ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.9K subscribers
5.98K photos
2.36K videos
44 files
9.67K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️ССВ: 26-27 май кунлари Самарқандда Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми ўтказилади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда тиббиёт соҳаси бўйича кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, айни пайтда Германиянинг Фрайбург, Шарите, Ганновер халқаро нейроилмий ҳамда Роберт Кох олийгоҳлари билан онкология, нейрохирургия, кардиохирургия, телемедицина йўналишларида ҳамкорлик давом эттирилмоқда.

Германиянинг KfW банки билан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, муқобил энергия манбаларини ишга тушириш ва тиббий таълим бўйича умумий қиймати 175 млн. еврога тенг 7 та инвестициявий ҳамда грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” лойиҳаси мамлакатимизда ихтисослашган педиатрия хизматини яхшилашга қаратилган.

“Сил касаллигига қарши кураш” грант лойиҳасининг 5 ва 6-босқичи Республика ихтисослашган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда ҳудудий силга қарши диспансерларни замонавий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминлашни кўзда тутади.

Қолаверса, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида телерадиологияни жорий этиш, соғлиқни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни татбиқ қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги шифо масканларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, Термизда тиббий таълим ҳамда малака ошириш дастурини модернизация қилишга доир лойиҳалар ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, Германиянинг Шарите ва Роберт Кох университетлари клиникалари билан ҳамкорликда “Роберт Кох – Ибн Сино” тиббиёт фонди ташкил этилиб, унинг доирасида тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, телемедицина ёрдамида маҳорат дарслари қамровини ошириш, хорижий инвестицияни жалб қилиш белгиланган.

Мулоқот давомида шу йилнинг 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми ўтказилиши юзасидан келишувга эришилди.

‼️ Таъкидланганидек, ушбу нуфузли тадбир орқали икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, фармацевтика, IT, халқ табобати каби қатор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва соҳага дахлдор қўшма корхоналар яратиш имкониятларини ўрганиш мақсад қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: 26-27 мая в Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум

Сегодня министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел встречу с Чрезвычайным и Полномочным послом Федеративной Республики Германия в нашей стране Тило Клиннером.

На встрече обсуждены вопросы расширения многопланового сотрудничества в сфере медицины,  совместной реализации новых проектов.

В частности, в настоящее время продолжается сотрудничество с Фрайбургским, Ганноверским международными вузами нейронаук, университетом Шарите, а также институтом имени Роберта Коха в области онкологии, нейрохирургии, кардиохирургии и телемедицины.

Кроме того, совместно с Германским банком развития (KfW) реализуется 7 инвестиционных и грантовых проектов на общую сумму 175 млн евро по модернизации медицинских учреждений Узбекистана, оснащению их современным оборудованием, запуску альтернативных источников энергии и медицинскому образованию. 

Так, проект «Репродуктивное здоровье, охрана материнства и детства» направлен на улучшение службы специализированной педиатрической помощи в нашей стране.

Пятый и шестой этапы грантового проекта «Борьба с туберкулезом» предусматривает оснащение современным оборудованием и приборами Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра фтизиатрии и пульмонологии и региональных противотуберкулезных диспансеров.

Также реализуются проекты по внедрению телерадиологии в региональных многопрофильных медицинских центрах, цифровых технологий в сферу здравоохранения, оснащению оздоровительных учреждений в Республике Каракалпакстан и Хорезмской области современным медицинским оборудованием, модернизации медицинского образования и программы повышения квалификации в Термезе.

Вместе с тем в сотрудничестве с клиниками медицинского университета Шарите и института имени Роберта Коха Германии создан медицинский фонд «Роберт Кох - Ибн Сино», в рамках которого предусмотрены повышение квалификации специалистов в сфере медицины, увеличение охвата мастер-классов с помощью телемедицины, привлечение иностранных инвестиций.

В ходе диалога достигнута договоренность о проведении 26-27 мая текущего года в Самарканде Узбекско-германского международного медицинского форума.

‼️Как отмечалось, данное престижное мероприятие направлено на дальнейшее расширение сотрудничества между двумя государствами в таких направлениях, как здравоохранение, медицинское образование, фармацевтика, IT, народная медицина, а также обмен опытом и изучение возможностей создания совместных предприятий в сфере здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️2025 йилга бориб, дунёда ҳар икки кишидан бири аллергиядан азият чекиши мумкин

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

📊 — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир Ер юзи аҳолисининг 35-40 фоизи аллергиядан азият чекмоқда. Ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўнинчи одам бронхиал астмага чалинган.

📌 Бу атроф-муҳит ифлосланиши, кимёвий қўшимчалар ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортиши, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам харакатлилик, стресс каби омиллар билан боғлиқ.

📈 Энг ёмони, вазият келгусида янада ёмонлашиши мумкин. Жумладан, ЖССТ прогнозига таянсак, 2025 йилга бориб, дунё аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади. Баъзи ривожланган мамлакатлар эса ҳозирданоқ ушбу чизиққа етиб улгурди.

Ваҳоланки, бундан 50-60 йил аввал аллергик касалликлар сайёрамиз аҳолисининг бор-йўғи 2-3 фоизида учраган. Бироқ кейинги ўн йилнинг ўзида бу дардга чалинган беморлар сони 2 баробар ошди.

🤧 Айниқса, глобаллашув жараёни жадал кечаётган АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи давлатларида бу борада вазият анча хавотирли.

🦠 Қолаверса, коронавирус инсоният бошига тушган оғир синов бўлди. Мазкур хавфли инфекцияга чалинганларни даволашда антибиотиклар, фермент ва гармон препаратлари, витаминлар, қон суюлтирувчи воситалардан кўп миқдорда фойдаланиш аллергик касалликларни авж олдириб юборди.

🔬 Оқибатда анафилактик шок, токсикоаллергия, Лайелла ва Стивенс-Джонсон синдроми каби охири ўлим билан якун топадиган аллергик касалликлар кўпайди. Шу сабабли бугун аллергия эпидемияга қиёсланмоқда.

🍔 Бундан ташқари, носоғлом турмуш тарзи инсоният саломатлигига жиддий путур етказяпти. Нотўғри овқатланиш — улар орасида энг кенг тарқалган омил. Бу хасталик асосан болалар, хусусан, эмизикли гўдаклар орасида кўп учрайди. Унинг хатарли томони – аллергеннинг кам миқдори ҳам баъзан инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Германиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер ўртасида бўлиб ўтган мулоқот тиббиёт соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланди.

Учрашувда KfW банки билан соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва тиббий таълим бўйича амалга оширилиши белгиланган қиймати 175 млн. еврога тенг 7 та инвестициявий ҳамда грант лойиҳаси муҳокама этилди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари нега кўпаймоқда?

🌎 Пандемия Ер юзи бўйлаб иммунизация жараёнларини кескин сусайтириб юборди. Айниқса, қатъий карантин чекловлари, қолаверса, тиббиёт муассасаларининг ҳаддан зиёд босим билан ишлаши туфайли миллионлаб болалар юқумли касалликларга қарши ўз вақтида эмланмай қолиб кетди.

📉 Масалан, 2021 йилда жаҳон бўйича 40 миллион ўзил-қиз қизамиқнинг олдини олишга қаратилган режали вакцинациядан четда қолган. 25 миллион бола биринчи дозада, 14,7 миллион нафари эса иккинчи дозада эмланмаган ва бу рекорд кўрсаткичдир.

📌 Мана, орадан маълум вақт ўтиб, ушбу ҳолатларнинг салбий оқибатлари намоён бўлмоқда.

📊 Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси рўйхатига кирувчи давлатлардан 17 тасида 2023 йил бошидан қизамиққа чалиниш кўрсаткичлари ўса бошлаган. Жумладан, февраль ойи сўнгига келиб, 900 та шундай ҳолат рўйхатга олинган ва бу 2022 йилдагига нисбатан сезиларли даражада юқори.

🔎 Ўтган йили қизамиққа чалинган энг кўп беморлар Тожикистон (610 нафар), Туркия (466 нафар) ва Россия (414 нафар)да қайд этилди. Австрия, Сербия, Буюк Британияда эса жорий йил бошидан касалланишлар сони кўпаймоқда.

💉 Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ кўмагида апрель ойи охирида дунё бўйлаб жаҳон иммунизация ҳафталиги ўтказилмоқда.

‼️ Эслатиб ўтамиз,
ҳозир юртимизда ҳам бу тадбир кенг қамровда давом эттириляпти. Яъни жойларда олдини олиш мумкин бўлган 13 турдаги юқумли касалликка қарши иммунизация тадбирлари миллий эмлаш календарига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йил 26-27 май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади. Бу нуфузли анжуман соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босиқчга кўтариш учун кенг имкониятлар майдони бўлиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ўзбек травматологлари Италиядан янги инновацион муолажа усулларини ўрганиб қайтди

Яқинда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Италиянинг Равенна шаҳридаги “Santa Maria delle Croсi” госпиталида малака ошириб қайтди.

Хўш, вакилларимиз сафар давомида қандай юқори технологик операцияларда қатнашди? Қайси мураккаб жарроҳлик амалиётлари шифокорларимизда катта қизиқиш уйғотди? Ҳамкорлик юзасидан қандай келишувга эришилди?

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26-27 мая этого года в древнем и вечно молодом городе Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум. Ожидается, что данное престижное мероприятие станет площадкой широких возможностей для выведения сотрудничества в этой сфере на новый уровень.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Тошкентда энг яхши ҳамширалар аниқланди

Эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва малакаларини ошириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, фаолиятини оммалаштириш, ушбу касб эгалари орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.

“Йилнинг энг яхши ҳамшираси” анъанавий республика кўрик-танловини ўтказишдан ҳам айнан ана шу мақсад кўзланган.

Пойтахтимиздаги Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасида мазкур танловнинг Тошкент шаҳри босқичи бўлиб ўтди.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 95 фоизга камайди

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус жорий йил бошидан буён COVID-19 қурбонлари сони 95 фоизга камайганини маълум қилди.

🔎 Шунингдек, у вирус ҳали ҳам хавфли эканлиги ва одамлар ўлимига сабаб бўлишда давом этаётганидан огоҳлантирди.

▶️ “Инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар сони муттасил камайиб бораётганидан хурсандмиз, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бироқ “омикрон”нинг ўта юқумли ХBB.1.16 варианти пайдо бўлиши вирус ҳамон мутацияга учраётгани ҳамда у касаллиниш ва ўлим ҳолатларининг янги тўлқинини юзага келтириши мумкинлигини кўрсатяпти”.

‼️ Шунингдек, Т. Гебрейесус шу йил коронавирус пандемияси бекор қилиниши кутилаётганини эслатиб ўтди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Ўзбекистонда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Репродуктив тиббиёт ассоциацияси томонидан Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди.

👨🏻‍🎓 2023-2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог, акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.

Шунингдек, шу йилнинг ўзида хорижий экспертлардан иборат бўлган репродуктология, эмбриология, цитология, генетика йўналишларида илмий татқиқот ишларини олиб борувчи ва ушбу йўналишларда илмий даража берувчи ихтисослашган Илмий Кенгаш фаолияти йўлга қўйилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу замонавий ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш Ўзбекистонда илк бор йўлга қўйилмоқда.

👶🏻 Маълумот учун, ҳозирда мамлакатимиз аҳолиси орасида туғилиш коэффициенти 3,2 ни ташкил этиб, ҳар йили қарийб 1 миллион нафарга яқин чақалоқ дунёга келади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ ССВ: Германиянинг нуфузли клиникалари билан хирургия ва онкология соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

🇺🇿🇩🇪 Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германиянинг нуфузли “Helios Klinikum Northheim” жарроҳлик клиникалари тиббий директори ва бош врачи Доктор Аксель Рихтер билан учрашув ўтказди.

Самимий руҳда кечган мулоқотда кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари қатор соҳалар, хусусан, тиббиёт йўналишида ҳам жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, Германия юртимизга коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтишда катта амалий ёрдам кўрсатди. Ушбу давлат кўмаги билан COVAX дастури доирасида мамлакатимизга AstraZeneca вакцинаси етказиб берилди.

Шунингдек, Европанинг юқумли касалликларни ўрганиш соҳасидаги нуфузли илмий-тадқиқот муассасаси — Роберт Кох институти ва машҳур “Шарите” клиникаси мутахассислари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиши юртимиз тиббиётида замонавий ва илғор даволаш-диагностик технологияларни амалиётда қўллаш, жарроҳлик соҳасидаги тажриба ва илғор усулларни ўзлаштириш борасида муҳим омил бўлди.

Қолаверса, “Friedensdorf International” халқаро хайрия ташкилоти ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда амалга оширилаётган инсонпарварлик акциялари ва истиқболли лойиҳалар ҳам соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда катта самара бераётир.

Учрашувда А. Рихтер Ўзбекистонга илк бор келганини таъкидлаб, мамлакатимиз тиббиётидаги ўсиш ва ижобий ўзгаришларни алоҳида эътироф этди.

Хусусан, германиялик меҳмон академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий-радиология илмий-амалий тиббий маркази фаолияти билан танишув унда катта таассурот қолдиргани, мазкур муассасаларнинг моддий-техник базаси, у ерда яратилган шароитлар ҳамда мутахассислар малакасига юқори баҳо берди.

Мулоқот сўнгида вазир А.Иноятов ва А.Рихтер қатор йўналишлар, жумладан, хирургия ва онкология соҳалари бўйича кадрлар алмашиш, улар малакасини ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Шунингдек, Доктор Аксель Рихтер 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумида қатнашиш истагида экани ва мазкур тадбирдан катта натижалар кутаётганини қайд этди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Юртимизда давлат-хусусий шериклик асосида ёрдамчи репродуктив технологиялар марказлари ташкил этилади

Пойтахтимизда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги I конгресси иш бошлади.

🌐 Анжуманда дунёнинг 15 та давлатидан қарийб 100 нафар олимлар, экспертлар ва инвесторлар иштирок этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш ва унинг ривожини янги босқичга кўтариш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

♻️ Юртимизда мазкур йўналишда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази билан бирга, 62 та перинатал марказ, 14 та скрининг ва репродуктив саломатлик марказлари, шаҳар ва туманларда 400 дан зиёд туғуруқ ва болалар муассасалари хизмат кўрсатмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бораётганини эътироф этди.

— Илгари репродуктив тиббиёт йўналишида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмаган эди, — деди вазир. — Ваҳоланки, бугун юртимизда акушерлик ва гинекология, педиатрия, репродуктология бўйича 1500 дан зиёд хусусий тиббиёт ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, ёрдамчи репродуктив технологиялар асосида хизмат кўрсатувчи 10 дан зиёд клиникаларнинг 6 таси чет эл инвесторлари иштирокида ташкил қилинган.

Биз келгусида ушбу муассасалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, соҳага инвестицияларни янада кенг жалб қилиш мақсадида 15 та перинатал марказ ва 3 та республика даражасидаги туғуруқ муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосида “Ёрдамчи репродуктив технологиялар марказлари”ни ташкил этмоқчимиз.

А.Иноятов сўзини давом эттириб, халқаро вакиллар ва маҳаллий мутахассисларга ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор таклифлар билдирди.

Жумладан, хусусий туғуруқ комплексларини барпо этишга чақириб, у ерда кўрсатилган хизматларни давлат томонидан сотиб олинишига кафолат берилишини таъкидлади.

Конгрессда клиник репродуктология, андрология, эмбронология ва репродуктив генетиканинг асосий масалалари пленар ва секция йиғилишлари, маҳорат мактаблари, тренинг ва давра суҳбатларида онлайн ва офлайн тарзда муҳокама қилинмоқда.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Пойтахтимизда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтган “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги I конгрессидан фотолавҳалар

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram