Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
🌺 Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва баракатуҳу!


Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин !

Мазмунли ўтсин!

Аллоҳ Таоло Ўзи рози бўладиган амаллар билан сизни машғул қилсин!

Унутманг вақт ортга қайтмайди

Аллоҳ барчамизни солиҳ ва солиҳалардан қилсин!

Кўрганингиз яхшилик, кўрмаганингиз ёмонлик бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг !

КУНИНГИЗНИ САЛОВАТ АЙТИШ БИЛАН БОШЛАНГ!

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

@soglomturmush_tarzi
СОҒЛОМ, ЧИРОЙЛИ ҚОМАТЛИ бўлиш учун қилинадиган харакат ва амаллар вақтинчалик эмаслигини унутманг!!! Соғлом аа чиройли қоматда юриш ҳар биримиздан ДОИМИЙ - ўзимизни, нафсимизни, жисмоний харакатларимизни назорат қилишимизни талаб қилувчи жараёндир!
Қачонки "озиш" дан чарчаб хаммасига қўл силтамоқчи бўлсангиз сиз катта хато қилаётганингизги унутманг! Ва нима учун бошлаганлигингизни эсланг!!! Жараён кўп ирода талаб қилади аммо маҳсули ва роҳати шунга арзийди! Тафаккур қилинг чиройли қомат эгаси бўлиш
ХАММАГА эмас Сабрли, Иродали, ва Кучлиларгадир!!! ❤️❤️❤️
Эрта кечи йўқ бугундан одатларингизни тафтиш қилинг❗️
@soglomturmush_tarzi
#рецепт
100 грда - 112 ккал бўлган ажойиб оладьилар!
Творог - 200 гр
Банан - 200 гр
Тухум - 1 дона
Мак - таьбга кура
Бананни яхшилаб вилкада эзиб оламиз. Творог, тухум ва макни қўшиб аралаштирамиз. Творог суюқроқ бўлса бир икки қошиқ овсяной ун қўшиш мумкин.
Тайёр масаллиқни бир қошиқдан қизимаган антипригар товага солиб, ўрта оловда қопқоғини ёпиб пишириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!😊
Тамадди перекус учун!

@soglomturmush_tarzi
ВАЗН ЙЎҚОТИШ ЁХУД ОЗИШ УЧУН ҲАР КУН ТАРОЗДА ЎЛЧАШ ФОЙДАЛАРИ!

🔰Journal of Obesity да чоп этилган тадқиқотда, ҳар куни тана вазнини ўлчаш ва вазннинг кунлик жадвалини юритиш ортиқча вазн камайишнинг самарали усули ҳисобланади ва эришилган натижани узоқ вақт сақлаб туришга ҳам имкон беради.

📋Керак бўлган нарса - тарози ва жадвал, Корнелл университети овқатланиш ва психология профессори, Ню-Ёрк Иаканинг таъкидлашича, тана вазнини ҳар куни ўлчаш, бизни юқори калорияли овқатлар билан вазн орттириш ўртасидаги муносабатимизни назорат қилишга ўргатади ва шу сабабли бизнинг нафсимизни жиловлашни тарбиялайди.

🔖Ушбу тадқиқотда вазнни назорат қилган иштирокчилар вазнни сақлаб қолиш имкониятига эга бўлишди. Бу натижа жуда муҳимдир, чунки кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра, парҳез пайтида йўқотилган тана вазнининг тахминан 40% кейинги йил давомида тикланади ва кейинги беш йил ичида тана вазни кўпинча асл даражасига қайтади ёки янада ортади.

📌Тадқиқот натижасига кўра, ширинликлар истеъмол қилишдан воз кечиш, кунига уч марта соғлом таомлардан фойдаланиш ва овқатланиш орасидаги тамаддилардан сақланиш тана вазнини камайишини кафолатлайди.
📌Профессор Левицкий қўшимча қилади:
Ўзимизни назорат қилиш, хаттоки, атрофимиздагиларни юқори калорияли овқатларни истеъмол қилишдан сақланишига ва тақлидан ўзини яхши кўришга ўргатади, бу эса кўпроқ онгли ва соғлом овқат танлашга олиб келади.
📌Вазн ва соғлом таомланишни назорат қилиш дастлабки оғирликнинг ўртача 5 % йўқотишига олиб келганига қарамай ва ушбу натижани икки йил давомида сақлаб қолиш бу усулни самарали эканлигини исботлайди.
📇💃Доими қоматингиз гўзал ва соғлом бўлишини ахд қилсангиз уйингизда тароз бўлсин ва вазнингизни доим назорат қилинг! Натижаларингиздан завқланинг 😍 доим соғлиқ ва гўзаллик тилаб Исаходжаева Хабиба 💜

@soglomturmush_tarzi
Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба тонгги барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Хар не бўлганда хам Аллохга бехисоб шукроналар бўлсин...Алхамдулиллах!
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган холда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган хар бир онимизни қадрлайлик... Улар хам омонат...

Ота-онамиз, жигарларимиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

Бугунги куннинг файзу барокати ҳамрохингиз бўлсин!
@soglomturmush_tarzi
☀️ЖИСМОНАН ВА РУҲАН СОҒЛОМ БЎЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ!?!☀️

УНДА КУНИГА:
1️⃣ соат спорт( сайр қилиш ёки велосипед хайдаш) 🚴‍♀️🚶‍♀️

2️⃣ соат уйқудан аввал телефон ишлатмаслик📲📞

3️⃣ махал тўғри овқатланиш🥗🍛

4️⃣ маротаба кичик танаффусда дам олиш💃🎧

5️⃣ вақт намоз ўқиш🕌📿

6️⃣ минут медитация тафаккур қилиш🧘‍♀💆‍♀

7️⃣ соат тиниқиб ухлаш😴🛌

8️⃣ стакан сув ичиш 💧🥛

9️⃣ минг қадам пиёда юриш🏃‍♀👣

қоидаларига амал қилинг
ва яқинларингизга улашинг😘

Исаходжаева Хабиба
@soglomturmush_tarzi
🆘МЕН КЎП ОВҚАТ ЕМАЙМАН, НЕГАДУР ОЗМАЙМАН СЕМИРАВЕРАМАН....⁉️
Кўплаб одамларнинг фикрича улар "деярли ҳеч нарса емайдилар". Бу фикр уларнинг катта хатосидир! Икки-уч ҳафта мобайнида, кунига истеъмол қилинган ҳар бир луқма (оғизга солинган ҳар бир печенье, конфетча, қурт ҳар бир ёнғоқ ёки пистача, ҳар бир чой қошиғидаги шакарни ҳисобга олган ҳолда тахлил қилинса) кунлик калория миқдори ўртача 2500-3000 калория миқдорида аниқланади. Вахоланки СЕМИРМАСЛИК учун ўрта хисобда бўйи 160-170 см бўлган ва жисмоний фаоллиги паст бўлган ўртача аёл кунига 1600 калория қабул қилиши керак. Кўпчиликнинг фикрича , меьёрдан ортиқ овқатланиш бу катта порциялардир! Ваҳоланки кичик луқмалар ҳам энергияга сарфланмас экан, улар ортиқча ёғларга айланади.
Кичик луқмалар бизнинг фикримизча семиришда ахамияти йуқдай: "бир тишламгина", кичик бўлак ширинлик, ширин газли ичимликлар, глазурли творожок сырокларчалар, чойга шакар солиб, сутни қаҳва ичига қуйиш одати.
Аммо, баъзи бир ҳолатларда , одам хақиқатда кам ейиши ва хаддан ортик семириб кетиши мумкин. Шунинг учун, вазн йуқотиш учун жиддий қадамлар қўйишдан аввал, унинг моҳиятини билиш учун, рацион ва еяётган ҳар луқмангизни чуқур тафтиш қилишингиз лозим.
Семириб кетиш турлича бўлиши мумкин: алиментар-конституциявий, бирор бир касаллик симптоми сифатида, нейроэндокрин булар барчаси метаболик синдром деб аталадиган холатга бориб тақалади ... Метаболизм сусайиши, ортиқча вазн, носоғлом турмуш тарзи, макро ва микроэлементларнинг етишмаслиги, рационал мувофиқлиштирилган озуқа емаслик, камхаракатлик каби бир қарашда оддий сабаблар бу сабаблар эса органларнинг нотуғри - номутаносиб ишлашига ва касалликларга сабаб булади. . Шунинг учун касалликларнинг халқаро таснифида "семириш "ўз кодига эга бўлиб- КАСАЛЛИК хисобланади. Баъзиларнинг айтганчалик, бу "кўнгил холати" "ирода сустлиги" эмас. Бу ҳақиқатан ҳам касаллик!!! Буни даволаш ва профилактика қилиш ЗАРУР!!!
БУНИНГ УЧУН БИРИНЧИ ҚАДАМ , САБАБЛАРНИ ЙУҚОТИШ - РАЦИОНАЛ ОВКАТЛАНИШ ВА АЛБАТТА ЖИСМОНИЙ ХАРАКАТДИР!!!
Сизда ортиқча вазн борми⁉️

@soglomturmush_tarzi
☝️НИМА САБАБДАН СЕМИРАМИЗ?⁉️
🍱Еган овқатимиз ортиқча вазнга айланмаслиги учун сиз "овқат ейиш" сирини билишингиз керак. Ва ортиқча вақт ўтмасдан улардан фойдаланишни бошлаш зарур.
Ортикча вазнни вақтида тўхтатинг!
🏃‍♀🏃 Тахминан 25 ёшгача, ортиқча вазн, одатда кам учрайди, чунки тана у'сади. Ёш ўтиши билан, инсулинга сезгирликнинг пасайиши кучайади ва метаболизм янада секинлашади. Организм танани иситиш ва ҳаётий фаолият учун калория исте'молини камайтиради. Ва шу вақтгача "энергия хизмати" га сарфланган калориялар ортиқча вазнга айланишни бошлайди. Аммо 25 ёшдан кейин биз организм камроқ энергия талаб қилишига қарамай, одатдагидек овқатланишни давом эттирамиз. Базида одатдагидан кўпроқ.
🤰Ҳомиладорлик хам ортиқча вазн пайдо бўлишининг алоҳида омилига айланади: бу даврда аёл гормони эстрогеннинг организмга та'сири кучайади ва бу ўз навбатида ёғни шакллантириш жараёнини фаоллаштиради. Аллоҳнинг мархамати билан - аёл нафақат тирик қолиши, балки фарзанд кўриши керак, ортиқча ёғлар бу холатда химоячи хамда заҳира вазифасини бажариш учун тўпланади.
🌚 Одам ортиқча вазн билан қанча кўп хаёт кечирса , у бу муаммони енгиши қийинроқ бўлади. Узоқ йиллар мобайнида тўпланган ёғ тўқимасини йуқотиш қийинлашаверади. Тана вазни қанчалик кўп булса, ҳар бир килограммни йуқотиш шунчалик қийин бўлади.
Ёш ўтиши билан сиз кунлик овқатланишнинг калория миқдорини камайтиришингиз мухимдир!
Спорт билан шуғулланиш тобора қийинлашиб боради ва семиришдан азият чекадиган томирлар, юрак ва буғимлар жиддий жисмоний машқларга дош беролмайди.
🍛 Доимий ме'ёрга риоя қилиш ҳар уч-тўрт йилда танани жиддий стрессга солиб, "мўжизавий дори ёхуд диеталар" ёрдамида ҳар 20 килограммни ташлаб юборишдан осонроқ булади.
Семиришда , генетик омил ҳам мавжуд. Агар ота-оналардан бири ортиқча вазнга эга бўлса - худди шундай ёшдаги боланинг худди шун муаммога дуч келиш эҳтимоли 40% ни ташкил қилади. Агар иккала ота-она ҳам семирган бўлса, эҳтимол 80% га ошади. Бундан ташқари, унинг фигураси уларнинг ёшига қараганда анча эрта ўз мутаносиблигини йўқота бошлаш эҳтимоли катта.
👨‍👩‍👦Масалан, агар отанинг ҳам, онасининг ҳам ўттиз ёшидан олдин ортиқча вазни бўлса, уларнинг фарзандлари 30 ёшга тўлгунча, ўсмирлик ёшига етгунча семира бошлайдилар.
Шунинг учун, ирсий моиллик булган холатларда , озиқ-овқат билан алоқангизни ўта синчковлик ва эҳтиёткорлик билан қуришингиз керак!
🥗Бошланишига - ҳеч бўлмаганда қуйидаги асосий принципларга-
"Столдан бир оз тўймаган холатда туриш керак " ва "Лукмани 33 марта чайнаб кейин ют" каби халқ нақлларига амал қилишингиз керак бу физиология нуқтаи назаридан тўғри деб топилган!!!
🧠Гипоталамусда (миянинг бир қисми) иштаҳани тартибга солувчи иккита марказ мавжуд: тўйганлик маркази ва очлик маркази.
Туйганлик маркази овқатни қабул килиб бўлиниши билан дарҳол жавоб бермайди. Агар киши жуда тез овқатланса, йул йулакай пала партиш таом қабул килса луқма батамом чайналмай, "Бисмиллах" сиз ютилади, агар у шу холатда калорияси юқори маҳсулот еса (масалан шоколад ) гипоталамусда тўйганлик маркази оғиз бўшлиғи, ошқозон, ичак томонидан ташқаридан озиқ-овқат олганлиги ва у етарли даражада қабул қилинганлиги ҳақида мураккаб сигналларни қабул қилмайди. Шундай қилиб, мия ошкозон тўлгани холатига "етганда", одам аллақачон заруридан бир ярим- икки баравар кўпроқ овқат ейишга улгуради. Худди шу сабабга кўра столдан сиз тўлиқ тўйиб бўлмасдан туришингиз керак: чунки овқат танаввули ҳақидаги ма'лумот мияга
етиб бориши учун бироз вақт талаб этилади.
📊Илмий тадкикотлар: тасдиқлайди: "Нонуштани узингиз танаввул килинг , дўстингиз билан тушликни баҳам куринг, душманга кечки овқатингизни беринг" маколининг тўғрилигини тасдиқлашган. Кечқурун инсулин ажралишининг кучайиши натижасида озиқ-овқат кўпроқ "сингиши" исботланган. Демак озуқа яхши "сингса" ортиқча калориялар кўпрок хосил булади ва албатта бу ортикча вазнга олиб келади.
Исаходжаева Х.К.

😊Яқинларингизга улашинг ва биз билан бирга бўлинг
⬇️⬇️⬇️
@soglomturmush_tarzi
Ачинарли бўлсада айни хақикат😔👌
@soglomturmush_tarzi
🍃🥑Соғлом овқатланишни бошлаш учун ёрдам берадиган маслахатлар!🥦🥬


Одамлар 3 тоифага бўлинади:

1. Соғлом овқатланувчилар
2. Нотўғри овқатланадиганлар, лекин ҳамма нарсадан мамнун
3. Нотўғри овқатланадиганлар, аммо ҳақиқатан ҳам Соғлом овчатланиш" ПП "га ўтишни хоҳлашади.

Соғлом овқатланиш ПП-га ўтишга ҳаракат қилганлар, аммо баъзи сабабларга кўра муваффақиятга эриша олмаганлар, сиз ҳали ҳам тўғри фикрдасиз. Сиз тўғри йўналишда ҳаракатланмоқдасиз. Асабий бузилишларсиз ПП га ўтишга ёрдам берадиган бир нечта ҳаётий тўсиқларни енгиб ўтинг!!!!

1. Телефон ёки телевизор билан овқатланманг.Бу холатда сиз овқатланишдан лаззатланмай шунчаки овқатни огиздан ўтказиб юборадигандайга ўхшайсиз, . танаввул вақтида бор эътиборни овқатдан лаззмтланишга қаратинг. Эҳтимол, бу атиги 10-15 дақиқадир . Телефон ҳам, серил ҳам қочмайди.

2. Тушликдан кейин ширинликлар еманг!!!

3. Овқатдан 10 дақиқа олдин 1-2 стакан сув ичинг. Шундай қилиб, сиз ҳақиқатан ҳам овқатланишни хоҳлайсизми ёки ичишни хоҳлайсизми, тушунасиз.

4. Фойдали ёғларни истеъмол қилинг. Лекин чипслар ва бошқа ёмон ёғлар эмас, балки фойдали ёғлар масалан авокадо ёнғоқлар.

5. Махсулотлар харид қилишга тайёр бўлинг. Сизга ҳақиқатан ҳам керак бўлган нарсалар рўйхатини тузинг. Ва сафар олдидан овқатланиб олинг.

6. Агар сиз тўғри овқатланишни хоҳласангиз, олдингизга мақсад қўйинг. Сиз учун бу нима?

Онангизнинг дугонаси шу йўлда сабаблими ёки шунчаки мотивация учунми? . Сизни нима руҳлантиришини аниқлаб олишингиз, сиз учун танловингиз сари харакатингизни енгиллаштиради.

7. Мазали ПП таомлар ретцептларни топинг.

Ва агар биринчи марта муваффақият қозонмаган бўлсангиз, таслим бўлманг!
🤸‍♀🧘‍♀🏅🤘💪
Сизга соғлиқ тилаб Исаходжаева Хабиба. ❤️
@soglomturmush_tarzi
Яна бир Тонг учун Аллоҳга хамд бўлсин! Омонликда етказганига шукур!
Кўкдаги қуёш учун қандай ажойиб🌞
Қалбдаги қуёш унданда ажойиб ва муҳим ☝️
Қалбимиздаги қуёшимиз доим порлаб турсин уни
асрайлик🌝
Қалбингиз қуёши сўнмасин қадрлиларим🤗

@soglomturmush_tarzi
Ҳаётингизни ўзгартириш мумкин бўлган 10 та сўз ва сўзлар бирикмаси!

Сеҳрли сўзларни биласизми? Агар билмасангиз, билиб олинг. Агар уларни қўллашни ўргансангиз тез орада ҳаётингизда мўъжизалар рўй бера бошлайди:

1. Қила оламан!👌
2. Ишонаман!🤲
3. Севаман!❤️
4. Уддалайман!💪
5. Вақт топаман!🕰
6.Ажойиб!💫
7. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ!😊
8. Ҳаммаси зўр!👍
9. Ишончим комил!🙏
10. Натижаси ёқимли!!!😇

Сўзлар ҳақиқатан сеҳрли. Уларни тез тез ишонч билан вазиятга қараб такрорлаб туриш керак.Иншааллох натижани кўрасиз.
Хаётингиз ижобий томонга ўзгаришига тилакдошман Исаходжаева Хабиба💜
@soglomturmush_tarzi
Жума муборак❗️
Хамду сано айтамиз
Ўзингга минг бор
Қалблардан дардларни кетқазганинг чун.
Шукурлар айтамиз
Эй парвардигор
Жумадан жумага етказганинг чун!

🌟Жума айёмингиз муборак бўлсин❗️
@soglomturmush_tarzi
#ТАФАККУР

Дунё ғамини кўтариб олма, чунки у Аллоҳнинг измидадир.
Ризқ ғамини ҳам кўтариб олма, чунки у ҳам Аллоҳдандир.
Келажак ғамини юклаб олма, чунки у ҳам Аллоҳнинг измидадир.
Фақат бир ғамни, яъни қандай қилиб Аллоҳ розилигини топиш ғамини кўтаргин. Шунда барча ғамларингни Аллоҳ хал қилиб қўяди.😊
@soglomturmush_tarzi
Бир чимдим кулги😁
Ким ўзини эслади😆
@soglomturmush_tarzi
Қаҳратон қиш ва қорни яратган Аллохга ҳамдлар бўлсин! Қишнинг яна бир гўзал қорли тонги муборак😍

Унда(қишда)
-Рўзадор бўлиш учун қисқа кунлар🌘
-Ибодат қилиш учун узун тунлар🌒
-Гўзалликка ошно қалблар учун оппоқ манзара🌨
-Болажонлар учун бир олам қувонч☃️
-Ва авратларни беркитишга мажбурловчи қаттиқ совуқ бор🧕
Сиз қиш фасли ва қорни яхши кўрасизми? ❄️
@soglomturmush_tarzi
НАМОЗНИНГ ИНСОН ЖИСМИ ВА РУХИЯТИ СОҒЛИГИГА ФОЙДАЛАРИ

📿1. Инсон намозда Аллоҳ билан ёлғиз гаплашади, Ундан мадад сўрайди, барча дарду ҳасратларини тўкиб солади, ўткинчи дунё ғам-ташвишларини бироз бўлса-да унутиб, руҳан енгиллашади. Рухий тетик инсоннинг жисми хам соғлом бўлади.
🏆2. Намоз иродани мустаҳкамлайди.
👳‍♂3. Намоз кишини одобли, самимий, виқорли қилади, унга дунёнинг асл моҳиятини англатади, вақтни тежашга,тартибга, покликка сабрга ўргатади.
😊4. Намозхон барчанинг ҳурматини, ишончини қозонади, юзи нурли бўлади.
5. Намоздаги ҳаракатлар куннинг маълум вақтларида доимий бажарилгани учун инсонни тетик тутади.
🩸6. Таҳорат олиш, намоз ўқиш чоғида бош мия, нафас йўллари, оғиз бўшлиғи, буйрак, жигар, ўпка, юрак каби тизим ва а’золар покланиб кислород билан та’минланиб ўз маромида ишлайди.
🦠7.Аллоҳнинг қудрати билан Намоз ўқиганда ташқи салбий таассуротларга ҳимоя реакцияси кучаяди, организмнинг рухий ва жисмий қуввати ошади, иммун тизим барқарорлашиб, инфекцион юқумли касалликларга чалиниш кескин камаяди.
🧎‍♂8. Ибодат чоғидаги жисмоний ҳаракатлар таянч харакат тизими меъёрда ишлашини таъминлайди, бўғимларда туз йиғилишни олдини олади, сокинлик, яхши кайфият бахш этади.
🧠9. Бир кунда ўртача 80 марта сажда қилган инсон миясида мунтазам тарзда қон айланиши таьминланиши хисобига бош мия қон томирларида склеротик тиқилмалар хосил бўлмаслиги таъминланади . Бу намозхонда хотира сустлиги ва инсульт касаллигига чалинишни олдини олади.
🤲Жисм ва рухият саломатлиги учун фойда ФАРЗ ИБОДАТНИ буюрган Аллоҳга хамду санолар бўлсин! Жисму рухиятингизга доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба ❤️

@soglomturmush_tarzi
#ИБРАТЛИ_ХИКОЯ

​​«Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники»

Олмонияга (Германия) ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади.

Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик, қорин ҳам очқаб кетганди, шундан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.

Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…

Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди, ўзини «ижтимоий таъминот муассаса»сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка (пул бирлиги) жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: «Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса беҳудага кетказяпсизлар». Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.

Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (Араб давлатлари) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.

Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… «Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники».

Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳаказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз керак. Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз мумкин. Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.

Муаллифини билмайман😊 телеграмда юборишди.
@soglomturmush_tarzi
🔸ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

🔰Йилда бир марта қон олдиринг (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардингиз бўлмаса ҳам.
🔰 Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангизда, доим сув ичиб юришга одатланинг. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
🔰 Дунёнинг иши зиммангизда бўлса ҳам спорт билан шуғулланинг. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
🔰 Овқатланишни камайтиринг. Одам боласи учун қаддини тут иб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қилинг. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйманг, балки миқдорини озайтиринг.
🔰 Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қилинг. Бирор жойга боришни истасангиз пиёда юриб боринг. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қилинг.
🔰 Ғазаб ва асабийлашишни тўхтатинг. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қилинг. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверманг. Бундай қилишингиз соғлигингизга путур етказади ва кўринишингизни хунуклаштиради.
🔰 Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўлинг. Ўзингиз ва атрофингиздагилар ҳаққини паймол қилманг. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
🔰 Бирор кишини деб нафсингизни ҳасрат ва надоматга тўлдирманг. Амалга ошира олмаган нарсангизга ҳам афсус чекиб ўзингни еойиманг. Ўзингизни билмаганга солиб олинг. Балки унутишга ҳаракат қилинг.
🔰 Тавозуъли ва камтар бўлинг. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузингиз такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сизга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингизни оширувчи фазилатдир.
🔰 Сочингизга оқ оралаши ҳаётингиз охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингизни ўтказинг. Сафар қилинг ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўлинг.
🔰 Ҳеч қачон намозни қолдирманг. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингиздир.

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
#Хайрли_тонг!
Қишнинг биринчи кунига хам омонликда етқазган Аллоҳга шукур, бу кунда бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Ҳайру барокати ила ризқлантирсин! АМИН!

@soglomturmush_tarzi