ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6K photos
2.37K videos
44 files
9.68K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугунги кунда бирламчи бўғиндан тортиб, республика даражасидаги йирик ихтисослаштирилган марказларгача — юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида рақамли технологиялар фаол жорий этилмоқда.

🏥 Хусусан, мазкур йўналишда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам салмоқли ишлар бажариляпти.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Сегодня цифровые технологии активно внедряются во всех медицинских учреждениях нашей страны — от первичного звена до крупных специализированных центров республиканского уровня.

🏥 В частности, весомая работа в этом направлении выполняется и в Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре эндокринологии имени академика Ё.Х.Туракулова.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

💐 Аллергия энг кенг тарқалган сурункали касалликлардан бири. У мураккаб хасталик бўлиб, иммунитет тизимининг атроф-муҳитнинг баъзи таркибий қисмларига юқори сезувчанлиги билан юзага келадиган ҳолатдир.

🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар тўртинчи бола аллергиядан азият чекади.

🐝 Ҳашаротларнинг заҳри баъзи одамларда оғир ва ҳатто ҳалокатли реакцияларга олиб келиши мумкин. Инсект аллергия деб аталувчи бу хасталик ёз фаслида зўрайиши мумкин. Профилактика эса бу касалликнинг нохуш аломатларидан ҳимояланишга ёрдам беради.

👩🏻‍⚕️ Шундай экан, Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шаҳло Ишмуҳамедованинг бу борадаги тавсияларига қулоқ тутамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Жазирама кунларда кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

☀️ Кондиционер – ёз фаслида, хусусан, иссиқ об-ҳаво шароитида энг муҳим қурилмалардан бири ҳисобланади. Улар биз учун уй ва офисларда қулай ва салқин муҳит яратишга ёрдам беради. Бироқ, ундан нотўғри фойдаланиш оқибатида саломатликда жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин.

Хўш, ушбу техника воситасидан қачон ва қандай фойдаланиш керак? Унинг соғлиққа қандай салбий таъсирлари бор?

👩🏻‍⚕️ Қуйида тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимованинг ёз фаслида кондиционердан тўғри фойдаланиш ва унинг эҳтимолий зарарлари ҳақидаги зарур маълумотлари билан танишасиз.

❇️ Температурани тўғри белгилаш. Ёз фаслида кондиционер учун идеал ҳарорат 18-20°C оралиғида бўлиши тавсия этилади. Бошқа ўлкаларда бу рақам бироз фарқ қилиши мумкин, аммо асосийси — хона ичидаги салқинлик ташқари ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги лозим. Бу эса тана учун қулай ва соғлом муҳит яратади.

📌 Вентиляциядан фойдаланиш. Кондиционерни нотўғри ишлатиш хонадаги ҳавони қуритиб юборади. Шу боис уни ёқишдан аввал, эрталаб ёки кечқурун хонани шамоллатиб туриш жуда муҳим. Бу эса ҳавонинг тоза бўлишига ёрдам беради.

🦠 Кондиционер тозалигини назорат қилиш. Ушбу қурилма фильтрларини мунтазам равишда тозалаш ёки алмаштириш муҳим аҳамиятга эга. Тоза фильтрлар ҳаво сифатини яхшилаб, аллерген ва микроблар ҳамда бошқа зарарли моддаларнинг ҳавога тарқалишининг олдини олади.

🖇 Фақат зарурат бўлганда ишлатиш. Кондиционерни фақат эҳтиёж бўлганда ёқиш керак. Хонада ҳеч ким бўлмаган пайтларда уни ўчириб қўйиш энергияни тежайди ва қурилманинг хизмат муддатини узайтиради.

Кондиционердан нотўғри фойдаланишнинг зарарлари:

🟢 Тери ва аллергик касалликлар. Кондиционердан нотўғри фойдаланилганда у ҳавони қуритиб юборади. Хонада намлик йўқолади ва дераза ҳамда эшиклар ёпиқ бўлган шароитда ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса вақт ўтиши билан терини қуруқлаштириб, юзда ажинлар пайдо қилади.

🤧 Қолаверса, терининг доимий қуруқ бўлиши унинг ташқи қатламига салбий таъсир этиб, қичишиш юзага келади. Шунингдек, кондиционер фильтрлари тоза бўлмаса, уларда йиғилган чанг – аллергенлар ва микроблар ҳавога тарқалади. Бу эса аллергик ва инфекцион касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

📍Мускул ва бўғимларда оғриқлар. Кондиционердан нотўғри фойдаланиш, яъни тўғридан-тўғри совуқ ҳавонинг инсон танасига урилиши туфайли мускул ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

🤒 Термал шок. Ташқи муҳитдаги юқори ҳароратдан бирдан совуқ хонага кириш ёки аксинча муздек хонадан иссиқ ҳавога чиқиш термал шокка сабаб бўлиши мумкин. Мазкур ҳолат тана ҳароратини тезда ўзгартириб, организмда стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу, ўз навбатида, юрак-қон томир тизими касалликларини қўзғаши мумкин.

🩺 Қон босими кўтарилиши. Одатда қон босими иссиқдан кўра, совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Шундай экан, кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш систолик ва диастолик қон босимини кўтаради. Шу боисдан хона ҳарорати ташқи ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги мақсадга мувофиқ.

😮‍💨 Респиратор муаммолар. Кондиционернинг яна бир салбий томони, у тана ҳароратини тушириб юборади. Оқибатда бронхит, томоқ, бел ва бўйин оғриқлари юзага келади. Айниқса, қурилманинг совуқ ҳавоси инсонга тўғри йўналтирилса, нафас йўллари шамоллаши, ҳатто, зотилжам келиб чиқиши мумкин.

‼️ Шундай экан, кондиционердан тўғри ва оқилона фойдаланинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Биласизми?

❗️Организм ички ёғи нимаси билан хавфли ва уни қандай камайтириш мумкин?

📄 Қорин бўшлиғидаги ички органлар, масалан, жигар, ошқозон ости бези ва ичаклар атрофида тўпланадиган ёғларнинг бир тури висцерал (ички) ёғ деб аталади. У тери ости ёғидан фарқ қилади ва саломатлик учун зарарлидир.

🔷 Бундай ёғ қандли диабетнинг 2-тури, юрак-қон томир касалликлари, инсульт ва саратоннинг баъзи турлари каби хасталикларга чалиниш хавфини оширади. Шунингдек, висцерал ёғ метаболик фаол, яъни гормонал фонга ва моддалар алмашинувига таъсир қилади.


Висцерал ёғнинг тўпланишига хизмат қилувчи омиллар қуйидагилар:
✔️нотўғри овқатланиш (шакар ва тўйинган ёғларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш);
✔️жисмоний фаолликнинг камлиги;
✔️кортизол даражасининг ошишига олиб келувчи стресс ҳолатлари;
✔️генетик мойиллик;
✔️ёшнинг ошиши, чунки йиллар давомида метаболизм сустлашади.

Висцерал ёғ миқдорини камайтириш учун нималар қилиш керак?

🏃🏻‍♀️Бунинг учун авваламбор жисмоний фаоллик зарур. Югуриш, пиёда юриш, сузиш, велосипедда учиш каби мунтазам аэробик машқлар калорияларни ёқиш ва ички органлардаги ёғни камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун ҳафтада камида 150 дақиқа ўртача жисмоний машқлар тавсия этилади. Шунингдек, оғирлик кўтариш каби машғулотлар мушаклар массасини ошириб, метаболизмни тезлаштиради.

🥘 Иккинчи ўринда эса мувозанатли овқатланиш зарур. Бунда организм учун керак бўлган барча озиқ моддаларни таъминлайдиган турли хил таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Рационнинг асосини сабзавот, мевалар, дон маҳсулотлари, ёғсиз гўшт, балиқ, дуккаклилар ва турли ёнғоқлар ташкил қилиши керак.

🍭Шакар ва рафинатланган углеводлар истеъмолини чеклаган маъқул. Ширинликлар, оқ нон, макарон ва ширин ичимликлардан тийилинг.

🥣 Зайтун ёғи, ёнғоқ ва ёғли балиқлардан олинган соғлом ёғларни рационга киритиш мақсадга мувофиқ. Транс ёғлардан сақланинг ва тўйинган ёғларни истеъмол қилишни чекланг.

🧘🏻Навбатдаги тавсия стрессни бошқариш бўлиб, бунинг учун медитация, чуқур нафас олиш, йога ёки бошқа дам олиш усулларини машқ қилиш фойдадан холи эмас. Етарли вақт (суткасига 7-9 соат) ва соғлом уйқу ҳам жуда муҳим. Сабаби уйқуга тўймаслик ҳам висцерал ёғнинг ортишига йўл очади. Шунинг учун кунингизни шундай ташкил қилингки, дам олиш ва тикланиш учун вақт етарли бўлсин.

🧑🏻‍⚕️ Бундан ташқари, висцерал ёғ даражасини ва умумий соғлиғингизни кузатиб бориш учун мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиб туринг.

Ҳаёт тарзига ўзгаришлар киритиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш албатта ўз натижасини беради. Асосийси, умумий саломатлик ҳолатини яхшилаш ва сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиришга эришиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Кимлар қон донори бўлиши мумкин?

🫖 Нега одамлар жазирамада иссиқ чой ичади? Бу қанчалик тўғри?

📊 Энг паст баллар билан қайси ОТМга тиббиёт йўналиши бўйича кириш мумкин?

🍉 Эртаки тарвуздан заҳарланмаслик учун уни қандай тўғри танлаш керак?

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига қабул тартиблари тасдиқланди

🚑 Энди олис ҳудудлар аҳолисига кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси хизмат кўрсатади

▶️ Ўзбекистон илк бор БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди. Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров бу ҳақда нима дейди?

🩸 Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республика қон қуйиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтди

🩺 Жазирамада бронхиал астма билан оғриган беморлар қандай эҳтиёт чораларини кўришлари керак?

☀️ Иссиқ кунларда кондиционердан қандай фойдаланиш лозим?

🔬 Организм ички ёғи нимаси билан хавфли ва уни қандай камайтириш мумкин?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
☀️ Юртимизда жазирама ёз кунлари бошланди. Хўш, ёзда офтоб урушидан қандай ҳимояланиш керак? Бу даврда овқатланиш рациони, организмнинг сув баланси, кийиниш тартиби қандай бўлиши лозим?

👆 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика шу ҳақда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
☀️ В нашей стране начались жаркие летние дни. Как летом защитить себя от теплового удара? Каким должен быть рацион в этот период? Что нужно делать для поддержания водного баланса в организме и какую одежду лучше выбрать в жаркую погоду?

👆Ответы на эти вопросы — в инфографике Пресс-службы Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йилда 5 ёшгача бўлган 37 миллион нафар бола ортиқча вазнга эга эди ва 5 ёшдан 19 ёшгача 390 миллион нафардан ортиқ болалар ва ўсмирлар ортиқча вазнли ҳамда улардан 160 миллион нафари семизликдан азият чекарди.

Хўш, болалар нима сабабдан семириб кетишади?

Семизлик қандай оқибатларга олиб келади ва қайси касалликларни келтириб чиқариши мумкин?

Ортиқча вазнли болаларни қандай парвариш қилиш керак?

Уларни овқатлантиришда нималарга аҳамият бериш лозим?

👩🏻‍⚕️ Бу саволларга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Болалар эндокринологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Мухлиса Шорихсиева батафсил жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар

❗️Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин

📑 Стенфорд университетидаги неврологлар, ўзак ҳужайралари бўйича олимлар ва молекуляр биологлар гуруҳи Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкинлиги ҳақидаги далилларни топди.

🔷 Бундан аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Альцгеймер касаллиги асаб ҳужайралари орасида ўсадиган бляшкаларда бета-амилоиднинг тўпланиши натижасида юзага келади. Бошқа бир тадқиқотда эса мия ҳужайраларида тўпланиши мумкин бўлган тау оқсили аниқланганди.

Натижада, касалликнинг олдини олиш, уни секинлаштириш ёки тўхтатиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларнинг аксарияти бундай тўпланишларни камайтириш ёки бунга йўл қўймасликка асосланган. Аммо янги тадқиқот олимларининг фикрича, касаллик ривожланиши асосида бошқа нарса ҳам бўлиши мумкин.

🖇 Тадқиқот гуруҳи APOE генининг функциясига эътибор қаратди, олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у ёғ томчиларини асаб ҳужайраларига ташишда иштирок этадиган оқсилни кодлайди.

🧑🏻‍🔬 Тадқиқотчиларнинг фикрича, ўрганиш натижалари мияда амилоиднинг тўпланиши мия ҳужайраларига ёғларнинг ажралиб чиқишига сабаб бўлиб, Альцгеймер касаллигига олиб келишини кўрсатди.

📓 Тадқиқот “Nature” журналида чоп этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

📋 Деярли ҳар доим қандли диабетдан аввал диабет олди — организмда биринчи патологик ўзгаришлар бошланадиган ҳолат пайдо бўлади. Шу ҳолатни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш орқали саломатликни яхшилаш ва хавфли асоратлар ривожланишининг олдини олиш мумкин.

👩🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назарова батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Современная нейрохирургия — одна из молодых отраслей хирургии, развивавшаяся на протяжении нескольких столетий в рамках широкого направления общей хирургии.

🏥 Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр нейрохирургии является головной медицинской организацией по оказанию нейрохирургической помощи населению нашей страны. Здесь огромное внимание уделяется внедрению новых нейрохирургических операций.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Замонавий нейрохирургия жарроҳликнинг “энг ёш” соҳаларидан бири бўлиб, бир неча асрлар давомида умумий жарроҳликнинг кенг йўналиши ичида ривожланди.

🏥 Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юртимиз аҳолисига нейрожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича бош тиббиёт ташкилоти ҳисобланади. Бу ерда янги услубдаги нейрожарроҳлик амалиётларини йўлга қўйишга катта эътибор қаратилади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

👦🏻 👧🏻 Одатда, қандсиз диабет кўпроқ 20-30 ёшдаги одамларда аниқланади. Аммо болалар ва ҳомиладор аёллар ҳам қандсиз диабет билан оғриши мумкин.

Бунда ҳали гапиришни ҳам билмайдиган гўдак ўзини қандай тутади?

Унинг оғирини енгил қилиш учун қандай парвариш зарур?


👩🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази нейроэндокринолог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Гўзал Далимова батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази дунёнинг кўплаб нуфузли тиббиёт муассасалари ва олийгоҳлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

🇷🇺 Ушбу ҳамкорлик доирасида яқинда марказга Россия Федерацияси Марказий давлат тиббий академияси профессори, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг тиббий илмий-ўқув маркази бош илмий ходими Андрей Львов ташриф буюрди.

🔬 Тажрибали мутахассис марказнинг Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий филиалларида 120 нафардан ортиқ беморларни кўрикдан ўтказиб, уларга тегишли маслаҳатлар берди. Шунингдек, таниқли профессор томонидан марказ мутахассислари учун маҳорат дарслари ва ўқув семинарлари ҳам ташкил этилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республиканский научно-практический медицинский центр дерматовенерологии и косметологии эффективно сотрудничает с крупными центрами, клиниками и университетами разных стран.

🇷🇺 Одним из результатов сотрудничества стал визит Львова Андрея Николаевича, профессора Центральной государственной медицинской академии Российской Федерации, главного научного сотрудника Медицинского научно-образовательного центра МГУ имени М.В. Ломоносова.

🔬 Опытный специалист посетил региональные филиалы центра в Андижанской и Самаркандской областях, обследовал и проконсультировал более 120 пациентов. Затем профессор посетил центр, где провел мастер-классы и образовательные семинары для местных специалистов.

📹 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram