ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
36.5K subscribers
5.53K photos
2.07K videos
38 files
8.92K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Современная нейрохирургия — одна из молодых отраслей хирургии, развивавшаяся на протяжении нескольких столетий в рамках широкого направления общей хирургии.

🏥 Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр нейрохирургии является головной медицинской организацией по оказанию нейрохирургической помощи населению нашей страны. Здесь огромное внимание уделяется внедрению новых нейрохирургических операций.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Замонавий нейрохирургия жарроҳликнинг “энг ёш” соҳаларидан бири бўлиб, бир неча асрлар давомида умумий жарроҳликнинг кенг йўналиши ичида ривожланди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юртимиз аҳолисига нейрожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича бош тиббиёт ташкилоти ҳисобланади. Бу ерда янги услубдаги нейрожарроҳлик амалиётларини йўлга қўйишга катта эътибор қаратилади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

👦🏻 👧🏻 Одатда, қандсиз диабет кўпроқ 20-30 ёшдаги одамларда аниқланади. Аммо болалар ва ҳомиладор аёллар ҳам қандсиз диабет билан оғриши мумкин.

Бунда ҳали гапиришни ҳам билмайдиган гўдак ўзини қандай тутади?

Унинг оғирини енгил қилиш учун қандай парвариш зарур?


👩🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази нейроэндокринолог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Гўзал Далимова батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази дунёнинг кўплаб нуфузли тиббиёт муассасалари ва олийгоҳлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

🇷🇺 Ушбу ҳамкорлик доирасида яқинда марказга Россия Федерацияси Марказий давлат тиббий академияси профессори, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг тиббий илмий-ўқув маркази бош илмий ходими Андрей Львов ташриф буюрди.

🔬 Тажрибали мутахассис марказнинг Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий филиалларида 120 нафардан ортиқ беморларни кўрикдан ўтказиб, уларга тегишли маслаҳатлар берди. Шунингдек, таниқли профессор томонидан марказ мутахассислари учун маҳорат дарслари ва ўқув семинарлари ҳам ташкил этилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республиканский научно-практический медицинский центр дерматовенерологии и косметологии эффективно сотрудничает с крупными центрами, клиниками и университетами разных стран.

🇷🇺 Одним из результатов сотрудничества стал визит Львова Андрея Николаевича, профессора Центральной государственной медицинской академии Российской Федерации, главного научного сотрудника Медицинского научно-образовательного центра МГУ имени М.В. Ломоносова.

🔬 Опытный специалист посетил региональные филиалы центра в Андижанской и Самаркандской областях, обследовал и проконсультировал более 120 пациентов. Затем профессор посетил центр, где провел мастер-классы и образовательные семинары для местных специалистов.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

🔆 Ёз чилласи бошланишига ҳам оз қолди. Жазирамада 1 ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш ўзига хос қийинчиликларга эга. Уни нима қийнаётганини айта олмайдиган гўдак эҳтиёжларини англаш ва уларни қондириш жараёнида саломатлигига зарар етказиб қўймаслик муҳим.

🤱🏻Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Чарос Нуртаева болани сайр қилиш учун қайси вақтларда кўчага олиб чиқиш, бунда қандай кийинтириш, қай маҳал чўмилтириш ва овқатлантиришда нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ янги антибактериал дориларни ишлаб чиқиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди

🌐 Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб клиник ва клиникадан аввалги синовлардан ўтаётган антибактериал дорилар, жумладан, антибиотиклар бўйича янги ҳисоботни тақдим этди.

📊 Унда айтилишича, клиник тадқиқотлардаги антибактериал дорилар сони 2021 йилда 80 тани ташкил қилган бўлса, 2023 йилда 97 тага етган. Шунга қарамай, хавфли юқумли касалликларни даволаш учун кенг қўлланилиши натижасида самарадорлигини йўқотаётган мавжуд антибиотиклар ўрнини босадиган янги, инновацион дори воситаларини яратиш долзарб бўлиб турибди.

🔷 Муаммо нафақат ишлаб чиқарилаётган антибактериал дориларнинг жуда камлигида, балки ҳақиқатан ҳам инновацион ишланмаларнинг етарли эмаслигидадир. Устувор рўйхатдаги патогенлар келтириб чиқарадиган инфекцияларни даволаш учун ишлаб чиқилаётган 32 та антибиотикдан фақат 12 тасини инновацион деб ҳисоблаш мумкин.

🖇 Ишлаб чиқарилаётган препаратларда кўплаб бўшлиқлар мавжуд: масалан, болалар учун дорилар, уларнинг амбулатор шароитда қабул қилиш учун қулайроқ бўлган перорал шакллари ёки ўсиб бораётган дорига чидамлиликка қарши курашадиган турлари мавжуд эмас.

🔆 Шунга қарамай, бактериофаглар, антитаналар, антивирулент ва иммуномодулятор дорилар каби ноанъанавий биологик воситаларга, шунингдек, антибиотикларни тўлдирувчи ёки муқобил сифатида микробиомни модуляция қилувчи препаратларга эътиборнинг кучайиши бироз умид бағишлайди. Шу билан бирга, ушбу дориларни клиник амалиётда қачон ва қандай қўллаш мумкинлигини аниқлаш учун клиник тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади.

📋 Ҳисоботда таъкидланганидек, ишлаб чиқилаётган янги антибактериал препаратлар ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлигини ошириш потенциал инновацион бўлган, аммо қийин лойиҳалар бўйича ҳамкорликнинг ривожланишига олиб келиши, олимлар ва ишлаб чиқувчиларга ёрдам бериши ҳамда янги антибактериал воситаларни яратишга катта қизиқиш уйғотиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
☀️ Ёз — бу хурсандчилик, таътиллар ва табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш мавсуми. Бироқ, йилнинг бу фаслида кузатиладиган жазирама иссиқ инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

📌 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографикада ёзда саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
☀️ Лето — это время радости, отпусков и отдыха на природе. Однако знойная жара в это время года может оказать негативное воздействие на наше здоровье.

📌 В данной инфографике представлены важные рекомендации о том, как защитить свое здоровье в жаркие летние дни.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент юртимиз олийгоҳларида ҳам спин-оф тажрибасини жорий этиш муҳимлигини таъкидлади

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Биласизми?

❗️Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдали

Она сути билан озиқлантиришнинг бола учун фойдаси ҳақида кўп гапирилади. Аммо унинг она организми учун ҳам фойдали эканини биласизми?

🤱🏻 Агар она кўзи ёриганидан сўнг дарҳол эмизишни бошласа, унинг танаси кўп миқдорда окситоцин гормонини ишлаб чиқаради. Бу эса бачадоннинг тезроқ қисқаришига ёрдам беради, қон кетишини камайтиради ва анемиянинг олдини олади.

🏊🏻‍♀️ Эмизиш орқали қоматни ҳам меъёрида ушлаб туриш мумкин. Сут ишлаб чиқариш учун организм кунига тахминан 200-500 калория сарфлайди. Эмизмайдиган аёл бу миқдордаги калорияни ёқиш учун кунига сув ҳавзасида камида 30 йўлак сузиши ёки велосипедда бир соат давомида тепага кўтарилиши керак.

Демак, эмизикли оналар ҳомиладорлик пайтида тўпланган вазнни тезда йўқотиш эҳтимоли кўпроқ. Албатта, озиш бошқа омилларга — онанинг тўғри овқатланиши, гормонал касалликларнинг мавжудлиги ёки йўқлигига ҳам боғлиқ.

📊 Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эмизикли аёллар тухумдон ва бачадон саратонига камроқ мойил. Ушбу хавфли касалликлар кўпинча эмизмаган аёлларда учраши мумкин. Бу, эҳтимол, такрорий овуляция цикллари ва эмизикли аёлларда кўпроқ миқдорда бўладиган эстроген гормонининг таъсири билан боғлиқдир.

📋 Эмизикли аёлда мастопатия билан боғлиқ вазият ҳам яхшиланади: шифокорлар ушбу касалликнинг табиий даво чорасини, яъни чақалоқни 3 йилгача эмизишни тавсия қиладилар.

🧘🏻 Эмизиш туғруқдан кейинги депрессияни енгишга ҳам ёрдам беради: эмизикли аёлнинг организмида кўп миқдорда нейропептид гормонлари, шу жумладан қувонч гормони — эндорфин ҳам бўлади. Она фарзандига қувонч билан ғамхўрлик қилиб, руҳий қониқиш ҳиссини туяди. Аммо, бу фақат 100 фоизлик муваффақиятли эмизиш ҳолатидагина бўлиши мумкин.

🖇 Она сутида мавжуд бўлган пролактин гормони табиий тинчлантирувчи воситадир. Эмизикли она стрессга камроқ мойил бўлади ва ҳар хил кундалик муаммоларга осонроқ дош беради.

💞 Эмизишнинг фойдалари бисёр, лекин чақалоқни кўкрагида ушлаб турган бахтли онага ва дунёдаги энг яхши, у учун мўлжалланган озуқани, энг кучли ҳимояни олиб, мириқиб она меҳрига тўяётган чақалоққа бир қарашнинг ўзи кифоя.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июлдан бошланади

🏢 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республикамизнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июлдан 5 августга (шу куни ҳам) қадар амалга оширилади.

📆 Улар учун белгиланган имтиҳонлар 5 августдан 30 августгача бўлган муддат оралиғида ўтказилади.

👩🏻‍💻 Талабалар томонидан онлайн аризалар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали топширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Қабул2024

Магистратурага қабул қачондан бошланади?

Жорий йил 1 июлдан 30 июлга қадар (шу куни ҳам) республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган. Ҳужжатларни топшириш http://magistr.edu.uz платформаси орқали амалга оширилади.

Коллеж битирувчиларидан техникумга ҳужжат топшириш учун аттестатнинг асли талаб қилинадими?

Йўқ. Битирувчи бўлган абитуриентлардан аттестатнинг асли талаб этилмайди. Уларнинг таълим муассасасини тугатаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар онлайн шакллантирилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Оналикка тайёргарлик қачондан бошланиши керак ва бу даврда нималарга эътиборли бўлган маъқул?

Ёшликда ўтказилган хасталиклар ҳомиладорлик ва туғиш даврида қандай таъсирини кўрсатиши мумкин?

Аёл она бўлганидан сўнг нималарга аҳамият бериши керак?

Эмизикли аёл қандай овқатланиши зарур?


❗️Кўпчилик учун долзарб бўлган ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими Ноиба Азимова батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram