ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.3K subscribers
5.93K photos
2.33K videos
44 files
9.61K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 535 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 43 нафари Сирдарё вилоятида, 41 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса Тошкент вилоятида чегара пост орқали хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.А. (аёл), Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 468 нафар, Тошкент вилоятида 194 нафар, Сирдарё вилоятида 53 нафар, Бухоро вилоятида 27 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 27 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар ҳамда Навоий вилоятида 7 нафар, жами 804 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 19 587 (+804) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 6 август куни мамлакатимизда 742 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 704 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Андижон, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 804 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 28 535 нафар бемордан 19 587 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 771 нафар бемордан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 809 (+274) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 9 043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда коронавирус инфекцияси профилактикаси ва даволаш бўйича аҳоли саволларига жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавируснинг симптомсиз енгил тури ҳам ўпкани зарарлайдими?

📍Ҳа, касалликнинг симптомсиз енгил тури ҳам 5 фоизгача ўпкани зарарлаши мумкинлиги тасдиқланган.

👩🏻‍⚕️ Касаллик асорат қолдирмаслиги учун шифокор тавсияси билан ўз вақтида даволаниш муҳим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уҳан шаҳрида коронавирусдан соғайганларнинг 90 фоизида ҳозир ўпка яллиғланиши кузатилмоқда экан. Ўпка яллиғланишини кейинчалик даволаса бўладими?

☝️ Барча ҳолатларда ҳам ўпка яллиғланиши коронавирус туфайли келиб чиқмайди.

💉 Пневмонияни даволашнинг самарали усуллари мавжуд ва бу касалликни даволаса бўлади.

🦠 Коронавируснинг энг катта хавфи — ўпка фибрози, яъни ўпка чандиғига олиб келишидир. Бунда вирус ҳаво етиб бориш клапанларини ёпади. Натижада бемор кейинчалик юрак ва нафас етишмовчилигидан азият чекади.

📌 Ўпка чандиғи узоқ йилларда тикланади. Гоҳида бир умрлик ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзэкспомарказда уйда даволаниш учун муолажа ёзиб беришди. Лекин дорихоналардан керакли дориларни тополмаяпман. Қон суюлтирадиган дорини тополмасак, қаерга мурожаат қилсак бўлади?

🏥 Уй шароитида даволанишга шифокор кўрсатмасини ҳудудингиздаги оилавий поликлиникага маълум қилинг.

🧰 Поликлиникадаги мобил гуруҳ дастлабки ҳолатинингизни ўрганади ва ажратилиши қатъий белгиланган тегишли дори воситалари билан таъминлайди.

💊 Қўшимча дори воситаларини умумий тартибда харид қиласиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Чет элдан қайтарилаётган Ўзбекистон фуқаролари неча кун карантинда бўлишади?

🛩 Чет давлатлардан чартер рейслар орқали олиб келинаётган фуқаролар уй шароитида ёки ўз хоҳишига кўра меҳмонхонада, алоҳида ташкил қилинган карантин масканида 10 кунлик карантинга олинади.

🧪 Карантин якунида ПЗР тест таҳлили текширувида манфий натижага асосан карантиндан чиқарилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қирғизистондан қайтаётганлар ҳам карантинга олиняптими?

🚧 Қирғизистон ва бошқа МДҲ мамлакатларида узоқ вақт бўлиб қайтаётган фуқароларимиз ўрнатилган тартибга кўра, 10 кунлик карантин масканларида ёки хоҳишларига кўра мехмонхоналарнинг бирида маълум тўлов эвазига карантинга олинади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Топширилган тест натижасини телеграм канал орқали ҳам кўрса бўладими?

⚡️Тест натижаларини кўриш учун махсус телеграм канал ташкил этилмаган.

📲 Лекин тест топширувчи фуқаро ўз хоҳишига кўра ва лаборатория масъулларининг келишуви билан ўзаро телеграм канал орқали жавобларини олишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугунги пандемия шароитига мувофиқ Санитария- эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қандай чоралар амалиётга татбиқ этилмоқда?

🔎 Пандемия эълон қилинганидан буён Агентлик томонидан инфекция ўчоғини аниқлаш ва баратараф этиш ишлари ташкил этиб бориляпти.

🚧 Айнан касаллик манбаини алоҳидалаш ва мулоқотда бўлган шахсларни ўрнатилган тартибда карантинга олиш ишлари давом этмоқда.

💉 Ҳозирги вақтга келиб, аҳоли ўртасида ушбу инфекцияга қарши иммун жавобни ўрганиш бошланган, шунингдек вакцинадан фойдаланиш юзасидан хулосалар йиғилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Яқинларимиз қайси даволаш марказига тушгани тўғрисида маълумотни қаердан олиш мумкин?

☎️
Карантинга олиш ва уларнинг қайси муассасада эканини аниқлаш учун фуқароларимиз Call-марказнинг 1003 рақамига мурожаат этишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ташкилотлар, тадбиркорлар ва бошқа иш берувчиларнинг ходимларида иш жараёнида касаллик юқтириб олинганда, улар томонидан ходим учун қандай шароит яратиб берилади?

🦠 Тадбиркорлик субъектлари ходимларида иш жараёнида касалликни юқтириб олган бўлса, ходимни алоҳидалаш, беморни корхона ҳудудидан олиб кетилишини таъминлаш зарур.

Ходимга бошқа усулларда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш субъектнинг ички тартиблари ва жамоавий шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ишлаб чиқарувчи, ташкилот, корхона ва бошқа берувчи муассасаларда ходимларнинг соғлиги учун кимлар жавобгар бўлади ва улар учун қандай талаблар жорий қилинган?

💼 Тадбиркорлик субъектларида ходимларнинг соғлиги учун иш берувчи жавобгар ҳисобланади ва тегишли назорат органлари томонидан назорат қилинади.

🌀Иш берувчи ходим учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароити яратиб бериши шарт.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен 14 кун давомида коронавирусга чалинган беморни даволашда иштирок этдим. Лекин менга 15 миллион сўм берилмади. Ишонч телефонига тушолмаяпман. Кимга арз қилсам бўлади?

💰Сиз кўрсатилган муассасага муайян муддатга хизматга юборилганингиз тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани тақдим қилган ҳолда, ССВ штабига мурожаат юборинг, муаммоингиз қисқа муддатларда ҳал қилиб берилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ВА ИННОВАЦИОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МИЛЛИЙ ПАЛАТАСИ ЎЗАРО РАҚОБАТЧИ ТАШКИЛОТЛАР ЭМАС!


Куни кеча Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан “Cоғлиқни сақлаш масалаларига оид ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Миллий палатада экспертизадан ўтказилиши шарт бўлса-да, вазирлик томонидан жорий йил 31 июль куни тасдиқланган “COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашри Палатага белгиланган тартибда экспертиза учун тақдим этилмаган”, деган мазмундаги хабар тарқатилди.

Бунга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи Руслан Муҳаммадиев қуйидагича жавоб беради:

– Ҳақиқатан ҳам Президентнинг 2018 йил августдаги “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида соғлиқни сақлаш масалаларига оид ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Миллий палатада экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу тартибга оғишмай амал қилган ҳолда, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Миллий палатага экспертиза учун белгиланган тартибда юбориб келган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашри эса, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди ва шунинг учун ҳам экспертиза учун Миллий палатага жўнатилмаган.

Миллий палата масъул ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан идоравий ҳужжатнинг фарқига бормаганлиги оқибатида эса интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда бугунги кунда кечаю-кундуз коронавирус балосига қарши кураш билан банд бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳақида ўринсиз ва асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Ўз ўрнида Миллий палата раҳбариятининг эътиборини иккита муҳим масалага қаратишни истардик.

Биринчидан, Президентимизнинг юқоридаги қарори 2-бандида миллий палата замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика
ва даволаш сифатига оид стандартлар ишлаб чиқишни ташкил этиши кераклиги белгиланган. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча даволаш протоколлари ва стандартларини албатта Миллий палата билан келишиши шарт деган маънони англатмайди. Аксинча, Миллий палата Ўзбекистон халқи учун лозим деб ҳисоблаган ҳар қандай замонавий ва инновацион протокол
ва стандартлар ишлаб чиқилишини (тегишли мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этган ҳолда) ташкил этиши ва уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлашига эришиши шарт.

Иккинчидан, Миллий палата илғор халқаро стандартлар ва жаҳондаги энг яхши амалиётни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш мақсадида ташкил этилган. Палатани ташкил этишда у Соғлиқни сақлаш вазирлигига мухолиф позицияда туриб иш олиб бориши кераклиги мақсад қилиб қўйилмаган.

Тан олмасликнинг умуман иложи бўлмаган битта аниқ ҳолат бор. Миллий палата олдига қўйилган вазифаларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўймасдан уддалаши умуман мумкин эмас.

Лекин Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ташкил этилганидан буён ўтган икки йилдан ортиқ вақт мобайнида унинг фаолиятида бундай ҳамкорликка интилиш умуман сезилгани йўқ.

“COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи версияси дунё тажрибаси ва маҳаллий мутахассисларнинг коронавирусга қарши кураш борасида тўплаган хулоса ва амалий тажрибалари асосида шакллантирилган. Уни тайёрлашда юртимиз тиббиётида амалий тажрибага эга бўлган энг етук ва нуфузли олим ва шифокорлар, жумладан, пульмонолог, инфекционист, анестезиолог-реаниматолог, кардиолог, эндокринолог каби қатор мутахассислар қатнашишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 20 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 (+248) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 286 нафар, Тошкент вилоятида 164 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 472 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 20 059 (+472) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 817 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ШИФОХОНАДАН ТАШҚАРИДА ДАВОЛАГАН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни белгиланган даволаш-профилактика муассасаларидан бошқа жойларда инъекцион ва инфузион дори воситаларидан фойдаланган ҳолда даволаш ва шифокор буюрган муолажаларни амалга ошириш тақиқланди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг шу йилнинг 6 август куни қабул қилинган “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мезонларини тартибга солиш ва ретро-проспектив таҳлил ўтказиш тўғрисида”ги буйруғида батафсил баён қилинган.

Ҳужжатга кўра, коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун мослаштирилган даволаш-профилактика муассасларидан ташқарида беморларни даволамаслик ва белгиланган муолажаларни олиб бормаслик тўғрисида юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларидан кафолат хатлари олинади. Вазирликнинг тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси мазкур тартибга амал қилинишини назоратга олади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари раҳбарларига ҳам ушбу қоидага амал қилиш тавсия этилди.

Мазкур тартибга риоя қилмаган ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирининг шу йилнинг 5 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига ва “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг 6-нашрида белгиланган тартиб ва тавсияларга зид ҳаракат қилган деб топилиб, жавобгарликка тортилиши қатъий белгилаб қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАР ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИНИ БУЗСА, ЛИЦЕНЗИЯСИ СУД ОРҚАЛИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ


Соғлиқни сақлаш вазирлигида “COVID-19” инфекциясини аниқлаш ва даволашда қатнашаётган хусусий тиббиёт муассасаларининг вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Собиров “COVID-19” инфекциясини даволаётган нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, пойтахтимизда жами 14 та хусусий клиника коронавирусга чалинган беморларни қабул қилмоқда. Шулардан фақат 7 таси даволашни бошлаш учун санитария-эпидемиология қоидалари ва даволаш стандартларига риоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси билан шартнома имзолаган. “COVID-19” инфекциясини даволаётган хусусий тиббиёт ташкилотларининг аксариятида зарур тиббий асбоб-ускуналар етишмайди, тегишли мутахассислар мавжуд эмас. Энг ачинарлиси, улар орасида санитария-эпидемиология қоидаларига ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга риоя қилмасдан иш юритаётганлари мавжуд.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Анестезиология ва реаниматология кафедраси ассистенти Алла Росстальная хусусий клиникаларда “COVID-19” инфекциясидан даволанаётган беморларга юритилган касаллик тарихларини таҳлил қилар экан, уларга керагидан ортиқ дори-дармонлар, тегишли кўрсатма мавжуд бўлмаса-да, икки ва ундан ортиқ антибиотиклар берилганлигини, даволаш стандартларига зид равишда инфузион суюқликлар қуйилганлигини кўрсатиб берди.

Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, “COVID-19” инфекцияси билан касалланишнинг дастлабки босқичида турли инфузион суюқликлар билан даволаш, биттадан ортиқ антиботикни қўллаш касалликнинг тез суратларда оғир шаклига ўтиб кетишга сабаб бўлмоқда. Мониторинг давомида хусусий тиббиёт ташкилотларида айнан шундай хатоликларга йўл қўйилгани қайд этилди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармасига ҳудудий санитария-эпидемиология ташкилотлари билан биргаликда хусусий тиббиёт ташкилотларининг коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан боғлиқ фаолиятини мониторинг қилиб бориш, даволаш стандартларини бузган хусусий клиникаларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, шу жумладан, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича судларга даъво аризаларини киритиш бўйича топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 7 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 225 (+168) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли С.М. (аёл), Янгийўл туманида яшаган 54 ёшли Б.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 491 нафар, Тошкент вилоятида 169 нафар, Бухоро вилоятида 40 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар, Сирдарё вилоятида 19 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 8 нафар, жами 793 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 20 380 (+793) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 662 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 7 август куни мамлакатимизда 690 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятларида жами 793 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 225 нафар бемордан 20 380 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 662 нафар бемордан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 8 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29459 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 20380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР 21 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29652 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 53 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 64 ёшли А.З. (эрак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 328 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 626 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 21006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8459 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 918 (+266) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Бухоро вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 12 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли А.А. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 498 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Бухоро вилоятида 70 нафар, Наманган вилоятида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Қашқадарё вилоятида 24 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 936 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 414 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 8 август куни мамлакатимизда 693 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ҳамда Навоий вилоятларида жами 936 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 918 нафар бемордан 21 316 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 71 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 414 нафар бемордан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 9 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30197 (+279) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида, 133 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 21316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8691 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

Укамда короновирус тасдиқланди. Оилавий поликлиникага мурожаат этдик, улар актибактериал — Азитромицин дори воситасини ичишни буюришди. Бу тўғрими?

💊 Азитромицин – антибактериал дори воситаси бўлсада, унда инфекцияни ҳужайра ичига киришни блоклаш хусусияти ҳам мавжуд ва ҳозирги вақтда уни қабул қилиш билан вирусни касаллик чақириш занжирининг бирини узилишига эришиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Менда COVID-19 бошлангани ва тузалаётганимга 14 кундан ошди, лекин менда ҳолсизлик ва кўп терлаш бор. Бу хавфли эмасми?

❗️Бугунги кунда кўпгина касаллик ўтказган беморларнинг асосий шикоятлари ҳолсизлик ва кўп терлаш бўлиб, у касаллик жараёнида вирус таъсирида организмга етказилган жароҳатларнинг тикланиш даврида айниқса, кучаймоқда. Бунинг асосий сабаби организм касаллик даврида кўп қувват ва энергияни йўқотиши ҳисобидан унинг тикланиш жараёнида ҳолсизлик аломати келиб чиқиши бўлса, иккинчи қисми асаб ва руҳий тизимга ҳам боғлиқ. Яъни, касалланган одамлар кучли қўрув билан организмлари кучли стресс ҳам олади, касалликни босқичлари ўтганлигини ҳис қилиш бошланганда организм бўшаштириш механизми ишга киради, шу билан инсон ҳолсизлик ҳисси янада ортиб бораверади.

🍲Бундай ҳолатларда енгил ҳазм бўладиган, витамин ва микроэлементларга бой овқатларни кам-камдан еб туриш керак. Товуқ бульонлари, қўй гушти ёки мол гўшти қайнатма шўрваларини истеъмол қилиш инсонга қувват беради. Секин аста енгил ҳаракатларни давом эттириш талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️

Фарзандим 19 ёшда, короновирус касаллиги аломатларига ўхшаш шамоллашни ўтказди. Оилавий поликлиникадан келган шифокорлар дориларини қабул қилдик. Боламни ҳарорати тушиб яхши бўлиб қолганди. Мана икки-уч кундан бери куннинг иккинчи ярмида тана ҳарорати 37,1-37,5 даражагача кўтарилиб турибди. Биз яна дорилар қабул қилишимиз керакми? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?

❗️Бундай ҳолатлар кўпинча касалликдан тузалиш даврида кузатилмоқда, бундай ҳолатларда оилавий шифокорга телефон орқали мурожаат этиш лозим. Бу ҳолат қўшимча иккиламчи инфекция қўшилиши оқибатида ҳам бўлиши мумкин.

👨‍⚕️Бунда шифокор умумий қон, пешоб ва ахлат таҳлилларини топширишни буюради. Шу билан бирга, болада тахмин қилган бирор касаллиги бўлса, шу касалликка хос текширувларни ўрганади. Таҳлилларда ўзгаришлар бўлса, албатта шу ўзгаришларга қараб дори воситаларини тавсия этади. Агарда, таҳлилларда ўзгариш бўлмаса, бу касалликдан сўнгги асаб-эмоционал ҳолат, асаб тизимидаги ўзгаришлар ҳисобидан бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда тинчлантирувчи машқлар, аутотренинглар, ўт дамламалар, керак бўлса дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

COVID-19 билан касалланган беморлар ўпкасидаги жароҳатлар қайта тикланадими?

❗️Бу ўпканинг қандай ва қанчалик жароҳатланишига боғлиқ. Яъни, беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкадаги жароҳатланишлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик ўпканинг тикланиши қийинроқ ва узоқроқ муддатни талаб этади. Ўпкада фиброз тўқималар пайдо бўлса, у тўқималар алвеолаларни орқага тикланишига тўсқинлик қилиши мумкин, шу боис, имкон қадар касалликдан ҳимояланиш, уни енгил кечувини таъминлаш ҳамда ўпканинг альвеолалари фиброз тўқималар билан қопланмаслигига ҳаракат қилганингиз мақсадга мувофиқдир.
Енгил ва ўрта оғир кечувидаги беморларда жароҳатланиш фоизи камроқ бўлгани боис, бу жароҳатланишлар инсон турмуш тарзига деярли таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Лекин кейинчалик ўпкани касалликка чалинувчан бўлиб қолишини кучайтириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорларнинг айтишича касалликка иммунитет ҳосил бўларкан, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими?

😷Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.

❗️Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 247 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 61 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Қарши шаҳрида яшаган 67 ёшли Қ.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 497 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 21 813 (+497) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 459 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 22 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 (+145) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Қ.Р. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли У.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 726 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 22 042 (+726) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 373 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 72 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 9 август куни мамлакатимизда 691 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Тошкент ва Навоий вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 726 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 30 609 нафар бемордан 22 042 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 373 нафар бемордан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi