ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.8K subscribers
6.03K photos
2.38K videos
44 files
9.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Магистратурага қайси тиллардан сертификат керак?

2022 йил 20 декабрдан
республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Қайси хорижий сертификатлар қабул қилинади? Ва қайси даража бўлиши керак?

👇Қуйидаги суратларда ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин.

‼️Мазкур қишки қабулда истисно тариқасида тил билиш даражасига қаралмаяпти. Яъни юқоридаги рўйхатда номлари келтирилган имтиҳон тизимлари орқали исталган даражадаги сертификат бўлса ҳам, магистратурага қабул қилинаверади.

📋 Фақат ягона шарти, кейинчалик ўқиш давомида талаб этиладиган даражадаги сертификатни олишлари шарт.

🚫 Рўйхатда номи келтирилмаган тизимдан олинган сертификатлар магистратурага ҳужжат топшириш учун асос бўлолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “103” хизматига бир кеча-кундузда 42 506 та чақириқ келиб тушди

🚑 Жорий йил 20 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 21 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

📌 Сутка давомида туғуруқлар сони:

🍼жами 2 632 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩‍👦1 374 нафари ўғил;
👩‍👧1 258 нафари қиз;
👩‍👧‍👧27 нафари эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻Самарқанд вилояти — 279 нафар
👶🏻Қашқадарё вилояти — 274 нафар
👶🏻Фарғона вилояти — 266 нафар
👶🏻Сурхондарё вилояти — 246 нафар
👶🏻Наманган вилояти — 234 нафар.

📌 “103” хизмати:

📊 2 738 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 42 506 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 4 993 та
📌 Андижон вилояти — 4 793 та
📌 Наманган вилояти — 4 493 та
📌 Тошкент шаҳри — 4 423 та

🏥 Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:

👱🏻 катталар — 2 495 нафар
👫 болалар — 945 нафар

📌 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 783 та мурожат
келиб тушди.

🛏Госпитализация қилинган беморлар — 1 028 нафар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Соғлом_турмуш

❗️Пиёда юриш инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиради

Мутахассислар фикрича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим хавфини 28 фоиз, юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини эса 20 фоизга камайтиради.

Нодира Алиханова,
вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

🚶🏻‍♂️Пиёда юриш орқали организм сезиларли даражада калория йўқотади. Масалан, 70 кг. вазнли киши югуриш вақтида соатига тахминан 500-600 ккал., пиёда юриш давомида 250 ккал. сарфлайди.

🩺 Натижада ортиқча энергия сарфланиб, гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминоти яхшиланади. Умуртқа поғоналари тўқималари кислород билан тўйинади. Асаб толалари мустаҳкамланиб, инфаркт ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.

📊 Юрганда ҳар дақиқада 5 ккал. йўқотилади. Оғирлик қанча кўп бўлса, энергия шунча кўп сарфланади. Мисол учун, 1,5 километр юрганда:

📌 72 кг. вазнли инсон — 105 ккал.,
📌 100 кг. вазнли киши — 135 ккал. йўқотади.

‼️Пиёда юриш орқали организмдаги барча ортиқча тузлар ва токсинлар чиқиб кетади. Натижада тана тозаланиб, инсон енгил ҳаракатланади, соғлиги яхшиланади ва умри узаяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️2022 йил Хирургия марказида қанча буйрак трансплантацияси бажарилди?

🏥 Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантация амалиётларини ўтказувчи юртимиздаги етакчи тиббиёт муассасаси саналади.

— Буйрак трансплантацияси – мураккаб амалиёт, — дейди марказ директори Саидмурод Исмаилов. — Шу сабабли ҳам оғир хасталикдан азият чеккан кўплаб юртдошларимиз яқин-яқингача бундай ноёб операция учун илғор хорижий мамлакатларга даво истаб боришга мажбур эди. Бугун эса вазият буткул бошқача.

♻️ Кейинги йилларда юртимиз тиббиётидаги ижобий ўзгаришлар натижасида деярли барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, хусусан, яқин қариндошлар орасида буйрак кўчириб ўтказиш Ўзбекистоннинг ўзида, маҳаллий шифокорларимиз томонидан сифатли амалга ошириляпти.

Жумладан, марказнинг ўзида:
📌 2017 йил — 12 та;
📌 2018 йил — 96 та;
📌 2019 йил — 86 та;
📌 2020 йил — 104 та;
📌 2021 йил — 227 та
буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

📈 Ушбу инновацион муолажа турларига бўлган юқори эҳтиёж туфайли муассаса маъмурияти жорий йилдан бошлаб уларни икки сменада бажара бошлади. Яъни бугунги кунда муассаса мутахассислари томонидан ҳафтада 7-8 та ана шундай операция ўтказилмоқда.

🗓 Натижада 2022 йил марказнинг ўзида амалга оширилган буйрак трансплантациялари сони 270 тани ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Шифокор огоҳлантиради: Бир лаҳзалик қувонч бир умрлик кулфатга айланмасин

Байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда дилхираликка сабаб бўлувчи бир ҳолат бор. Бу — “пақилдоқ”лар муаммоси.

🔥 Ушбу хавфли “ўйинчоқ”ларни яширинча пуллаётганлар қонун олдида жавоб бермоқда. Аммо бундай “матоҳ”лар харидори бўлган болалар саломатлигига нега ота-оналар, кенг жамоатчилик бефарқ?

Дониёр Алимов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори:

🏥
Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда пиротехника воситаларидан олинган жароҳатлар туфайли биргина марказимизга ўнга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.

🚑 Қолаверса, марказнинг ҳудудий филиалларига умумий ҳисобда 20-30 нафар бемор шошилинч равишда олиб келинади. Энг ёмони, улардан 50 фоизи шифохонада узоқ ётиб даволанишига тўғри келади.

🧑🏻‍🦼 Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш жароҳатлари, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай беморлар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекиши мумкин. Ҳатто бир қисми ногиронликка маҳкум бўлади.

📌Қолаверса, юз, қўл ва бадандаги дағал чандиқлар “пақилдоқ”дан бир умрлик доғ бўлиб қолиши эҳтимоли катта.

🩺 Бундан ташқари, пиротехника воситалари шовқинидан чўчиб, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабетга чалинган, умрбод карликка йўлиққанлар ва ҳали ёруғ дунё юзини кўрмаган зурриёдидан жудо бўлганлар ҳам учрайди.

‼️Шу сабабли ота-оналар ва жондан азиз фарзандларимизни яна бир бор огоҳликка чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Бир кунда қанча туз истеъмол қилиш керак?

Нодира Алиханова,
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

— Ош тузи – инсон танасига натрий етказиб берувчи ягона озуқавий модда. У организмда қон айланиши ва қон босимини бошқариш, асаб тизими ҳамда мушаклар орасидаги узвий алоқани таъминлайди.

🫙Ушбу маҳсулот таркибидаги хлор овқат ҳазмига ёрдам беради. Танада сув-туз балансини тартибга солишда иштирок этиб, жигарнинг тўғри ишлашига кўмаклашади.

🍚ЖССТ тавсиясига кўра, организмдаги моддалар алмашинувини меъёрлаштириш учун кунига бир чой қошиқ – 5 грамм йодланган ош тузи истеъмол қилиш етарли. Агар кунлик миқдор ортиб кетса, турли хасталиклар келиб чиқади.

🫀Энг аввало, ортиқча туз суяк тўқималарига ёмон таъсир қилади. Танада моддалар алмашинуви бузилиб, юрак, буйрак ва қон айланиш тизимида салбий ўзгаришлар кузатилади.

➡️ Шиш: меъёрдан ошиқ туз организмда суюқликни ушлаб туриши оқибатида шишлар пайдо қилади.

➡️ Ортиқча вазн: туз ёғлар парчаланишига тўсқинлик қилиб, ортиқча вазнни юзага келтиради.

➡️ Кальций етишмаслиги: у кўп истеъмол қилинса, буйраклар фаолияти бузилади. Танадаги ортиқча туз пешоб билан чиқарилади ва у билан кальций ҳам ювилади. Оқибатда организмда кальций етишмовчилиги кузатилади.

➡️ Кўз хасталиги: йодланган тузнинг кўп миқдори кўз босимини ошириб, катарактага олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
❗️ССВ: Юртимизда бир кеча-кундузда 25 нафар эгизак дунёга келди

🚑 Жорий йил 21 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 22 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

📌 Сутка давомида туғуруқлар сони:

🍼жами 2 508 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩‍👦1 289 нафари ўғил;
👩‍👧1 219 нафари қиз;
👩‍👧‍👧25 нафари эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻Наманган вилояти — 271 нафар
👶🏻Самарқанд вилояти — 259 нафар
👶🏻Фарғона вилояти — 256 нафар
👶🏻Қашқадарё вилояти — 235 нафар
👶🏻Тошкент вилояти — 218 нафар.

📌 “103” хизмати:

📊 2 755 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 41 784 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 5 084 та
📌 Андижон вилояти — 4 788 та
📌 Наманган вилояти — 4 490 та
📌 Тошкент шаҳри — 4 143 та

🏥 Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:

👱🏻 катталар — 2 486 нафар
👫 болалар — 879 нафар

📌 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 627 та мурожат
келиб тушди.

🛏Госпитализация қилинган беморлар — 927 нафар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда сўнгги тўрт ҳафтада коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,7 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 10,5 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

📊 Таҳлилларга кўра, 12-18 декабрь саналарида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга ошди. Ўлим ҳолатлари эса 6 фоизга камайди.

🌐 Беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Жанубий ва Шимолий Америка (+18 фоиз) ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси (+8 фоиз) мамлакатларида қайд этилди. COVID-19 қурбонлари эса Америка минтақасида кўпайди (+3 фоиз).

📊 Шунингдек, ЖССТ коронавирус билан боғлиқ сўнгги 4 ҳафталик таҳлилларни ҳам эълон қилди. Унга кўра, ушбу муддатда сайёрамиз бўйича COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Соғлом_турмуш

Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хасталиклари ва қандли диабет касаллигига чалинган беморлар сони йилдан йилга ортиб боряпти.

Қуйида соғлом турмуш тарзининг 6 та энг оддий ва самарали қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Жисмоний фаол бўлиш.
🏃🏻Жисмоний машқлар соғлом турмуш тарзининг асоси. Шу сабабли инсон ўзининг ёши, жисмоний ҳолатига кўра, пиёда юриш, югуриш, велосипед ҳайдаш ва ҳоказолардан бири билан доимий шуғулланиши лозим. Уларга ҳар куни камида 30 дақиқа сарфлаш тавсия этилади.

2. Рационал овқатланиш.
🍱 Саломатлик кўп жиҳатдан тўғри овқатланишга боғлиқ. Шу боис витаминларга бой таомлар истеъмол қилиш лозим. Мева-сабзавотлар кунлик рационнинг 60 фоизгача қисмини ташкил этиши керак. Тўйинган ёғ ва шакар семизликка сабаб бўлади.

3. Дам олиш ва ухлаш.
🛏 Самарали меҳнат билан бирга, оқилона дам олиш саломатлик учун жуда муҳим. Инсон ўзини жисмоний ва руҳий жиҳатдан ортиқча зўриқтирмаслиги зарур. Соат 23:00 дан кечикмай ухлаш, бир суткада камида 7-8 соат дам олиш керак. Доимий уйқусизлик соғлик учун хавф туғдиради.

4. Тоза сув ичиш.
🫙 Маълумки, танамизнинг тахминан 2/3 қисми суюқликдан иборат. Барча ҳужайра ва тўқималар, қон, лимфа ва бошқаларнинг асосини сув ташкил этади. Тана эса кунига тахминан 2,4 литр сув йўқотади. Шунинг боис унинг нормал ишлаши учун кун давомида камида 1,5-2 литр сув ичиш лозим.

5. Стрессни бошқариш.
🤦🏻‍♂️ Бу — соғлом турмуш тарзининг муҳим қисми. Стрессни бошқара олмаслик жиддий касалликларга олиб келади. Энг ёмони, бу ҳолат эътиборсиз қолдирилса, кашандалик ва спиртли ичимликларга қарамликка сабаб бўлиши мумкин.

6. Ёмон одатлардан воз кечиш (чекиш, алкоголизм).
🚬 Ёмон одатлардан халос бўлиш саломатликнинг яна бир олтин қоидаси. Ҳар бир чекилмаган сигарета соғлом ҳаёт сари ташлаган муҳим қадам.

‼️Энг асосийси, юқоридаги қоидаларни алоҳида-алоҳида эмас, балки комплекс тарзда амалга ошириш касалликларнинг олдини олиш ҳамда саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️“Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.

Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди.

Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг Marion Biotech Pvt. Ltd компаниясига тегишли “Док-1 Макс” таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.

Ушбу дори воситаларининг юртимиздаги савдоси 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда “Quramax Medical” МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Самарқанд шаҳрида “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.

Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сифатсиз консерва маҳсулотлари нега хавфли?

Қиш фаслида кўпчилик уй шароитида тайёрланган консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилишни маъқул кўради. Бироқ бундай озиқ-овқатлардан заҳарланиш эҳтимоли юқори.

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи Анвар Шукуровнинг шу мавзудаги тавсияларини ёзиб олди.

— Қайд этилган ҳолатларнинг 40-45 фоизи уй шароитида тайёрланган консерва ва маринадларга тўғри келиб, бунда ҳатто ўлимга олиб келувчи энг оғир турдаги заҳарланиш — ботулизм касаллиги ривожланади.

🔬Чунки хонадон шаротида консерва маҳсулотларини тайёрлаш учун зарур бўлган технологик жараёнларга риоя қилиш имконсиз. Ваҳоланки, ботулизм қўзғатувчиси ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100 С даражада 6 соат, 120 С ҳароратда эса 10 дақиқагача тирик қолади.

Бу ҳолатда:

🩺 нафас олиш қийинлашиши, қорин соҳасида оғриқ, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқлари осилиб қолиши (птоз), ютиниш қийинлашиши ва гапириш қобилияти пасайиши;

🫢 кўнгил айниши ва қусиш (кўпинча такрорланади);

😴 умумий ҳолсизлик ва заифлик каби белгилар намоён бўлади.

‼️Бундай вазиятларда шифокорга дарҳол мурожаат қилиш лозим. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги беморнинг нафақат соғлиғи, балки ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин.

‼️ Бунинг олдини олишда энг оддий, аммо самарали қоидаларга амал қилиш етарли. Яъни:

🚿 озиқ-овқат маҳсулотларини фақат белгиланган жойлардан, уларнинг яроқлилик муддатларига эътибор қилган ҳолда харид қилиш;

🚫 сифати кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқатларни сотиб олмаслик;

озиқ-овқатларни ортиқча харид қилмаслик, уларнинг сақлаш шароитларига эътибор бериш;

📌 таом тайёрлашдан аввал ёки овқат пишириш чоғида шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш;

🍝 таомларни меъёр даражасида тайёрлаш ва уларни истеъмол қилиш қоидалари ҳамда маданиятига амал қилиш лозим.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ одам папиллома вирусига қарши эмланиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

🔬Одам папиллома вирусининг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан 13 таси онкологик касалликларга сабаб бўлади. Хусусан, вирусга қарши ўз вақтида вакцина олинмаса, 16 ва 18-типлари бачадон бўйни саратонини келтириб чиқариши исботланган.

📉 Бироқ мутахассислар дунё бўйича мазкур хавфли касалликка қарши эмлаш қамрови пасайиб кетганидан хавотирда. Хусусан, 2019-2021 йилларда вакцина олганлар сони 15-25 фоизга камайган. Яъни 3,5 миллион нафар қиз эмлаш жараёнидан четда қолган.

📑 Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсияларини янгилади. Ундан қуйидаги кўрсатмалар ўрин олган:

💉 9-14 ёшли қизлар вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасини қабул қилиши лозим;

💉 15-20 ёшли хотин-қизлар бир ёки икки босқичда эмланиши керак;

💉 21 ёшдан ошган аёллар 6 ойлик оралиқ билан икки дозада вакцина олиши зарур.

‼️Шунингдек, ЖССТ экспертлари иммунитети заиф, ОИВ инфекциясидан азият чекадиган опа-сингилларимиз биринчи навбатда эмланиши шарт, деган хулосада. Улар хасталикка қарши вакцинанинг камида икки, имкони бўлса, уч дозасини қабул қилишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш ташкилоти
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Хирургия марказида қандай янги турдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда?

Бугун мамлакатимизда кардиология йўналишида илғор инновацион технологиялар, ташхислаш ва муолажа усуллари амалиётга кенг жорий этилмоқда.

🏥 Хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг интервенцион кардиология, рентгено-эндоваскуляр жарроҳлик ва юрак ритмининг бузилиши бўлимида юрак ва томирларда кам инвазив усулда, яъни очиқ операцияларсиз мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган.

🔬 Айни пайтга келиб, мазкур бўлимда йилига 2-2,5 мингта ангиокардиографик текширишлар ва минимал инвазив операциялар бажариляпти.

Жумладан:
📌500 нафар беморда коронар артерияларни стентлаш;
📌100 нафар беморда диабетик оёқдаги периферик артерияларда амалиётлар, уйқу артерияларни стентлаш;
📌200 нафардан ортиқ беморда юрак ритмининг бузилишида имплантация ва радиочастотали абляция операциялари
ўтказилмоқда.

📈 Қолаверса, 2021 йилдан бошлаб 6 та стент-графт эндоваскуляр ҳамда 8 та аорта ҳолатида ўз-ўзидан очиладиган клапанни транскатетер имплантацияси бажарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади

📊 “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млн.дан 4,5 млн. сўмгача) оширилади.

📌 Шунингдек, кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

✍️ улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

🚌 шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

📃 давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

🍱 донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи (27 минг 600 сўм) миқдорида белгиланади;

💊 иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;

🚑 шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “103” хизматига бир кеча-кундузда 41 800 дан зиёд чақириқ келиб тушди

🚑 Жорий йил 22 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 23 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

📌 Сутка давомида туғуруқлар сони:

🍼жами 2 665 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩‍👦1 380 нафари ўғил;
👩‍👧1 285 нафари қиз;
👩‍👧‍👧33 нафари эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻Самарқанд вилояти — 315 нафар
👶🏻Фарғона вилояти — 294 нафар
👶🏻Қашқадарё вилояти — 264 нафар
👶🏻Андижон вилояти — 253 нафар
👶🏻Сурхондарё вилояти — 208 нафар.

📌 “103” хизмати:

📊 2 755 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 41 831 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 5 023 та
📌 Андижон вилояти — 4 770 та
📌 Наманган вилояти — 4 410 та
📌 Тошкент шаҳри — 3 970 та

🏥 Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:

👱🏻 катталар — 2 370 нафар
👫 болалар — 911 нафар

📌 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 688 та мурожат
келиб тушди.

🛏Госпитализация қилинган беморлар — 944 нафар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Шифохоналарга мурожаатлар кўпайиши мавсумий касалликлар билан боғлиқми?

🏥 Қиш фаслида шифохоналарга мурожаатлар сони бошқа даврларга нисбатан кўпаяди. Бу мавсумий ва травматологик касалликлар авж олиши билан боғлиқ.

Дониёр Алимов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори:

📊 Об-ҳаво совиб, ерлар музлаши оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари ва енгил жароҳатлар сони 40 фоизгача ортади.

🚑 Сўнгги ҳафталарда марказимизнинг травматология ва нейрохирургия қабул бўлимига мурожаатлар сони иссиқ мавсумга нисбатан қарийб 2 баробар, яъни суткасига 70-80 тадан 130-140 тага кўпайган. Беморларнинг катта қисмини эҳтиётсизлик оқибатида кўча-кўйда сирпаниб йиқилган нуроний ва мактаб ёшидаги болалар ташкил қилади.

👨‍👩‍👦 Шу боис ота-оналар ва ўқитувчилар ўғил-қизларга қиш мавсумида жароҳатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришлари шарт.

👨🏽‍🦯 Ёши улуғ инсонлар ер музлаган пайтда ўта эҳтиёткорлик билан ёки кузатувчи ёрдамида ҳаракатланишлари лозим.

🚗 Ҳайдовчилар ва пиёдалар йўл-транспорт хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари, айниқса тезликни оширмасликлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Халқаро ташкилотнинг тавсияси эътиборсиз қолганмиди?

Самарқандда таблетка ва сироп кўринишидаги “Док-1 Макс” дори воситаси қабул қилинганидан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани билан боғлиқ вазиятга 23 декабрь куни “Эффект Макаренко” телеграм-каналида фикр билдирилган.

👉 Батафсил ўқиш
--
Была ли реакция на рекомендацию ВОЗ?

23 декабря на Телеграм-канале «Эффект Макаренко» опубликована информация, связанная с ситуацией в Самарканде, где после приема больными лекарственных средств "Док-1 Макс" в форме таблеток и сиропа, у них наблюдались различные побочные реакции.

👉 Подробно читайте

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандли диабетни дори-дармонсиз даволаш мумкинми?

🩺 Хитой олимлари қандли диабетнинг 2-туридан дори воситаларисиз халос бўлиш йўлини топди. Тадқиқотчилар фикрича, вақти-вақти билан оч юриш мазкур касалликни даволашга хизмат қилади.

Яъни бемор ҳар куни белгиланган соатдан бошлаб маълум муддат овқатланишдан тийилса, қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланиш хавфи кескин камаяди.

🔬Бу хулосани амалиётда тасдиқлаш учун қандли диабетнинг 2-турига чалинган 36 нафар бемор тадқиқотга кўнгилли сифатида жалб этилди.

💊 Якунда олимлар томонидан тавсия этилган ўзига хос парҳез туфайли хасталарнинг 90 фоизи дори-дармонлар қабул қилишни камайтиришга муваффақ бўлди. Беморларнинг 55 фоизи эса камида бир йил давомида препаратлар муолажасини бутунлай тўхтатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram