ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
33.3K subscribers
5.78K photos
2.28K videos
44 files
9.51K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ғаффоров Фаррух Абдуқаҳҳорович вазирликнинг Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

1979 йилда туғилган Ф.Ғаффоров хорижий тиллар, шунингдек, молия ва инвестицияларни бошқариш бўйича мутахассисликка эга.

У ўз фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги бир қатор туманларнинг Ғазначилик бўлинмалари, "Асакабанк" ва Халқ банки каби етакчи молия муассасалари, шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигида турли масъул лавозимларда иш олиб борган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Маҳмудов Шерзод Зоҳидович вазирликнинг Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш, уларни эксплуатация қилиш ва транспорт ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

1989 йилда туғилган Ш.Маҳмудов Фарғона давлат политехника институтини тамомлаб, Фарғона вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги, Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда Статистика бошқармаларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Кейинчалик у Мактабгача таълим вазирлигининг Инвестиция ва капитал қурилиш бошқармасида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

Ш.Маҳмудов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш, уларни эксплуатация қилиш ва транспорт ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Тиббиётни рақамлаштириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бугунги ҳолати ҳамда соҳадаги бошқа муҳим вазифалар ижросига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказди.

Видеоселектор шаклидаги ушбу мажлисда вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, тузилма раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари иштирок этди.

Кун тартибидаги дастлабки масала кадрлар сиёсати ва ижро интизомига доир бўлди.

Қайд этилганидек, замонавий тиббиётни ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан соҳани рақамлаштириш, даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига электрон тизимларни кенг жорий этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу орқали аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соҳани янада такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари ва беморлар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсад қилинган.

Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 23 февралдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан вазирлик муассислигида “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, у “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этишга масъул этиб белгиланган эди.

Бироқ ўтган давр мобайнида бу йўналишдаги ишлар етарли даражада ташкил қилинмади. Тиббиёт муассасалари фаолиятига ахборот технологиялари талаб даражасида татбиқ этилмади. Оқибатда эса давлатимиз раҳбари томонидан тизим фаолиятига доир қўйилган бир қатор муҳим вазифалар ижроси таъминланмади.

Йиғилишда вазир ушбу масалаларга тўхталар экан, муаммоларнинг илдизи “IT-Med”га етакчилик қилиб келган раҳбар кадрда бугунги замон талабларига мос билим ва салоҳият, ташаббускорлик, масъулият, муаммоли масалалар ечимига профессионал ва креатив ёндашув етишмаслигини таъкидлаб, ушбу тузилма фаолиятини жиддий танқид остига олди.

Шундан келиб чиқиб, ўз ишида қатор камчиликларга йўл қўйгани учун муассаса раҳбари Артур Ҳакимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, йиғилишда вазир аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, бу йўналишдаги оғриқли муаммолар ҳақида ўта танқидий фикрлар билдириб ўтди.

Якунда ушбу соҳага масъул бўлган вазирлик қошидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” давлат унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди.

Унинг зиммасига ушбу йўналишда шаффоф тизимни яратиш, соҳага халқаро стандартлар, юқори технологияли лабораторияларни жорий қилиб, мамлакатда фармация соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, марказда фаолият кўрсатувчи кадрлар малакасини жаҳон талаблари даражасида ошириб бориш ҳамда ўз ишига ҳалол ҳамда виждонан ёндашадиган билимли ва маҳоратли мутахассислардан иборат жамоани шакллантириш каби муҳим вазифалар юклатилди.

Йиғилишда, шунингдек вазирликнинг Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш, уларни эксплуатация қилиш ва транспорт ҳисобини юритиш бошқармаси ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди. Уларга қисқа муддатда мазкур йўналишдаги ишларни бутунлай янгича тизим асосида йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ихтисослашган тиббий хизматнинг аҳолига янада яқинлашиши қандай самара бермоқда?

2023 йилда ихтисослаштирилган марказлар амалиётига қандай янги даволаш ва диагностика усуллари татбиқ этилади?

🎥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда ушбу саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Минздрав: обсуждены вопросы цифровизации медицины, обеспечения населения качественными и безопасными лекарственными препаратами

Министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел совещание, посвященное сегодняшнему положению реформ, осуществляемых в медицине и выполнению других важных задач в сфере.

На видеселекторном совещании, прошедшем в критико-аналитическом духе, участвовали ответственные работники центрального аппарата министерства, руководители структуры, начальники областных управлений, главные врачи районных и городских медицинских объединений здравоохранения.

Первым вопросом повестки дня стала кадровая политика и исполнительская дисциплина.

Отмечено, что современную медицину нельзя представить без информационных технологий. Поэтому глава государства уделяет отдельное внимание цифровизации сферы, широкому внедрению электронных технологий в деятельность лечебно-профилактических учреждений.

Посредством этого предусматривается оказывать экстренные и качественные медицинские услуги населению, в дальнейшем совершенствовать сферу, создать приемлемые условия для медперсонала и больных.

В частности, на основе постановления Президента «О мерах по эффективной организации цифровизации в сфере здравоохранения» от 23 февраля 2021 года, под учредительством министерства было создано ООО “IT-Med”, которое было назначено ответственным за внедрение единого комплекса информационных технологий «Электронное здравоохранение».

Однако за прошедший период работа в данном направлении не была организована на достаточном уровне. Информационные технологии не были внедрены в деятельность медицинских учреждений на требуемом уровне. В результате не было обеспечено исполнение ряда важных задач, поставленных главой государства по деятельности системы.

На совещании министр, остановившись на данных вопросах, отметил, что у руководящих кадров, управлявщих “IT-Med”, не хватает знаний и потенциала, инициативности, ответственности, профессионального и креативного подхода к проблемам, свойственным современному руководителю. Он подчеркнул, что корень проблемы именно в этом и подверг деятельность данной структуры серьезной критике.

Исходя из этого, руководитель учреждения Артур Хакимов освобожден от занимаемой должности за допущение в деятельности ряда недостатков.

Также на совещании министр затронул вопрос обеспечения населения качественными и безопасными лекарствами и товарами медицинского назначения, высказал весьма критические мнения о наболевших проблемах в этом направлении.

В итоге был назначен новый руководитель ГУП «Государственный центр экспертизы и стандартизации лекарственных средств, изделий медицинского назначения и медицинской техники» при министерстве, отвечающего за данную сферу.

На него возложены задачи по созданию прозрачной системы в данном направлении, внедрению в отрасль международных стандартов, высокотехнологичных лабораторий, поднятию сферы формации страны на новый уровень, повышению квалификации кадров центра до уровня мировых стандартов, формированию коллектива, состоящего из грамотных и опытных специалистов, относящихся к своей работе добросовестно.

На совещании также были назначены новые руководители управления по развитию инфраструктуры здравоохранения, их эксплуатации и ведению транспортного учета и управления по развитию государственно-частного партнерства. На них возложена задача по налаживанию работ в данном направлении на основе совершенно новой системы в кратчайшие сроки.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигида тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бугунги ҳолати ҳамда соҳадаги бошқа муҳим вазифалар ижросига бағишлаб ўтказилган танқидий-таҳлилий йиғилишда кадрлар сиёсати, ижро интизоми, шунингдек соҳани рақамлаштириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Юқоридаги видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🚑 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам маркази тасарруфига навбатдаги 117 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилади.

📍Шу муносабат билан вазирлик томонидан Жиззахда ушбу автоуловларни топшириш тадбири бўлиб ўтади ва шу ернинг ўзида ҳудудлардаги "103" хизматларига тақсимлаб берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 62 фоизга камайди

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, жорий йил 23 январдан 19 февралгача дунёда 5,28 миллион нафардан зиёд кишига коронавирус ташхиси қўйилиб, улардан қарийб 48,7 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

📉 Таҳлиллар сўнгги тўрт ҳафта ичида Ер юзида СOVID-19 га чалиниш ҳолатлари аввалги 28 кунга нисбатан 89 фоиз, ўлим кўрсаткичлари эса 62 фоизга камайганини тасдиқлайди.

📌 Бу даврда энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:

🇺🇸 АҚШ — 1,1 миллион,
🇯🇵 Япония — 1 миллион,
🇨🇳 Хитой — 635 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 430 минг,
🇩🇪 Германия — 329 минг нафар.

📌 Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:

🇺🇸 АҚШ — 13517,
🇨🇳 Хитой — 9945,
🇯🇵 Япония — 6536,
🇦🇺 Австралия — 2179,
🇬🇧 Буюк Британия — 2063 нафар.

‼️ЖССТ мутахассисларининг таъкидлашича, келгусида СOVID-19 пандемиясининг янги тўлқини авж олмаслиги учун дунё аҳолиси, айниқса хавф гуруҳига мансуб қатлам тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси Фарғона вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.

🩺 Хусусан, куни кеча миришкорлар замини бўлган Олтиариқ туманида 700 нафарга яқин қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бепул чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилди

❗️Юқоридаги видеолавҳа ушбу акция тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: 2025 йилгача юртимизда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказ тўлиқ таъмирланади

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

“Акушерлик ва гинекологик амалиётда тиббий ёрдамни стандартлаштиришга замонавий ёндашувлар” мавзуидаги ушбу тадбирда вазирлик ва марказ мутахассислари, соҳага алоқадор тиббиёт муассасалари ходимлари, халқаро экспертлар ҳамда ушбу йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган олимлар иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова таъкидлаганидек, ҳар қандай мамлакатнинг тиббиёт тизимини баҳолашда, энг аввало, оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати эътиборга олинади.

Бироқ тан олиш керак, юртимизда бир муддат ушбу соҳа бутунлай эътибордан четда қолиб кетди. Хусусан, бирламчи тизимда акушер-гинекология хизмати қисқартириб юборилди. Ваҳоланки, ўз вақтида туманлардаги “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлимлари ҳомиладорларнинг бирламчи тизимдаги антенатал кузатувини тўлиқ амалга ошириш имконига эга эди.

Шу боис давлатимиз раҳбари бу масалага ўз вақтида эътибор қаратиб, 2017 йил “Аёллар маслаҳатхонаси”ни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қолаверса, 2022 йил 1 июлдан бошлаб тиббиёт бригадалари таркибига 3 600 та, 2023 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 4 900 та педиатрия ҳамшираси ва доя штатлари ажратилди.

Бундан ташқари, 2022–2025 йилларда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия муассасаларининг грант ва кредит маблағлари жалб қилинади.

Конференцияда ушбу ўзгаришлар ҳақида сўз юритилар экан, бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида бир неча турдаги мураккаб фетал жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинаётгани, саратоннинг 12 турига ташхис қўйиш имконияти яратилгани алоҳида таъкидланди.

Қолаверса, акушерлик, гинекология, перинатология ва репродуктология соҳаларида тиббий ёрдам сифатини ошириш, тизимга янгича ёндашувларни жорий этиш каби муҳим масалалар ўртага ташланиб, резус-конфликтли, патологик ҳомиладорлик диагностикаси, бепуштликка доир илмий маърузалар тингланди.

Анжуманда, шунингдек “Акушер-гинеколог қўлланмаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Маҳорат дарслари форматидаги машғулотларда эса экстремал шароитларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг клиник протоколлари ва алгоритмлари кўриб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Тез ёрдам”да бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомашиналари сони 337 тага етди

🗓 Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автомашиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган.

🚑 Шу сабабли Cоғлиқни сақлаш вазирлиги “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда.

📊 Хусусан, Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 220 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланган эди. Бугун эса “Jizzakh Auto” томонидан ушбу турдаги автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.

▶️ Биринчи босқичда 230 дона B тоифадаги “Ford” реанимобиллари
Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фойдаланиш учун етказиб берилди. Натижада 2022 йилга келиб бундай замонавий автоуловлар сони 541 тага етди. Уларни жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга қулайлик яратишга алоҳида эътибор берилган.

▶️ Иккинчи босқичда 1000 дона А тоифали тез тиббий ёрдам машинаси харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги маънан эскирган “Damas” автомобилларини янгилаш кўзда тутилмоқда.

📈 Ҳозиргача қарийб 340 та “Volkswagen Caddy” жойларга етказиб берилди. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.

📌 Таъкидлаш лозимки, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.

‼️Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, харид қилиниши режалаштирилган яна 640 та тез тиббий ёрдам машинаси ҳам “Hunday”, “Ford”, “Volkswagen”, “Iveco” каби жаҳон брендларига тегишли бўлиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
117 дона “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари "Jizzakh Auto"дан ҳудудларга томон йўлга чиқди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги “103” хизматида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда.

Бугун “Jizzakh Auto” томонидан ишлаб чиқарилган “Volkswagen Caddy” автомобилларининг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудлардаги "Тез ёрдам" хизматларига тақдим этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram