ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.4K subscribers
6.1K photos
2.41K videos
44 files
9.75K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 17 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15482 (+133) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 47 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 14 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6622 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
20 июлдан 2 августга қадар Ўзбекистон фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Унга кўра жорий йилнинг 20 июлдан 2 август кунлари давомида 18 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

20 - 26 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

20 июль Сеул – Тошкент – Сеул
20 июль Тошкент – Москва – Тошкент
22 июль Москва – Тошкент – Москва
22 июль Тошкент – Дубай – Тошкент
23 июль Тошкент – Минск – Тошкент
24 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент
23-24 июль Тошкент – Франкфурт – Тошкент
25 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент
26 июль Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

27 июлдан 2 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:

27 июль Сеул – Тошкент – Сеул
27 июль Тель-Авив – Тошкент – Тель-Авив
28 июль Тошкент – Москва – Тошкент
29 июль Минск – Тошкент – Минск
30 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул
30 июль Тошкент – Дубай – Тошкент
30 - 31 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент
1 август Тошкент – Санкт-Петербург –Тошкент
2 август Тошкент – Москва – Тошкент

@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

– Вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Шунинг учун ҳеч қайси ҳудуд раҳбари бизда аҳвол яхши, деб, хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ. Ҳамма жойда камчиликлар бор. Энг асосий вазифа – уларни вақтида аниқлаб, холис баҳо бериб, тезда тугатиш чорасини кўришдан иборат, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз зарур: касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деган гап айнан мана шу коронавирус ҳақида айтилган. Агар биз бу хатарга бепарво, беғам бўлсак, минглаб одамларнинг соғлиғи ва тақдирини хавф остига қўямиз, вазиятимиз янаям оғирлашади. Энг қўрқинчлиси, ўлим сони кескин кўпаяди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3711


@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 55 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИ САБАБЛИ ВАФОТ ЭТДИ


Юнусобод туманида яшаган 55 ёшли фуқаро А.Х. (эркак)да 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар бўлган. Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Сўнгги кунларда ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида амалга оширилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, у ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 59 ЁШЛИ БЕМОР ҲАМ ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 59 ёшли фуқаро Б.С. (эркак)да 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Тиббиёт муассасасида унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик нефропатия, сурункали буйрак етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, стенокардия, коронар қон томирларни стентлашдан кейинги ҳолат (2008, 2012 йилларда), гипертония каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Асосий касаллик оғир кечиши ва асоратлари ҳисобига аҳволи кескин ёмонлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабабли вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 17 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15607 (+125) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 35 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 24 нафари Андижон вилоятида ҳамда 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 94 нафар, Қашқадарё вилоятида 42 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Андижон вилоятида 30 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 1 нафар, жами 220 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 9003 (+220) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6525 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 17 июль куни мамлакатимизда 541 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 170 нафари Карантин муассасаларида, 371 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 220 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15607 нафар бемордан 9003 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6525 нафар бемордан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 211 нафар, стационар карантинда эса 22 061 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 67 ёшли Н.С.да (эркак) жорий йил 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 (+289) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19” ИНФЕКЦИЯСИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА ДАВОЛАШНИ ХОҲЛОВЧИ НОДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

🏥 Маълумки, юртимизда нодавлат тиббиёт ташкилотларига пуллик асосда “COVID-19” инфекциясини аниқлаш ҳамда ўз шифохонасида даволашга расмий рухсат берилди.


🦠Ушбу инфекциясини аниқлаш ёки даволашда нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган асосий талаб бу - тегишли санитария талабларига жавоб берадиган шароитни яратиш ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш ёки даволаш билан боғлиқ фаолиятлари бўйича тегишли маълумот (ҳисобот)ларни ваколатли органларга тақдим этиб бориш ҳисобланади, холос.

🏢“COVID-19” инфекциясини полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширишни хоҳловчи хусусий тиббиёт ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталиги марказларига, даволашни хоҳловчи хусусий тиббиёт ташкилотлари эса Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларига мурожаат қилишлари мумкин.

📂Ушбу ташкилотларда нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан “COVID-19” инфекциясини аниқлаш ва даволашда талаб этиладиган санитария маъёрларига риоя қилиш ҳамда бу борадаги фаолият бўйича тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш юзасидан шартнома имзоланади.

🧪“COVID-19” инфекциясини серологик усуллар (иммунофермент (ИФА) ва иммунохемилюминесцент (ИХЛА)) ёрдамида текширишни хоҳловчи хусусий тиббиёт ташкилотлари таҳлилларни лицензия билан рухсат этилган клиник лаборатория ихтисослигининг ИФА йўналиши доирасида амалга оширадилар. Бу ташкилотлар билан қўшимча шартнома имзолаш талаб этилмайди.

🧪ИФА ва ИХЛА усулларида серологик текширувларни амалга оширишни хоҳлаган хусусий тиббиёт ташкилотлари ушбу йўналишдаги фаолиятини бошлаётганлигини маълум қилувчи расмий хатни ҳамда мазкур текширувлар тўғрсидаги ҳар кунлик ҳисоботларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг info@minzdrav.uz электрон манзилига тақдим этишлари керак, холос.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​2020 йил 16 июль ҳолатига кўра, ПЗР усулида лаборатор текширувларни олиб бораётган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхати

1. «TIBBIYOT DUNYOSI» МЧЖ
Асосий манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор-1, Гагарин кўчаси, 11-уй; Филиал: Тошкент шаҳри, Дарвоза кўчаси, 340-уй.
☎️ 71 277-00-69;
71 277-50-90;
Фақат ташкилот ва идоралар учун

2. «VITROS DIAGNOSTICS» МЧЖ
Асосий манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 2-А уй, Филиал манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, квартал Ц, 6-А уй.71 203-00-77;
☎️ 71 200-50-02;
95 198-00-91;
95 196-00-91;
Аҳоли учун

3. «GENOTEXNOLOGIYA» МЧЖ
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ғунча дарвозаси кўчаси, 42-уй.
☎️ 93 545-02-56;
93 376-80-51;
Аҳоли, ташкилот ва идоралар учун

4. «SWISS LAB» МЧЖ
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 100-уй.
☎️ 97 722-77-88;
Аҳоли, ташкилот ва идоралар учун

5. «HI-TECH LABORATORIES” МЧЖ.
Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х.Бойқаро кўчаси, 51-уй.
☎️ 71 295-08-08;
71 295-00-14;
Аҳоли, ташкилот ва идоралар учун

6. «РАRIZODA MEDICAL SERVICE» Х/К.
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 72-уй.
☎️ 90 212-40-33
Аҳоли учун

7. “Гемо-тест” Х/К.
Навоий вилояти, Нурота тумани, У.Юупов кўчаси, 32А уй.
☎️ 79 220-30-15
Аҳоли, ташкилот ва идоралар учун

8. «THE FREE-JOY MEDICAL LABORATORY» МЧЖ

Фарғона вилояти, Фарғона шахар 23-MFY ISTIQLOL 4A.
☎️91 126-30-40
Аҳоли, ташкилот ва идоралар учун

9. «Мурод мед стар» Х/К
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 238-уй.
☎️ 90 345 74 47
Аҳоли, ташкилот ва идоралар учун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бугундан коронавирус аломатлари сезилган беморлар тест таҳлили натижаларисиз ҳам тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиши мумкин.

❗️Яъни, бемор мурожаат қилганда, уни клиникага ётқизиш учун тест натижаси бўлиши шарт эмас.

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева маълум қилди.

@ssvmatbuotkotibi
❗️МАХСУС КОМИССИЯ АХБОРОТИ

💊Фармацевтика маҳсулотларини
Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан уларни олиб чиқиш вақтинча тўхтатилади.

Шу билан бирга, айрим турдаги фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш фақат махсус комиссия қарорлари асосида амалга оширилади. Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш учун рухсат бериш тартиби кейинроқ эълон қилинади.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Шайхонтаҳур туманида яшаган 49 ёшли А. А. (эркак)да 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам аниқланган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

17 июль куни мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, гипертония ва артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар фонида беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 18 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16068 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 60 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 87 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6984 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАР ҲОЛАТИ ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ВА МАҲАЛЛИЙ МУТАХАССИСЛАР ТОМОНИДАН ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан коронавирусга чалинган беморларни даволашда янги тактика ишлаб чиқиш кераклиги вазифа қилиб қўйилди.
Шулардан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигида бугунги ҳолат таҳлил қилиниб, диагностика, даволашдан тортиб, эпидемиология, касаллик тарқалишини олдини олиш, профилактика масалаларида ҳам янгича услублар қўлланилиши устида иш олиб борилаяпти.

Президентимизнинг топшириғига асосан, ҳар бир беморга эътиборни кучайтириш, уларни даволаш сифатини яхшилаш ва айниқса, оғир беморлар билан махсус шуғулланишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз бўйлаб барча беморларга тиббиёт ходимлари алоҳида, оғир беморларга эса бир нечтадан шифокорлар бириктирилди. Бундан ташқари, шифокорлар иштирокида консилиумлар, оғир беморлар учун видеоконсилиумлар ўтказиш, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда таҳлиллар ўтказиш, муҳокамалар олиб бориш масаласи қўйилди.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди. У ердаги мавжуд ҳолат ўрганилиб, олиб борилаётган профилактика, эпидемиология тадбирларининг сифати танқидий кўриб чиқилди.

Маълумот учун айтиш лозимки, бугунги кунгача ушбу ҳудудда 275 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли уларнинг 193 нафари касалликдан бутунлай фориғ бўлди ҳамда даволаниш кўрсаткичи ҳозирда 70 фоизни ташкил этмоқда.

Қорақалпоғистонда айни пайтда 81 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир.

Республикага ташриф буюрган гуруҳ томонидан уларни даволашдаги ёндашувлар ўрганилди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган стандартлар, протоколларга риоя этилиш даражаси аудит текширувидан ўтказилди.

Асосийси, аҳволи оғир беморлар ҳолати, уларни даволаш жараёнини таҳлил қилиш ва керакли ўзгартиришларни киритиш мақсадида хорижлик ва маҳаллий мутахассислар ва олимлар иштирокида видеоконференция ташкил этилди.

Унда Европа анестезия ва интенсив терапия жамиятининг президенти, Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб иштирок этишди.

Коронавирус билан касалланган беморларни самарали даволаш усулларни ишлаб чиққан Германиянинг етакчи тиббиёт мутахассислари аҳволи оғир беморларни самарали даволаш бўйича зарур тавсияларни бердилар, натижада даво-муолажаларини коррекция қилишга эришилди.

Шу жумладан, Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Бугунги кунда уларнинг ҳолати стабил деб топилди, олиб борилаётган даволаш тактикаси тўғрилиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилаётгани таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН СИРДАРЁЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Гулистон туманида яшаган 69 ёшли Т. С. (эркак)да 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга миокард инфаркти, COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бундан аввал 29 июнь куни бемор миокард инфаркти ташхиси билан Гулистон тумани марказий шифохонасида даволанган. Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг ва семизликнинг 3-даражалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳамроҳ касалликлар фонида ташхис қўйилган касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР, НАФАС ВА ПОЛИОРГАН ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган 55 ёшли У. А. (эркак) 16 июль куни Зангиота туманидаги “Назарбек” юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган.

Беморда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмониянинг ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

17 июль куни ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 18 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16186 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 22 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 31 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар ҳамда Навоий вилоятида 5 нафар, жами 124 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 9127 (+124) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6976 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 18 июль куни мамлакатимизда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 138 нафари Карантин муассасаларида, 441 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ҳамда Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16186 нафар бемордан 9127 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6976 нафар бемордан 71 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 552 нафар, стационар карантинда эса 22 871 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҚИБРАЙЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А.да (аёл) жорий йил 10 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент шаҳридаги 1 – сонли клиник шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

16 июль куни эса ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига олинган. Унга “COVID-19” инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик энцефалопатия, диабетик нефропатия асоратлари билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz