"Jizzax Auto" заводида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида "103" хизматига “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналарини топшириш жараёнидан лавҳалар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❓ “Volkswagen Caddy” русумли "Тез ёрдам" автомобиллари ҳудудларга қандай тақсимланди?
🚑 Республика тез тиббий ёрдам марказига 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари тақдим қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:
🚑 Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
🚑 Андижон вилояти — 10 та,
🚑 Бухоро вилояти — 10 та,
🚑 Жиззах вилояти — 9 та,
🚑 Қашқадарё вилояти — 10 та,
🚑 Навоий вилояти — 8 та,
🚑 Наманган вилояти — 10 та,
🚑 Сурхондарё вилояти — 9 та,
🚑 Сирдарё вилояти — 8 та,
🚑 Тошкент вилояти — 8 та,
🚑 Фарғона вилояти — 10 та,
🚑 Хоразм вилояти — 8 та.
"Тез ёрдам" машиналарини Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов топширди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🚑 Республика тез тиббий ёрдам марказига 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари тақдим қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:
🚑 Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
🚑 Андижон вилояти — 10 та,
🚑 Бухоро вилояти — 10 та,
🚑 Жиззах вилояти — 9 та,
🚑 Қашқадарё вилояти — 10 та,
🚑 Навоий вилояти — 8 та,
🚑 Наманган вилояти — 10 та,
🚑 Сурхондарё вилояти — 9 та,
🚑 Сирдарё вилояти — 8 та,
🚑 Тошкент вилояти — 8 та,
🚑 Фарғона вилояти — 10 та,
🚑 Хоразм вилояти — 8 та.
"Тез ёрдам" машиналарини Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов топширди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Бир кеча-кундузда юртимиздаги шошилинч тиббий ёрдам муассасаларига 975 нафар бемор ётқизилди
📑 Жорий йил 23 январь эрталабки соат 08:00 дан 24 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
🚑 “103” хизмати:
📊 2 757 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 32 419 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
📌 Фарғона вилояти — 4 051 та,
📌 Тошкент шаҳри — 3 389 та,
📌 Андижон вилояти — 3 147 та,
📌 Тошкент вилояти — 3 134 та,
📌 Сурхондарё вилояти — 3 090 та.
🏥 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 264 та мурожаат келиб тушди.
🛏 Беморлардан 975 нафари госпитализация қилинди.
📌 Сутка давомида жами 2 281 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩👦 1 223 нафари — ўғил;
👩👧 1 058 нафари — қиз.
👩👧👧 Ушбу гўдаклардан 30 нафари — эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
👶🏻 Қашқадарё вилояти — 243 нафар,
👶🏻 Фарғона вилояти — 238 нафар,
👶🏻 Сурхондарё вилояти — 225 нафар,
👶🏻 Самарқанд вилояти — 215 нафар,
👶🏻 Наманган вилояти — 203 нафар.

ССВ: "Тез ёрдам" ходимини калтаклаган фуқарога жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида чақирув асосида келган "Тез ёрдам" ходимига хонадон эгаси томонидан жароҳат етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Аниқланишича, жорий йил 22 январь куни соат тахминан 16:20 ларда Тошкент тумани тез тиббий ёрдам бўлимига Қорабўриқ маҳалласидан чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг соат 16:30ларда ТТЁ бригадасининг эркак ходимлари — шифокор М.М. ва фельдшер У.У. белгиланган манзилга етиб борган.
Хонадондаги музламада йиқилиб, чап қўл суяги ёпиқ синиши жароҳатини олган бемор аёлга “103” бригадаси томонидан дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шу вақтда унинг 1999 йилда туғилган ўғли Ў.А. хонадонга кириб келиб, “нега аёл ҳамшира келмади”, дея куракда турмас сўзлар билан тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳақорат қилган.
Шунга қарамай, тиббиёт ходимлари хизмат вазифасини бажарган ва беморни шифохонага олиб борган.
Шу вақтда аёлнинг ўғли келиб, жанжални давом эттирган ва фельдшер — 1993 йилда туғилган У.У.ни калтаклаб, унга жиддий тан жароҳати етказган.
Оқибатда жабр кўрган "Тез ёрдам" ходими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига олиб борилган. Текширувлар натижасида у “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг томон ёноқ соҳаси кўкарган жароҳати, ўнг томонлама ёноқ соҳаси ва периорбитал соҳанинг териости гематомаси” ташхиси билан шошилинч нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозир бемор белгиланган стандартлар асосида тиббий муолажаларни олмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Шунингдек, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чораларни кўрмоқда.
Айни пайтда 24 ёшли фуқаро Ў.А. ички ишлар органлари томонидан процессуал тартибда ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тез ёрдам” хизматининг энг асосий вазифаси оғир аҳволдаги беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Бироқ айрим пайтларда фуқаролардан тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бормагани ҳақидаги эътирозларни эшитиб қоламиз. Бунга эса аксарият ҳолларда ёлғон мурожаатлар сабаб бўлади.
Боиси мазкур вазиятда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаш билан овора бўлади. Бу ҳолат эса ўз навбатида “103” хизмати сифатига салбий таъсир этади.
"Yoshlar" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ана шундай чақириқлар ва уларнинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бироқ айрим пайтларда фуқаролардан тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бормагани ҳақидаги эътирозларни эшитиб қоламиз. Бунга эса аксарият ҳолларда ёлғон мурожаатлар сабаб бўлади.
Боиси мазкур вазиятда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаш билан овора бўлади. Бу ҳолат эса ўз навбатида “103” хизмати сифатига салбий таъсир этади.
"Yoshlar" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ана шундай чақириқлар ва уларнинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Саккиз ҳафтадан буён дунёда CОVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётганини маълум қилди.
“Қарийб икки ойдирки, COVID-19 оқибатида ҳафталик ўлим кўрсаткичлари муттасил ўсмоқда, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бу даврда касаллик Ер юзи бўйича 170 минг нафардан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди ва бу фақат бизга маълум рақамлар. Реал статистика эса бундан ҳам юқори бўлиши мумкин”.
Унинг қайд этишича, ушбу ҳафта CОVID-19 бўйича фавқулодда қўмитанинг мажлисида коронавирус пандемиясини бекор қилиш ёки узайтириш масаласи муҳокама қилинади.
"Ҳозирги вазият бундан уч йил аввалги эпидемиологик ҳолатга нисбатан яхшироқ бўлса-да, аммо жамоавий иммунитет ҳали етарли даражада эмас, — дейди Т. Гебрейесус. — Кўп аҳоли қатлами ҳануз бустер доза билан эмланмаган. Бу эса хавотирланишимиз учун асосли далилдир".

❗️Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони 26 та этиб белгиланди
Президент фармони билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).
Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.
Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.
Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
➖вазирликлар – 21 та;
➖қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
➖агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
➖инспекциялар – 11 та.

Айни пайтда Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирокида "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасининг ижро этилиши: мавжуд муаммо ва режалар" мавзусида мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Юртимизда бир суткада 2 372 нафар чақалоқ дунёга келди
📑 Жорий йил 24 январь эрталабки соат 08:00 дан 25 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
🚑 “103” хизмати:
📊 2 752 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 31 753 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
📌 Фарғона вилояти — 3 805 та,
📌 Тошкент шаҳри — 3 278 та,
📌 Андижон вилояти — 3 157 та,
📌 Тошкент вилояти — 3 065 та,
📌 Сурхондарё вилояти — 3 040 та.
🏥 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 109 та мурожаат келиб тушди.
🛏 Беморлардан 870 нафари госпитализация қилинди.
📌 Сутка давомида жами 2 372 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩👦1 189 нафари — ўғил;
👩👧1 183 нафари — қиз.
👩👧👧 Ушбу гўдаклардан 26 нафари — эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
👶🏻 Фарғона вилояти — 276 нафар,
👶🏻 Самарқанд вилояти — 262 нафар,
👶🏻 Қашқадарё вилояти — 239 нафар,
👶🏻 Сурхондарё вилояти — 229 нафар,
👶🏻 Наманган вилояти — 204 нафар.

ССВ: Тиббиёт тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
🛡Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси ижросига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Унда вазир Амрилло Иноятов иштирок этиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.
✅ Таъкидлаш лозимки, 2022 йилда имзоланган 📚10 та ички норматив-ҳуқуқий ҳужжат тизимда коррупцион ҳолатларнинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилмоқда.
☎️ Қолаверса, 2023 йил тиббиёт соҳасида “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилиниб, бу борадаги мурожаатларни қабул қилиш учун вазирнинг 91 403-17-73 мобиль рақами ҳамда 71 241-10-65 "Ишонч телефони", 1003 ва 1203 қисқа рақамли алоқа линиялари ишга туширилди.
👩🏻⚕️Ўрта тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда 📋 электрон резюме юбориш имконияти яратилиб, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ➡️vacancy.argos.uz орқали танловлар эълон қилиш йўли билан малакали кадрларни танлаб олиш амалиёти жорий этилмоқда.
🟰Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида тиббиёт соҳасини коррупциядан холи қилиш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида:
📌 бу борада қилинаётган ишларни 📹 жамоатчилик ва ОАВга тақдим этиб бориш ҳамда муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;
📌 тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш, синов тадбирларини 🌐 интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиб боришни таъминлаш;
📌 ишга қабул қилиш бўйича келган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича; тиббий ускуна ва жиҳозлар талон-тарож қилинишининг олдини олишга қаратилган; муассасалар кесимида жами койкалар сони, улардаги банд қилинган ҳамда бўш турган ўрин(жой)лар ҳақида онлайн маълумот берувчи қатор 🔍электрон платформалар яратиш;
📌вазирликнинг расмий веб-сайтида тизимдаги барча муассасалар кесимида 📂 бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни акс эттириб бориш;
📌тиббиёт ходимларига муносиб меҳнат шароитини яратиш ва даромадини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш;
📌хизматлар кўрсатиш технологияси, кадр ресурслари, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сарфланиши бўйича 📊ягона реестр яратиш;
📌барча тиббиёт муассасалари учун 📡 ягона электрон базани ишга тушириш, 💰маблағлар сарфланиши устидан қатъий жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш;
📌тизимда коррупция хавфи юқори бўлган соҳа ва йўналишларни 💡давлат хизматлари марказларига ўтказиш ҳамда электронлаштириш режасини ишлаб чиқиш;
📌вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларида алоҳида штат бирликлари асосида коррупцияга қарши ички назорaт тузилмаси 🧰 (“комплаенс-назорат”) фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўриш каби саъй-ҳаракатларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.