ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.03K photos
2.38K videos
44 files
9.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
#инфографика

❗️Яқинда тиббиёт тизимидаги ёш раҳбарлар, шифокорлар ва талабалар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазири келгуси йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

👆Улар билан юқоридаги инфографика орқали батафсил танишишингиз мумкин.
—————-
❗️В ходе состоявшегося недавно открытого диалога с молодыми руководителями сферы, врачами и студентами-медиками министр здравоохранения озвучил ряд инициатив по поддержке молодежи в следующем году.

👆Подробнее о них можно узнать из данной инфографики.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌 Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази масъуллари Жиззах шаҳрида бўлиб турибди.

🚑 Бу ерда саноқли дақиқалардан сўнг вазирлик ҳамда "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 100 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилади.

⚖️ Улар Республика тез тиббий ёрдам марказининг:
📌Бухоро;
📌Наманган;
📌Самарқанд;
📌Фарғона;
📌Тошкент вилояти;
📌Тошкент шаҳри филиалларига
мавжуд эҳтиёжга кўра тақсимланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

ССВ: Ҳудудларга 100 дона тез тиббий ёрдам автомашинаси топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Янги йил арафасида “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалларига 100 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

📌 Кутилмаганда тобимиз қочиб, ёрдамга муҳтож бўлсак ёки бирор кўнгилсиз ҳолат туфайли жиддий жароҳат олсак, энг аввало, “Тез ёрдам”га мурожаат қиламиз.

👩‍⚕️Дарҳол “103” рақамини терамиз ва қарабсизки, оқ ҳалатли нажот фаришталари уйимизда ҳозир-у нозир бўлади. Уларнинг ўз вақтида кўрсатган биринчи тиббий ёрдами туфайли эса минглаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинади. Жиддий ва оғир асоратларнинг олди олинади.

🚑 Таъкидлаш лозим, дунёда турли юқумли касалликлар тез-тез тарқалаётган бугунги кунда беморлар ҳаёти ва соғлигини асраш, уларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда “Тез ёрдам”нинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

🔬 Шу боисдан Президентимиз топшириғига асосан мазкур соҳа бутунлай трансформация қилинмоқда. Соҳанинг моддий-техник базаси янгиланиб, кадрлар салоҳияти ошириляпти.

🖇 Сир эмас. Бундан 7-8 йил аввал юртимизда тез тиббий ёрдам хизмати сифати ачинарли аҳволда бўлиб, “103” бригадаларининг манзилга кечикиб бориши, автотранспорт воситаларининг етишмаслиги, борлари ҳам талабга жавоб бермаслиги оддий ҳол эди.

❇️ Бугун эса вазият бошқача. Соҳага қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатимизда “Тез ёрдам” хизмати янги, сифат жиҳатдан юксак ва барча халқаро талабларга жавоб берадиган тизимга айланмоқда.

♻️ Айниқса, соҳани барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида мазкур йўналишда тиббий хизмат кўрсатиш сифати анчайин ортди.

🟡 Келинг, рақамларга мурожаат қилайлик. Жорий йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 110 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан бойиди. Февраль ойида “Jizzakh Auto” томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга етказиб берилди.

🔸 Шунингдек, шу йил август ойида 50, сентябрь ойида 100, октябрь ойида 100, ноябрь ойида эса яна 108 дона “Volkswagen Caddy” русумидаги тез тиббий ёрдам машиналарининг янги партияси эҳтиёжга қараб Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этилди.

📊 Янги йил байрами арафасида эса “Jizzakh Auto” компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими учун мазкур русумдаги тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги 100 дона янги партияси тақдим этилди. Натижада 2022 йилнинг декабрь ойи ва жорий йилда “103” хизматига топширилган бундай автотранспорт воситалари сони 800 тага етди.

🏥 Айтиш лозимки, бу галги 100 та автомашина Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади.

🚑 Режага кўра, кейинги йилнинг биринчи чорагида яна 200 та “Volkswagen Caddy” русумидаги тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари ҳудудларга топширилади.

‼️Бу эса тизимнинг оперативлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатишга замин яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: в преддверии Нового года 5 региональным филиалам службы скорой помощи передано 100 автомобилей Volkswagen Caddy”

📌 Что мы делаем когда нам внезапно становится плохо и требуется помощь? Или когда мы получаем серьезную травму из-за несчастного случая? Конечно, мы первым же делом вызываем скорую помощь.

👩‍⚕️ И спустя какие-то мгновения к нам приезжают «ангелы» в белых халатах. Благодаря оказанной ими первой медицинской помощи удается спасти жизни тысячи людей, предотвратить серьезные последствия.

🚑 Следует отметить, что сегодня, когда в мире широко распространяются различные инфекционные заболевания, все более значимой становится роль службы скорой помощи в сохранении здоровья пациентов, оказании им экстренной медицинской помощи.

🔬 Именно поэтому в соответствии с поручением Президента осуществляется полная трансформация данной сферы. В частности, обновляется ее материально-техническая база, повышается кадровый потенциал.

🖇 Не секрет, что еще 7-8 лет назад качество скорой медицинской помощи в нашей страны оставляло желать лучшего. Бригады скорой медицинской помощи часто прибывали на место вызова с опозданием, что стало обычным явлением. Не хватало автотранспортных средств, а существующие не отвечали нужным требованиям.

❇️ Сегодня ситуация кардинально изменилась. Благодаря уделяемому сфере вниманию служба “скорой помощи” поднялась на качественно новый уровень, полностью отвечающий международным требованиям.

♻️ Хорошим подспорьем в повышении качества оказания скорой медицинской помощи стало обеспечение системы современными автотранспортными средствами, обладающими всеми удобствами.

🟡 Так, в январе этого года автопарк Республиканского центра скорой медицинской помощи пополнился 110 реанимобилями марки Volkswagen Caddy отечественного производства. А в феврале регионам была передана очередная партия из 117 таких автомобилей, выпущенных предприятием Jizzakh Auto.

🔸Также с учетом потребности региональным филиалам Республиканского центра скорой медицинской помощи было передано 50 автомобилей Volkswagen Caddy в августе, 100 – в сентябре, еще 100 – в октябре и 108 – в ноябре.

📊 А в преддверии Нового года компания Jizzakh Auto предоставила для Министерства здравоохранения очередную партию из 100 автомобилей скорой помощи марки “Volkswagen Caddy”. Таким образом, общее количество этих автомобилей, переданных в декабре прошлого года и в текущем году, достигло 800.

🏥 На этот раз 100 автомобилей были переданы Бухарскому, Наманганскому, Самаркандскому, Ферганскому, Ташкентскому областным и Ташкентскому городскому филиалам Республиканского центра скорой медицинской помощи.

🚑 В первом квартале следующего года центру скорой медицинской помощи планируется передать еще 200 реанимобилей марки Volkswagen Caddy.

‼️Они будут способствовать повышению оперативности и результативности системы скорой медицинской помощи в регионах, качества медицинского обслуживания населения, а самое главное – усилению его доверия к системе скорой медицинской помощи.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ТАЙИНЛОВ

Тегишли буйруққа асосан Муҳитдинов Умиджон Раҳматуллаевич Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига директор этиб тайинланди.

У. Муҳитдинов 2008 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

Турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Наманган филиалининг 1 ва 2-хирургия, реабилитация ҳамда хирургик реанимация бўлимлари жарроҳи, ушбу тиббиёт муассасасида умумий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

У. Муҳитдинов тайинловга қадар РШТЁИМ Наманган филиалида даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚑 Хабар берганимиздек, бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 100 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

‼️ Натижада 2022 йилнинг декабрь ойи ва жорий йилда “103” хизматига тақдим этилган бундай автотранспорт воситалари сони 800 донага етди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Келгуси йилда Туркия билан ҳамкорлик янада кенгаяди

🇺🇿🇹🇷 Шу йилнинг 25-26 декабрь кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

🔰 Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетган мамлакатимиз делегацияси таркибидан Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги соҳа масъуллари ҳам жой олди.

📌 Ташриф давомида вазир Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа билан учрашув ўтказди.

📈 Унда якунланиб бораётган 2023 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги тиббий ҳамкорлик сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

🌐 Хусусан, жорий йилнинг август ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий дунё тиббиёт конгресси ва Туркий давлатлар ташкилотининг соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилишида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинган эди.

♻️ Анжуман доирасида ташкил этилган Ўзбекистон – Туркия тиббиёт форумида кўплаб ўзаро манфаатли меморандум ва келишувларнинг имзолангани эса икки қардош мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишидан далолат беради.

🏥 Шу йил юртимизда Президентимиз ташаббуси билан очилган Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультетини фаолият бошлагани ҳам Ўзбекистон томонидан ҳурсандчилик билан қабул қилинди.

👨‍⚕️Мамлакатларимиз етакчи тиббиёт марказ ва клиникалари мутахассислари, тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари ўртасидаги алмашинувлар ҳам ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Мулоқот давомида келгуси йилда ушбу кенг кўламли ҳамкорликни рақамлаштириш, кадрларни тайёрлаш, фармацевтика, юқори технологик амалиётларни кенг жорий этиш, академик алмашинув, тиббий таълим каби қатор йўналишларда янада кенгайтириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚑 Jizzakh Auto предоставила Министерству здравоохранения очередную партию из 100 автомобилей скорой помощи марки Volkswagen Caddy.

🏥 Они переданы Бухарскому, Наманганскому, Самаркандскому, Ферганскому, Ташкентскому областным и Ташкентскому городскому филиалам Республиканского центра скорой медицинской помощи.

📹 Подробнее об этом — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Пойтахтимизда дунёга машҳур Acibadem клиникаси очилади

🇺🇿🇹🇷 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги соҳа масъуллари ҳукумат делегацияси таркибида хизмат сафари билан Туркия Республикасида бўлди.

📌 Ташриф давомида вакилларимиз “ACIBADEM Healthcare Group” президенти Меҳмет Али Айдинлар билан учрашди.

🏢 Ушбу нуфузли тиббиёт муассасаси дунё бўйлаб кўплаб клиника ва марказлар тармоғига эга халқаро бренд ҳисобланади.

🔬Хусусан, кардиология, онкология, орган ва тўқималар трансплантацияси, нейрохирургия, робот жарроҳлиги ва спорт тиббиёти каби соғлиқни сақлаш соҳасининг кўплаб йўналишлари интеграциялашган ушбу муассаса таркибида жами 24 та клиника, 16 та тиббиёт марказлари ва бошқа қатор компаниялар фаолият кўрсатмоқда.

🏥 Жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган мазкур клиникалар ўзининг илғор тажриба марказлари билан алоҳида ажралиб туради. Уларнинг барчаси миллий ва халқаро аккредитациядан ўтган бўлиб, замонавий технология ва тиббиётнинг кўплаб соҳаларида бой тажрибага эга мутахассислар билан таъминланган.

🌏 Ҳар йили дунёнинг турли нуқталаридан минглаб беморлар сифатли ва малакали тиббий хизматларни олиш учун ушбу клиникаларга ташриф буюради.

♻️ “ACIBADEM Healthcare Group” тиббий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳам мамлакатда етакчилардан биридир. Жумладан, унинг негизидаги Acibadem тиббиёт университетида таҳсил олаётган талабалар замонавий ўқув дастурлари асосида малакали педагоглар томонидан ўқитилади. Муассасада талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган илғор симуляцион марказлар ҳам мавжуд.

🤝 Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида Тошкент шаҳрида Acibadem клиникасини очиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, учрашувда биргаликда кадрларни тайёрлаш, мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, тиббий таълим каби йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Паркинсон — замонавий нейрохирургия ва неврологиянинг энг долзарб муаммоларидан бири. Юртимизда бугунга қадар бу хасталик фақат консерватив усул билангина даволаниб келинган.

🏥 Қувонарлиси, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий марказида туркиялик шифокорлар билан ҳамкорликда илк бор паркинсон касаллигини хирургик йўл билан даволаш йўлга қўйилди.

📹 “O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: в столице откроется всемирно известная клиника Acibadem

🇺🇿🇹🇷 25-26 декабря этого года ответственные лица сферы во главе с министром здравоохранения в составе правительственной делегации находились с рабочим визитом в Турецкой Республике.

📌 В рамках визита представители министерства встретились с президентом ACIBADEM Healthcare Group Мехметом Али Айдинлар.

🏢 Это престижное медицинское учреждение является международным брендом с обширной сетью, включающей в себя десятки клиник и центров.

🔬В частности, в составе данного учреждения, в котором интегрировано множество направлений здравоохранения, в том числе онкология, трансплантация органов и тканей, нейрохирургия, роботизированная хирургия и спортивная медицина, действует в общей сложности 24 клиники, 16 медицинских центров и различные компании.

🏥 Эти клиники, полностью отвечающие мировым стандартам, выделяются своими центрами передового опыта. Все они имеют национальную и международную аккредитацию, а также обеспечены современными технологиями и специалистами с богатым опытом в различных сферах медицины.

🌏 Каждый год тысячи пациентов из разных уголков мира приезжают в эти клиники для получения качественной и квалифицированной медицинской помощи.

♻️ ACIBADEM Healthcare Group является одним из лидеров в стране и в области медицинского образования и научных исследований. В частности, на его базе функционирует медицинский университет Acibadem, где студентов обучают квалифицированные педагоги по современным учебным программам. В вузе действуют и передовые симуляционные центры, где учащиеся могут развивать свои практические навыки.

🤝 В ходе встречи, прошедшей в дружественной и искренней атмосфере, достигнута договоренность об открытии клиники Acibadem в Ташкенте.

Также были рассмотрены вопросы установления сотрудничества в таких направлениях, как совместная подготовка кадров, обучение и подготовка специалистов, развитие медицинского образования.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
🔎2023 йил сарҳисоби

📆 МАРТ

📌Сирдарёда 68 ёшли беморнинг буйрак артериясида мураккаб стентлаш амалиёти ўтказилди.

📌Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти янги кампусининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида 135 ўринли янги терапия мажмуаси иш бошлади.

📌Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент давлат стоматология институти талабалари билан учрашди.

📌Самарқанд давлат тиббиёт университетида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Medical Park” тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилди.

📌Республика қон қуйиш марказининг ҳудудлардаги қон билан ишлаш хизмати муассасаларига 13 та кўчма донорлик комплекси – махсус автобусларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

📌Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти бажарилди.

📌Илк бор оғир аҳволдаги беморнинг экстракараниал артерияларига эндовоскуляр усулда стент ўрнатилди.

📌Юртимизда илк бор биполяр эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилди.

📌Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “Соғлом жамият” форумида иштирок этди.

📌Амрилло Иноятов чекка ҳудудлар аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат ва шифокорларга яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилояти марказидан 130 километр олисда жойлашган Нуробод туманининг Тим қишлоғида бўлди.

📌Вазир Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетида ўзбекистонлик талабалар билан учрашди.

📌Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида туркиялик жарроҳлар билан биргаликда ўттиз олти ёшли беморга юрак сунъий чап қоринчаси ўрнатилди.

📌Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

📌Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиалида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Маринский шаҳар шифохонаси кардиохирургия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Видади Эфендиев иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда саломатлик сайиллари ойлиги эълон қилинди.

📌Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали мутахассислари томонидан Оққўрғон туманида саломатлик сайиллари ойлиги доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🏥 Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган болалар ҳолидан хабар олди.

🎁 Ҳоким жажжи беморларга тезроқ тузалиб кетишларини тилаб, уларга совға-саломлар улашди.

👨‍⚕️Шунингдек, вилоят раҳбари шифокорларга миннатдорлик билдириб, уларни кириб келаётган байрам билан табриклади.
—————
🏥 Хоким Самаркандской области Эркинжон Турдимов навестил детей, лечащихся в областном детском многопрофильном медицинском центре.

🎁 Хоким пожелал маленьким пациентам скорейшего выздоровления и подарил им подарки.

👨‍⚕️ Также глава региона поблагодарил врачей за их труд и поздравил с наступающим праздником.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугун мобил телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда “ёрдамчи”мизга айланган. Бироқ, ҳар нарсанинг меъёри бўлгани каби ушбу қурилмадан фойдаланишда ҳам маълум талаблар бўлиши лозим.

🧐 Статистик маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда мобил телефонлар аҳоли, айниқса, ёш болалар ўртасида хавфли кўз касаллиги – миопиянинг ривожланишига сабаб бўлмоқда.

😠 Қолаверса, шифокорлар телефондан узоқ вақт фойдаланиш боланинг руҳий ҳолати ва ижтимоий мослашишида ҳам жиддий муаммоларга олиб келишини таъкидлаяпти.

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали соҳа мутахассисларининг мавзуга доир мулоҳаза ва тавсиялари билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram