ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33K subscribers
5.83K photos
2.3K videos
44 files
9.54K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам материальной поддержки нуждающихся в социальной защите и помощи слоев населения.
Поручено установить постоянный контроль за справедливым распределением и выплатой средств, предотвращать случаи нарушения закона. Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля.
Обсужден внедряемый Единый реестр социальной защиты.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #moddiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: фақат статистика билан эмас, ҳар бир бемор билан алоҳида шуғулланиш лозим

Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қўшимча тўловларнинг янги миқдори белгиланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№461, 04.08.2020й) кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар ("COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

👉 врач ходимларга - 2,5 миллион сўм;
👉 ўрта тиббиёт ходимларига - 1,5 миллион сўм;
👉 кичик тиббиёт ходимларига - 1,0 миллион сўм;
👉 бошқа ходимларга - 500 минг сўм.

Шунингдек, ушбу қарорга биноан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилади.

Қуйидагилар:

👉 “Универсал” спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;

👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

👉 “Назарбек” соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Миллий гвардия ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга;

👉 Ёшлик спорт мажмуасида
ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;

👉 “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктирилди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР 18 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ


🔺2020 йил 4 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 047 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 215 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, коронавирусга чалинган беморлар, яъни Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Л.Р. (аёл), Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 42 ёшли Ш.Х. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 340 нафар, Тошкент вилоятида 181 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафар, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 789 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 18 051 (+789) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 831 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 4 август куни мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг 23 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 723 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Хоразм, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 789 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 27 047 нафар бемордан 18 051 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 831 нафар бемордан 619 нафари оғир, 155 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 314 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент вилоятида, 84 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 096 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 554 (+240) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 12 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар ҳамда Наманган вилоятида 17 нафар, жами 631 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 18 682 (+631) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 703 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 5 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 793 (+239) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 239 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак), Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 6 нафар, жами 732 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 18 783 (+732) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 839 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 5 август куни мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент, Бухоро, Наманган, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларида жами 732 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 27 793 нафар бемордан 18 783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 839 нафар бемордан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЎЗИНГИЗДА КОРОНАВИРУСНИНГ ҲАР ҚАНДАЙ АЛОМАТИНИ СЕЗСАНГИЗ САРАЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ МАРКАЗЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

Пойтахтимизда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 4 та саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинган.

Улар:
814 ўринли “Ўзэкспомарказ” 1-2 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

1 000 ўринли “Ўзэкспомарказ” 3-4 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

750 ўринли “Универсал” спорт мажмуаси (Юнусобод тумани, Корхожиота кўчаси, 2А-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

520 ўринли “Ёшлик” спорт мажмуаси (Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси, мўлжал: “Пахтакор” метро бекати).
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

🏪Бу ерда коронавирус инфекциясига чалинган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

❗️Ўзида “COVID-19” аломатларини сезган ёки бу касалликка чалинган фуқаролар ушбу масканларга уч йўл билан, яъни :
тез тиббий ёрдам машинасида;
оилавий поликлиника қошидаги мобил бригада ёрдамида;
ўзлари боришлари мумкин бўлади.

Ушбу марказларга мурожаат қилган ҳар бир беморга шифокорларимиз томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Борди-ю, касаллик енгил, аломатларсиз кечаётган бўлса, бундай беморларга керакли дори воситалари ва тавсиялар берилиб, улар уйда даволашга ўтказилмоқда.

🚑Саралаш ва тақсимлаш марказларида жами 3 084 та ўрин ташкил қилинган. Ушбу марказлар ўз фаолиятини бошланганидан буён 3 777 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, шундан 2 688 нафари ётқизилган, 1 336 нафари эса соғайиб, уйларига юборилган.

🛏Ҳозирда “COVID-19” билан касалланган беморларни саралаш ва тақсимлаш марказларида 1 843 та бўш ўрин мавжуд.

☎️Ушбу марказларга жойлашиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 6 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 069 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 113 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирусга чалинган илк беморни қабул қилган шифокор Муҳайё АСИЛОВАнинг дил сўзлари бу:

“Ҳеч эсимдан чиқмайди, ўша куни кечаси соат 3:00 атрофида лаборатория ходимлари қўнғироқ қилиб, хориждан келган ватандошимизнинг натижалари мусбат чиққани ҳақида хабар беришди. Очиғи, ўша кунгача бу офат бизга етиб келмаслигига умид бор эди. Дарҳол шифохонага етиб бордим ва вирус юқтирган бемор ётган палатага кирдим. Унинг ўзи ҳали коронавирусга чалинганидан бехабар эди. Натижа ҳақида хабар берганимизда, у, табиийки тушкунликка тушди. “Болаларим энди нима бўлади, пневмониядан ўлим кетаманми?” дерди. Вақт йўқотишимиз мумкин эмасди…”

Суҳбатни тўлиқ ўқиш: https://telegra.ph/YURTIMIZDA-KORONAVIRUSGA-CHALINGAN-BIRINCHI-BEMORNI-%D2%9AABUL-%D2%9AILGAN-SHIFOKOR-08-06
🔺2020 йил 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 315 (+246) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 33 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 11 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 51 ёшли А.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 318 нафар, Тошкент вилоятида 162 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар, жами 508 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 19 291 (+508) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 849 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 535 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 43 нафари Сирдарё вилоятида, 41 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса Тошкент вилоятида чегара пост орқали хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.А. (аёл), Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 468 нафар, Тошкент вилоятида 194 нафар, Сирдарё вилоятида 53 нафар, Бухоро вилоятида 27 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 27 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар ҳамда Навоий вилоятида 7 нафар, жами 804 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 19 587 (+804) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 6 август куни мамлакатимизда 742 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 704 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Андижон, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 804 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 28 535 нафар бемордан 19 587 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 771 нафар бемордан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 809 (+274) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 9 043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда коронавирус инфекцияси профилактикаси ва даволаш бўйича аҳоли саволларига жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавируснинг симптомсиз енгил тури ҳам ўпкани зарарлайдими?

📍Ҳа, касалликнинг симптомсиз енгил тури ҳам 5 фоизгача ўпкани зарарлаши мумкинлиги тасдиқланган.

👩🏻‍⚕️ Касаллик асорат қолдирмаслиги учун шифокор тавсияси билан ўз вақтида даволаниш муҳим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уҳан шаҳрида коронавирусдан соғайганларнинг 90 фоизида ҳозир ўпка яллиғланиши кузатилмоқда экан. Ўпка яллиғланишини кейинчалик даволаса бўладими?

☝️ Барча ҳолатларда ҳам ўпка яллиғланиши коронавирус туфайли келиб чиқмайди.

💉 Пневмонияни даволашнинг самарали усуллари мавжуд ва бу касалликни даволаса бўлади.

🦠 Коронавируснинг энг катта хавфи — ўпка фибрози, яъни ўпка чандиғига олиб келишидир. Бунда вирус ҳаво етиб бориш клапанларини ёпади. Натижада бемор кейинчалик юрак ва нафас етишмовчилигидан азият чекади.

📌 Ўпка чандиғи узоқ йилларда тикланади. Гоҳида бир умрлик ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзэкспомарказда уйда даволаниш учун муолажа ёзиб беришди. Лекин дорихоналардан керакли дориларни тополмаяпман. Қон суюлтирадиган дорини тополмасак, қаерга мурожаат қилсак бўлади?

🏥 Уй шароитида даволанишга шифокор кўрсатмасини ҳудудингиздаги оилавий поликлиникага маълум қилинг.

🧰 Поликлиникадаги мобил гуруҳ дастлабки ҳолатинингизни ўрганади ва ажратилиши қатъий белгиланган тегишли дори воситалари билан таъминлайди.

💊 Қўшимча дори воситаларини умумий тартибда харид қиласиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Чет элдан қайтарилаётган Ўзбекистон фуқаролари неча кун карантинда бўлишади?

🛩 Чет давлатлардан чартер рейслар орқали олиб келинаётган фуқаролар уй шароитида ёки ўз хоҳишига кўра меҳмонхонада, алоҳида ташкил қилинган карантин масканида 10 кунлик карантинга олинади.

🧪 Карантин якунида ПЗР тест таҳлили текширувида манфий натижага асосан карантиндан чиқарилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қирғизистондан қайтаётганлар ҳам карантинга олиняптими?

🚧 Қирғизистон ва бошқа МДҲ мамлакатларида узоқ вақт бўлиб қайтаётган фуқароларимиз ўрнатилган тартибга кўра, 10 кунлик карантин масканларида ёки хоҳишларига кўра мехмонхоналарнинг бирида маълум тўлов эвазига карантинга олинади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Топширилган тест натижасини телеграм канал орқали ҳам кўрса бўладими?

⚡️Тест натижаларини кўриш учун махсус телеграм канал ташкил этилмаган.

📲 Лекин тест топширувчи фуқаро ўз хоҳишига кўра ва лаборатория масъулларининг келишуви билан ўзаро телеграм канал орқали жавобларини олишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугунги пандемия шароитига мувофиқ Санитария- эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қандай чоралар амалиётга татбиқ этилмоқда?

🔎 Пандемия эълон қилинганидан буён Агентлик томонидан инфекция ўчоғини аниқлаш ва баратараф этиш ишлари ташкил этиб бориляпти.

🚧 Айнан касаллик манбаини алоҳидалаш ва мулоқотда бўлган шахсларни ўрнатилган тартибда карантинга олиш ишлари давом этмоқда.

💉 Ҳозирги вақтга келиб, аҳоли ўртасида ушбу инфекцияга қарши иммун жавобни ўрганиш бошланган, шунингдек вакцинадан фойдаланиш юзасидан хулосалар йиғилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Яқинларимиз қайси даволаш марказига тушгани тўғрисида маълумотни қаердан олиш мумкин?

☎️
Карантинга олиш ва уларнинг қайси муассасада эканини аниқлаш учун фуқароларимиз Call-марказнинг 1003 рақамига мурожаат этишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ташкилотлар, тадбиркорлар ва бошқа иш берувчиларнинг ходимларида иш жараёнида касаллик юқтириб олинганда, улар томонидан ходим учун қандай шароит яратиб берилади?

🦠 Тадбиркорлик субъектлари ходимларида иш жараёнида касалликни юқтириб олган бўлса, ходимни алоҳидалаш, беморни корхона ҳудудидан олиб кетилишини таъминлаш зарур.

Ходимга бошқа усулларда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш субъектнинг ички тартиблари ва жамоавий шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ишлаб чиқарувчи, ташкилот, корхона ва бошқа берувчи муассасаларда ходимларнинг соғлиги учун кимлар жавобгар бўлади ва улар учун қандай талаблар жорий қилинган?

💼 Тадбиркорлик субъектларида ходимларнинг соғлиги учун иш берувчи жавобгар ҳисобланади ва тегишли назорат органлари томонидан назорат қилинади.

🌀Иш берувчи ходим учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароити яратиб бериши шарт.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен 14 кун давомида коронавирусга чалинган беморни даволашда иштирок этдим. Лекин менга 15 миллион сўм берилмади. Ишонч телефонига тушолмаяпман. Кимга арз қилсам бўлади?

💰Сиз кўрсатилган муассасага муайян муддатга хизматга юборилганингиз тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани тақдим қилган ҳолда, ССВ штабига мурожаат юборинг, муаммоингиз қисқа муддатларда ҳал қилиб берилади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz