемор болаларимизга кўп миқдорда қон компонентлари талаб этилади. Қон улар учун сув ва ҳаво каби зарурдир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, бутун Ўзбекистон халқига донор бўлинг, деб мурожаат қилгим келади. Фавқулодда ҳолатларда зарур бўлганда қон компонентлари республика, вилоят ва шаҳар қон марказлари заҳираларидан таъминланади. Донорларнинг қони билан яна заҳира тўлдирилади.

—Ижтимоий тармоқларда лейкоз билан оғриган беморларнинг дори-дармони учун хайрия мақсадида уюштирган постларга ҳар биримизнинг кўзимиз тушган. Айтингчи, даво учун ишлатиладиган дори воситалари шу даражада қимматми?

—Ҳозирги кунда лейкоз касаллигининг диагностикаси молекуляр–генетика даражасида ривожланганлиги сабабли даво самараси ҳам молекуляр-генетика кўрсаткичлари мониторинги билан биргаликда амалга оширилади. Бу янги, замонавий, юқори технологик даво усулларини қўллашни талаб этади. Бундай даво протоколларида кўзда тутилган дори воситалари –цитостатикларни қўллаш ва умуман онкогематологик касалликларни даволаш фақат бизда эмас, бутун дунёда қиммат туради. Бутун дунёда онкогематологик бемор болаларни даволашда ҳомийлар, волонтерлар, турли хил нодавлат жамғармалар жалб этилади.

Бунинг натижасида беморларни тузалиш самараси кўп марта ортади. Бундан ташқари кимёвий терапия курсидан сўнг, беморларга кўп миқдорда қон компонентлари – эритроцитар масса, тромбоконцентрат, янги музлатилган плазма керак бўлади. Шу билан бир қаторда бошқа органларда касалликлар келиб чиқишини олдини олишга қаратилган, бактериал, вирус, замбуруғга қарши, профилактик даво терапиясини амалга оширишга тўғри келади. Бу ўз навбатида катта маблағ талаб этади. Мана шу амаллар бажарилса, болалар соғаяди. Ота-онаси бағрига яна ўйнаб-кулиб қайтади ва соғлом ҳаёт кечиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 355 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 13 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 287 (+245) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 231 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 187 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 43 866 (+355) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 44 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 13 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 423 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 15 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли Х.Х. (эркак) ҳамда Самарқанд шаҳрида яшаган 44 ёшли З.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 317 нафар, Тошкент вилоятида 128 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Андижон ва Фарғона вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 44 002 (+491) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 029 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 573 СЛУЧАЯ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺13 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 573 случая заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 1, Самаркандской области – 1, всего – 6 человек.

Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской и Кашкадарьинской областях выздоровело всего 491 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 47 423 пациентов выздоровели 44 002 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 029 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 483 находятся в тяжелом, а 246 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 573 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 13 сентябрь куни мамлакатимизда 573 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 491 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 620 (+197) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 144 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🔹Айни пайтда юртимизда 44 002 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

♻️Ҳозирда мамлакатимизда 3 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

‼️ Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛГАНИ МАЪҚУЛ? БОЛАДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (2-қисм)

– Қандай хасталикка чалинган ёки сурункали касалликлари бор ўқувчиларга онлайн таълим олишни тавсия қиласиз?

– Бу холатда боланинг саломатлик кўрсаткичларига эътибор берилади. Бу кўрсаткичлар 5 та гуруҳга бўлинади.

1-гуруҳ. Бунга сурункали касалликларга чалинмаган, текшириш пайтида бирон-бир касаллик аниқланмаган ва ўз ёшига мувофиқ жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан ривожланган соғлом болалар киради.

2-гуруҳ. Сурункали касаллиги бўлмаган, лекин айрим морфофункционал нуқсонлари бўлган ҳамда тез-тез (бир йилда 4 марта) дардга чалиниб турадиган болалардан ташкил топган.

3-гуруҳ. Сурункали касаллиги бор ёки компенсация даврида патологик ҳолати оғир бўлмаган болаларни бирлаштиради.

4-гуруҳ. Сурункали касалликлари бор, субкомпенсация даврида умумий ҳолати бузилган, ўзини ёмон ҳис эта бошлаган, ўткир юқумли касалликлардан сўнг тузалиши кечиккан болалар.

5-гуруҳ. Декомпенсация даврида бўлган, оғир сурункали касалликларга чалинган, камҳаракат, таълим муассасаларига қатнай олмайдиган ногирон болалардан иборат.

Саломатлик гуруҳини аниқлашда бола саломатлиги ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш зарур.

Қоидага мувофиқ, 1-, 2-гуруҳдаги болалар умумтаълим муассасаларига қатнайди.
Онлайн таълим олиш, асосан, 3-, 4-, 5 -гуруҳдаги сурункали касалликлари бор, ушбу касалликларни зўриқиш даври аниқланган болаларга тавсия этилади.

– Агар ўқувчи ёки ўқитувчида коронавирус аниқланса, касалликнинг кенг тарқалмаслиги учун, биринчи галда қандай чора-тадбирларни амалга ошириш зарур?

– Ўқувчиларни мактабга қабул қилишда масъул ходим уларнинг оила аъзолари саломатлиги, оилада юқумли касаллик билан оғриган ёки клиник белгилари намоён бўлаётганлар бор ёки йўқлигини (тана ҳароратининг 37 C дан ошиши, кўнгил айниши, йўтал ва бошқа белгилар) текшириши мақсадга мувофиқ.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчи мактабда ўзини яхши ҳис қилмаса, унда “COVID-19”нинг одатий аломатлари бўлса, бошқа одамлардан алоҳидалаш керак. Вирус юқтирган ўқитувчи ёки ўқувчи билан алоқада бўлган барча юзалар, шу жумладан, барча сиртлар ва буюмлар, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефонларни тозалаш керак. Тозалаш учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчининг аҳволи ёмонлашса (тана ҳарорати кўтарилса, ЎРИ аломатлари аниқланса), изоляторга жойлаштирилади. Изолятор хонаси бўлмаган тақдирда, ўқувчи ёки ўқитувчи ҳамширанинг кабинетига ёки изоляция учун мўлжалланган бошқа хонага жойлаштирилади. Шифокорга мурожаат қилиш ва ҳудудий СЭОМга маълумот етказиш керак бўлади.

Профилактик чора-тадбирлар қаторида ўқувчилар ёки ўқитувчиларнинг қўлларини гигиеник ишлов бериш жадвалини ишлаб чиқиш (ҳар соатда қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов бериш), ҳар овқатдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, ҳар бир машғулотдан кейин қўлларни совун ёки антисептик воситалар билан ювиш лозим.

Бир мартали ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қоғоз сочиқлар, бир марта ишлатиладиган салфеткалар билан таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳар куни ўзгартириладиган ва бир-биридан 25-30 см. масофада осилган, қайта ишлатиладиган индивидуал сочиқлардан фойдаланиш талаб этилади.

Машғулотлар вақтида гуруҳларда ўқувчилар орасидаги масофани таъминлаш ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний алоқалар чекланади ҳамда машғулотлар давомида турли гуруҳлардаги ўқувчиларнинг ўзаро алоқаси ва аралашишига йўл қўйилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НАРКОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИГА ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифалар юклатилди.

37 ёшли тиббиёт фанлари доктори С.Миррахимова Лондондаги Стаффордшир университетида соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича малакасини оширган.

Саидахон Миррахимова айни пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Организм коронавируснинг енгил даражасини дори воситаларисиз енгиши мумкинми?

📍 Шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади.
🔺Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек,
▫️томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига камида 8 марта ;
▫️кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
▫️соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
▫️ С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;
▫️шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Фарзандим учун анъанавий таълим олишда дока ниқобдан кўра бир марталик ниқобларни афзал кўринмоқда. мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️ Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.
🧑🏻🦱Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.
🧴Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатхларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошка бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.
😷Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Фарзандимни туғилган кунини нишонлашда дўстларидан бирида иситма ва шамоллаш аломатлари бўлганлиги сабабли 5 кун ўтиб фарзандимда ҳам иситма, йўтал, ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши пайдо бўлди. Коронавирусга чалинган ёки йўқлигини аниқлаш учун экспресс тест топширсак бўладими?

⛔️ Антитаначаларни аниқлаш учун текшириладиган экспресс тест усули коронавирусни ташхислаш учун қўлланилмайди.
🧪Коронавирусни эрта ташхислашнинг олтин стандарти - ПЗР тест усули ҳисобланади.
🔬Бироқ, эпидемия авж олган бир пайтда, дарҳақиқат ПЗР тест натижаларини аниқлаш учун 2-3 кун керак бўлади. Шунга кўра, баъзи мамлакатларда вирусни ташхислаш учун экспресс тестлардан фойдаланишади, лекин иммун жавобни аниқлаш тестларидан эмас.
Афсуски, кўплаб давлатларда экспресс тестларни адаштиришади. Шунинг учун тест эрта ташхислаш учунми (антигенга тест) ёки иммун жавобни аниқлаш тестими (антитаначаларга тест) сўраш керак бўлади.
⚡️Ҳозирги кунда эрта ташхислаш учун экспресс тестларни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иммун жавобни аниқлаш учун экспрес тестлар ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки уларнинг ёрдамида соғлиқни сақлаш тизими жамоавий иммунитет даражасини баҳолаши мумкин. Бу эса карантиндан тўғри чиқишда муҳим ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳавонинг ифлосланиши пневмония билан оғриган беморларнинг соғайишига қай даражада халақит беради?

🔺Касаллик авж олган вақтда бемор организмидан ажралиб чиққан кўп миқдордаги вируслар туфайли беморнинг ҳолати янада ёмонлашиши мумкин.
🚿 Шунинг учун бинони кунига 5-6 марта шамоллатиш, хлор таркибли эритмалар билан намли тозалаш ишларини олиб бориш керак.
🧬 Шунингдек, ҳозирда бинони вирусдан тозалаш учун мўлжалланган турли воситалар - кварц-лампа ёки озон тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади.
🌀 Беморга тинчлик, тоза ҳаво ва тўлақонли овқатланишни таъминлаш зарур, бу беморнинг соғайишига ёрдам беради.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 373 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 836 (+216) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 192 нафари Тошкент шаҳрида, 17 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📌 Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 171 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида 6 нафардан, Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 44 375 (+373) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

🚑 Ҳозирда мамлакатимизда 3 065 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув йили анъанавий шаклда бошланадиган мактабларда амал қилиниши лозим бўлган санитария-эпидемиология меъёрларини ўзбек, қорақалпоқ ҳамда рус тилларида содда ва тушунарли видеоролик тарзида тақдим этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билван алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Министерство здравоохранения и Детский фонд ООН (ЮНИСЕФ) в сотрудничестве с Министерством народного образования на узбекском, каракалпакском и русском языках представили простой и понятный видеоролик о санитарно-эпидемиологических нормах, которые должны действовать в школах, начинающих учебный год в традиционной форме.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал министерства —
@ssvuz
​​ТЎҒРИ ВА СИФАТЛИ ОВҚАТЛАНИШ БОЛА ИММУНИТЕТИНИ КУЧАЙТИРАДИ

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (3-қисм).

– Маълумки, касалликка чалинмаслик ёки уни енгил ўтказишда иммунитет муҳим ўрин тутади. Шу маънода ўқувчиларнинг овқатланиш рациони қай тартибда бўлиши керак?

– Мактаб ўқувчиларидаги иммунитет заифлигига кўпинча витаминлар танқислиги, ёмон уйқу ва доимий психологик стресс сабаб бўлади. Келинг, иммунитетни кучсизлантирадиган омилларни кўриб чиқамиз.

Психологик ҳолат ва болалар иммунитети

Уйдаги ижобий психологик микроиқлим болалар саломатлигининг муҳим шартидир. Сиз болага баланд овозда гапирмаслигингиз, тез-тез танбеҳ бермаслигингиз керак. Мактаб ўқувчисининг психологик ҳолатини барқарорлаштиришнинг энг яхши усуллари бу дўстлар билан учрашиш, севимли машғулотлари билан шуғулланиш, ота-оналар билан фильм томоша қилиш, ўйин ўйнаш ва саёҳат қилиш кабилардир.

Соғлом уйқу ва кун тартиби

Мактаб ёшидаги болаларининг организми маълум ритмларга мослашади. Шунинг учун ухлаш, овқатланиш, ўйнаш, юриш ва машқ қилиш учун вақт топиш жуда муҳимдир. Иммунитетни яхшилаш учун болани ёшлигиданоқ режимга кўниктириш яхшироқдир. Турли ёшларда эрталаб туриш, тушлик қилиш, уй вазифасини бажариш ва ётишга тавсия этилган вақт мавжуд.

Кичик мактаб ёшидаги бола кечқурун соат 21:00да ётиши ва эрталаб соат 7:00да туриши керак, каттароқ ўқувчилар кейинроқ, соат 22:00да ётишлари мумкин. Тўлиқ кунлик дам олиш иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм тезроқ бўлади, шунинг учун болалар бу соатларда яхши ўсади.

Овқатланиш рациони

Мактаб ўқувчилари орасида пала-партиш овқатланувчи болаларнинг сони йилдан йилга ортиб боряпти. Ярим тайёр фасфуд таомлар ва ўқув жараёни билан боғлиқ бўлган оғир юклама кўпинча болаларга зарур бўлган витамин ва минералларни овқатдан олишига тўсқинлик қилади. 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврда боланинг танасида бир вақтнинг ўзида ўсиш ва ўрганиш вазифаларини турганини унутмаслик керак. Бу эса ота-онадан алоҳида эътибор талаб этади.

Бола кунига камида 4 марта овқатланиш керак. Соат 7:30-8:00да нонушта (уйда, мактабга кетишдан олдин), 10:30-11:30да мактабда иссиқ нонушта, 14:00-15:00да мактабда тушлик ёки уйда 19:00-19:30да кечки овқат.

Агар болада озғинлик ёки ортиқча вазн бўлса, овқатланишни созлаш учун шифокор маслаҳати зарур. Спорт билан шуғулланадиган ўқувчининг овқатланиши жисмоний машқлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тузатилиши талаб этилади.

Йодланган тузни доимий истемол қилиш, сув ичиш режимига амал қилиш ва овқатланиш рационида витанимларга бой бўлиши керак.

Иммунитетни оширишга табиий антиоксидант бўлган асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ ёрдам беради. А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошкани, цитрус мевалари ва брокколи С витамини ҳамда грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда ёрдам берадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

Тўғри овқатланишни ташкил қилишдаги биринчи қадам овқатланиш маданиятига риоя қилишдир. Нонушта, тушлик, кечки овқат мунтазам бўлиши ва жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 524 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 995 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 63 ёшли О.К. (аёл) ҳамда Нукус шаҳрида яшаган 41 ёшли Қ.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 296 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 6 нафар ҳамда Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 44 526 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 071 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz