ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.4K subscribers
5.93K photos
2.33K videos
44 files
9.6K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Оналикка тайёргарлик қачондан бошланиши керак ва бу даврда нималарга эътиборли бўлган маъқул?

Ёшликда ўтказилган хасталиклар ҳомиладорлик ва туғиш даврида қандай таъсирини кўрсатиши мумкин?

Аёл она бўлганидан сўнг нималарга аҳамият бериши керак?

Эмизикли аёл қандай овқатланиши зарур?


❗️Кўпчилик учун долзарб бўлган ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Ноиба Азимова батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази нафақат аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда, балки фуқароларнинг тиббий маданиятини шакллантиришга ҳам жиддий эътибор қаратяпти.

Куни кеча Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида марказ ва унинг Тошкент вилоят филиали мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

👩🏻‍⚕️🧑🏻‍⚕️Тадбир давомида нейрохирург, травматолог, терапевт, невропатолог, кардиолог, уролог, рентгенолог, педиатр, болалар жарроҳи каби ўнлаб тор соҳа мутахассислари аҳолига тиббий хизмат кўрсатди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот

📌 Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради.

🟢 Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.

💊 1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, ушбу модда жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар жигар фаолиятини яхшилайди ва унинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди.

🔶 Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади.

🖇 2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси ушбу органни мустаҳкам ҳимоялайди.

🥛 3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди.

🥦4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ундаги сульфорафан моддаси жигарни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради.

🩺 Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикация жараёнини қўллаб-қувватлайди.

🫗5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ундаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун ёғи организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади.

🐟 6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги Д, В12 витаминлари, селен ва йод моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади.

🍠 7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади.

🥜 8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради.

🍴9. Саримсоқ пиёз. Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у семиришнинг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради.

🫕 10. Сули ёрмаси. Юқори даражада толаларга бой бўлган ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтириб, унинг фаолиятини яхшилайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Инфографика

🤱 Она сути чақалоқнинг ақлан ва жисмонан ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Сабаби, унинг таркибида юздан зиёд фойдали микроэлементлар мавжуд. Қолаверса, у иммуноглобулинга бой. Болани эмизиш она саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

📌 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографикада болани она сути билан парваришлашнинг афзалликлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Юртимизда сил касаллигининг олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича сезиларли натижалар қўлга киритилган.

📊 Жумладан, 2023 йилга келиб туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 2010 йилга нисбатан 45 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 87 фоизга камайишига эришилди.

Эртага БМТнинг “Сил касаллиги бўйича юқори даражадаги йиғилишида олинган мажбуриятлар ижроси” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани айнан юртимизда ўтказилиши ва унда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг иштирок этиши Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда эришган ютуқлари эътирофидир.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️В Узбекистане достигнуты значительные результаты в области профилактики, раннего выявления и лечения туберкулеза.

📊 В результате реализуемых эффективных мер уровень заболеваемости туберкулезом к 2023 году по сравнению с 2010 годом снизился на 45%, а уровень смертности — на 87%.

🌐 Важно, что в результате достижений в этом направлении престижная международная конференция на тему «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулёзу»: региональный диалог в Европе и Центральной Азии» пройдет завтра в нашей стране, и в нем примет участие директор Европейского регионального бюро ВОЗ Ханс Клюге.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Болалар нима сабабдан семириб кетади?

🧠
Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин

🤰
Ҳомиладор аёллар ҳам қандсиз диабет билан оғрийди

🩺
Мавсумий хасталик: Ёзда сальмонеллёзга чалиниш нега кўпаяди?

🤱
Чақалоқни эмизиш она организми учун ҳам фойдали

🗓
Магистратурага қабул қачондан бошланади?

🔬
Ёшликда ўтказилган хасталиклар ҳомиладорлик ва туғиш даврида қандай таъсирини кўрсатиши мумкин?

🏊
Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув жиддий касалликларни келтириб чиқаради!

🥙
Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот

▶️
Бугун БМТнинг “Сил касаллиги бўйича юқори даражадаги йиғилишида олинган мажбуриятлар ижроси” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани бўлиб ўтади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Яна саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуман бошланади.

📹 ССВ Матбуот хизмати ушбу тадбир тафсилотларини онлайн ёритиб боради.
————-
📌 Через считанные минуты в гостинице “Hyatt Regency Tashkent” в столице начнется международная конференция на тему «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулёзу: Региональный диалог в Европе и Центральной Азии».

📹 Пресс-служба Минздрава будет освещать данное мероприятие в режиме онлайн.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

📌 Нуфузли анжуман ўз ишини бошлади.

🌏 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Польша, Молдова, Руминия, Тожикистон, Туркманистон, Украина каби давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этмоқда.
———————
📌 Престижная конференция начала свою работу.

🌏 В мероприятии принимают участие исполняющий обязанности министра здравоохранения Асилбек Худаяров, директор Европейского регионального бюро ВОЗ Ханс Клюге, глава странового офиса ВОЗ в Узбекистане Ашина Халакдина, ответственные лица сферы здравоохранения Армении, Азербайджана, Грузии, Казахстана, Кыргызстана, Монголии, Польши, Молдовы, Румынии, Таджикистана, Туркменистана, Украины и других стран, а также представители учреждения «Партнерство STOP TB», Агентства США по международному развитию (USAID), Глобального фонда для борьбы со СПИДом, туберкулезом и малярией, Всемирного банка и Азиатского банка развития.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Айни дамда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжумандан ФОТОЛАВҲАЛАР
——————-
ФОТОРЕПОРТАЖ с проходящей в столице международной конференции на тему «Выполнение обязательств Совещания высокого уровня ООН по туберкулёзу: Региональный диалог в Европе и Центральной Азии»
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram