ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.3K subscribers
5.93K photos
2.33K videos
44 files
9.61K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Челленжни давом эттирамиз! Сизнинг соғлиғингиз учун қайғураётган шифокорлар кўрсатмаларига амал қилинг! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

#Мен_Сиз_учун_ишда_қолдим
#Сиз_мен_учун_уйда_қолинг

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ ЮҚТИРГАНЛАР 33 НАФАРГА ЕТДИ

👉 https://bit.ly/2xdCpWM

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Google Doodle лойиҳаси орқали ўзининг қидирув тизимида анъанавий равишда кунларни маълум тадбирлар, байрамлар ва машҳур шахсларга бағишлаб келади. Бугун Google Doodle Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида микроб, бактериялар ва вирусларни йўқотишга имкон берувчи (асептика, венгриялик шифокор Игнац Филипп Зeммельвейс (XIX аср) асосчиларидан бири бўлган) қўлларни ювиш бўйича видеороликни тақдим этибди.

👉 https://www.google.com/doodles

Куннинг энг долзарб масалаларидан бири — бу шахсий гигиенага амал қилиш. Коронавирус хавфи мавжуд пайтда шахсий гигиенангизга қатъий амал қилинг, қўлларнингизни тез-тез, совунлаб ювиб туринг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг!

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
​​ШИФОКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ҲАР КУНИ, ҲАР ДАҚИҚАСИ ҚАҲРАМОНЛИКДИР

Азалдан халқимиз томонидан инсонларга шифо улашгувчилар қадрланиб келинган. Негаки, саломатлик энг қутлуғ неъматдир. Ана шу улуғ неъматни асрашдек шарафли касбни танлаган шифокорларимизнинг зиммасида катта масъулият бор. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонликдир.

Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда, тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни, керак бўлса, ҳар дақиқаси қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Айни вазиятдан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясига чалинган ёки гумон қилинганларга биринчи бўлиб, тиббиёт ходимлари рўбарў келишади. Ўз касбига содиқ қолган ҳолда, беморларни тиббий кузатувга олишиб, зудлик билан даволаш чораларини кўришмоқда.

Мана шундай фидойилик ва қаҳрамонликка дунё халқлари қатори, ватандошларимиз ҳам гувоҳ бўлишмоқда ва эътироф этишмоқда. Кечадан буён шифокорларимиз томонидан уюштирилаётган “Мен сиз учун ишда қолдим, сиз мен учун уйда қолинг!” челленжи аҳолининг меҳри ва эътирофига сазовор бўлди. Ушбу челленжга кўплаб муносабатлар билдирилмоқда.

Жумладан: “Аслида ҳар ким ҳам шифокор бўлолмайди, ҳар ким ҳам мана шундай мураккаб вазиятда садоқатини намоён қилолмайди. Лекин хонадонидан энг масъулиятли нуқта томон йўл олаётганида, уни минг хавотир билан кузатиб қўяётган рафиқасига, турмуш ўртоғига, меҳрибон онаси, отаси, кўзлари мўлтираб турган ўғли ё қизига: “Ҳали ҳаммаси яхши бўлади... ”, дея кулиб таскин берган, иш жойида мижжа қоқмай хизмат қилаётган шу шифокорлар чин фидойи инсонлардир. Улар ҳақиқий қаҳрамонлардир.” каби илиқ муносабатлар шифокорларнинг фаолиятига ҳақиқий баҳодир.

Шу ўринда аҳоли томонидан билдирилаётган эътирофлар тиббиёт ходимлари учун улкан мукофотдир. Бундан ташқари, саховатпеша инсонлар томонидан аҳоли ўртасида гигиена воситаларининг хайрия сифатида улашилаётгани, шунингдек, коронавирусинфекциясининг тарқалиб кетишига қарши матонат билан курашаётган жонкуяр тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари билан чиқаётгани қувонарлидир. Бу азалдан юртга кулфат келганда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, бирлашишга қодир эканининг яна бир ёрқин далилидир.

Энг муҳими, шифокорларимизнинг тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда, имкон қадар кўчага чиқмасдан гигиена қоидаларига амал қилсангиз тиббиёт ходимларига энг катта кўмакни берган бўласиз. Бирдамлигимиз эса дунёни ларза солаётган офат устидан ғолиб бўлишимизда ҳал қилувчи рол ўйнаши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Суратда : Коронавирусга чалинган беморларга тун-у кун хизмат кўрсатаётганлар — Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, Муҳайё Асилова (марказда) ва унинг аҳил жамоаси.

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
​​Танзила Норбоева: “Соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларига миннатдорлик билдирамиз”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қўйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади:

“...Сўнгги уч йилда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилган бўлса-да, йиллар мобайнида барча соҳалар, хусусан, ижтимоий соҳаларда муаммолар етарлича тўпланиб қолганлигига гувоҳ бўляпмиз.

Айниқса, санитария-эпидемиология хизмати тўғрисида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки ҳукуматимиз томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши керак. Бунга давлат раҳбари ҳам урғу бериб, ушбу тизим йиллар давомида эътибордан четда қолганлиги, кадрлар салоҳияти етарли даражада эмаслиги, моддий-техника базаси ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан, ҳозирда нафақат санитария-эпидемиология хизмати, балки соғлиқни сақлаш тизимини тубдан қайта ислоҳ қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

❗️Кеча Президентимиз видеоселекторда алоҳида қайд этдиларки, шу қисқа вақт ичида пойтахтимизда учта шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилади. Албатта, бу муассасалар карантинга қабул қилиш учун қилинаётган бўлса-да, кейинчалик бошқа тиббий мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин.

Биз, парламент аъзолари, энг аввало, соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни тудбан қайта кўриб чиқишимиз зарур. Бунда асосий эътиборни кадрлар салоҳиятини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашга аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ.

Президентимиз ушбу соҳа мутахассисларининг ойлигига қўшимча ҳақ тўлаб берилиши, қўллаб-қувватланишини ҳам қайд этдилар. Чунки тиббиёт ходимлари нафақат карантинга олинганларга ёрдам беряпти, балки ўз ҳаётини хавф остига солиб, ўз ишини сидқидилдан бажармоқда. Шу ўринда соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларига миннатдорлик билдирамиз”.

Сенат
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Байрам муборак бўлсин!

Тармоқлардаги саҳифаларимиз

| Телеграм | Facebook | Twitter |
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача биттага ошиб, 42 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна биттага ошиб, 43 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар тарқалди. Унда коронавирусга чалингани тахмин қилинган бемор шифохонага жойлаштирилишига қаттиқ қаршилик кўрсатилгани, норозилик овозлари эшитилган. Мазкур воқеа бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

21 март куни соат 18:15да «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича Ҳиндистондан учиб келган рейсда 254 нафар йўловчи орасида 9 ёшли бола ҳам бўлган. Сирдарёлик бу бола Ҳиндистонда бошидан операция ўтказган (кўпчилик одатда бу давлатга турли операциялар ўтказиб келиш учун боради – таҳр.) ва қайтган пайтида тана ҳарорати 39 даража бўлган.

Республикадаги вазият, шифо маскани яқинлиги ҳисобга олиниб, қолаверса «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси карантинга олингани ва энг муҳими – реанимация бўлимида жой борлиги учун бола шу шифохонага олиб борилган. Қолаверса, ҳар бир бемор, айниқса болалар соғлиги учун шифокорлар жавобгардирлар.

Бу шифохонада сақланаётганлар ва уларнинг ташқарида турган яқинлари орасида «коронавирусга чалинган одам орамизга олиб келинди» деган гап тарқалиб, шифокорларнинг тушунтиришларига қарамай кескин норозиликлар билдирилган.

Кейинчалик бола бошқа ихтисослашган шифохонага жойлаштирилиб, реанимацион чора-тадбирлар амалга оширилди. Айни пайтда бола ўз кузатувчиси бўлган бобоси билан махсус жойда ва аҳволи ўртача оғирликда, коронавирусга оид лаборатор текширувлар амалга оширилмоқда. Бемор бу касалликка чалингани айни пайтда тасдиқланмаган.

Фурсатдан фойдаланиб, шундай синов даврида фуқароларимиздан осойишталикни сақлаб қолишни, ваҳимага берилмасликни, асоссиз маълумотлар таъсирига тушмасликни яна бир бор сўраб қоламиз. Унутманг, шифокорлар сизнинг соғлигингиз ва хавфсизлигингиз учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қайғурмоқдалар.

@ssvmatbuotkotibi
Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 19 НАФАРИ ЭРКАК, 30 НАФАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАРДИР


Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
Министерство здравоохранения:
КОРОНАВИРУСНАЯ ИНФЕКЦИЯ ВЫЯВЛЕНА У 19 МУЖЧИН И 30 ЖЕНЩИН


Согласно последним данным, в стране количество граждан, у которых выявлена коронавирусная инфекция составляет 49.

Из них 19 мужчин и 30 женщин. Также 4 из них несовершеннолетние. С точки зрения возраста, среди больных 0-9 лет 4 человека, 10-19 лет – 1, 20-40 лет – 27, 40-50 лет – 7, 50-59 лет – 4, а 60-70 лет – 6 человек.

Состояние 11 больных средней тяжести, из них 5 имеют хронические заболевания.

Напоминаем, что Министерство здравоохранения в сотрудничестве с соответствующими министерствами и ведомствами проводит эпидемиологическое расследование и принимает все профилактические меры для предотвращения распространения коронавирусной инфекции.

@ssvmatbuotkotibi
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир фуқарода аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
В данное время в Узбекистане количество зараженных коронавирусной инфекцией составляет 50 человек.

Инфекция выявлена у еще одного человека, бывшего в контакте с больным, ранее побывавшим за границей.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ОРАСИДА ЮРТИМИЗНИНГ ТУРЛИ ҲУДУДЛАРИДАН БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР БОР


Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 55 нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтимиздан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор.

Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дунёдаги қалтис эпидемик вазият туфайли мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида давлатимиз томонидан қатор қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларимиздан карантин қоидаларига, жумладан, имкон қадар уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиена каби қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қолади. Дунё тажрибасига кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг самарали йўл, айнан, карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvmatbuotkotibi
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳақида

Ижтимоий тармоқларда, хусусан телеграм каналлари орқали кийимига ва сўзларига қараганда тиббиёт ходими бўлган, аммо ўзини таништирмаган аёлнинг қисқа видеоси тарқалмоқда. Шифокор ёки ҳамширалиги номаълум бўлган бу аёл «беморлар аҳволи оғирлиги»ни айтади ва ўз яқинларига «розилик сўраш» маъносида йиғлаб сўзлайди.

Шу кунлардаги вазиятдан келиб чиқиб, кўпчиликнинг хаёлига биринчи навбатда коронавирусга чалинган беморлар келиши табиий. Аммо аёлнинг либослари тиббий бўлсада, махсус кийимлар эмас, яъни аксарият беморлар сақланаётган вирусология илмий текшириш институти ходимлариники билан бир хилмас. Қолаверса, бу муассасанинг ходимларидан кимдир шундай йўл тутишига ишониш қийин.

25 март ҳолатига умумий беморлар сони 56 нафар, улардан 4 нафари оғир аҳволдалиги, аммо ўта оғир аҳволда эмас (тиббиётда оғир ва ўта оғир ҳолат кескин фарқ қилади).

Шуни маълум қиламизки, видеодаги аёл вирусология илмий текшириш институти ходими эмас.

Ҳозир айни шу масала бўйича суриштирув олиб боряпмиз ва тўлиқ маълумот бўлиши билан хабар берамиз. Аммо дастлабки хулосалар бўйича айтиш мумкинки, айнан бу аёл вирусология илмий текшириш институтида шифокор ёки ҳамшира бўлиб ишламайди. Бу масалага институт раҳбарияти томонидан ҳам аниқлик киритилди. Аёлнинг ўзи ҳам қайси шифохонанинг қайси беморлари оғир аҳволда эканлигини аниқ айтмаган. Бу тиббиёт ходими қаерда ишлаши ҳақида суриштирувлар олиб боряпмиз.

Энг муҳими, коронавирусга чалинган беморлар сони ва уларнинг аҳволи ҳақида мунтазам ахборот бериб келяпмиз ва эҳтиросларга берилган ҳолда аҳоли орасида саросима чиқаришга ҳожат ҳам йўқ, бунинг учун жавобгарлик ҳам белгиланган.

Эслатиб ўтаман, бу ҳозирча дастлабки хулосалар ва аниқ ахборот, қўшимча янгилик бўлиши билан эълон қиламиз.

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беш кун ичида барпо этиладиган касалхона ҳақидаги Ўзбекистон24 телеканали репортажи.

Юқори Чирчиқ туманида карантин муассасасини қуриш учун 55 га ер ажратилди. Иккинчи тиббиёт муассасаси Зангиота туманида барпо этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz