Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95K subscribers
7.69K photos
1.82K videos
144 files
8.14K links
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#декларация #жисмоний_шахс

Жисмоний шахслар даромадлари тўғрисидаги декларация электрон шаклда қандай юборилади?

🔹Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали (OneID ёки ЭРИ ёрдамида) шахсий кабинетга кирилади;

📄 «Интерактив хизматлар»дан «Солиқ декларацияларини юбориш» танланади;

🗂солиқ декларацияларини юбориш хизматига ўтилгандан сўнг, декларация топшираётган шахс томонидан қуйидаги кетма-кетлик бажарилади:

1-босқич
Декларация тури танланади (йиллик, ихтиёрий, дастлабки, чет эл жисмоний шахсларининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари);

🗓Декларация йили танланади;
🇺🇿Фуқаролик танланади;
📗ШЖБПҲ рақами киритилади;
📱Телефон рақами киритилади;
Даромад манбалари қисми тўлдирилади;
Имтиёзлар қисми тўлдирилади (агар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар бўлса);
Кейинги босқичга ўтиш тугмаси босилади.

2-босқич
📋Асослантирувчи ҳужжатлар сканер файли бириктирилади;
«Сақлаш ва кейинги босқичга ўтиш» тугмаси босилади.

3-босқич
Киритилган маълумотларга асосан жисмоний шахснинг жами даромади тўғрисидаги 📄 декларация жадвали шаклланади.
Киритилган маълумотлар текшириб чиқилади ва 📨 жўнатиш тугмаси босилади.

👉 Қўлланма

Эслатиб ўтамиз, декларация топширишнинг охирги муддати – 1 апрель.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#жисмоний_шахс #онлайн_мулоқот

📡 Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари «Оилавий» телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилган «Онлайн мулоқот» дастурида жисмоний шахсларга солиқ солиш тўғрисида телетомошабинларнинг саволларига жавоб берди.

📹«Солиқлар ва биз» мавзусидаги кўрсатувни батафсил томоша қилинг
__________________________________________

#физические_лица #онлайн_диалог

📡 В проекте «Онлайн-диалог» телеканала «Oilaviy» специалисты Государственного налогового комитета в прямом эфире отвечали на вопросы телезрителей о налогообложении физических лиц.

📹 Смотрите полный выпуск передачи «Налоги и мы»

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #жисмоний_шахс

❗️Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиқларини тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлаши мумкин

Масофавий тўлов усулларидан фойдаланинг:
🔹 SOLIQ, Payme, Click ёки Upay мобил иловалари;
🔹 my.soliq.uz - жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети.

Ушбу солиқларни тўлашдан озод этилган фуқаролар

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #жисмоний_шахс

☝️15 апрель – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тенг ярмини тўлашнинг охирги куни

⚡️Эндиликда солиқ тўловчилар ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларини soliq.uz сайтидан осон аниқлаши мумкин.

🔹Жисмоний шахслар ушбу солиқларни уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали ҳам тўлашлари мумкин.

Мол-мулк ва ер солиғи ҳақида батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram