ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.6K subscribers
5.42K photos
1.97K videos
38 files
8.72K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4772-сон, 02.07.2020 й.) қабул қилинди.

📂 Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

📌 Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

💰 Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

🏢 Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

☑️ ХТУ кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти томонидан амалга оширилади.

🧾 Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.

❗️Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАМАНГАНДА ТЎРТ НАФАРЛИ ЭГИЗАК ДУНЁГА КЕЛДИ, УЛАРНИНГ БАРЧАСИ ЎҒИЛ


Ҳаётда шундай мўъжизалар рўй берадики, беихтиёр қалбингизни ҳайрат ва қувонч қамраб олади.
Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир йўла 4 нафарли эгизак дунёга келди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда бўлса, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда бўлиб, тўйлари 2016 йил 26 октябрда бўлган.Табиийки, ота-онанинг бу воқеадан қувончи чексиз.
Аёлга оналик бахтини ҳадя этиш ҳам машаққатли, ҳам шарафли. Бу йўлда Наманган вилоят перинатал марказида барча шароитлар яратилган бўлиб, ходимлар фидойилик билан меҳнат қилишмоқда.

Онага туғруқ жараёнига қадар замонавий перинатал технологиялар бўйича барча замонавий ёрдам кўрсатилди, – дейди вилоят перинатал марази директори Ирода Муҳитдинова. – Болаларни соғ-саломат она қўлига топшириш мақсадида тажрибалар шифокорларимиз билан туғруқ режасини тузиб олдик. Туғруқ жараёни учун барча зарур ҳозирлик кўрилди. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам ўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди. Натижада мураккаб амалиёт самарали якунига етказилди.

Маълум бўлишича, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 граммни ташкил этган.

Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚАШҚАДАРЁДА БУГУН 45 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Айни соатларда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи шифокорларининг тинимсиз меҳнати сабаб бир йўла 45 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 119 нафар бемор соғайди.

❗️ Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб ушбу касалликдан соғайганлар сони 5892 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗНИНГ ИККИ ХУДУДИДА ЯНА 142 БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 6000 НАФАРДАН ОШДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 73 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 23 нафар, шаҳар 1 сон клиник шифохонасида 11 нафар ва Навоий вилоятида 12 нафар, жами 142 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3625 нафар бемор соғайди.

❗️Навоий вилоятида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 252 нафарга етди.


‼️Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 187 нафар бемор “COVID-19”дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6034 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9078 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6034 (+187) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3017 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 2 июль куни мамлакатимизда 297 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 183 нафари Карантин муассасаларида, 113 нафари аҳоли орасида (шундан 67 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафардан Сирдарё вилоятида), 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 187 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 130 нафар, Қашқадарё вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 12 нафар) соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9078 нафар бемордан 6034 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3017 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 39 076 нафар, стационар карантинда эса 24 722 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9199 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3138 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ТОШКЕНТ ВА НАМАНГАНДА 127 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 4 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 101 нафар, Наманганда 5 нафар, жами 127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3747 нафар бемор соғайди.

❗️Наманган вилоятида эса “COVID-19”дан тузалганлар сони 286 нафарга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6161 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ВА СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИКЛАРДАН ДАВОЛАНИБ КЕЛГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга “Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.

Жорий йил 2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АЙНИ СОАТЛАРДА КАСАЛЛИК АНИҚЛАНГАНЛАР ВА ДАВОЛАНИБ ЧИҚҚАНЛАР СОНИ БЎЙИЧА БИР ХИЛ КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛМОҚДА

🔺2020 йил 03 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6161 (+127) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

❗️Демак, бугун айни соатларда касаллик аниқланганлар ва даволаниб чиққанлар сони бўйича бир хил кўрсаткич қайд этилмоқда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3137 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА БИР БОР ЯНГИЛАНДИ, БУГУН 217 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида яна 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 41 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида яна 18 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 5 нафар, жами 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Таъкидлаш жоизки, аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент ва Наманганда 127 нафар бемор соғайганди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 217 нафар инсон коронавирус инфекциясида фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич 27 июнь куни қайд этилган бўлиб, 202 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 212 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 3837 нафарга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6251 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ЯНГИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Сабиров Улуғбек Юсупхонович тайинланди.

У.Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​ЭЛЬМИРА БАСИТХАНОВА ЯНА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна тайинланди.

Э.Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИГА ЯНА БИР ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Шарахметов Шахрух Шатургунович тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Ш.Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИГА ЯНА БИР ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Азизов Абдулла Абдисаламович тайинланди.

А.Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ВА САРАТОН КАСАЛЛИГИДАН ДАВОЛАНИБ КЕЛГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ


Пойтахтимизда яшовчи 77 ёшли Н. Г. шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

Шу йилнинг 23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

У охирги 10 йил давомида юрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби қатор ташхислар билан даволаниб келган.

Беморга (аёл) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 3 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9396 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 9 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафар Андижон вилоятида ва 3 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6251 (+217) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3116 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 3 июль куни мамлакатимизда 318 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 273 нафари Карантин муассасаларида, 45 нафари аҳоли орасида (шундан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 217 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 212 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар) соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 41 926 нафар, стационар карантинда эса 22 438 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9500 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 36 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6251 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3220 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Жорий йилнинг 1 июль куни пойтахтимизда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) ўта оғир аҳволда Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

Беморга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Жорий йилнинг 3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги 2-сон Республика клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz