ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.9K subscribers
5.57K photos
2.12K videos
41 files
9.07K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 76 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Жорий йилнинг 7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи 76 ёшли В.Т. (аёл) ва унинг ўғлида “COVID-19” тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлсада, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.

11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашганлиги сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
У ерда унга “COVID-19”нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.


Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 (+149) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон вилоятида ( шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида) 76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 60 фоиз) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Олмазор туманида яшовчи 65 ёшли М.Х.да (аёл) сўнгги икки ҳафтада тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, “COVID-19” инфекциясига намуна топширган.

Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 12 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12997 (+142) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 121 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, жами 129 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 7852 (+129) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АФСУСКИ, ШИФОХОНАЛАРДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАР 5000 НАФАРДАН ОШДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 12 июль куни мамлакатимизда 484 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 219 нафари карантин муассасаларида, 265 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 129 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12997 нафар бемордан 7852 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5085 нафар бемордан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 50 253 нафар, стационар карантинда эса 25 482 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 67 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13193 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш учун Республика махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулло Оқилов иштирокида брифинг бошланди.

Брифингни UzReport телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингни UzReport телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ВА ЖИГАР ЦИРРОЗИ БИЛАН ОҒРИБ КЕЛГАН БЕМОР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИБ, ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли аёл С.Қ.да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 13 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13360 (+167) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари эса Навойи вилоятида барчаси аҳоли орасида аниқланган.

❗️ Айни пайтга қадар юртимизда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 58 фоиз) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5446 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 62 нафар бемор вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Хориждаги фуқароларни олиб келиш учун 13-19 июль кунлари режалаштирилган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди.

Бошқа давлатларда қолиб кетган ватандошлар Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ қуйидаги чартер рейслар орқали олиб келинади:

13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana Airlines)
13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)
14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)
15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural Airlines)
16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish Airlines)
16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)
19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БИЛАН ОҒРИГАН, ИНСУЛЬТНИ БОШИДАН ЎТКАЗГАН БЕМОР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИБ, ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳрида яшовчи 60 ёшли Б.Э. (эркак) жорий йил 6 июль куни эрталаб қон босими юқори бўлиб, гапирмай қўйганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.
Унда “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва бемор ўта оғир аҳволда сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ҳамда инсульт ташхиси қўйилган. Хасталик мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда кома асоратлари билан кечган.

Шунингдек, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.Бемор бундан аввал, бир неча йиллардан буён гипертония, қандли диабет билан оғриган, 2019 йилда инсультни ўтказган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 13 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13591 (+231) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 231 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 146 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 8030 (+178) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5498 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АФСУСКИ, БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР ВА АҲОЛИ ОРАСИДА ҚАЙД ЭТИЛИШИ КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 13 июль куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 272 нафари карантин муассасаларида, 322 нафари аҳоли орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 178 нафар фуқаро соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 13591 нафар бемордан 8030 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
​​​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ҚАШҚАДАРЁЛИК БЕМОР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, 56 ёшли Б.В. (эркак) жорий йил 5 июль кунидан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик кузатилган.

11 июль куни эса тана ҳарорати тушмай, ҳолсизлик ва йўтал кучайганлиги ҳамда нафас етишмовчилиги белгилари пайдо бўлганлиги сабабли “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.


Бемор оғир аҳволда вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касалли икки томонлама пневмония оғир кечиши, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13872 (+281) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 201 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 50 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 15 нафар Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафар Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 8030 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5778 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 53 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗНИНГ ТЎРТТА ҲУДУДИДАН 44 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун айни пайтга қадар юртимиз бўйлаб 44 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.

❗️Жумладан, Навоий вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 8074 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИКЛАР САБАБ ВАФОТ ЭТДИ


Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 61 ёшли Ф.А. (эркак) 10 кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, йўтал, ҳансираш белгилари билан уйида даволанган. Аммо даво муолажалари натижа бермагандан сўнг “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

Жорий йил 13 июль куни бемор ўта оғир аҳволда Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у қандли диабет, юрак ишемик касаллигги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали жигар ва буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

❗️«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз».

🏥
«Ўзбекистонда 16 та шифохона коронавирусга чалинган фуқароларни даволаш учун ишламоқда. Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди».

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​🔺2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13993 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 8074 (+44) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5854 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz