ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.04K photos
2.38K videos
44 files
9.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
🔺2020 йил 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13872 (+281) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 201 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 50 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 15 нафар Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафар Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8030 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5778 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 53 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗНИНГ ТЎРТТА ҲУДУДИДАН 44 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун айни пайтга қадар юртимиз бўйлаб 44 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.

❗️Жумладан, Навоий вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 8074 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИКЛАР САБАБ ВАФОТ ЭТДИ


Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 61 ёшли Ф.А. (эркак) 10 кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, йўтал, ҳансираш белгилари билан уйида даволанган. Аммо даво муолажалари натижа бермагандан сўнг “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

Жорий йил 13 июль куни бемор ўта оғир аҳволда Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у қандли диабет, юрак ишемик касаллигги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали жигар ва буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

❗️«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз».

🏥
«Ўзбекистонда 16 та шифохона коронавирусга чалинган фуқароларни даволаш учун ишламоқда. Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди».

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​🔺2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13993 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 8074 (+44) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5854 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК ЭР-ХОТИН ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Олмазор туманида яшовчи 68 ёшли К.А. (эркак) ва унинг турмуш ўртоғи 67 ёшли С.А. тана ҳарорати 38 С гача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли жорий йилнинг 5 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Беморлардан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.

Уларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳар икки беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Уларга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардияси, гипертония артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморларнинг даволаниши давомида тиббиёт ходимлари томонидан консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан эр-хотин беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШИФОКОРЛАРИМИЗ ФИДОЙИЛИГИ САБАБ СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ. БУГУН 300 НАФАРГА ЯҚИН БЕМОР ТУЗАЛДИ

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлик кўрсаткичи бўйича янги рекорд қўлга киритилди.

Унга кўра, пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 29 нафар, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида 38 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 41 нафар, Вирусология илмий текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида 5 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 4 нафар, Андижон вилоятида 111 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар ва аввал хабар берганимиздек, Навоий вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида эса 4 нафар, жами 297 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 297 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

❗️ Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 8 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 249 нафар бемор тузалган эди.

❗️Шундай қилиб, айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 8327 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 14 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14085 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафар Самарқанд вилоятида ҳамда 27 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8327 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5691 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 14 июль куни мамлакатимизда 494 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 303 нафари карантин муассасаларида, 191 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14085 нафар бемордан 8327 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5691 нафар бемордан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 55 657 нафар, стационар карантинда эса 22 585 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС, СУРУНКАЛИ БУЙРАК ҲАМДА ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Чилонзор туманида яшовчи 66 ёшли И.И.да (эркак) жорий йилнинг 5 июлида ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.

Аммо аҳволи оғирлашавергач, 8 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгани сабабли реанимация бўлимига ёткизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда сурункали буйрак етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, бош мия қон томирлари атеросклерози каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14293 (+208) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 75 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 71 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8327 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5898 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
☎️Тошкент шаҳридаги туманларнинг COVID-19 бўйича аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берувчи кун-у тун, узлуксиз ишловчи телефон рақамлари

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН БЎЛГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Пскент туманида яшовчи, 37 ёшли М.М.да (эркак) жорий йил 3 июлда ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.

Аммо аҳволи оғирлашавергач, шу йилнинг 9 июлда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

12 июль куни эса беморда ўпка артерияси тромбоэмболияси белгилари бошланган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 15 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14466 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 21 нафари Наманган вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 19 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилояти ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бугун Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 16 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 8343 (+16) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6054 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибидаги асосий масала - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.

Йиғилишни ўтказиш зарурати кейинги вақтда ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси ва ўлим ҳолатларининг кўпайгани, шунингдек, аҳолидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифатига, дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётганига доир кўплаб мурожаатлар тушаётгани билан изоҳланади.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Олмазор туманида яшовчи 36 ёшли Ш.А. тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасига мурожаат қилган.


Шундан сўнг “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва 13 июль куни касаллик тасдиқланган.

Бемор Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси томонидан тиббий кузатувда бўлган.

Сўнгги кунларда беморнинг тана ҳарорати тушмаган. У ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 48 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент туманилик 48 ёшли Ш.Н. жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва ҳолсизлик сабаб вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

Унда “СОVID- 19” инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Унга “СОVID-19” инфекцияси ва икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 15 июль соат 23:30 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14581 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар, Қашқадарё вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Сурхондарё вилоятида 34 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 328 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 8655 (+328) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5855 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 15 июль куни мамлакатимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 200 нафари Карантин муассасаларида, 291 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 15 июлда 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 328 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14581 нафар бемордан 8655 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5855 нафар бемордан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 57 500 нафар, стационар карантинда эса 21 738 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИГА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорига асосан Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинган.

А.Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. А.Хаджибаев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.

@ssvmatbuotkotibi