ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6K photos
2.37K videos
44 files
9.68K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Тантанали равишда давлат мукофотлари топширилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в праздничном мероприятии по случаю Международного женского дня и поздравил женщин нашей страны. Состоялось торжественное вручение государственных наград.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳурматли опа-сингиллар!

Тиббиёт соҳасининг мунис ва мўътабар аёллари!


Мана шундай шукуҳли лаҳзаларда нафосат ва гўзаллик тимсоли бўлмиш Сиз азизларни баҳор фаслининг энг бетакрор ва дилбар айёми — 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этишдан бениҳоя бахтиёрман.

Аёл тимсоли, унинг покиза зийнати ҳар қандай таърифу ташбеҳдан юксак. Бироқ барчамиз сизларнинг сиймоингизда, энг аввало, фидойилик ва куюнчаклик намунасини кўрамиз. Шу билан бирга, меҳрибонлик ва меҳнатсеварлик каби фазилатлар ҳам айнан мунис ва муҳтарама аёлларимизга хос.

Қувонарлиси, тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган қасамёдига содиқ оқ либосли фаришталар, қатъияти юксак опа-сингилларимизда бу эзгу хислатлар бир неча карра кўпроқ мужассам, десак муболаға бўлмайди.

Шу сабабли ҳам минглаб беморлар дардига ширин сўзи ва чексиз меҳри ила шифо улашаётган, хаста кўнгилларга яна ҳаёт қувончини тортиқ этаётган Сиз қалбидарё шифокорлар, меҳрибон ҳамшираларнинг шарафли ва матонатли меҳнатингиз ҳар қандай эътирофу таҳсинга лойиқ.

Қутлуғ айём арафасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармони билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ хотин-қизлар сафида тиббиёт тизими фидойиларининг ҳам борлиги соҳада ҳалол меҳнат қилаётган мунис опа-сингилларимиз фаолиятига берилган юксак баҳодир.

Маълумки, бугун юртимизда бирламчи ва малакали тиббий хизмат аҳолининг барча қатламларига бирдек кириб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар саломатлигини асраш, уларга алоҳида меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш Янги Ўзбекистон тиббиётининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Шу маънода, диёримизда 9 миллион нафардан зиёд туғиш ёшидаги аёлларга сифатли ва тизимли тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит механизми яратилгани, тиббий бригадалар таркибида доя ҳамшираси штатининг жорий этилгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги тарихий ўзгаришлардан бири бўлди, дейиш мумкин.

Зеро, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, инсон қадрини улуғлаш аввало азизу мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади.

Ҳурматли тиббиёт ходималари!

Юртимизга фасли навбаҳорни бошлаб келган ўзингиздек гўзал ушбу айём билан барчаларингизни яна бир бор самимий муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик, қалбингизга хотиржамлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик тилайман.

Умрингиз узоқ, иқболингиз доимо баланд бўлсин!

Беморларга шифо улашаётган қўлларингиз асло дард кўрмасин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💐Ширин сўзи ва чексиз меҳри ила беморлар дардига шифо улашаётган, хаста кўнгилларга умид ва ишонч бағишлаётган шифокор ва ҳамшираларнинг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги ҳар қандай таҳсинга лойиқ.

🌸 Мана шундай олийжаноб фазилатлар сизларни асло тарк этмасин!

🌺 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул "Хаста бўлманг" дастури қисқа вақт ичида ўз мухлисларига эга бўлди.

🏥 Кўрсатувнинг навбатдаги сонида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги энг малакали мутахассислар иштирок этди.

📹 Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰 Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир);
📺 "O‘zbekiston" телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Давлат_дастури_2024

❗️Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади

📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастурининг 18-мақсади — Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш доирасида:

📈 Профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

🔽 Шу мақсадда:

🩺 6,7 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади.

Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чоралари кўрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

📌 Кўкрак соҳасида оғриқ ёки юқори қон босими безовта қилаётган бўлса, бемор дастлаб ўз яшаш ҳудудидаги оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилиши лозим.

🔬 Навбатдаги босқичда унда чиндан ҳам бу касаллик бор-йўқлиги, юрак-ишемик хасталиги ёки инсульт олди ҳолатлари мавжудлигини аниқлаш мақсадида кардиолог томонидан керакли тиббий текширувлар тайинланади.

🩺 Агар кўриклардан сўнг беморда юрак-қон томир касаллиги аниқланса, энг сўнгги стандартлар бўйича даволаш чоралари амалга оширилади.

👨‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов юрак хасталиклари ва уларни даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Шифокор_ёндафтарига

❗️“Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси”га асосан, шифокор томонидан фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилгани, унинг соғлиги ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис, текшириш ва даволаш давомида олинган барча маълумотлар сир сақланиши зарур.

⚡️ Беморга тааллуқли бўлган маълумотларни унинг ёки қонуний вакили ҳисобланган шахсларнинг розилигисиз ошкор қилиш (прокуратура, дастлабки тергов-суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятларини амалга оширувчи органлар ҳамда суд идоралари сўровлари бундан мустасно) тақиқланади.

🛡Тиббиёт ходими ҳар қандай шароитда Ўзбекистан Республикаси қонунларига, ахлоқий қоидаларга зид равишда ҳаракат қилишни рад этиши ва касбий бурч тамойилларига содиқ қолиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Рамазон ойида тўғри овқатланиш организмни янада соғломлаштиради

📌 Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш тавсияларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

🫙Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлганда кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса кўпроқ сув ичиш тавсия этилади.

Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

“Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

🍲 Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

‼️ Таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулотлар — кофе, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайишига олиб келади.

❗️Кун давомида жуда доимий ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.

“Оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланиш, айниқса, рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун жуда муҳим!

🍱 Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.

🚫 Аммо шундай тоифадаги беморлар борки, рўза тутиш уларнинг саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.

🩻 Мутахассислар фикрича, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва операциядан кейинги даврда беморлар рўза тутиши мақсадга мувофиқ эмас.

🫀Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш тавсия этилмайди.

🫁 Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш мумкин эмас.

📌 Улар рўза тутиш ниятида бўлсалар, аввало, шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​​​​​​​​❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🗣 125 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилади

👁 Контакт линзалардан қандай фойдаланишни биласизми?

🔬 Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш самарадорлиги оширилади

🎓 Тиббиёт йўналиши талабалари Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб кўрилди

💐 Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан тиббиёт ходимлари мукофотланди

🪕 Дўмбира чаладиган тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси...

🇺🇿🇹🇷 Туркия билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

🚑 “Тез ёрдам”нинг 5 та ҳудудий филиалига “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

📋 ССВ: Вазир тиббиёт соҳасининг мунис ва мўътабар аёлларига байрам табриги йўллади

🏥 Атиги 46 нафар инсон учун оилавий шифокор пункти...

📊 Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади

🚫 Беморга тааллуқли маълумотларни унинг ёки қонуний вакили ҳисобланган шахсларнинг розилигисиз ошкор қилиш тақиқланади

🥙 Рамазон ойида тўғри овқатланиш организмни янада соғломлаштиради

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Глаукома почему её называют «тихим убийцей» зрения?

📌 Глаукома — это группа заболеваний, характеризующихся повреждением зрительного нерва и изменениями в зрительных полях. Данное заболевание является второй по распространенности причиной слепоты в мире.

🌐 Согласно данным ВОЗ глаукома является ведущей патологией зрительного аппарата, приводящая к потере зрительной функции. Более 14 процентов людей во всем мире, страдающие слепотой, утратили зрение из-за глаукомы.

💬 Главный врач Республиканской клинической офтальмологической больницы Отабек Икромов:

Существует несколько видов глаукомы, но наиболее распространенными являются первичная открытоугольная и закрытоугольная, говорит специалист.

👁 Главная причина развития глаукомы – повышенное внутриглазное давление, которое с течением времени вызывает повреждение зрительного нерва.

❗️ Глаукому в народе называют «тихим убийцей», и это неспроста – зачастую на ранних стадиях болезнь проходит бессимптомно, но по мере ее прогрессирования могут наблюдаться такие симптомы, как периферического зрения, круги вокруг источников света, головные боли и другие симптомы.

🌀 Патологический процесс начинается с ухудшения периферического зрения. При дальнейшем увеличении внутриглазного давления и отсутствии лечения происходит повреждение зрительного нерва, что может привести к резкому уменьшению или полной потере зрения.

🔬 Для раннего обнаружения патологических процессов в первую очередь выполняется измерение внутриглазного давления.

📈 В зависимости от возраста норма внутриглазного давления может быть разной: до 40 лет – от 12 до 22 мм ртутного столба, в 50-60 лет – от 23 до 25 мм рт.ст., а после 70 лет это значение увеличивается до 23-26 мм рт.ст.

🔸 Следует отметить, что глаукома может развиться и при нормальном давлении в глазу.

🩺 Для выявления глаукомы могут быть применены и другие диагностические исследования, в том числе тонография, гониоскопия, оптическая когерентная томография зрительного нерва.

⚠️ В группу риска возникновения глаукомы входят пожилые люди после 70 лет, а также лица с дальнозоркостью, низким артериальным давлением, сахарным диабетом, нарушениями гормональной и нервной систем, заболеваниями сердечно-сосудистой системы, повреждениями глаз, предшествующими хирургическими вмешательствами или воспалительными процессами.

👨‍⚕️ К сожалению, на сегодняшний день полностью вылечится от глаукомы невозможно, однако раннее диагностирование заболевания позволяет провести эффективное лечение и предотвратить развитие слепоты. Следовательно, рекомендуется хотя бы раз в год, особенно после 40 лет, проходить осмотр у офтальмолога.

Снизить риск развития заболевания помогут также недопущение физического перенапряжения и зрительного утомления, отказ от вредных привычек, правильное питание, здоровый сон, работа при нормальном освещении.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🫀Юқори қон босимини тушириш учун қўлланиладиган 5 та усул:

📌Қулай ётган ҳолда аввал бурун, кейин эса оғиз орқали чуқур нафас олиш;

📌Оёқ ва қўлни 45 градусли иссиқ сувда ванна қилиш;

📌Оёқнинг болдир соҳасига хантал қўйиш;

📌Тинчлантирувчи хусусиятга эга дўлана, мойчечак, ялпиз чойларини дамлаб, илиқ ҳолда кам-кам ҳўплаб ичиш;

📌 Қон босимини туширишга хизмат қиладиган дори воситаларидан фойдаланиш.


🚑 Албатта, бу ҳаракатлар, "тез ёрдам" етиб келгунга қадар бажарилиши керак.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи Зуҳра Алиева бу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Рамазон ойида саломатликка эътибор, айниқса, кучайиши табиий. Шу сабабли саҳарликка қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак, деган савол бугунги кунда долзарб ҳисобланади.


Бу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради:

🍯 Саҳарлик қилишдан аввал бир стакан сувга асал қўшиб ичилса, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

🫛 Дуккакли маҳсулотлардан нўхот, ловия, гречка, перловка истеъмол қилган афзал. Чунки улар организмни тўқ тутиб, ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлади.

🥛 Шунингдек, оқсил, енгил ҳазм бўлувчи ёғлар, витамин ва минераллар манбаи бўлган сут маҳсулотларини ҳам рационга киритиш мақсадга мувофиқ.

Саҳарлик пайти чой ва қаҳва истеъмолини камайтирган маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Хирургия маркази ва Хитойнинг етакчи клиникаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

🇨🇳 Хитой тиббиёти ўзининг инновацион технологиялари, мутахассисларининг юксак илмий-амалий салоҳияти туфайли ҳамкорлик учун жозибадор ҳисобланади.

🛫 Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23-25 январь кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни, шу жумладан, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида мутлақо янги босқичга олиб чиққани тарихий воқеа бўлди.

📈 Куни кеча эса тиббиёт соҳасидаги икки томонлама алоқаларни хирургия ва трансплантология йўналишида ҳам ривожлантириш йўлида муҳим қадам қўйилди.

🏥 Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хитой Халқ Республикасининг "Zhejiang" тиббиёт университети 2-клиникаси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

📌 Унда марказ раҳбарияти, "Zhejiang" тиббиёт университети 2-клиникаси президенти Вайлин Ванг, Хитойнинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

🔼 Тадбирда таъкидланганидек, 155 йиллик тарихга эга “Zhejiang" тиббиёт университети 2-клиникаси Хитойдаги етакчи тиббиёт муассасаларидан ҳисобланади. Хусусан, мазкур клиника кетма-кет беш йил мамлакатнинг энг яхши клиникалар ўнталигида қайд этилиб келинмоқда.

✍️ Мамлакатларимизнинг ушбу икки тиббиёт муассасалари ўртасида бир неча ой олдин онлайн форматда бошланган музокаралар якуни билан эришилган келишувлар ўзаро ҳамкорликни ҳужжат билан мустаҳкамлашга замин яратди.

🔬 Ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 10-15-март кунлари марказда “Хитой тиббиёти ҳафталиги” ташкил этилди. Мазкур акция давомида ўзбек ва хитойлик шифокорлар ҳамкорлигида катталар ва болаларда кам инвазив усулда, жигар бўлаги ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиётлари бажарилади.

🩺 Бугуннинг ўзида бундай трансплантация операциялари туғма жигар касаллигига чалинган 12 ёшли қорақалпоғистонлик қизалоқда ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриётган наманганлик беморда ўтказилади. Қизалоққа бувиси, буйрак касаллигига чалинган беморга эса акаси донорлик қилади.

👨‍⚕️ Шу муносабат билан дўст мамлакатдан юртимизга 17 нафар юқори малакали мутахассис ташриф буюрган.

🔰 Шунингдек, хитойлик мутахассислар иштирокида марказ ходимлари, клиник ординаторлар учун турли мавзуларда маҳорат дарслари ва очиқ мулоқотлар ҳам ташкил этилади.

🤝 Умуман олганда, имзоланган ушбу меморандум юртимизда орган транспланталогияси йўналишини янада ривожлантириш, Хитойнинг клиник технологияларини жорий этиш, маҳаллий мутахассисларни ушбу мамлакатнинг илғор стандартлари асосида тайёрлашга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради

📌 Кўпчилик спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши ва умр кўриш давомийлигини ошириши, шунингдек кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши ҳақида эшитган. Aммо бу давримизнинг энг ҳалокатли касалликларидан бири — саратонга тегишлими?

📋 “Medicine and Science in Sports and Exercise” халқаро тиббиёт журналида жисмоний фаоллик ва саратон хавфи ўртасидаги боғлиқлик ҳақида кенг кўламли шарҳ нашр этилганди. Унда олимлар 45 дан ортиқ тадқиқот ва илмий мақолаларни таҳлил қилиб, жисмоний фаоллик бир қанча турдаги саратон хавфини камайтиради, деган хулосага келишди.

🏃‍♂️ Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланадиган респондентларда жисмоний машқлар қилишга хуши йўқ бўлганларга қараганда саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфи 20-25 фоизга камроқ бўлган.

🩺 Шу билан бирга, спортнинг ўзи ушбу касалликдан ҳимоя қилади, дейиш нотўғри. Жисмоний фаоллик ўсимта ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган биологик фаол моддалар даражасини пасайтиради.

🔬 Улар орасида баъзи гормонлар (масалан, эстрогенлар ва инсулин) ҳам, ҳужайра ўсишини рағбатлантирадиган ферментлар ҳам мавжуд. Уларнинг юқори концентрацияси ўсимта ўсишига олиб келадиган бир қатор ҳалокатли мутацияларни келтириб чиқариши мумкин.

⛹️ Спорт, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи биргаликда ортиқча вазн билан курашишнинг энг яхши усулидир. Семириб кетиш саратоннинг бир неча турлари ривожланиш эҳтимолини ошириши маълум. Нормал тана вазнини сақлаб туриш метаболизмни яхшилайди. Бу эса тананинг ўсмага қарши ҳимоя тизимларини фаоллаштиради.

🦠 Жисмоний машқлар иммунитет тизимининг ишига фойдали таъсир кўрсатади. Бу бизни нафақат бактериялар ва вируслар каби ташқи таҳдидлардан, балки саратон ривожланишига олиб келадиган ички “бузилишлар”дан ҳимоя қилади. Яхши иммунитет организмга биринчи ўсма ҳужайраларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни йўқ қилиш имконини беради.

🧘‍♂️ Шунингдек, ўз соғлиғига эътиборли бўлган ва фаол ҳаёт тарзига амал қиладиган инсонлар чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби ёмон одатларга мойил бўлмайдилар. Бу ҳам ўсма пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Олимлар ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний машқлар билан шуғулланишни тавсия қиладилар. Кунига 15-20 дақиқа бундай машғулотларни бажариш ҳам фойдали.

🚴‍♀️ Ўртача интенсивликдаги машқларга тез юриш, рақс тушиш, велосипедда сайр қилишни киритиш мумкин. Ҳатто, уй бекалари учун хонадонни умумий тозалаш ёки томорқада ишлаш ҳам жисмоний фаолликка мисол бўла олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇨🇳 Мамлакатимиз Хитой билан тез тиббий ёрдам, фармацевтика, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби қатор йўналишларда фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Куни кеча икки томонлама алоқаларни хирургия ва трансплантология сооҳаларида ҳам ривожлантириш йўлида муҳим қадам қўйилди.

✍️ Хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хитой Халқ Республикасининг "Zhejiang" тиббиёт университети 2-клиникаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

📌 Тиш имплантанти — йўқотилган тиш ўрнини тиклайдиган, жағ суягига жойлаштириладиган ва титан металидан тайёрланган мослама ҳисобланади.

🦷 У бир ва бир нечта тишлар йўқотилган ёки тўлиқ тишсизлик ҳолатларида қўлланилади.

🖇 Имплантантнинг афзаллиги шундаки, йўқотилган тиш ўрнини тиклаш учун унинг ёнидаги тишлар бутунлиги сақлаб қолинади.

📍Ушбу мосламани 14-15 ёшдан 70-80 ёшгача бўлган беморларга ўрнатиш мумкин.

Тиш имплантантини қон ивиши билан боғлиқ бўлган касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️“Электрон поликлиника” тизимининг такомиллашган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди

📌 Оилавий поликлиникаларда беморларни энг кўп қийнайдиган масала нима? Шифокор қабулига узундан узоқ навбат кутиш, албатта. Бу ҳолат, айниқса, ёш болали аёллар, ҳомиладорлар ва оғир беморларга қийинчилик туғдириши бор гап.

💻 Бу муаммонинг ечими эса битта! У ҳам бўлса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишдир.

📋 Шундан келиб чиққан ҳолда бугун юртимизда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан бирламчи бўғинда “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг босқичма-босқич йўлга қўйилиши соҳа ходимлари ва беморлар учун айни муддао бўлмоқда.

🏥 Куни кеча пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.

Хўш, ушбу лойиҳанинг афзалликлари нимада? У беморлар, шифокор ва ҳамширалар учун қандай қулайликлар яратади?

📃 — Гап шундаки, аввалги тизимдан фарқли ўлароқ, мазкур дастурнинг патронаж хизмати рақамлаштирилиб, “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизими жорий этилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Нодир Эшназаров. — Шунингдек, унда реал вақт режимида статистик маълумотларни шакллантириш ва беморларга оид шахсий маълумотларни етарли даражада ҳимоялаш таъминланган ҳамда ахборот тизимлар ўзаро интеграция қилинган.

⌚️ Қайд этиш керак, такомиллаштирилган “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг жорий этилиши ҳисобига аввал бемор шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали бу вақт 10 дақиқагача қисқаради.

▶️ Қолаверса:

автоматик ҳисобот шаклланиши орқали ойлик 28 турдаги бланка ва формалар бекор қилинди;

тиббий маълумотларни электрон шаклда сақлаш имкони яратилди;

тизим Давлат персоналлаштириш маркази, MIS-2 ва Электрон ҳукумат платформалари билан интеграция қилинди.


⌨️ Мазкур янгиликнинг яна бир қулайлиги шундаки, оилавий поликлиникага келган беморнинг юзини аниқлаш дастурлари орқали дарҳол хизмат кўрсатиш режимига ўтилади. Яъни фуқародан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сўраш билан ортиқча вақт йўқотилиши ва оворагарчиликларга чек қўйилади.

📲 Шунингдек, унинг ёрдамида ягона тиббий рақам шакллантирилиб, бемор стационар даволанишлар ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиши ва ўзига тегишли тиббий маълумотномалар билан масофавий танишиш имконига эга бўлади.

🖇 Бир сўз билан айтганда, “Электрон поликлиника” тизимининг такомиллаштирилган янги талқинининг йўлга қўйилиши соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасида тиббий маълумотлар алмашинуви учун дастурий муҳит яратиш, соҳани давр талабларига мослаштириш орқали уни модернизация қилишга ёрдам беради.

‼️ Энг асосийси, янги тизим тиббиётни том маънода аҳолига яқинлаштириб, шифокор қабулига бўладиган узундан узоқ навбатларга чек қўяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram