ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.04K photos
2.38K videos
44 files
9.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Гепатит С га чалинган беморлар учун яна 6720 дона дори воситалари олиб келинди

✈️ "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.

💊 Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.

📌 Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Миср томони мамлакатимизга умумий қиймати 696 минг АҚШ долларилик "Даклатасвир", "Софосбувир" ҳамда "Энтекавир" дори воситаларини тақдим этган эди. Бу эзгу анънана 2025 йилга қадар давом этиши белгиланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Тахиатош — Қорақалпоғистон Республикасининг энг ёш туманларидан бири.

Бу ҳудудда аҳолига туман марказий шифохонаси, кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та оила шифокорлик пункти, 1 та оилавий поликлиника, шу жумладан, чекка худудларда янги барпо этилган 5 та маҳалла тиббиёт пункти томонидан бирламчи тиббий хизмат кўрсатиб
келинади.

📹 ССВ Матбуот хизматининг “Тиббий ракурс” рукни остидаги навбатдаги кўрсатуви ушбу тумандан тайёрланди.

📋 Унда мамлакатимиз бўйлаб старт олган аҳолини тиббий гуруҳлар кесимида хатловдан ўтказиш тадбирларининг Тахиатош туманида ташкил этилиши ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Инфографика

📌 Кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича белгиланган асосий вазифалар.

🔼 Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️⚡️⚡️Айни дақиқаларда Халқаро пресс клубнинг ТИББИЁТ: "МУҲИМ МАСАЛАЛАР, АНИҚ ТАҲЛИЛЛАР ВА РEЖАЛАР" мавзусида навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

🎥 Жонли эфирни сиз тўғридан тўғри "Ўзбекистон 24" ва «УзРепорт» телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

👉 Жонли эфир

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Беларусь билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

🇺🇿🇧🇾 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Беларусь Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Александр Ходжаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

📈 Мулоқот аввалида сўнгги пайтларда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

📌 Хусусан, ўтган йилнинг ноябрь ойида юртимизда Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим кунлари, Минск шаҳрида эса Ўзбекистон – Беларусь тиббиёт форуми ўтказилган эди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

🤱 Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш Ўзбекистон учун Беларусь билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

🏥 Бугунги кунда ушбу мамлакатнинг “Она ва бола” РИАМнинг 4 нафар юқори малакали мутахассиси Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиалида фаолият юритмоқда.

🌀 Мазкур йўналишда, айниқса, неонатология ва болалар реанимацияси, Беларуснинг ушбу соҳадаги бошқарув тизимининг юртимизда жорий этилишини жадаллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

🧑‍⚕️ Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши сифатида юртимизда ҳамширалар малакасини ошириш белгиланди.

🔬 Шунингдек, кардиология, онкология, болалар онкогематологияси, травматология ва ортопедия, трансплантология, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳоли иммунизацияси, реабилитация каби қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

💊 Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида фармацевтика соҳасидаги шерикликни янада кенгайтириш, шу жумладан қон плазмаси асосида дори воситаларининг юртимизда ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш, тиббиёт муассасаларига замонавий диализаторларни етказиб бериш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

🔹 Маълумот ўрнида, эртага, 7 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган II Ўзбекистон – Беларусь ҳудудлараро форуми доирасида "Спорт, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусида панель сессияси ўтказилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Минздрав: обсуждены вопросы дальнейшего развития сотрудничества с Республикой Беларусь

🇺🇿🇧🇾 Сегодня в Министерстве здравоохранения состоялась встреча с делегацией Республики Беларусь во главе с министром здравоохранения Александром Ходжаевым.

📈 С удовлетворением отмечено, что в последнее время медицинское сотрудничество между двумя государствами значительно активизировалось.

📌 В частности, в ноябре прошлого года в нашей стране прошли Дни здравоохранения Узбекистана и Беларуси, а в городе Минске – Узбекско-белорусский медицинский форум.

На встрече обсуждены перспективные направления дальнейшего развития двусторонних связей.

🤱 Исполняющий обязанности министра здравоохранения А. Худаяров подчеркнул, что охрана здоровья матери и ребенка является для Узбекистана одним из приоритетных направлений сотрудничества с Беларусью.

🏥 В настоящее время 4 высококвалифицированных специалиста РНПЦ «Мать и дитя» Республики Беларусь работают в Кашкадарьинском областном филиале Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра здоровья матери и ребенка.

🌀 Состоялся обмен мнениями по углублению сотрудничества в этом направлении, особенно в области неонатологии и детской реанимации, по ускоренному внедрению в нашей стране системы управления Беларуси в сфере охраны здоровья матери и ребенка.

🧑‍⚕️ Еще одним важным направлением для сотрудничества обозначено повышение квалификации медицинских сестер нашей страны.

🔬 Достигнута договоренность о расширении взаимодействия в таких направлениях, как кардиология, онкология, детская онкогематология, травматология и ортопедия, трансплантология, профилактика и лечение неинфекционных заболеваний, иммунизация населения, реабилитация.

💊 В ходе встречи, прошедшей в искренней и дружественной атмосфере, были рассмотрены и вопросы сотрудничества в фармацевтической отрасли, в том числе по локализации производства лекарственных препаратов на основе плазмы крови, а также поставке современных диализаторов в медицинские учреждения нашей страны.

🔹 Для справки: завтра, 7 февраля в городе Ташкенте в рамках II Форума регионов Узбекистана и Беларуси ожидается проведение панельной сессии «Развитие двустороннего сотрудничества в сферах спорта, туризма и здравоохранения».

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Альцгеймер касаллигининг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди

🩺 Тиббиёт тарихида илк бор Альцгеймер касаллигининг инсондан инсондан юқиши билан боғлиқ клиник ҳолатлар аниқланди. Бу, Буюк Британия олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот давомида маълум бўлди. Мазкур патология 8 нафар беморда қайд этилди.

🔬 Аслида, бу воқеликнинг илдизи анча узоқ. Гап шундаки, ўтган асрнинг 60-80-йилларида Буюк Британияда ўлган донорлар гипофиз безидан олинган ўсиш гормони билан даволаш усули амалиётда қўлланилган.

📊 Аммо вақт ўтиб, энсефалопатия, яъни, бош мияда пайдо бўлган нуқсонлар туфайли беморлар орасида кўп ўлим ҳолатлари кузатилди. Оқибатда янги терапия усулига тақиқ қўйилиб, уларнинг ўрнини синтетик гармонлар эгаллади.

♻️ Бироқ ўша янглиш муолажалар туфайли 8 нафар беморда 35-50 ёшида Альцгеймер касаллигининг ўзига хос белгиси бўлган бета-амилоид оқсили юзага келгани аниқланди. Ваҳоланки, уларда ушбу хасталикка мутлақо мойиллик бўлмаган.

🧪 Буни олимлар 2017-2022 йилларда ўтказилган тадқиқотлар давомида ўрганишди. Ҳозир ана шу 8 бемордан 3 нафари ҳаётдан кўз юмган.

🧫 Мутахассислар хулосасига кўра, Альцгеймернинг юқиши вирусли ёки бактериал инфекциялар каби кечмайди. Бу патология фақат бемор донордан инсон тўқималари (ёки унинг экстракти) тасодифий кўчириб ўтказилган ҳоллардагина юз бериши мумкин. Бунга зарарланган гипофиз бези гормонлари сабаб бўлади.

‼️ Экспертлар, янги тадқиқот касалликни янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганиш имконини беради, деган хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏻‍🎓 Тиббий таълим — соҳанинг келажагини белгиловчи муҳим йўналишлардан.

❗️Жорий 5 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар бўйича видеоселектор йиғилишида бу йўналишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланган эди.

🏢 Барча муассасаларда бўлганидек, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳам ана шу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ўз фаолиятини янада ривожлантириб, бўлажак тиббиёт ходимларининг соҳани янада чуқур эгаллаши учун зарур шароитларни яратиб келмоқда.

📹 Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандай белгилар аппендицитдан дарак беради?

📌 Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хасталигидир.

💉 — Ўткир аппендицит – чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиши ҳисобланиб, ошқозон-ичак тизимининг энг хавфли касалликларидан бири, — дейди жарроҳ Нозим Ўрмонов. — Айниқса, у жиддий асоратларнинг тез ривожланиши ва пайдо бўлиши билан жуда хатарли.

👨 Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўткир аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори. Хасталик асосан 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол паст, лекин бутунлай учрамайди, дегани эмас.

🍔 Тез-тез ич қотишлари, ичак перисталтикасининг бузилиши, таомларда ўсимлик толаларининг етишмаслиги, меъёридан ортиқ овқатланиш, меъда-ичак тизимининг бир қатор юқумли хасталиклари ва паразитлар уни келтириб чиқарувчи асосий омиллар ҳисобланади.

🚬 Шунингдек, ирсий мойиллик, ёмон одатлар (тамаки чекиш, спиртли исчимликлар истеъмол қилиш), стресслар, витаминлар ва микроэлементларнинг етишмаслиги туфайли иммунитетнинг заифлашиши ҳам ушбу хасталикка сабаб бўлиши мумкин.

🩺 Ўткир аппендицитнинг энг асосий белгиси қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар бўлиб, у асосан кечаси ёки эрталаб пайдо бўлади. Катарал босқичда оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади ёки унинг юқори қисмида кузатилади.

😮‍💨 Бироқ кейинчалик киндикдан пастга ва белдан бироз юқорига силжийди. Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда ёки йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди.

🤒 Қолаверса, ич қотиш ёки ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш аппендицитнинг асосий белгилари ҳисобланади.

🕰 Ўткир аппендицит катталарга қараганда болаларда кучли ва тез кечади. Яъни, 6-12 соат ўтмасиданоқ, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиб кетиши мумкин.

‼️Шу боис агар юқоридаги белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

🔬Аппендицит одатда жарроҳлик йўли билан даволанади. Баъзида уни олиб ташламасдан, консерватив муолажа қилиш мумкин ва бу ҳолатда беморга антибиотиклар буюрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
"Ойлик маошимиз 1000 доллардан аллақачон ошиб кетган", — Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорларга нималар таклиф этилмоқда?

Айни пайтда Мўйноқда қўшни Хоразмдан тортиб, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Андижон каби вилоятлардан келиб меҳнат қилаётган шифокорлар талайгина.

Туман тиббиёт муассасаларида 71 нафар шифокор фаолият юритиб, уларнинг 22 нафари Президентимизнинг тегишли фармонига асосан юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келиб ишлаётган тор соҳа мутахассисларидир.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Тез ёрдам”нинг 3 та ҳудудий филиалига яна 30 дона “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 30 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

📌 Беморлар ҳаёти ва соғлигини асраш, уларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда “Тез ёрдам”нинг аҳамияти юқори. Шу боис бугун юртимизда мазкур соҳа бутунлай трансформация қилинмоқда. Тизимнинг моддий-техник базаси янгиланиб, кадрлар салоҳияти ошириляпти.

♻️ Айниқса, "103" хизматини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида сўнгги йилларда мазкур йўналишда тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ортди.

🟡 Рақамларга мурожаат қилсак, 2023 йил январь-февраль ойларида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 227 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди.

📊 Шунингдек, ўтган йил август ойида 50, сентябрь ойида 100, октябрь ойида 100, ноябрь ойида эса яна 108 дона ана шундай автоуловларнинг янги партияси эҳтиёжга қараб Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этилди.

🖇 2023 йил сўнгида “Jizzakh Auto” компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими учун мазкур русумдаги автомашиналарнинг навбатдаги 100 дона янги партияси тақдим этилди.

🏥 Айтиш лозимки, бу галги 30 та автоулов Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади. Натижада тизимдаги бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 дан ошади.

‼️ Режага кўра, жорий йил март ойигача яна 170 та “Volkswagen Caddy” русумидаги тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳудудларга топширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият олиб борган фидойи шифокор Шуҳрат Худайбергенов 55 ёшида вафот этди.

Ш. Худайбергенов 1968 йил туғилган. 1994 йил Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази врач-ординатори, Тошкент тиббиёт академияси доценти бўлиб ишлаган. У 2009 йилдан академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг ўпка хирургияси бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр устоз, тиббиёт фанлари доктори, профессор Худайбергенов Шуҳрат Нурматовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Беларусь Александра Лукашенко, пребывающего в нашей стране с официальным визитом по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram